Олди сотди шартномаси


 Кўчмас мулкни топшириш тартиби ва сифати лозим



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

5. Кўчмас мулкни топшириш тартиби ва сифати лозим 
 
даражада бўлмаган кўчмас мулкни топшириш оқибатлари
 
ФКнинг 486
-
моддасида сотувчи томонидан сотиб олувчига кўчмас 
мулкни топшириш тартиби ва уни расмийлаштириш шартлари белгилаб 
қўйилган. Кўчмас мулкнинг сотувчи томонидан топширилиши ва сотиб 
олувчи томонидан қабул қилиниши тарафлар имзолайдиган топшириш 
далолатномаси ёки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжатга биноан амалга 
оширилади. Кўчмас мулкни топшириш сотувчи зиммасидаги мажбуриятдир. 
Сотиб олувчи зиммасига эса шартнома бўйича келишилган ҳақни тўлаш ва 
топширилган кўчмас мулкни қабул қилиб олиш мажбурияти юклатилган. 
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, 
сотувчининг кўчмас мулкни сотиб олувчига мажбурияти бу мулк сотиб 
олувчига топширилганидан ва топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни 
тарафлар имзоланган кейин бажарилган ҳисобланади. Тарафлардан бирининг 
кўчмас мулкни шартномада назарда тутилган шартларда топшириш 
тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан бўйин товлаши тегишли равишда 
сотувчининг мулкни топшириш мажбуриятини бажаришдан, сотиб 
олувчининг эса мулкни қабул қилиб олиш мажбуриятини бажаришдан бош 


тортиши ҳисобланади. Қайси тараф ўз мажбуриятларини бажаришдан бош 
тортса, қонунда ва шартномада белгиланган асослар бўйича жавобгарликка 
тортилади. Сотиб олувчининг кўчмас мулкни сотиш шартномасининг 
шартларига мос бўлмаган кўчмас мулкни қабул қилиб олиши ҳатто бундай 
мос келмаслик хусусида кўчмас мулкни топшириш тўғрисидаги ҳужжатда 
писанда қилиб қўйилган бўлса ҳам сотувчининг шартномани тегишли 
даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилиш учун асос 
бўла олмайди. Сотувчи томонидан сотиб олувчига тегишли даражада 
сифатли
бўлмаган кўчмас мулкни топшириш оқибатлари ФКнинг 485
-
моддасида белгилаб қўйилган. Бундай ҳолларда сотиб олувчи қуйидаги 
ҳуқуқларга эгадир: кўчмас мулк баҳосини ундаги камчиликларга мутаносиб 
равишда камайтиришга; кўчмас мулкдаги камчиликларнинг сотувчи
томонидан бартараф этилишини талаб қилишга; агарда ўз томонидан ёки 
учинчи шахслар томонидан кўчмас мулкнинг камчиликлари бартараф 
этилган бўлса, бунинг учун қилинган харажатларнинг сотувчи томонидан 
қопланиши талаб қилишга; кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда кўчмас 
мулкни сотиш шартномасининг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига 
эга. Юқоридаги муқобил ҳуқуқлардан қайси бирини амалга ошириш сотиб 
олувчи томонидан белгиланади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish