91
Тадқиқот услуби.
Ўсимликнинг биоэкологияси ва ўсиш динамикасини С. Кабулов, Х.К.
Матжанова, М.М. Орел [1] томонидан таклиф этилган усуллар бўйича амалга оширилди. Тадқиқот
Тошкент давлат аграр университетининг тажриба ер майдонида олиб борилди.
Олинган натижалар. Бўз тупроқларда ўсимликлар асосий поясининг баландлиги 1- вегетация
йилида 31,0
2,49 см ва кейинги вегетация йилларида 81,6
4,04 - 88,3
5,42 см га етади. Биринчи вегетация
йилида 26,2
0,93 см ва иккинчи вегетация йилида 64,0
3,47 см ни ташкил этади. Асосий поядаги барглар
сони ўртача 8,0
1,26 ва кейинги йилларда 39,3
3,61 та га кўпайган бўлса, баъзи майдонларда 20,6
1,47
дан 19,8
2,41 гача кўпайган. Тажрибаларда кузатилишича, доривор ялпизнинг Тошкент воҳаси шароити
бўз тупроқларда ўсиши ва кўпайиши жадал кечади. Ўсимликларнинг ўсиш кўрсаткичлари, ҳатто
шўрланган (Бухоро) тупроқларда ўстирилган ўсимликларнинг ўсиши ва кўпайишига нисбатан юқори
бўлган (Тўхтаев Б.Ё.). Тошкент воҳаси шароитида биринчи вегетация йилидаѐқ ўсимликларда 1- ва 2-
тартибли новдалар ҳосил бўлади. 1- тартибли новдаларнинг сони 18,0
1,89 , узунлиги -27,0
2,32 см ва 2-
тартибли новдаларнинг сони 10,4
1,44 та ва узунлиги -10,6
1,46 см га етади. 2- вегетация йилида эса 1-
тартибли новдалар сони 48,0
3,09 ва узунлиги -58,6
3,42 см га ва 2- тартибли новдалар сони 26,8
2,32 ва
узунлиги -12,6
1,58 см ни ташкил этди. Учунчи - вегетация йилида ўсимликлар асосий пояларининг
зичлашиши (200-250 минг экз./га) билан 1- тартибли новдаларнинг ўсиши пасаяди. Уларнинг сони
17,3
2,40, узунлиги эса 19,3
2,53 см ни ташкил этиб, 2- тартибли новдалар кузатилмаган. 3- вегетация
йилида ўсимликлар шохланишининг камайиши билан, генератив аъзоларнинг асосий поянинг учки
қисмида шаклланганлиги қайд этилган. Биринчи - вегетация йилида ўсимликларнинг ѐш эканлиги ва 3 -
вегетация йилида ўсимликлар пояларининг майдонда зичлашиши, уларнинг шохланиши ва генератив
аъзолари сонининг камайишига сабаби бўлади. 1- тартибли новдаларнинг сони 1- вегетация йилида
6,4
0,68 та, узунлиги -12,3
0,70 см га етгани кузатилган бўлса, 2- тартибли новдалар сони 14,4
0,93 та,
узунлиги 10,3
1,90 см га етади. Ўсимликларнинг генератив аъзолари 2- вегетация йилида шаклланади:
сентябр ойида тўп ғунчалар -52,6
3,64; тўп гуллар -95,8
6,72; шаклланган -98,6
7,73 ва етилган тўп
мевалар -83,4
6,04 та га етади.
Хулоса қилиб айтганда қалампир ялпизнинг ер устки қисмларининг ҳосилдорлиги аниқланганда, 12
марта суғориш ва 2 марта ўришдан сўнг 2,50 т/га ни ташкил этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: