73
пуштада ўстирилганлиги учун қатор ораларини чуқур юмшатиш шарт бўлмаганлиги сабабли ѐнилғи-
мойлаш материаллари тежалади. Оддий усулда эса далага 5-6 мартадан техника ишлов беради.
Бу технологияда ғўзадан юқори хосил олиш кўп жихатдан экилаѐтган навнинг морфо-физиолгик
хусусиятларига боғлиқ. Ғўза пуштага экилганда иссиқлик ва ѐруғликдан оптимал фойдаланганлиги учун
ҳар гектар ерга қўшимча 15-20 фойиз кўп кўчат қўйиш мумкин. Шунинг учун қўшқаторлаб ғўзанинг 1
типда шохлайдиган навларини экиш мақсадга мувофиқдир. Натижада кўчат ҳисобига ҳам ҳосилдорликни
гектарига 2-3 центнерга кўтариш имконияти яратилади.
Суғориш ер ости сувлари чуқурлиги ва ғўза ҳолатига қараб белгиланади.Таралган сув
тракторнинг 3 та ғилдираги юрган эгатларга оқизилади ва пушталар 70-80 фойиз намлангунга қадар
давом эттирилади. Баҳори серѐғин бўлган кунларда ҳам ѐмғир сувининг тупроққа тез сингиб кетиши
туфайли қатқалоқ бўлмайди. Натижада нихоллар илдиз чириш ва гоммоз касалликлари билан деярли
зараланмайди.
Суғориш ўтказилгунча культиватор ишчи қисмларининг юза ишлов бериши ҳамда суғоришдан
сўнг пуштага ишлов берилмаганлиги сабабли нихолни шикастланиши кам бўлиши туфайли пуштадага
экилган ниҳолларнинг биринчи ва иккинчи тартибли ѐн илдизларида вилт касаллиги кам учрайди.
Бу технологияда ғўза ниҳоллари ѐруғлик ва иссиқликдан оптимал фойдаланганлиги сабабли
ғовлаб кетмайди. Култиватор ғилдираклари ѐн шохларн шикастламаганлиги сабабли қора шира
заракунандаларининг хавфи камаяди. Пуштага экилган ғўза оддий усулга нисбатан сутка давомида 7-8
даража кўп фойдали ҳарорат ва ѐруғлик олганлиги сабабли ниҳоллар 2-3 кун олдин униб чиқади.
Ғўзада кўсакларнинг сонини ва очилиш тезлигини ортиши пуштадаги тупроқларнинг механик
таркибига бўлиши билан боғлиқ. Ўғитлар пуштага солинганлиги туфайли суғориш даврида ювилиб
кетмайди. Пушта суғорилмаганлиги сабабли бегона ўтлар кам бўлади ва улар тупроқ озиқ элементларидан
фойдалана олмайди. Бундай тупроқда ғўза илдизининг эркин ривожланиши ва чуқур кириб бориши
ҳисобига ѐн илдизлар озиқ элементлардан унумли фойдаланади ва натижада ғўза оддий усулга нисбатан
10-15 кун эрта пишади.
Суғориш суви қўш қаторлаб эгат тагидан берилиб пушта бир ҳил намланганлиги боис тупроқнинг
ҳайдалма қатлами деярли қуруқ ва юмшоқ ҳолда сақланади. Бу усулда тупроққа берилган барча озуқа
моддалардан илдиз унумли фойдаланади. Суғориш суви сарфи эса бу усулда 1 га майдонга олдинги усулга
нисбатан 350 м
2
гача кам бўлади.
Шундай қилиб, ғўзани қўшқваторлаб экиш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиниши
бир қатор афзалликларга эга эканлиги аниқланди ва уни фермер хўжаликларида самарадорлиги тупроқ,
иқлим ва ғўза навларига ҳамда уни етиштириш технологиясини тўғи ўтказилишига чамбарчас боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: