Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

Бозор – ишлаб 
чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида 
пул орқали айирбошлаш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар 
мажмуаси. 
Бозорнинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: 
- сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик 
принципи асосида айирбошлаш;
- сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши;
- тўловга лаёқатли бўлган харидорларнинг талабини қондириш ва 
рақобатчилик. 
Бозор товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, пулнинг вужудга 
келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихий тушунча 
бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган объектив иқтисодий жараёндир. 
Бозордаги товар ва хизматлар миқдори талабга нисбатан кам бўлса 
нархлар ошиб кетади, айирбошлашнинг эквивалентлик мувозанати бузилади, 
натижада товарни сотувчи меъёридан ортиқча даромад олиш имконига эга 
бўлади. Аксинча, бозорда товарлар миқдори талаб миқдоридан ошиб кетса
нархлар пасайиб кетиб, сотувчилар зарар кўрадилар. Шунингдек, ишлаб 
чиқариш жараёнида сусткашлик, нўноқлик ва хўжасизлик юз бериб, ортиқча 
харажатларга йўл қўйилса ҳам зарар ошиб кетади, чунки бозор бундай беҳуда 
сарфларни ҳисобга олмайди. Буларнинг барчасини бозор ўз механизми орқали 
амалга оширади.
Бозор механизми – бозор иқтисодиётининг фаолият 
қилишини 
тартибга 
солишни 
ва 
иқтисодий 
жараёнларни 
уйғунлаштиришни таъминлайдиган дастак ва воситалар. 
Бозорнинг иқтисодий мазмунини очиб беришда унинг объекти ва 
субъектини ажратиб кўрсатиш лозим бўлади. 
Бозор объекти – айирбошлаш 
муносабатларига жалб қилинган иқтисодий фаолият натижалари ва 
иқтисодий ресурслар, товар, пул ва унга тенглаштирилган молиявий 
активлар. 


115 
Ҳозирги шароитда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
дўконлари, автомобилга хизмат кўрсатиш станцияси, бензин қуйиш 
шахобчалари, 
саноат 
товарлари 
дўкони, 
тижоратчиларнинг 
савдо 
шахобчалари, турли хил супермаркетлар, йирик савдо марказлари ва савдо 
ярмаркалари, умумий овқатланиш шахобчалари бозорнинг одатдаги 
кўринишлари ҳисобланади. Фонд биржалари, валюта бозори, дон биржалари 
ва 
аукцион 
кабилар 
бозорнинг 
юқори 
даражада 
ривожланган 
кўринишларидир.

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish