Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Қўшилган капитал ҳисоби 
Қўшилган капитал оддий ва имтиѐзли акцияларни сотишдан
олинган суммалар номинал қийматидан ошиқча суммалар, бундан
ташқари, қайтариб бермаслик шарти билан олинган мулклар қий-
матининг йиғиндисидан ташкил топади. 
Қўшилган капитал, акцияларнинг номинал қийматидан ошиқ-
ча баҳоси бўйича биринчи сотувдан олинган эмиссия даромадини
акс эттиради. Бундан ташқари, қўшилган капиталнинг таркибида 
устав капиталига қўйилган омонатларни тўлашда ҳосил бўладиган
курсдаги фарқларнинг суммаси ҳам ҳисобга олинади. 
Қўшилган капиталнинг мавжудлиги ва ҳаракати қуйидагича: 
8410
– «Эмиссия даромадлари» 
8420
– «Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар» 
ҳисобварақларида юритилади. 
8410
– «Эмиссия даромадлари» счѐти акцияларининг номинал
қийматидан юқори олинган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар-
ни умумлаштириш учун мўлжалланган. 
Келиб тушган суммалар
8410
– «Эмиссия даромадлари» счѐ-
тининг кредити бўйича ҳисобга олинади, хусусий акцияларни со-
тиб олишда ва сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилиш-
да курсдаги фарқларни қоплаш учун фойдаланилганда ушбу муо-
малалар бу счѐтнинг дебети бўйича ҳисобга олинади. 


255 
8420
–«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар» 
счѐти устав капиталини шакллантириш жараѐнида ҳосил бўлади-
ган курсдаги фарқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. 
Валюта ва валюта қийматликлари ҳисобига устав капиталини
шакллантириш вақтида устав капиталига бадал тўлаш вақтида амал
қилинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
белгиланган курс бўйича баҳоланади. 
Валюта ва валюта қийматликларини баҳолаш ва бошқа мулк-
ларни рўйхатдан ўтказиш вақтида таъсис ҳужжатларидаги баҳолар-
дан фарқ қилиши мумкин. Ҳосил бўлган бу курсдаги фарқлар
8420
–«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар»
счѐтида ҳисобга олинади. Баҳолардаги ижобий фарқлар, мулклар, 
валюта ва валюта қийматликлари счѐтларининг дебети бўйича ва
8420
–«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар» счѐти 
кредити бўйича, салбий фарқлар эса тескари тартибда бухгалтерия
проводкалари бўйича акс эттирилади. Баҳолардаги ва курсдаги ба-
ҳолашнинг бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатлари-
да олдиндан келишилган устав капиталидаги таъсисчилар улу-
шининг ўзгармаслигига имкон беради. 
Устав капиталини шакллантиришда ҳосил бўлган курсдаги фарқ-
ларнинг таҳлилий ҳисоби, очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг
акция эгалари билан ҳисоблашишдан ташқари, ҳар бир таъсисчи
бўйича юритилади.
Хўжалик юритувчи субъект қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар 
ўзгармасдан қолиши лозим бўлган устав капиталидан фарқли ўлароқ 
қўшилган капитал қуйидаги операциялар натижасида тўлдирилиши 
мумкин: 
-
эмиссион даромадни юзага келтирувчи номинал қийматдан 
юқори баҳода акциялар бирламчи сотилиши ҳолатида; 
-
курсдаги фарқни келтириб чиқарувчи хорижий инвестицияли 
хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталини шакллантириш чо-
ғида; 
-
эмиссион даромад юқорида кўриб ўтилгандек‚ акциялар 
сотилиш баҳоси ва номинал қийматии ўртасидаги тафовутни ҳисобга 
олинган ҳамда фақатгина бирламчи эмиссия чоғида акс эттирилади.


256 
Мисол. 1000 сўмлик номинал қиймати бўлган акциялар 1200 
сўмдан сотилган‚ қуйидаги ѐзувлар қайд этилади: 
5110‚ 5010 – пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари 
дебети – 1200. 
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзи» 
ҳисобварағи кредити – 1000. 
8410 – «Эмиссион даромад» ҳисобварағи кредити – 200. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish