80
нисбатан устунлик қилади. Фульвокислоталарининг 2-фракцияси миқдори бошқа фракциялар миқдоридан
юқорилиги гумин кислотаси 2-фракциясига ўхшаб кетади. Фульвокислоталарининг 1-фракциясидан
ташқари барча фракциялари миқдори юқоридан пастга томон ортиб борган. Бу эса тупроқларнинг ўрта ва
пастки қатламларида фульвокислоталар улушини нисбатан ортишига сабаб бўлади.
Демак, гумус таркиби ва миқдори тупроқ типига, қиялик даражасига, экспозициясига, эрозияланиш
даражасига боғлиқ ҳолда ўзгариб бориши аниқланди. Типик бўз тупроқларда гумин кислоталарига
нисбатан фульвокислоталари устунлик қилгани ҳолда, тўқ тусли ,бўз тупроқларда буни акси кузатилади.
Лалми тўқ тусли бўз тупроқлар
бир мунча гумусга бойлиги, унинг таркибидаги гумин
кислоталарининг барча фракцияси бирикмалари кам барқарор фульвокислоталарининг шундай фракция
бирикмаларидан устунлик қилиши, гумусли қатламни яхши шаклланганлиги аниқланди. Бу ҳолат эса
лалмикор деҳқончиликни жорий қилишда қўл келиши билан ўзига хосдир.
Олиб борилган тадқиқотлар натижалари қуйидаги хулосаларга келишга асос бўлди, жумладан;
- тупроқда эрозион жараѐнларнинг ривожланиши давомида гумус
микдори буйича куйидаги
камаювчи каторни тузиш мумкин: ювилиб тўпланган-эрозияланмаган- кучсиз эрозияланган – ўртача
эрозияланган тупроқлар. Гумус гидролизланувчи моддаларнинг фаол қисмида фульво кислоталар гумин
кислоталардан устунлик қилади, Сгк:Сфк нисбати --1 га яқинлашади. Шимолий экспозиция гумус
захирасининг катталиги ва гумус кесими кувватининг ортиклиги билан жанубий экспозиция
тупроқларидан
фарк килади;
- шимолий экспозияциянинг эрозияланмаган ва ювилиб тўпланган тупроқларида жанубий
экспозицияларга таккосланганда гумин кислоталарнинг 2 фракцияси устунлик килади. Бу фракция Са
++
боғлиқдир. (тупроқ умумий углеродининг 11 ва 15% атрофида), ўртача эрозияланган тупроқларда эса бу
фракциянинг ахамияти бироз камаяди;
- фульвокислоталар
фракциялари орасида Са
++
билан боғлиқ фракцияларнинг кўрсаткичлари
юқоридир. Шимолий экспозициянинг барча тупроқларида бу фракциялар салмоғи 11,5-14,04% га
етади.Барча тупроқлар гумус таркибида фульвокислоталар, гумин кислоталарга нисбатан кўпроқ қисмни
ташкил этади; -
- таъкидлаш жоизки, барча кузатилаѐтган тупроқларда чуқурлик ошгани сари гумин кислоталарнинг
2 ва 3 фракциялари сезиларли даражада камаяди. Гумин кислоталарининг 2 фракцияси, бу тупроқларнинг
карбонатлашганлиги туфайли 1 ва 2 фракциялардан устунлик қилади. Биз тадқиқ қилган тупроқларда
гумин кислоталарнинг Са
++
биланбоғлиқ фракциялари тупроқдаги Са
++
микдорига боғлиқ
равишда
устунлик киладива бошкалар.
Олинган хулосалар асосида куйидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз, жумаладан:
- тоғ тупроқлари ҳар хил қияликлар ва нишабликда жойлашганлиги туфайли сув эрозиясига
чалинувчи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу тупроқлардан фойдаланишни режалаштиришдан олдин уни
сув эрозиясидан муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш зарур;
- тоғ тупроқларида суғорма деҳқончиликни иложи борича кам ташкил қилиш лозим; агар суғорма
деҳқончилик ташкил қилинган бўлса, бу ерларда тоғ агротехникасини қияликка нисбатан кўндаланг
(белбоғли) ҳайдаш, кам сув оқими (тезлиги) билан суғориш, сув эрозиясини бартараф қилувчи табиий
ўсимлик қоплами билан буферли майдончаларни қолдириш ва ҳ.к. ларни ташкил қилиш лозим.
Юқори тавсияларни амалиѐтга жорий этиш Чирчиқ-Ангрен дарѐлари ҳавзасида тарқалган
лалми
типик ва тўқ тусли бўз тупроқлар таркибини яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: