76
ЧИГИТНИ ПУШТАГА ЭКИШ ТУПРОҚ ҚАТҚАЛОҒИГА ҚАРШИ
КУРАШДА МУҲИМ ТАДБИР
Б.Б.Тўхташев, И.Г.Курбанов, А.Сайимбетов
Тошкент давлат аграр университети
Тошкент вилоятининг сизот сувлари юза жойлашган (1,0-2,0 м) ўтлоқи тупроқлари шароитида ерни
чигит экишга тайѐрлашнинг оптимал ва юқори самара берадиган усулларини – чигитни пушталарда
ўстириш технологияси ўрганилди.
Тажрибада чигитни кузда ва эрта баҳорда олинган пушталарга ҳамда текис ерга қатор орасини 90
см, қилиб экиш усуллари ўрганилди.Тажрибанинг умумий майдони-2970 м
2
, ҳисобий майдони – 2160м
2
.
Ҳар бир делянканинг умумий майдони 180 м
2
. Эгат ораси 90 см, узунлиги 50 м. Делянкалар 3 қайтариқда.
Тажриба даласида кузда ва баҳорда чигит экишга қадар ҳар қайси мўлжалланган делянкаларда пушта
олгич ѐрдамида 3 қайтариқли қилиб пушталар олиниб уни баландлиги ўлчанди.
Уруғини яхши ўсиб ривожланиши учун тупроқда энг аввало оптимал ҳарорат яратиш талаб
қилинади. Агар тупроқда оптимал ҳарорат мавжуд экан қисқа вақтда тўлиқ кўчат олиш асосини
яратилади. Республиканинг суғориладиган районларида тупроқ қатқалоғи пайдо бўлиши тупроқ
агрегатларининг сувга нисбатан чидамсизлиги ва атмосфера ѐғинларига боғлиқ бўлади. Эрта баҳорда
ѐғингарчиликларнинг меъѐридан ортиқ бўлиши ва тупроқ ҳароратни пасайиб кетиши фермер
хўжаликларида чигитни тўлиқ кўкартириб олишга, ҳамда текис гектар яратишга салбий таъсир кўрсатади
(1,2,3,4).
Тадқиқотда тупроқ ҳароратининг ўзгариш динамикасини эрталаб соат 9
00
да тушда соат 15
00
да ва
кеч соат 18
00
да кузатилди. Кузатишда тупроқнинг 0-5 см, 5-10 см ва 10-20 см ли қатламларига ҳароратни
ўлчайдиган термометрлар ўрнатилди ва журналга қайд этиб борилди.
Маълумки, чигитни текис ерга экиш технологиясида, қуѐш нури ер сиртига тарқалма ҳолда тушади
ва у юзага нисбатан тарқоқ бўлади. Пушта ҳосил қилиш натижасида қуѐш нури 90
0
бурчак остида ер
сиртига тушади, бу ҳолда у бир нуқтага тушади ва ѐйилмайди, натижада бу ерда ҳарорат текис ердагига
ҳароратда 2,8-3,4
0
юқори бўлади. Худди шунингдек, бизнинг тажрибамизда ҳам чигитни текис ерга экиш
ҳисобига тупроқнинг устки 0-5 см қатламида ҳарорат 13,4
0
С бўлган бўлса, чигитни кузда олиб қўйилган
пушталарга экишга тайѐрланган вариантда унинг ҳарорати 16,3
0
ѐки текис ерга нисбатан 2,9
0
С юқори
бўлган. Тажрибада 5-10 см лик тупроқ қатламида ҳарорат: чигитни текис ерга экишда 14,6
0
С, чигитни
кузда олиб қўйилган пушталарда экида 18,8
0
С ни ташкил этган. Энг юқори тупроқ ҳарорати соат 15
00
да
ўтказилган кузатишларда қайтд этилган. Бунда чигитни текис ерга экиш ҳисобига ҳарорат 0-5 см
чуқурлигида 17,6
0
, 5-10 см чуқурликда 22,5
0
ва 10-20 см да 20,6
0
С ни кўрсатган бўлса, чигит кузда олиб
қўйилган пушталарда экилган тадқиқот вариантида 0-5 см 20,8
0
С 5-10 см да 25,9
0
С ва ниҳоят 10-20 см да
24,7
0
С ни кўрсатган.
Тупроқ қатқалоғи ғўза нихоллари кўкариб чиққунча қадар пайдо бўлса ва у ўз вақтида
юмшатилмаса, у вақтда бу ҳол кўчатларнинг хато кўкаришига, кўчат қалинлиги ва пахта ҳосилини
камайишига олиб келади. Баҳор салқин ва ѐғингарчилик кўп бўлган йилларда тупроқ қатқалоғи қалин
бўлиб, уни ҳаво алмашинишини бузади, бу эса илдиз чириш касаллигини кўпайиб кетишига ҳамда бунинг
оқибатида кўчатларни нобуд бўлишига олиб келади. Ишлаб чиқариш шароитида ғўза ниҳолларининг
тупроқ қатқалоғидан нобуд бўлиш ҳоллари жуда кўп кузатилади ва бу катта майдонларда кўчат хатосига
чигит экиш каби қўшимча тадбирларни бажаришга мажбур этади.
Маълумки, чигит текис ерга экилган майдонларда, ѐғингарчилик кучли бўлиши оқибатида тупроқни
устки қисмини кучли қатқалоқ босиш ҳолати кузатилади. Далаларни шудгорлашдан кейин унинг юзаси
текис бўлган ерларда тупроқнинг устки қисми нотекис, яъни пуштасимон ерларда қатқалоқ кучли ва
қаттиқ бўлмайди, чунки бундай ерларда сувнинг тўпланиш ҳоллари кузатилмайди, у пастга оқиб кетади.
Тажрибада энг кучли тупроқ қатқалоғи чигитни текис ерга экилган назорат вариантида қайд этилди.
Бунда тупроқ қатқалоғининг қалинлиги 27,6 мм бўлиб энг қалин бўлди. Бу баҳорни серѐғин келиши,
ҳамда тупроқнинг химиявий хусусиятлари билан характерланади. Чигитни кузда олиб қўйилган пуштага
экиш қайд этилган тажриба вариантида тупроқ қатқалоғининг қалинлиги 10,3 мм ва чигит баҳорда
олинган пуштага экилган вариантда унинг қалинлиги 10,1 мм ни ташкил этди. Баҳорда чигит экилгандан
кейин сел характерига эга бўлган кучли ѐғингарчиликлар бўлди ва текис ерга экилган майдонларда далани
қатқалоқ босди. Бу ҳол хатосига қайта чигит экишни тақоза этди. Пушта олиб экилган тажриба
вариантида қатқолиқнинг қалинлиги кучли бўлмади ва уни тезда юмшатишга эришилди. Шуни ҳам қайд
этиш керакки, текис ерга экилган тажриба вариантида тупроқ қатқалоғи кучли бўлди, бу ҳол қатқалоқни
юмшатиш билан боғлиқ бўлган агротадбирларни ўтказишни талаб этди. Тупроқ қатқалоғини юмшатишга,
сийрак кўкарган майдонларда ҳатосига экишга тўғри келди. Бу ҳол кўплаб қўшимча меҳнат ва маблағ
сарфланишига олиб келди. Бундан ташқари ҳатосига экилган кўчатлар ўсишдан орқада қолиб кетди ва