Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


-чизма   Истеъмол товарлари бозори ва ресурслар бозори ҳамда бозор



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

5.4-чизма 
 Истеъмол товарлари бозори ва ресурслар бозори ҳамда бозор 
субъектлари ўртасида ресурслар, маҳсулот ва даромадлар ҳаракати. 
Чизмадан кўриниб турибдики, уй хўжаликлари ва давлат иқтисодий 
ресурсларга эгалик қилиб, уларни ресурслар бозорига етказиб беради. 
Корхоналар ресурсларга талаб билдиради. Корхоналарнинг ресурсларни 
сотиб 
олишга 
сарфлаган 
пул 
маблағлари 
ресурсларни 
етказиб 
берувчиларнинг даромадлари (иш ҳақи, рента, фоиз ва фойда) оқимини 
ташкил қилади. 
Уй хўжаликлари ресурсларни сотишдан олинадиган пул даромадларини 
сарфлаш жараёнида кўплаб товар ва хизматларга ўзларининг талабини 
билдиради. Бир вақтда корхоналар айнан шу бозорда товар ва хизматларни 
таклиф қилади. Товар ва хизматларга истеъмол сарфлари оқими 
корхоналарнинг пул тушуми ёки даромадини ташкил қилади. 
Иқтисодий ресурслар бозорининг таркибий қисмини ишчи кучи бозори 
ташкил қилади. Ишчи кучи бозорида ўзига хос хусусиятга эга бўлган 
иқтисодий ресурснинг олди-сотди битими амалга оширилади. Бу бозорда 
бизнес томонидан ишчи кучига бўлган талаб, уй хўжаликлари томонидан 
билдирилган ишчи кучи таклифи билан тўқнаш келади. Шундай экан, ишчи 
кучи бозорида иқтисодий субъектларнинг икки тури – тадбиркорлар ва 
ёлланма ишчилар ҳаракат қилади. Ишчи кучи инсоннинг меҳнат қилиш 
қобилияти сифатида товарга айланади, бу қобилият бозор орқали унинг 
эгасидан ажратиб олинишини билдирмайди. Ишчи кучи бозорида инсоннинг 
ўзи эмас, унинг меҳнат қилиш қобилияти маълум муддатга сотилади. 
Молия бозори турли-туман ва кўп жиҳатли бўлса ҳам олди-сотди 
объекти битта, яъни пул (пулга тенглаштирилган қоғозлар) ҳисобланади. 
Фирма 
(корхона) 
Уй
хўжаликлари 
Истеъмол 
товарлари
бозори 
Ресурслар 
бозори 
Давлат 
иқтисодий 
ресурслар 
пул маблағлари 
пу
л 
мабл
ағл
ари
 
т
ов
ар в
а 
хизматл
ар
 
пу
л 
мабл
ағл
ари
 
пул маблағлари 
товар ва хизматлар 
иқтис
од
ий ре
су
рс
лар
 
товар ва 
хизматлар 
иқтисодий 
ресурслар 
товар ва 
хизматлар 
товар ва 
хизматлар 


119 
Ортиқча маблағларга эга бўлган хўжалик субъектлари ўз молиявий 
ресурсларини уларга эҳтиёж сезган субъектларга таклиф қилади. 
Молия бозорини молиявий битимларнинг ҳаракатига қараб туркумлаш 
мумкин. Бунда молия бозори иккига ажралади: қарз мажбуриятлари бозори 
ва капитал (мулк) бозори. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish