Махсус таълим вазирлиги


Молиявий ҳисоботларнинг ўзаро боғлиқлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Молиявий ҳисоботларнинг ўзаро боғлиқлиги: 
Молиявий натижалар 
Соф фойда
=
даромадлар

харажатлар+фойда-зарарлар 
тўғрисидаги ҳисобот 
 
 
 

 
 
Тақсимланмаган
якуний 
бошланғич соф эълон 
фойда тўғрисидаги 
тақсимланмаган = тақсимланмаган + фойда - қилинган 
ҳисобот
фойда
фойда 
дивидендлар 
 
 
 
 
 
Бухгалтерия 
Якуний 
Якуний 
Якуний 
баланси 
умумий 
= умумий 
+ хусусий 
активлар мажбуриятлар капитал 
Корхонанинг бухгалтерия ҳисоботи шартнома асосида ихтисос-
лашган ташкилот ѐки мутахассис томонидан юритилса, ҳисоб юри-
тувчи шахс томонидан имзоланади. 
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, корхонанинг хўжалик фаолияти 
натижалари, мулкий ва молиявий ҳолати тўғрисидаги йиллик бухгал-
Хусусий капитал
тўғрисидаги 
ҳисобот
Якуний
 
хусусий
капитал
Бошланғич 
хусусий
капитал 
Соф 
фойда
Акционерлар-
нинг жорий 
давр қўйилма-
лари
Эълон 
қилинган 
дивиденд-
лар
=
+
+



266 
терия ҳисоботи фойдаланувчилар (биржа, харидор, мол юритувчи ва 
бошқалар) учун очиқ бўлиб, нашр этилиши мумкин. Нашр этилган 
ҳисоботнинг тўғрилиги мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан 
тасдиқланади. 
Корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли органларга 
топширишидан олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда кў-
риб чиқилади ва тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг «Бух-
галтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни (16-модда) билан йиллик 
ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилган: 
1 - «Корхона баланси» (1-шакл); 
2 - «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (2-шакл); 
3 - «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот» (3-шакл); 
4 - «Пул оқими тўғрисида ҳисобот» (4-шакл); 
5 - «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (5-шакл). 
Юқоридаги ҳисобот шаклларига изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва 
тушунтиришлар илова қилинади. 
Баланс чорак ва йиллик ҳисобот таркибига киритилади. Бу «нет-
то» номли баланс бўлиб, фойдаланувчиларга корхонанинг соф қий-
матининг ҳажми тўғрисида ахборот беради. Чунки мумкин бўлган 
қиймати жами кўрсаткичга қуйидаги моддалар бўйича эскиришни 
чиқариб ташлаб, кўрсатилади. 
Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқаларнинг, фойда 
суммаси йиғиндисига эса, фақат ҳисобот даврида тасдиқланмаган 
фойда ҳажмигина қўшилади. Лекин хўжалик фаолиятини таҳлил 
этиш мақсадида балансда қуйидаги кўрсаткичлар сақланиб келган: 
дастлабки қиймат ва уларнинг эскириши, олинган фойда. 
Шўъба корхоналари, филиаллар ва вакилликларига эга бўлган 
корхоналар консолидаллашган (бирлашган) молиявий ҳисобот туза-
ди. Шўъба корхоналарга қўйилган қўйилмалар бош корхонанинг мо-
лиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс 
эттирилади. 
Юридик шахслар ўзларининг филиаллари, вакилликлари ва бош-
қа структуравий бўлинмаларини мустақил балансга ажратиши мум-
кин, лекин уларнинг баланси ва бошқа ҳисобот шакллари тегишли 
юридик шахсининг консолидациялашган ҳисоботига, албатта, қўши-
лади. 
Консолидациялашган ҳисобот бош корхонанинг молиявий ҳисо-
боти андозасига биноан тузилади. Лекин вазирликлар, идоралар ва 


267 
бюджет ташкилотлари бўйича тузиладиган йиғма молиявий ҳисобот-
лар бундан мустасно. 
Молиявий ҳисобот йил бошидан йиғилиб борувчи йиғинди билан 
ҳар чоракда текширилади. 
Бюджет муассасалари чорак ва йиллик ҳисоботларини юқори 
орган - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 
белгиланган муддатларда топширади. 
Айрим хўжалик субъектлари учун Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан молиявий ҳисобот топшириш бўйи-
ча бошқа муддатлар белгиланиши мумкин. 
Хўжалик субъектларининг йиллик молиявий ҳисоботи қизиқувчи 
банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқалар учун очиқ 
ҳисобланади. 
Очиқ типдаги акционерлик жамиятлари, суғурта компаниялари, 
банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа 
молиявий муассасалар, ҳисоботда келтирилган маълумотлар тўғрили-
ги аудиторлар томонидан тасдиқлангандан сўнг, йиллик молиявий 
ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майигача 
нашр этишлари керак. 
Хўжалик субъекти тугатилганда хотима молиявий ҳисобот тузи-
лади. 
Корхонани тугатиш бўйича муаммоларнинг бухгалтерия ҳисоби, 
тугатиш баланси ва ҳисобатини тузиш, активлар қийматини аниқлаш 
ишлари тугатиш комиссиясига юклатилади. Умидсиз қарзлар ва 
зарарлар тугатиш балансига қўшилади. Тугатиш балансида мажбу-
риятлар уларнинг қайтариш вақтига ҳисобланган фоизлар билан 
бирга акс эттирилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish