Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. 
«Ўзбекистон Республикасини янада ри
­
вожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Прези
­
дентининг Фармони, 07.02.2017 й. // Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 
й., 6-сон,70-модда.
2. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
­
нинг «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий мада
­
ниятни юксалтириш тизимини тубдан такомил
­
лаштириш тўғрисида»ги 2019 йил 9 январдаги 
ПФ-5618-сонли фармони. Қонун ҳужжатла
­
ри маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 
06/19/5618/2452-сон)
3. 
www.portal-slovo.ru/pedagogy/41985,php 
4. 
Қуронов М. Болам бахтли бўлсин, десан
­
гиз...: ота-оналар учун. – Т.: «Маънавият», 2013. 
– 318 б.


250
251
ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМДА
«КАСБИЙ МАҲОРАТ» ТУШУНЧАСИ
Нурали СУННАТОВ, 
Навоий давлат кончилик
институти катта ўқитувчиси
«Инновация» атамаси лотинча «novatio» сў
­
зидан олинган бўлиб, – «янгиланиш» (ёки «ўз
­
гариш»), «in» қўшимчаси эса лотинчадан 
– «йўналишида» деб таржима қилинади, агар 
буни яхлит «Innovatio» кўринишида таржи
­
ма қилсак – «ўзгаришлар йўналишида» деб 
изоҳланади. Innovation тушунчаси биринчи бў
­
либ XIX-асрнинг илмий тадқиқотларида пайдо 
бўлди.
Бугунги кунда шиддат билан ривожланиб 
бораятган замонавий таълим муассасалари ол
­
дида турган асосий вазифалардан бири жами
­
ят ва давлат буюртмаларини, таълим жараёни 
иштирокчиларининг эҳтиёжларини қондириш
­
га қаратилган таълим инновацияларини яратиш 
ҳамда жорий этиш дар талаби бўлиб бормоқда.
«Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг бар
­
ча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган 
инноватсион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. 
Бу бежис эмас, албатта.Чунки замон шиддат би
­
лан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким 
ютади? Янги фикр, янги ғояга инноватсияга та
­
янган давлат ютади. Инновация – бу келажак 
дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни 
бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан ин
­
новатцион ғоялар,инноватсион ёндашув асоси
­
да бошлашимиз керак».[1]Инновацион таълим 
муассасасида рақобат бардош бўлади. Бу эса, 
ОТМнинг турли таълим дастурларига интегра
­
циялашувга лаёқатли ва юқори малакали педагог 
кадрлар билан таъминланган эканлигини ҳамда 
ўз устида ишлашни кўрсатади. Инновацион таъ
­
лим муассасаси етакчи ҳисобланади. Иннова
­
цион ОТМ, албатта, инновацион фаолият олиб 
боради, хусусан янги натижаларга эришишга 
имкон берувчи янги таълим технологияларини, 
янги дастур ва услубиётларни ишлаб чиқади ва 
амалиётга татбиқ этади.
Республикамиз ижтимоий-иқтисодий та
­
раққиётини таъминлаш, таълим тизимини яна
­
да ривожлантириш ва замонавийлаштириш, 
маънавий етук ва рақобатбардош мутахассис
­
лар тайёрлашда инновацион фаолиятнинг ўрни 
беқиёс. Чунки мамлакат ижтимоий-иқтисодий 
тараққиёти барча турларининг сифати ва тако
­
миллашувининг бевосита олий таълим тизими
­
да инновацион фаолиятнинг самарали ташкил 
этилиши билан узвийдир. Рақобатбардош му
­
тахассисларни тайёрлашда инновацион янгили
­
кларнинг ўта муҳимлиги, ижтимоий-иқтисодий 
фаолият самарадорлиги ва натижавийлиги бе
­
восита инновацион фаолият билан чамбарчас 
боғлиқлиги, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг 
самарали интеграциялашувини таъминлашнинг 
асосий дастакларидан бири эканлиги каби кўр
­
саткичлар таълимда инновация қай даражада 
муҳимлигидан далолат беради.


252
253
Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Би
­
ринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Кари
­
мовнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтиш
­
ни ўринлидир: «Келажагимиз пойдевори билим 
даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, 
халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши 
фарзандларимизнинг бугун қандай таълим ва 
тарбия олишига боғлиқ»[2].
Шу сабабли Касбий компетентлик – му
­
тахассис томонидан касбий фаолиятни амал
­
га ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма 
ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амал
­
да юқори даражада қўллай олиниши ўқитувчи 
меҳнатининг маҳсулдорлигини ва унинг опти
­
мал ижодий салоҳиятини нафақат объектив, 
ёки субъектив тавсифлари, балки педагогнинг 
касбий меҳнатининг ана шу таркибий қисмлари 
ҳам белгилаб беради.
Замонавий таълим маконида юз бераётган 
ўзгаришлар инновациянинг назарий модели 
имкониятларини тизим ва ташкиллаштирилган 
фаолият сифатида тўлақонли таҳлил қилиш им
­
кониятини беради. Шу нуқтаи назардан, таъ
­
лимни стандартлаштириш ғояларининг амалга 
оширилиши айниқса диққатга сазовор. Зеро, 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Прези
­
денти И. А. Каримов «Замонавий таълим жа
­
раёнлари ва одамлар тафаккурининг юксалиши 
барча ўзгаришларни амалга оширишда алоҳида 
аҳамият касб этишини» [3] таъкидлаган эди. 
Фикримизча, инновацион таълимнинг мақса
­
ди қуйидагилардан иборат:
– талабанинг юқори даражадаги интеллекту
­
ал, шахсий ва маънавий ривожланишини таъ
­
минлаш;
– илмий йўналишда фикрлаш кўникмаларига 
эга бўлиш учун шароитларни яратиш;
– ижтимоий-иқтисодий ва касбий соҳаларда 
янгиликлар киритиш услубиётини ўргатиш.
Инновацион таълим – таълим жараёнининг 
субъекти сифатида талаба ва ўқитувчига асо
­
сланади. Уларнинг қизиқишлари – маънавий, 
интеллектуал, маданий-касбий фикрлашнинг 
асоси ҳисобланади ва шунинг учун ҳам бундай 
таълим эътибор марказига қўйилади. Иннова
­
цион таълим талабаларнинг юқори даражадаги 
мустақиллигига, унинг ўзини ўзи бошқариши
­
га таянади, ўқитувчидан эса юқори даражадаги 
билим, ташаббускорлик ва технологик билим
­
донлик талаб қилинади.
Инновацион таълимда «касбий маҳорат» ту
­
шунчаси асосий тушунчалардан ҳисобланади. 
Педагогларнинг кўпчилиги касбий маҳорат де
­
ганда қуйидагиларни тушунади:
– касбий вазифаларни ҳал қилишда маълум 
даражада усталик;
– ўз касби чегарасида тўхтовсиз, ишончли 
фаолият олиб бора олиш қобилияти;
– ностандарт ҳолатларга ижодий ёндошиш, 
самарали ечимларни қидириш;
– ривожланишнинг юқори интеллекту
­
ал-шахсий даражаси;
– махсус, юқори малака ва компетенцияга 
эга бўлиш.
ОТМдаги анъанавий таълим жараёни талаба
­
га фанлар бўйича билим беради, бу билимлар
­


254
255
ни аниқ касбий фаолиятга боғланиши фақат
­
гина курс ишларини бажариш, ишлаб чиқариш 
ва битирув малака иши олди амалиётини ўташ 
вақтидагина юзага келади. Бундай шароитда та
­
лабага аниқ касбий билимлар бериш ва унинг 
сифатини таъминлаш анча қийин шу боис ноа
­
нанавий дарс бериш методларидлан ҳам фойда
­
ланиб туриш керак. 
Инновацион таълим эса инновацион ўзга
­
ришларни ўзлаштириш жараёнида касбий би
­
лимларни ва сифатни шакллантиришга йўнал
­
тирилган. Шундай қилиб, профессионализм 
тушунчаси битирувчи ўзи ўқиш жараёнида 
йиққан интеграл сифат кўрсаткичи бўлиб қола
­
ди. Талаба ўзини мутахассис сифатида англаши, 
таълим жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, 
ўзини ўзи ривожлантиришни мотивациялашни 
кучайтиради, ўқиш жараёнини ривожланаётган 
шахснинг эҳтиёжларини қондириш манбаига 
айлантиради. Натижада, талаба формал-ҳуқуқий 
(талаба – таълим субъекти сифатида) ҳолатидан 
ҳақиқий антропоцентризм (талаба – ўз ҳаётий 
фаолиятининг субъекти) ҳолатига ўтади.
Шундай қилиб, инновацион таълим ўқув жа
­
раёнини худди ўз касбининг ижтимоий ва умум
­
маданий билимлари ва кўникмаларидан (касбдан 
маданиятга) касбий масалаларни ечиш йўллари ва 
усулларини тушунишга, ундан ўз касбий фаолия
­
тининг сифат ўзгаришларига олиб келадиган ус
­
лубиётни эгаллашга ҳаракатлантириш (технологи
­
ядан инновацион фикрлашга) имконини беради.
Шуни қайд этиш лозимки, таълим маконини 
ташкил этиш асосларини ўзгартириш зарурия
­
тини белгилаган тенденция мамлакат мадания
­
тининг ўзгариш хусусиятлари ва қонуниятлари 
билан боғлиқдир. Зеро таълим ҳар қандай мам
­
лакат маданиятининг таркибий қисми ҳисобла
­
нади. [4]
Инновацион фикрлаш талабада, агар у, би
­
ринчидан ўқишга фаол мотивация қилинган 
бўлса, ўзининг ҳаётда олдига қўйган мақсадла
­
рига эришиш учун шахсий ўзини ўзи бошқариш 
имкониятларини ишга солади; иккинчидан, агар 
ўқув жараёни касбий фаолиятнинг бутун ҳаётий 
циклини унинг янгиликлари ва қарама-қарши
­
ликлари билан акс этади.
Юқорида айтилганларнинг ҳаммаси иннова
­
цион таълимнинг етакчи функциялари деб, қуй
­
идагиларни ҳисоблаш мумкинлиги ҳақида хуло
­
са чиқаришга имкон беради:
– талаба ва педагог шахсини жадал риво
­
жлантириш;
– уларнинг биргаликдаги фаолияти ва му
­
лоқотини демократлаштириш;
– ўқув-тарбия жараёнини гуманизация
­
лаштириш;
– ўқитишга ижодий ёндошиш ва фаол ўқиш, 
талабада ўзини бўлғуси мутахассис сифатида 
шаклланишига бўлган ташаббусни ошириш;
– ўқитишнинг бўлғуси мутахассисда иннова
­
цион фикрлашни шакллантиришга имкон бера
­
диган воситалари, усуллари, технологиялари ва 
моддий базасини модернизациялаш;
Қуйидагилар 
ўқитувчиларнинг 
педагогик 
компетентлиги ўсишининг ташкилий-педагогик 
шартлари ҳисобланади:


256
257
– ўқитувчи томонидан ўқитиш технология
­
сининг психологик-педагогик асосларини ан
­
глаш;
– технологик типда ўқув жараёни тизими
­
ни ташкил этувчи таркибий унсурларни англай 
олиш;
– ўз фаолиятидаги самарасиз иш усулларини 
англаш, таҳлил қилиш ва йўқотиш;
– амалий фаолиятда инновацион технологи
­
яларнинг шаклларини, усулларини ва воситала
­
рини қўллаш;
– ўқитиш сифатини таҳлил қилиш, аудито
­
рияда эски, қолоқ иш усулларини аниқлаш ва 
уларни йўқотиш;
– касбий фаолиятдаги стереотипликни ан
­
глаш ва йўқотиш.
Замонавий ОТМ ўқитувчиси ҳар қандай ша
­
роитда ҳам ўз бурчини, ўзининг касбий миссия
­
сини бажара олиши керак. Бу эса ўқитувчининг 
ўзини ўзи такомиллаштиришида, шунингдек, 
талабалари ривожланишлари учун ҳам имкони
­
ятларнинг яратиб берилишида ўз аксини топа
­
ди. Бугунги кунда, таълимнинг юқори сифатини 
фақатгина юқори педагогик касбий маҳоратга 
эга шахсларгина таъминлай оладилар. Замона
­
вий ўқитувчилардан ўзини ўзи ривожлантира 
оладиган, таълимнинг очиқ ижтимоий буюртма
­
лари доимий ўзгариб турадиган шароитда ўзга
­
ришларга тез мослаша оладиган, ўзининг касбий 
ишини яхши тушунадиган, устувор педагогик 
фаолият олиб бора оладиган, доимий қайта тай
­
ёрланиш ва янгиланишга тайёр ва шунга қодир 
бўлиш талаб этилмоқда.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish