Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Список использованной
литературы:
1. 
Батов В.И., Муромцев В.В., Муромцева 
А.В. Виртуальная коммуникация как феномен 
культуры // Философские науки. 2008. № 7. 
2. 
Шлыкова О. В. Культура мультимедиа: 
учебное пособие для студентов. – М.: ФАИР-
ПРЕСС, 2004. 
3. 
Муромцев В.В., Муромцева А.В. Ком
­
муникации в современных организационных 
системах // Вестник РГГУ. 2011. № 4. Серия 
«Управление». 


242
243
ЁШЛАРДА ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИНИ 
ОШИРИШДА – ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚИЙ 
МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ 
КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ЎРНИ
Ғуломжон ПИРНАЗАРОВ, 
Тошкент тўқимачилик ва енгил
саноат институти ўқитувчиси
 
Ҳозирги даврда ёшларнинг ҳуқуқий мадани
­
ятини юксалтириш фуқаролик жамияти барпо 
этишнинг муҳим шартларидан биридир. Шунинг 
учун ҳуқуқий-маърифий тарғибот учун зарур 
асосий ҳаражатларни давлат ўз зиммасига ола
­
ётганлиги мамлакатимизда ҳуқуқий маданиятни 
юксалтиришга давлат сиёсати даражасида эъ
­
тибор берилаётганлигини кўрсатади. Айниқса, 
ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, 
уларни ҳар томонлама камол топтириш ишла
­
рини рағбатлантириш масалалари ҳукуматимиз
­
нинг алоҳида эътиборидаги масалалардандир.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган демокра
­
тик ислоҳотларнинг кўлами ва самараси аҳо
­
лининг ҳуқуқий маданиятига боғлиқдир. Ушбу 
мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президен
­
тининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон 
Фармони [1] билан тасдиқланган 2017-2021 йил
­
ларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти
­
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳа
­
ракатлар стратегияси мамлакатнинг давлат ва 
жамият ривожланиши истиқболини стратегик 
режалаштириш тизимига сифат жиҳатидан янги 
ёндашувларни бошлаб берди. Ҳаракатлар стра
­
тегиясининг иккинчи устувор йўналишининг 
4-бандида жиноятчиликка қарши курашиш ва 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 
фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадор
­
лигини ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий мада
­
нияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат 
тузилмаларининг фуқаролик жамияти инсти
­
тутлари, оммавий ахборот воситалари билан 
ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этишнинг 
алоҳида ижтимоий буюртма сифатида белгилаб 
берди.
Ҳаракатлар стратегиясида вазифаларни амал
­
га ошириш учун 2019 йил 9 январда Президен
­
тимиз Шавкат Мирзиёевнинг ПФ-5618-сонли 
«Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий мадани
­
ятни юксалтириш тизимини тубдан такомил
­
лаштириш тўғрисида»ги Фармони [2] халқчил 
ва ҳаётий ҳужжат бўлди. Мазкур Фармон ушбу 
соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳуж
­
жатлардан тубдан фарқ қилади. Унда озодлик
­
дан маҳрум этилган шахсларга жазони ижро 
этиш муассасаларида масофадан туриб таълим 
олиш имкониятини яратиш ҳам кўзда тутил
­
ган. Бу каби қоидалар эса инсонпарварликнинг 
юксак намунасидир. Фармон билан жамиятда 
ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепци
­
яси, уни амалга ошириш учун «Йўл харитаси» 
тасдиқлангани унинг ижроси учун катта қулай
­
лик яратди. Чунки харита чуқур ўйланган, ман
­
тиқий кетма-кетликка эга. Аввал қабул қилин
­
ган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш 


244
245
миллий дастурида асосий эътибор ҳуқуқий ма
­
даниятга қаратилган бўлса, бу сафар нафақат 
ҳуқуқий маданият, балки ҳуқуқий онгни юксал
­
тириш ҳам эътиборга олинган.
Маълумки, ҳуқуқий онг қонун ҳужжатларини 
билиш, ҳуқуқий саводхонлик даражасини анг-
латади. Ҳуқуқий маданият эса ушбу билимларга 
таянган ҳолда қонун-қоидаларга амал қилиш
­
дир. Бошқача айтганда, ҳуқуқий онгсиз ҳуқуқий 
маданиятга эришиб бўлмайди.
Шу жиҳатдан фармонда мақбул ёндашув мав
­
жуд. Яъни, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият
­
нинг узвийлигини таъминлаш вазифаси қўйил
­
ди. Бу эса, шубҳасиз, ушбу йўналишда ўзига хос 
тизим яратилишига замин яратди.
Эндиликда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий 
маданиятни юксалтириш бўйича мутлақо янги 
тизим, янгича принцип асосида фаолият юри
­
тади. Бу жараёнда ижтимоий ҳаётнинг олтита 
асосий субъекти тўлиқ қамраб олинади. Яъни, 
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалти
­
риш «шахс – оила – маҳалла – таълим муас
­
сасаси – ташкилот – жамият» принципи бўйи-
ча узвийликда ташкил этилади.
Мазкур фармон асосида «Жамиятда қонун
­
ларга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демок-
ратик-ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!» 
деган ҳаётий ғоя мустаҳкамланмоқда. Фармон 
билан илк маротаба ҳуқуқий онг ва мадани
­
ятни юксалтиришнинг замонавий, инноваци
­
он усуллари жорий этилмоқда. Хусусан, Ўзбе
­
кистон Республикасининг қонун ҳужжатлари 
маълумотлари миллий базаси ҳамда ҳуқуқий 
маълумотлар етказиш тизимини ўз ичига ола
­
диган миллий ҳуқуқий интернет портали, шу
­
нингдек, аҳолига бепул маслаҳат бериш порта
­
лини қамраб олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот 
тизими, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига 
бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тизи
­
ми, «Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот» лойиҳа
­
си, яъни аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб 
чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар 
бўйича тарғиботни амалга ошириш механизми, 
маҳаллаларда фуқароларнинг ҳуқуқий билими
­
ни ошириш мақсадида «Ҳуқуқий ахборот ку
­
ни»ни ўтказиш шулар жумласидандир.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юк
­
салтиришнинг муҳим, таъбир жоиз бўлса, бир
­
ламчи омили бу – таълим ҳисобланади. Шу му
­
носабат билан, фармонда ёшларнинг ҳуқуқий 
маданиятини юксалтириш жамиятда ҳуқуқий 
онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг 
асосий вазифаларидан бири сифатида белгилан
­
ган. Таълим муассасаларининг ушбу йўналишда 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан 
ҳамкорлик қилишининг самарали механизмлари 
кенгайтиришга ва ёшларга таълим муассасла
­
рида маънавий-маърифий ишлар орқали ҳам 
уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини 
оширишга алоҳида этибор қаратилган. 
Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий тар
­
бияси – стратегик масала эканлигидан келиб 
чиқиб, бугун мамлакатимиздаги узлуксиз таъ
­
лим тизимида таълим-тарбия усулларини қайта 
кўриб чиқиш зарур. Фарзандларимизда мурак
­
каб вазиятларда тўғри ечим, қарорлар қабул қила 


246
247
олиш кўникмаларини шакллантиришимиз керак. 
Ҳуқуқий тарбия миллий тарбиянинг энг муҳим 
ва ажралмас таркибий қисми бўлгани боис уни 
миллий тарбия билан бевосита алоқадорликда 
таҳлил ва талқин қилиш мантиқан тўғри бўлади. 
Миллий тарбия бўйича мутахассис профессор 
М.Қуроновнинг миллий тарбиянинг аҳамияти 
билан боғлиқ қуйидаги фикрлари эътиборга мо
­
лик: «Дунёда рўй берган, юз бераётган ҳар бир 
нотинчлик, низо, бахтсиз воқеа, бузилган оила, 
синган тақдир тарихи «лента»сини орқага қай
­
тарсак, тарбияга бориб тақалади. «Олдин пул, 
кейин маънавият» йўлини тутиш бўлиб чиқади.
Уларнинг бу хатоси «дунёда бой берилган ав
­
лод» – «Lost generation»[3] иборасини пайдо 
қилди. Бутун бошли оилалар моддий бойлик ор
­
тидан қувиб кетишди. Фарзандлар тарбиясини 
эса бегоналарнинг қўлига топшириб қўйишди. 
Тарбиядан (!) вақтларини тежаб, 10 пул фойда 
топишди ҳам. Бугун эса... жонсарак бўлиб, бо
­
лаларини қайта тарбиялашга 1000 пул сарфлаш
­
моқда. Лекин самара 10 пуллик бўлаётир. Чунки 
вақт бой берилган. Мана, сизга «олдин моддий 
ҳаёт, кейин маънавият» деб яшашнинг аянчли 
оқибати. «Бой берилган авлод» муаммосининг 
педагогик маҳсули»[4]. Афсуски, бундай вазият 
республикамизда ҳам етарли даражада учраши 
аччиқ ҳақиқат. Айрим ота-оналар ўзларининг 
ҳуқуқий ниглизими билан фарзандларига ибрат 
бўлишаётгани ҳам таассуфки ҳақиқат.
Юзага келган ҳолатнинг сабаблари, бизнингча 
қуйидагилардан иборат:

сўнгги йилларда рўй берган ва кўпги
­
на ижтимоий институтларнинг моҳият-мазму
­
нини ўзгартириб юборган ижтимоий воқелик 
тадқиқотчиларнинг илгари таъриф берилган 
умумназарий ва амалий ҳуқуқий тарбия катего
­
рияларидан воз кечишга мажбур қилди;

ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг тўлиқ 
статистикаси мавжуд эмас. Бу эса, ўз навбатида, 
мазкур ҳодисанинг динамикаси, қонуниятлари 
ва корреляцион алоқаларини аниқлаш, уларга 
асосланган ҳолда жиноятчиликни прогноз қи
­
лиш имконини бермайди;

ёшлар ўртасида жиноят содир қилгандан 
сўнг уларга қарши курашишга этибор берилиб, 
жиноятчиликнинг олдини олишга тизимли ён
­
дашув йўқлиги;

талаба-ёшларнинг ҳуқуқий маданияти
­
ни шакллантиришда таълим тизимида маъна
­
вий-маърифий ишлар имкониятларидан етарли 
даражада фойдаланилмаётганлиги;

ҳар қандай ижтимоий-салбий ҳодисани 
ҳуқуқий тадқиқ қилишдан мақсад унинг жа
­
миятга салбий таъсирини камайтиришдан ибо
­
рат. Шу сабабли жиноятчиликнинг олдини олиш 
соҳасидаги амалий аҳамиятга молик бўлган фа
­
олиятнинг шакллари ва усулларига эътибор
­
сизлик жиноятчиликнинг салбий динамикасида 
барқарор натижаларга эришиш йўлидаги тў
­
сиқлардан бири бўлиб қолмоқда. 
Хулоса ўрнида шу айтиш мумкинки, қонун
­
га итоат этиш ҳуқуқий маданиятнинг асосидир, 
яъни ҳуқуқий маданиятли шахс қонунларни на
­
фақат билади, балки кундалик иш фаолиятида, 
ҳаттоки, оилавий муносабатларда уларга амал 


248
249
қилади. Жамиятимиз аҳолининг ҳуқуқий ма
­
даниятини ошириш масаласини устувор қўйиб, 
бунда қонунга кўр-кўрона итоаткор бўлишни 
эмас, балки фуқароларнинг қонунларга битилган 
нормаларини онгли равишда бажарилишидан 
манфаатдордир. Шу боис фуқароларимизнинг 
қабул қилинаётган ҳар қандай қонун ҳужжатла
­
ри, Президент Фармонлари ва ҳукумат қарор
­
лари маъноси ва аҳамиятини англаб етишлари 
катта аҳамиятга моликдир. Аммо янада муҳи
­
ми шундаки, бу уларнинг эътиқодига айланиши 
керак, зеро, ана шундагина фуқаро ўзининг ҳа
­
ётий фаолиятида қонун нормаларига маънан ёки 
жисмонан жазоланишдан, ҳуқуқ-тарғибот орган
­
лари олдида жавоб беришдан қўрқиб эмас, балки 
ихтиёрий равишда, онгли равишда амал қилади. 
Мана шундагина ҳақиқий юксак ҳуқуқий мада
­
ният, ҳуқуқий онгнинг муносиб даражаси ҳақида 
хулоса чиқариш мумкин бўлади. 

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish