Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
нималардан ибо-
рат?
 
30.
Устав капитали қандай ҳисобга олинади? 
31.
Қўшилган капитал қандай ҳисобга олинади? 
32.
Захира капитал қандай ҳисобга олинади? 
33.
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)лар қандай ҳисобга 
олинади? 
34.
Грантлар ва субсидиялар қандай ҳисобга олинади? 


263 
35.
Молиявий натижаларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш 
ҳисоби қандай ташкил этилади? 


264 
V–боб. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УНИ 
ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ 
 
5.1.
 
Бухгалтерия ҳисоботининг таркиби ва уни тузиш тартиби 
 
Ҳисобот хўжалик субъектларининг
ўтган 
даврда амалга оширилган ишларининг нати-
жалари ва шароитлари тўғрисидаги маъ-
лумотлар мажмуи бўлиб, ундан фаолиятни 
таҳлил, назорат қилиш ва бошқариш мақса-
дида фойдаланилади.
Ҳисобот ахборотлари сотилган маҳсулот, иш ва хизматлар, улар-
ни ишлаб чиқариш харажатлари, хўжалик маблағлари ва уларни таш-
кил бўлиш манбалари, ишларнинг молиявий натижалари, солиққа 
тортиш ва дивидендлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. 
Хўжалик субъектлари ўз фаолияти устидан кундалик назоратни 
ҳужжатлар ва ҳисобот регистрларига асосан олиб борадилар. Лекин 
узоқ вақт (ой, чорак, йил) давомида хўжалик фаолиятини якунини 
билиш учун бу маълумотларни умумлаштириш ва тизимга келтириш 
зарур. Бунга ҳисобот тузиш йўли билан эришилади. 
Ҳисоботнинг асосий вазифаси маҳсулотнинг сифати ва ассор-
тиментини ошириш, «ноу - хау» ва бошқа тадбирлар ишлаб чиқиш 
ҳисобига корхона фаолиятини ўсиш ва ривожланиш резервларини 
қидириб топиш ва бозорда барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. 
Ҳисобот маълумотлари бўйича раҳбар мулкдорлар ва таъсисчилар, 
бошқа бошқарув, назорат тизими (банклар, молиявий органлар) юқо-
ри ҳамда ҳукумат расмий ва бошқарув органлари олдида ҳисобот бе-
ради. 
Корхоналар (хорижий инвестицияли корхоналардан ташқари) 
мажбурий тартибда қуйидаги фойдаланувчиларга чорак ва йиллик 
ҳисобот топширади: 

таъсис ҳужжатларига биноан мулкдорлар (мулкни бошқариш 
бўйича ваколатли органлар, таъсисчилар); 

давлат солиқ инспекциясига (бир нусха); 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан корхона фао-
лиятини айрим томонларини текшириш ва тегишли ҳисоботни олиш 
вазифалари юклатилган бошқа давлат органларига. 


265 
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қо-
нунига биноан барча корхона ва муассасалар учун ҳисобот йили 1 
январдан 31-декабргача бўлган давр ҳисобланади; 
- янги ташкил этилган корхона ва муассасалар учун биринчи ҳи-
собот йили бўлиб, улар юридик ҳуқуққа эга бўлган санадан шу 
йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. 1-октябрдан кейин 
ташкил этилган (тугатилган, қайтадан ташкил этилган) корхоналар ва 
уларнинг структуравий бўлинмалари асосида ташкил этилганлардан 
ташқари корхонлар учун уларнинг юридик ҳуқуққа эга бўлган сана-
дан кейин йилнинг 31-декабригача бўлган даврни биринчи ҳисобот 
йили даври ҳисоблашга рухсат берилади. 
- корхоналар чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган 
муддатларда топширадилар. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish