123
НИМА УЧУН СОЯ ЭКИЛАДИ?
Х.Н.Атабаева, М.Б.Расулов
Тошкент давлат аграр университети
Соя ер юзида кенг тарқалган экин бўлиб, экин майдони 122,0 млн га майдонга экилмоқда. Ер юзида
экин майдони бўйича 4-и ўринда туради. Соя экинининг ер юзида кўп тарқалиши донининг ва оқсилининг
сифатлилиги билан боғлиқдир. Дони таркибидаги оқсил, мой ва бошқа
мухим органик ва маъдан
моддаларнинг миқдори ва нисбати уни ҳар хил тармоқларда қўллашга имкон беради.
Халқ хўжалигида соя қуйидаги мақсадларда етиштирилади:
-озиқ-овқатда
маҳсулотини етиштириш учун, бу оқсилли дон, ўсимлик мойи ва тайѐрланадиган
хилма хил маҳсулотлар учун; Унинг дони таркибида 35-55 фоизгача оқсил ва 20-27 фоизгача ўсимлик
мойи, 20-30 фоизгача углеводларга бой бўлган ҳар
хил аралашмалар, микроэлементлер ва витаминлар
бор.. Соя уруғида оқсил миқдори товуқ гўштига қараганда 14 марта, мол гўштига қараганда 3,5 марта
кўпроқдир. Соя оқсилининг таннархи сут оқсилидан 25 марта, мол гўшти оқсилидан 50
марта арзон
тушади. [1] Соянинг 1 кг дони таркибида 350-450 протеин, оқсил таркибида 21,9 г. лизин 4,6 г,
метионин 5,3 г, циотин 4,3 г, триптофан 25,6 г, аргинин 17,6 г, изолейцин 18 г, валин ва бошқа
аминокислоталар бўлади. Соя оқсилидан экологик тоза сифатли мой,
таркибида лецитин моддаси
сақлайдиган тухум кукуни ишлаб чиқарилади. Соянинг асосий маҳсулотлари-бу соя уни ва соя мойи.
Соянинг унидан озиқ-овқатга фойдаланиб қандолат маҳсулотлари, тўлдирувчилар, гўштнинг ўрнини
босадиган маҳсулотлар ишлаб cчиқаришга, сут, пишлоқ ва диабет маҳсулотлари тайѐрлашда
фойдаланилади. Соя мойи ҳам овқатга ишлатилади ҳамда майонез, маргарин, салат учун мой тайѐрлашга
ишлатилади. Ер юзида ишлаб чиқарилаѐтган ўсимлик мойининг 40 % ини соя мойи ташкил килади..
-
ем-хашак
тайѐрлаш учун етиштирилади, соянинг дони юқори тўйимли ем, ем-хашак мақсадида
соянинг кунжараси, шроти, уни ва кўкатидан фойдаланилади. Кунжаранинг таркибида 38,7% протеин,
5,5% мой мавжуд. Соя кунжараси ва уни бузоқлар рационида сут ўрнини босади. Соянинг кўкати, пичани,
поҳоли
таркибида протеин, мой мавжуд Чорвачиликда соя маҳсулотлари энг сифатли ва тўйимли озуқа
ҳисобланиб, таркибидаги протенига кўра, 100 кг соя дони 134,8 озуқа бирлигини сақлайди. Бу кўрсаткич
бошқа биронта донли ѐки дуккакли экинда учрамайди. Унинг қуруқ пояси ҳам беда пичанига қараганда
тўйимлироқ.
Заводларда мойи ажратиб олингандан сўнг қолган соя шроти таркибида 14 хил аминокислота
мавжуд бўлиб, ушбу моддалар паррандачиликда кенг фойдаланилди.
Соя оқсили ипак қурти учун ҳам ноѐб озуқа ҳисобланади. Бир йилда беш марта ипак қурти
боқилади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: