Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


 Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

5.3. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари 
Олдинги бобдан маълумки, мавжуд иқтисодий тизимлар орасида бозор 
иқтисодиёти ўзининг афзалликлари билан ажралиб туради. Айнан шу 
афзалликлар мазкур иқтисодий тизимнинг самарали ва барқарор амал 
қилиши, ривожланишига замин яратади. Энг аввало, бозор иқтисодиётининг 
учта устун жиҳатини кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
1.
Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги.
Бозор тизими 
ресурсларни самарали тақсимлашга ёрдам беради. Бунинг мазмуни шуки, 
рақобатли бозор тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва 
хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. У ишлаб чиқариш учун 
ресурсларни уйғунлаштиришнинг анча самарали усулларини ва ишлаб 
чиқаришга янги, анча самарали технологияни қўллашни тақозо этади. 
Қисқаси, бозор тизими шахсий манфаатни шундай тартибда бошқарадики, у 
жамият учун мавжуд ресурслардан зарур товарларни талаб даражасидаги 
миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлайди. 
2.
Иқтисодий фаолият ва танлов
э
ркинлиги.
Бозор иқтисодиёти 
тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки, у шахсий эркинлик 
ролига устиворлик беради. Ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг 
асосий муаммоларидан бири бўлиб алоҳида шахс ва корхоналар иқтисодий 
фаолиятини уйғунлаштириш ҳисобланади. Бундай уйғунлаштиришни амалга 
оширишнинг икки усули мавжуд. Биринчиси – марказдан бошқариш ва 
мажбур қилиш тадбирларини қўллаш бўлса, иккинчиси – бозор тизими 
воситаси орқали ихтиёрий ҳамкорликдир. Фақат бозор тизимигина 
иқтисодий фаолиятни мажбур қилмасдан уйғунлаштиришга лаёқатлидир. 
Бозор иқтисодиёти тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилиб, 
айнан шу туфайли у муваффақиятга эришади. 
3. Иқтисодий субъектлар тинимсиз ҳаракат ва изланишларининг 
таъминланиши.
Бозор иқтисодиётининг яна бир афзаллиги шундаки, унда 


111 
ҳар бир шахс, корхона, фирма ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва 
изланишда бўлишади. Чунки хўжасизлик, сусткашлик, беғамлик ҳар қандай 
хўжалик тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва юридик 
шахслар рақобатга бардош бериш, доимий равишда фойда олишни 
таъминлаш учун курашади. Натижада бозор иқтисодиёти миллион-миллион 
кишиларни харакатга солади, уларни боқимандалик кайфиятидан қутқаради. 
Бозор иқтисодиётнинг юқорида кўриб чиқилган асосий афзалликлари 
билан бир қаторда бошқа кўплаб 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish