Махсус таълим вазирлиги


Устав капиталининг оширилиши



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Устав капиталининг оширилиши
Муассисларнинг қарорига кўра мавжуд муассисларнинг қўйил-
малари ошиши, янгиликларни жалб этиш, шунингдек, хўжалик субъ-
ектининг таксимланмаган фойдаси ҳисобига устав капитали ошири-
лиши мумкин. 
Янги муассисни (аъзо)ни жалб этиш
Янги аъзо қуйидаги ҳолларда жамият муассиси бўлиши мумкин: 
-
устав капитали улушини битта ѐки бир неча шерикдан сотиб 
олиш йўли орқали; 
-
қўшимча капитал киритиш йўли билан. 
Бироқ исталган ҳолда унинг номзоди аввалги аъзоларнинг барча-
си томонидан маъқулланиши лозим. 
Биринчи ҳолатда капитал сотиб олинган улуш олдинги муассис 
капитали ҳисобварағидан янгисиникига ўтказилади. 
Муассислар таркибидан чиқиш
Муассис таркибидан чиқишга ҳамда ўз улушини олишга қарор 
қилганда қуйидаги проводкалар қайд этилади: 
8330 – «Пай ва улушлар» ҳисобварағи дебети. 
6620 – «Чиқиб кетаѐтган муассислардан улушлари бўйича қарз-
лар» ҳисобварағи кредити. 
Агар муассис чиқиб кетаѐтган пайтда МЧЖ маълум жамғарилган 


252 
фойдага эга бўлса, у ҳолда таъсис ҳужжатларида белгиланган нис-
батга мувофиқ унга ҳам, мазкур ҳолатда 70% ѐки 30% берилиши 
лозим. 
8720 – «Жамғарилган фойда» ҳисобварағи дебети. 
6620 – «Чиқиб кетаѐтган муассисларда улушлари бўйича қарзлар» 
ҳисобварағи кредити. 
Муассис чиқиб кетаѐтиганида олган жамғарилган фойда сумма-
сидан жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиқларини 
тўлашлари лозим. Муассиснинг устав капиталидан (8330 ҳисобварақ-
лардан) ўз қўйилмасини қайтариб олиши ҳеч қандай чегирмаларсиз 
соф тарзда амалга оширилади.
Чиқиб кетаѐтган муассис олдидаги қарз сўндирилган ҳолат қуйи-
дагича акс эттирилади: 
6620 – «Чиқиб кетаѐтган муассислардан улушлари бўйича қарз-
лар» ҳисобварағи дебети. 
5010, 5110 – «Пул маблағлари» ҳисобварағи кредити. 
Акциядорлик жамиятларидаги (корпорациялардаги) устав капи-
тали ѐки акциядорлик капитали, одатдагидек, чиқарилган (чиқари-
лишига рухсат этилган) акцияларнинг номинал ѐки эълон қилинган 
қийматига тенг бўлади. 
Акция – акциядорлик жамияти мол-мулкидаги улушга эгалик қи-
лиш ҳуқуқини тасдиқловчи қимматли қоғоз ѐки бошқача қилиб 
айтганда, карпорациянинг мол-мулки бирлигидир. Корпорация чиқа-
риш мумкин бўлган акцияларнинг энг юқори миқдори уставда белги-
ланади. 
Акциянинг номинал қиймати – қимматли қоғозда кўрсатилган 
қиймати акциядорлик жамияти капиталининг ҳажмини белгилайди ва 
акция эмиссия чиқаришига рухсат этилганлигини рўйхатдан ўтказиш-
да белгиланади.
Мисол. Акциядорлик жамияти таъсис ҳужжатларида кўрсатили-
шича‚ оддий (одатдаги) акциялар сони 20000 дона‚ бир дона акция-
нинг номинал қиймати 100 сўм‚ 2000000 сўмлик суммадаги акциялар-
ни чиқаришга рухсат этилган. 20000 дона акциядан ҳозирча 7000 дона 
сотилган‚ чиқарилган акцияларнинг қолган 3000 донаси сотилмаган 
деб тасаввур қилайлик. 


253 
Ҳисобда акциядорлик капитали тузилмаси қуйидаги кўринишга 
эга бўлади: 
чиқарилишга рухсат этилган акциялар 20000 дона – 2000000 
сўм. 
Шу жумладан: 
Сотилганлари 17000 дона – 1700000 сўм; улардан ҳақи тўлан-
маганлари 700000 сўм‚ ҳақи тўланганлари 1000000 сўм. 
Сотилмаганлари – 3000 дона - 300000 сўм 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish