Махсус таълим вазирлиги


Асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатларда расмийлаштириш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
Асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатларда расмийлаштириш 
тартиби

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалар ҳаракатини 
ҳисобга олишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
1.
 
Асосий 
воситаларни 
қабул-топшириш 
далолатномаси
(АВ-1 шакл).
Далолатнома ҳар бир объект учун ѐзилиб, бухгалтерияга 
берилади ва асосий воситани ҳисобга олиш инвентар карточкаларига 
ѐзиш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
2. Таъмир 
қилинган, тикланган ва такомиллаштирилган 
объектларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-2 шакл).


122 
3. Асосий воситаларни тугатиш тўғрисида далолатнома (АВ-3 
шакл).
4. Автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш далолат-
номаси (АВ-4 шакл).
5. Асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар карточкаси (АВ-6 
шакл).
Асосий воситаларни қабул-топшириш далолатномалари ва ушбу 
объект техник ҳужжатлари асосида ҳар бир объектга инвентар 
карточкаси очилади. 
6. Асосий воситаларни ҳисобга олиш бўйича инвентар карточка-
лари рўйхати (АВ-7 шакл).
7. Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш карточкаси (АВ-8 
шакл).
Туркум гуруҳлари бўйича асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга 
олиш учун қўлланилади. Карточка маълумотлари асосида асосий 
воситалар ҳаракати ҳақидаги ҳисобот тўлғазилади. 
8. Асосий воситалар инвентар рўйхати (АВ-9 шакл).
Асосий воситалар хўжалик юритувчи субъектга келиб тушганда 
раҳбар тайинлаган комиссия ҳар бир объект бўйича алоҳида қабул 
қилиш-топшириш далолатномаси (юкхат)ни расмийлаштириши 
лозим (АВ-1 шакли). 
Далолатномада объект тавсифи, турган жойи, сотиб олинган 
манбаи, чиқарилган ѐки қурилган йили, ишга туширилган сана, 
объектнинг синов натижалари, унинг техник шартларга мувофиқлиги 
ва бошқалар кўрсатилиши лозим. 
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш умумий далолат-
номаси билан бир турдаги ва нархи бир хил хўжалик инвентари, ас-
боблар, станоклар олинганлигини расмийлаштириш мумкин. Қабул 
қилиш-топшириш далолатномасига паспортлар, ишлатиш тартиби, 
йўриқномалар илова қилинади. 
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси 
илова ҳужжатлар билан бирга хўжалик юритувчи субъект бухгал-
териясига топширилади. Бухгалтерия далолатнома асосида белгилан-
ган намунадаги инвентар варақаси очади (АВ-6 шакли). Бу варақада 
объект ҳақидаги барча маьлумотлар қайд этилади (дастлабки ѐки 
тикланиш қиймати, амортизация ажратмалари меъѐри, кирим қилин-
ган пайтдаги эскириш даражаси). Сўнгра инвентар варақалари асосий 
воситаларнинг тасниф гуруҳлари бўйича махсус рўйхат тузилади 


123 
(АВ-7 шакли). 
Рўйхатда қайд қилинган варақалар асосий воситалар 
картотекасида тармоқ тасниф гуруҳларига, гуруҳ ичида эса турган 
жойи, фойдаланиш жойи ва турлари бўйича гуруҳланган тартибда 
сақланади. 
Ҳаракатсиз асосий воситалар объектлари варақалари алоҳида 
гуруҳланади. Асосий воситаларнинг чиқими далолатнома билан 
расмийлаштирилади ва бу ҳақида инвентар варақасига қайд қили-
нади, сўнгра варақа картотекадан олиб қўйилади. 
Қайта баҳоланган асосий воситалар объектлари тикланиш қий-
мати бўйича варақанинг «таьмирлаш, модернизациялаш» бўлимига 
ѐзилади. 
Қайта баҳолаш чоғида белгиланган эскириш суммаси варақа-
нинг тегишли бўлимида кўрсатилади. 
Асосий воситалар ишлатиладиган жойларда (хўжалик юритувчи 
субъект цехлари, участкалари, бўлимлари) ҳисоб асосий воситалар-
нинг инвентар рўйхати бўйича олиб борилади (АВ-9 шакли). Бунда 
ҳамма моддий жавобгар шахслар билан белгиланган намунада ва 
икки нусхада моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. 
Шартноманинг бир нусхаси ҳар бир моддий жавобгар шахснинг 
бухгалтерия (шахсий) делоси (ҳужжатлари мажмуи)да, иккинчи 
нусхаси шу ходимларнинг ўзида сақланади. 
Ҳамма моддий жавобгар шахслар асосий воситаларни ўз 
жавобгарлигига олганини инвентаризация рўйхатига имзо қўйиб, 
тасдиқлаб беради, асосий воситаларнинг кейинги тушумларида эса 
бирламчи ҳужжатларга имзо қўяди. Асосий воситаларнинг ҳар қан-
дай кўчиши (бошқага бериш, тугатиш ва бошқалар) моддий жавобгар 
шахсларнинг иштирокида расмийлаштирилади. 
Олинган, ҳисобдан чиқарилган хўжалик юритувчи субъект 
ичида жойи ўзгартирилган (кўчирилган) асосий воситаларнинг инвен-
тар варақалари тегишли қайдлар ўтказилганидан кейин ой охиригача 
жой-жойига қўймай, алоҳида сақланади. Чунки ҳар ойда шу варақа-
лар асосида асосий воситалар амортизацияси (эскириш) ҳисоб-китоб-
лари тузилади, уларнинг ҳар бир тури бўйича кирим, чиқим оборот-
лари жамланади ва асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш вара-
қаси тўлдирилади. 
Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш варақаси (АВ-8 
шакли) жорий йил учун январь ойи бошида очилади. Варақада даст-


124 
лаб асосий воситаларнинг борлиги, турлари бўйича маълумот 1 
январь ҳолатига кўрсатилади, сўнгра ҳар ойда ой давомидаги 
оборотлар ѐзувидан кейин кейинги ойнинг 1 кунидаги ҳолат бўйича 
асосий воситаларнинг мавжудлиги қайд этилади. Шу маьлумотлар 
асосида асосий воситаларнинг ҳаракатининг оборот рўйхати тузи-
лади. Унинг якунлари асосий дафтардаги якунлар билан солиштири-
либ чиқилади ва шу асосда хўжалик юритувчи субъектнинг асосий 
воситалари мавжудлиги ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот 
тузилади. 
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши АВ-1 ва АВ-3 шакл-
ларидаги далолатнома билан расмийлаштирилади. 
Бу шаклларда чиқим қилинадиган объектларнинг дастлабки 
қиймати ва эскириш суммаси қайд этилади. Инвентар варақаси карто-
текадан олиниб, далолатномага илова қилинади. Асосий восита-
ларнинг турган ўрни бўйича инвентар рўйхатида тегишли қайдлар 
қилинади.
Асосий воситаларни кирим қилиниши қуйидаги кўринишларда 
бўлади: Сотиб олиш; Хўжалик юритувчи субъект томонидан 
яратилиши; Ҳадя (текин) кўринишида олиш; инвентаризация нати-
жасида ортиқча чиқиш; молиявий лизинг шартномаси бўйича олиш; 
асосий воситаларни муассислар томонидан хўжалик субъектининг 
устав капиталига уларнинг улуши тарзида ѐки акцияларнинг ҳақини 
тўлаш ҳисобига киритиш. 
Асосий воситалар хўжалик юритувчи субъектга қабул қилинаѐт-
ганда махсус тузилган комиссия томонидан асосий воситаларни 
қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузиш билан расмийлаш-
тирилади. Ушбу далолатномада асосий воситаларнинг дастлабки 
баҳоси, эскириш суммаси, қабул қилинаѐтган воситанинг қисқача 
тавсифи, комиссия аъзоларининг исми-шарифи, моддий жавобгар 
шахс томонидан қабул қилиниши кўрсатилади. Бунда ушбу далолат-
номага таърифловчи техник ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади ва 
далолатнома хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан тасдиқ-
ланади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish