Махсус таълим вазирлиги


Бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
2.2. Бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари
Бухгалтерия ҳисоби ўз усули билан таърифланади. Ҳисоб 
юритиш тартибини белгилаб берувчи таркибий қисм сифатида 
бухгалтерия ҳисобига хос бўлган қуйидаги усуллар маълум: 
- ҳужжатлаштириш ва инвентаризация; 
- баҳолаш ва калькуляция; 
- бухгалтерия ҳисоби счѐтлари ва иккиѐқлама ѐзув; 
- бухгалтерия баланси ва ҳисобот. 
Ҳужжатлаштириш
ѐрдамида содир бўлаѐтган хўжалик муома-
лалари ҳақида мукаммал маълумотлар олинади. Бу маълумотлар 
уларни кейинчалик иқтисодий жиҳатдан гуруҳлаш ва умумлаштириш 
учун асос бўлиб ҳисобланади. Юридик талабларга риоя қилинган 
ҳолда ҳужжатлардан фойдаланиш бухгалтерия ҳисобининг маълумот-
ларига исботловчи куч бағишлайди. 
Лекин, хўжалик жараѐнида бўлиб ўтаѐтган барча ҳодисаларни 
ҳам ҳужжатлаштириш ѐрдамида қайд қилиб бўлавермайди.
Жумладан, табиий йўқолиш, маблағларни қабул қилиш ва топ-
шириш пайтидаги ноаниқликлар, ҳисобдаги хатолар ва қолаверса, 
ўғирликлар тегишли қийматликларнинг ҳақиқий миқдорини даст-
лабки ахборотни ташувчилар ва ҳисобда акс эттирилганларидан четга 
оғишига олиб келади. Бундай ҳодисаларнинг расмийлаштириш, улар 
содир бўлаѐтганда эмас, балки маълум бўлгандагина мумкин бўлади.
Дастлабки ахборот ташувчилар томонидан қайд қилинмай қолган 
ҳодисалар, ҳужжатлаштиришга зарурий қўшимчалар қайта рўйхатга 
олиш, яъни 
инвентаризация
ѐрдамида аниқланади. Унинг маълумот-
лари юқорида келтирилган у ѐки бошқа сабабларга кўра ўз вақтида 
ҳисобга олинмай қолган ҳисоб кўрсаткичларини ҳақиқатдагига 
мувофиқлаштириш учун хизмат қилади. 
Шундай қилиб, ҳужжатлаштириш ва рўйхатга олиш бухгалтерия 
ҳисобининг объектларини дастлабки кузатишни амалга ошириш учун 


33 
қўлланилади. Улардан фойдаланиш - мулкнинг бут сақланиши 
устидан назорат қилиш имконини беради. Ҳужжатлаштириш ва 
рўйхатга олишнинг маълумотлари моддий-жавобгар шахсларнинг 
хатти-ҳаракатлари, амалга оширилаѐтган муомалаларнинг қонуний-
лиги, маблағларнинг тўғри сақланиши, улардан мақсадга мувофиқ 
равишда фойдаланиш ва шу кабилар устидан кузатиш имконини 
беради. 
Юқорида таъкидланганидек, хўжалик муомалалари ва маблағлар 
жуда турли-тумандир. Лекин, бухгалтерия ҳисоби улар ҳақида йиғма 
(умумлаштирилган) кўрсаткичларни бериши керак. Бу, йиғиладиган 
маълумотлар ўлчагичларида ифодаланилади. Бунинг учун бухгал-
терия ҳисобида баҳолаш усули қўлланилади. 
Баҳолаш
ѐрдамида 
натура ва меҳнат кўрсаткичлари пул кўрсаткичларига айлантирилади. 
Хўжалик жараѐнини бошқариш учун уни амалга ошириш билан 
боғлиқ бўлган барча чиқимларни ҳисоблаб чиқиш, ҳар бир жараѐнда 
ишлатилган ҳам жонли, ҳам моддийлаштирилган меҳнатни ҳисоблаб 
чиқиш керак. Бунда ҳар бир чиқим турининг миқдоринигина эмас, 
балки аниқ бўлган, уларнинг объектига тегишли бўлган умумий 
суммани топиш, яъни ҳисобга олинаѐтган маҳсулотларнинг таннар-
хини аниқлаб топиш лозим бўлади.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish