Олди сотди шартномаси



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

Контрактация
 
шартномаси бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсу
-
лотларини етиштирувчи хўжаликларнинг мулкий жавобгарлиги

Контрактация шартномасига мувофиқ, барча қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини шартномада белгиланган ассортимент ва урларда, 
муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига 
топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. 
Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган 
13
Раҳмонқулов Ҳ. Олди
-
сотди шартномаси. 

Т.: Адолат, 2000. 109
-
бет.


ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар 
тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, зарарнинг 
маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан 
қопланмаган қисми ҳам тўланади. 
Хўжалик маҳсулотни ўз жойида топшириш
-
қабул қилишга тайёрлаб 
қўймаган ва бу ҳақда тайёрловчини огоҳлантирмаган, тайёрловчи эса қабул 
қилиш жойига транспорт юборган бўлса, хўжалик тайёрловчига транспорт ва 
транспортнинг бекор туриб қолиши бўйича барча харажатларни қоплайди. 
Ювилмайдиган бўёқ билан қўйилган белгили ёки ёт нарсалар билан 
ифлосланган жун юклаб жўнатганлиги учун хўжалик бундай жун 
қийматининг беш фоизи миқдорида жарима тўлайди. 
Шартномада келишилгандан пастроқ сифатли маҳсулотни сотганлиги 
учун хўжалик жавобгар бўлади, паст сифатли маҳсулотни топшириш 
хўжаликларга рухсат этилган шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан 
мустасно.
Тайёрловчи хўжаликка етказиб берган идишни йиллик контрактация 
шартномаси амалда бўлиш муддати тугагандан сўнг қайтарилмаганлиги учун 
хўжалик тайёрловчига қайтарилмаган идиш қийматининг икки баравари 
миқдорида жарима тўлайди. Хўжаликка томонлар ўртасида келишилган 
ҳужжатларга асосан маҳсулотга келган транспортнинг белгиланган 
муддатдан ортиқча бекор туриб қолганлиги айбдор томон бекор туриб қолиш 
билан боғлиқ харажатларни тўлайди. Бекор туриб қолиш вақти томонлар 
ўртасида имзоланган далолатномага мувофиқ расмийлаштирилади. 
Агар юклаб жўнатилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган 
хизматлар)нинг сифати, ассортименти, стандарт талабларига, техник 
шартларга, намуналарга ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга 
жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон сифати зарур даражада бўлмаган 
маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматининг 20 фоизи 
миқдорида жарима тўлайди.
Контрактация шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлик 
учун деҳқон, фермер ва ширкат хўжаликларининг жавобгарлигини ҳал 
этишда хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ўз мажбуриятларини қай 
даражада бажарганликлари ҳам эътиборга олинади. Жумладан, Қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш 
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, 
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш 
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 79
-
бандида илк бор маҳсулот 


етиштирувчилар томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги 
ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун уларни жавобгарликка 
тортишда, шунингдек хатти
-
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида 
контрактация шартномалари бўйича шартнома мажбуриятлари фермер, 
ширкат ва деҳқон хўжаликлари томонидан бажарилмаслиги (лозим даражада 
бажарилмаслиги) учун хизмат кўрсатувчи (МТП, Қишлоқхўжаликкимё) 
ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади. 
Маълумки, 
контрактация 
шартномалари 
бўйича 
маҳсулот 
етиштирувчилар томонидан ўз мажбуриятларининг лозим даражада 
бажарилиши (белгиланган ҳосилни олиш) кўп жиҳатдан агротехника, 
агрокимё ва бошқа агросервис хизматларининг ўз вақтида ва сифатли 
ўтказилиши билан узвий боғлиқдир. Мисол учун, шудгорлаш ёки кимёвий 
озиқлантириш ишларининг ҳатто қисқа муддат кечиктириб бажарилиши ҳам 
ҳосилдорликнинг
кескин равишда пасайиб кетишига ва натижада 
контрактация 
шартномаси 
бўйича 
маҳсулот 
етиштирувчи 
мажбуриятларининг бажарилмай қолишига сабаб бўлади. Демак, маҳсулот 
етиштирувчиларнинг ўз мажбуриятларини бажаришлари кўп жиҳатдан 
хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг вазифаларини қай даражада амалга 
оширишларига 
бевосита 
боғлиқдир. 
Муқаддам 
контрактация 
шартномасининг бажарил
-
маслигида хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг 
айби бор ёки йўқлиги инобатга олинмас эди. Бу янги қоиданинг киритилиши 
фермер, деҳқон ва ширкат хўжаликлари манфаатларини ҳимоя қилишда 
муҳим аҳамиятга эга бўлди

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish