Олди сотди шартномаси



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

МУАММОЛИ САВОЛЛАР
 
 
1. Контрактация шартномаси тушунчаси, ҳуқуқий белгилари ва 
аҳамияти.
2. 
Контрактация шартномаси тарафлари, уларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари.
3. Контрактация шартномаси тузиш тартиби.
4. Контрактация шартномаси бўйича ҳақ тўлаш. 
5. Контрактация шартномаси бўйича жавобгарлик.
6. Контрактация шартномасининг бекор бўлиши.
 
6-
§.ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ ШАРТНОМАСИ
 
 
Энергия таъминоти ва унинг фуқаролик
-
ҳуқуқий тартибга 
солиниши.
Энергия таъминоти шартномаси олди
-
сотди шартномасининг 
алоҳида тури сифатида унинг бошқа турларидан ўзининг предмети билан 
ажралиб туради. Шу муносабат билан мазкур шартнома ўзининг предметига 
кўра мустақил фуқаролик
-
ҳуқуқий шартнома сифатида ўз ўрнига эга. Мазкур 


шартнома предмети ҳисобланган энергия ҳам фуқаролик ҳуқуқининг бошқа 
объектларидан ўзига хос белгилар билан ажралиб туради. Энергия билан 
таъминлаш одатдаги товарларни етказиб беришдан фарқ қилиб, у оддий 
товар сингари сотувчидан сотиб олувчига ўтмасдан балки энергия билан 
таъминловчи ташкилотга тегишли бўлган махсус воситалар 
– 
туташтирилган 
тармоқлар орқали истеъмолчига етказиб берилади. Энергия таъминоти 
шартномасига кўра, энергия билан таъминловчида ва сотиб олувчи 
(истеъмолчида) муайян
симлар, қувурлар (электр ва иссиқлик 
тармоқлари)нинг мавжуд бўлиши ва улар умумий тармоққа уланган бўлиши 
шарт. Энергия билан таъминлаш туташтирилган тармоқ мавжуд 
бўлгандагина амалга оширилиши мумкин.
Энергия одатдаги моддий неъмат сифатида тушунилиши мумкин эмас. 
Энергия ўзида моддийлик хусусиятини намоён этиб, ўзида муайян 
моддийлик ҳолати (ток кучланиши, сувнинг ҳарароти) ни ифода этади. Ушбу 
хусусиятлар инсонлар фойдали натижаларга эришишини, турли хилдаги 
техник операцияларни амалга оширишини таъминлаш, ишлаш ва дам олиш 
учун зарурий шароитларни яратишга хизмат қилади. Энергияни физик 
хусусиятларидан келиб чиқиб, бошқа товарлар каби омборларда ва махсус 
идишларда кўп миқдорда тўплаш ва сақлаб туришнинг имкони йўқ. 
Энергиянинг фойдали хусусиятлари ундан фойдаланиш, уни истеъмол қилиш 
жараёнида намоён бўлади. Фойдаланиш натижаси сифатида бажарилган иш 
ёки амалга оширилган технологик операцияларни кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Бироқ, бунда энергиянинг ўзи бирор
-
бир маҳсулот ёки бошқа шаклига 
айланмайди, балки йўқ бўлиб кетади. Энергиянинг мавжуд бўлганлиги ва 
ундан фойдаланилганлиги улчов асбобларининг кўрсаткичларида акс этади 
холос. 
Таъкидлаш лозимки, ҳали тармоқда бўлган ва истеъмолчи томонидан 
фойдаланилмаган энергия тармоқ эгаси ва энергияни ишлаб чиқиш 
манбасининг эгасига тегишлидир. Энергия билан таъминловчи ташкилотнинг 
мулкдор сифатидаги ваколатларининг асосийсини энергияни тасарруф этиш 
ҳуқуқи ташкил этади. Бу ҳуқуқ энергияни сотиб олувчи (абонент) ларга 
сотиш (узатиш) ёхуд бошқа битимлар (масалан, қарз) тузиш орқали амалга 
оширилади. Шу билан бирга энергия билан таъминловчи ташкилот 
энергиянинг муайян миқдоридан ўзининг эҳтиёжларини қондиришда 
фойдаланади. Ўзи қабул қилиб олаётган энергияга эгалик қилиш, 
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича абонентнинг ваколатлари 
энергияни амалдаги қоидалар ва шартнома шартларига риоя қилган ҳолда, 


ўзига тегишли ускуналар ишлашини таъминлаган ҳолда ўзининг хоҳишига 
кўра, турли технологик эҳтиёжлар: иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва 
шу кабиларга йўналтириш имкониятига эгалигида намоён бўлади. 
Таъкидлаш лозимки, жамият тараққиётининг ўтган асрларга нисбатан 
XIX-
XX асрлар давомидаги жадал ривожланиши шундай даражага етиб 
келдики, бу даврда энергия таъминоти иқтисодиётни ривожлантиришнинг 
зарурий воситасига айланди, чунки бу даврга келиб, машина ва асбоб
-
ускуналар, уй
-
жойлар, қурилиш ва ишлаб чиқариш объектларининг барчаси 
энергияга муҳтож бўлиб қолди. Шундай шароитларда истеъмолчиларга 
энергия бериб туришни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи энергия 
таъминоти шартномаси юзага келди
15
.
Энергия таъминоти билан боғлиқ муносабатлар Фуқаролик кодекси, 
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги “Энергиядан оқилона 
фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни
16
, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32
-
сонли Қарори билан тасдиқланган 
“Электр энергиясидан фойдаланиш” ва “Иссиқлик энергиясидан 
фойдаланиш” Қоидалари
17
 
билан тартибга солинади.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish