Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
 
 
БЕДА ЎСИМЛИГИНИ АТРОФ МУҲИТ МУҲОФАЗАСИДАГИ АХАМИЯТИ 
 
Д.Нўмонова, А.Абдурахимова, Ш.Тиллабоев
АнҚХИ 
 
Дунѐда олиб борилаѐтган илмий-тадқиқот ишлари асосини атроф муҳит муҳофазаси ташкил этади. 
Бунинг боиси ҳозирда вужудга келган экалогик муаммолардир. Бугунги кунда атмосфера ҳавосини 
бузилиши натижасида турли хил офатларни келиб чиқиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар 
берилмоқда. Худди шунга ўхшаш маълумотлар тупроқни ифлосланиши, бунинг натижасида улардан 
олинаѐтган маҳсулотларни сифатсизлиги, истеъмол учун яроқсизлиги тўғрисида гап боришидан ташқари у 
ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириб бўлмаслик муаммолари ҳам вужудга келмоқда. Бунинг 
натижасида ер юзи аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган муаммосини ортиши билан биргаликда 
атроф муҳит муҳофазаси, уларни тоза сақлаб қолишга бўлган харакатларни кучайтиришни тақазо этмоқда. 
Биргина республикамизни ўзида ―Орол муаммоси‖дан ташқари қишлоқ хўжалик экинлари экиб 
ўстириладиган майдонларнинг каттагина қисмини ишлаб чмқаришдан чиқиб кетганлиги ҳам катта 
муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу ерларнинг аксариятини мелиоратив ҳолатини ѐмонлашганлигидир. 
Сизот сувлари сатҳини кўтарилиши ва бунинг натижасида тупроқнинг пастки қисмидаги сувда осон 
эрийдиган тузларни тупроқнинг юқори қисмига кўтарилишига сабабчи бўлмоқда. П. Узақовнинг 
маълумотига кўра тупроқда осон эрийдиган тузларни ювиб тупроқнинг пастки қатламларига тушириш 
қанчалик осон бўлса, сизот сувларини кўтарилиши билан яна уларни тупроқнинг юза қисмига олиб чиқиб 
қўйиш осон. Бунинг олдини олиш учун эса илдизи тупроқнинг пастки қисмига кириб борадиган 
ўсимликлар экиш кераклигини таъкидлайди. Академик Мухаммаджонов ҳам ўз изланишларида тупроқ 
унумдорлигини оширишда ва сизот сувлари сатҳини пасайтиришда беда ўсимлигини ахамияти катта 
эканлигини таъкидлайди. 
Беда ўсимлигини илдиз системасини кучли бўлишлиги, уч йил ўстирилганда у тупроқнинг 14 метр 
чуқурлигигача кириб боришлигини жуда кўп олимлар (Чирков, Пратасов) таъкидлаб ўтишган. Шу 
сабабли ҳам беда биологик дренаж ҳисобланиб, тупроқнинг пастки қисмидаги сувларни юқорига 
кўтарилмай, тупроқнинг пастки қисмида сақланиб қолишини таъминлайди. Чунки, беда ўз танаси орқали 
тупроадан жуда кўп миқдорда сувни парлайди, бу тупроқни пастки қисмидаги сувларни камайтиради.


92 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда биз беда ўсимлиги устида турли йилларда илмий-тадқиқот 
ишлари олиб борган олимларнинг олган натижаларини қиѐсий ўрганишни мақсад қилиб олдик. 
Бунинг учун биз республикамизда илмий иш олиб бориб, ўз татқиқотларида тупроқнинг сизот 
сувлари сатҳини ўзгаришига таъсирини ўрганган ва шу асосда ишлаб чиқариш учун хулосалар берган 
олимларнинг ишларини солиштириб ўргандик. Бу маълумотлар қуйидаги 1-жадвалда келтирилган. 
Академик Мухаммаджоновнинг олиб борган изланишларига кўра, тажриба қўйилишидан аввал 
тупроқни сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги 3-4 метр бўлган бўлса, беда экиб ўстирилгандан кейин 
биринчи йилнинг охирига келиб сизот сувлари сатҳини сезиларли ўзгармаганини кўришимиз мумкин. 
Тажриба қўйилган жойни тупроғининг таркиби беда илдиз системасини яхши ўсиб-ривожланиши учун 
ноқулайлигидир. Кейинги йиллари бу миқдорни сезиларли ўзгарганлигини кузатдик бу ўртача 0.5 метрни 
ташкил этган бўлса, учинчи йилги бедадан кейин ҳам аниқлаганимизда иккинчи йилга нисбатан ҳам 0.5 
метрга тупроқнинг чуқурроқ қатламига тушганлигини кузатишимиз мумкин. Умуман тажриба йиллари 
сизот сувлари сатҳи бир метрга пасайганлигини кўзатдик. Бунга сабаб ўсимликни хаѐтининг кейинги 
йиллари илдиз системасини кучли ривожланиши бўлса керак. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish