омманинг умумфойдали мақсадларини амалга ошириш учун қилинади.
Қонунчилик хайр
-
эҳсон, асосан, нотижорат субъектларига (даволаш, тарбия,
ижтимоий ҳимоя муассасаларига, хайрия, илмий муассасаларига, фонддарга,
музейларга,
жамоат бирлашмалари, диний, ташкилотларга ва бошқа шунга
ўхшаш субъектларга), шунингдек фуқароларга ва давлатга қилиниши
мумкинлигини нормалайди. Хайр
-
эҳсон қилинган мол
-
мулк келгусида уни
қабул
қилиб олган шахснинг маблағлари жумласига киради, унинг оцератив
бошқарувига ўтади.
Жумладан, амалдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари тўғрисида”ги
30
қонуннинг 24
-
моддаси, “Виждон
эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги
31
қонуннинг 15
-
моддаси
мазмунига кўра, фуқаролар ва меҳнат жамоаларининг ихтиёрий хайр
-
эҳсонлари мазкур юридик шахслар мол
-
мулкининг ташкил топиш
манбаларидан ҳисобланади ва улар томонидан тегишли тартибда мустақил
тасарруф этилади.
Хайр
-
эҳсоннинг предмети фуқаролик муомаласида бўлган
объектлар,
яъни пуллар, қимматли қоғозлар, мол
-
мулклар, ашёлар, бинолар, иншоотлар
(уларнинг бир қисми),
автомобиллар ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Хайр
-
эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг (яъни, учинчи шахснинг) рухсати
ёки розилиги талаб қилинмайди.
Хайр
-
эҳсон қилинган мол
-
мулк бир қатор шартлар асосида амалга
оширилади. Чунончи:
биринчидан, хайр
-
эҳсон қилувчилар мол
-
мулкни топшираётганда
ундан маълум бир мақсадда фойдаланишни шарт қилиб қўйиши лозим.
Масалан, “ҳадя қилинган уй
-
жойдан фақат болалар яслиси учун фойдаланиш
лозимлигини шарт қилишлари мумкин”
32
. Бундай шарт қўйилмаса, у одций
ҳадя
деб ҳисобланади ва ундан ҳадя олувчи мол
-
мулкнинг
вазифасига
мувофиқ фойдаланади;
иккинчидан, аниқ мақсадда фойдаланишга мўлжалланган хайр
-
эҳсонни
қабул
қилиб олаётган юридик шахс хайр
-
эҳсон қилинган мол
-
мулқдан
фойдаланиш бўйича амалга оширилган операцияларнинг алоҳида
рўйхатини
юритиши лозим;
учинчидан, вазият жиддий ўзгарганлиги боис бундай мол
-
мулкдан
кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлмаса, ундан бошқа
мақсадда фақат хайр
-
эҳсон қилувчининг
розилиги билан, агар мол
-
мулкни
хайр
-
эҳсон қилган фуқаро вафот этган бўлса ёки хайр
-
эҳсон қилган юридик
30
Халқ сўзи, 1999 йил 11 май.
31
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5
-6-
сон,
32
Сайфуллаев Ф. Ўзбекистон ССРнинг
гражданлик ҳуқуқи. Т.2.
–
Т.: Ўқитувчи. 1988,
-
18 б.
шахс қайта ташкил этилган ёхуд тугатилган бўлса, бундай ҳолларда суднинг
қарорига мувофиқ фойдаланиш мумкин.
ФКнинг 511
-
моддаси мазмунига кўра, хайр
-
эҳсон қилинган мулкдан
кўрсатилган мақсадда фойдаланмаслик
келгусида хайр
-
эҳсон қилувчига,
унинг меросхўрларига ёки бошқа ҳуқуқий ворисига хайр
-
эҳсонни бекор
килишни талаб қилиш ҳуқуқини беради.