Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

8310-Оддий акциялар
счѐти давлат ихтѐридаги корхоналар, 
ташкилотлар ва бирлашмаларнинг устав фондини ҳамда акциядорлик 
ва ширкат жамиятларининг устав капиталини ҳисобга олиш учун 
хизмат қилади. 
8320-Имтиѐзли акциялар
счѐтида имтиѐзли акциялар кўринишида 
муомалага чиқарилган акциядорлик капиталининг миқдори ҳисобга 
олинади.
8330-Пай ва улушлар
счѐтида акциядорлик шаклидан ташқари, 
бошқа мулкчилик турларида ташкил этилган хўжалик юритувчи 
субъектларнинг устав капитали шаклланиши ҳисобга олинади. 
Масалан, акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтгандан 
кейин унинг устав капитали эмиссия проспектида 200,0 млн. сўм 
миқдорида рўйхатга олинди: бунда 8310-Оддий акциялар счѐтининг 
кредити ва 4610-Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг 
қарзлари
счѐтининг дебетида акс эттирилади.
Корхонанинг акциядорлик капитали ҳисобида рўйхатдан ўтган, 
лекин эмиссияси тугалланмаган миқдорда ҳисобга олиниши сабабли 
эълон қилинган (чиқаришга рухсат берилган), чиқарилган (акциядор-
лар томонидан обуна амалга оширилган) ва муомаладаги оддий ак-
цияларнинг ҳар қайси эмиссияси бўйича алоҳида таҳлилий ҳисоб-
варақ юритиш талаб қилинади. 
Хўжалик субъектининг иқтисодий фаолияти давомида унда устав 
капиталини ошириш ѐки камайтириш зарурияти пайдо бўлиши мум-
кин. Бунда муассислар қарори билангина устав капиталини ўзгарти-
ришга йўл қўйилади ва матбуотда унинг ўзгариши ҳақида эълон 
берилади ҳамда таъсис хужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилади. Шу-
ни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, устав капиталининг оширилиши 
таъсисчиларнинг қўшимча қўйилмалари ҳисобига ѐки тақсимлан-
маган фойдадан ажратма қилиш ҳисобига амалга оширилиши мум-
кин. 
Масалан: хўжалик субъекти устав капиталини тақсимланмаган 
фойда ҳисобидан 500000 сўмга оширишга қарор қилди. Бу бух-
галтерия ҳисоби счѐтларида қуйидагича акс эттирилади: 8710-
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) счѐтининг дебети ва 
8330-Пай ва улушлар (юқоридаги таклиф бўйича 8330 ѐки 8340 счѐт) 
счѐтининг кредити
Баъзи ҳолларда устав капиталига янги муассис келиб қўшилиши 
мумкин. Бу эса қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: 


245 
-
устав капитали улушини бир ѐки бир неча шерикдан сотиб 
олиш; 
-
қўшимча сармоя киритиш. 
Бизнингча, ҳар иккала ҳолатда ҳам янги муассиснинг келиб 
қўшилиши жамиятнинг барча аъзолари томонидан маъқулланиши 
лозим. Агар муассис чиқиб кетаѐтган вақтда корхона маълум 
жамғарилган фойдага эга бўлса, у ҳолда таъсис ҳужжатларида 
белгиланган нисбатда у ҳам ўз ҳаққига эга бўлади. Шунингдек, 
давлат муассасаларидан рўйхатдан ўтказиш билан тасдиқланган, 
аммо муассисларнинг тегишли қарорларисиз устав капиталини 
ўзгартиришлари билан боғлиқ муомалалар бухгалтерия ҳисобида акс 
эттирилмайди. 
Акционерлик жамияти ўз акцияларини акционерлардан сотиб
олиши, сотиши ѐки бекор қилиши счѐтларда қуйидагича акс эттири-
лади: 
Дт-5000, 5100, 5200 ва бошқалар 
Кт-8610 
Бу акцияларни кейинчалик қайта сотиш счѐтларида қуйидаги-
ча акс эттирилади: 
Дт-8610 
Кт-4610 
Юқорида келтирилган ѐзувлар натижасида 4610 – счѐтининг
дебет томонида ҳосил бўлган қолдиқ акционерларниниг қарзини, 
яъни олинган акциялар учун тўланмаган маблағ ѐки таъсис ҳужжати-
да эълон қилинган устав фондига кўчирилиши лозим бўлган улуш
миқдорини кўрсатади. Бу тўловлар ѐки акция қиймати тўланганда
келиб тушган маблағ суммасига 4610 – счѐти кредитланиб, устав
капитали миқдори ўзгаришсиз қолдирилади. 
Акционерлар сотиб олган акциялар учун акционерлик жамия-
ти фойдаси ҳисобидан дивиденд оладилар. Унинг миқдори хўжалик 
субъекти хўжалик фаолияти натижаларига кўп жиҳатдан боғлиқ. 
Фойдадан бюджетга солиқ, резерв капиталига, хўжалик субъекти 
умумий мақсадларига ажратмалар қилингандан кейин акционерлар
учун дивиденд тўланади.
Бу счѐтларда рўйхатдан ўтказилган акциялар қийматининг чегара-
сидаги ѐки пули тўланган акцияларнинг номинал қийматидаги устав 


246 
капитали акс эттирилади. Устав капиталининг ҳажми уставда рўй-
хатдан ўтказилган суммадан ошиб кетиши мумкин эмас. Субъект 
устав капиталининг кўпайиши ѐки камайиши фақат таъсисчиларнинг 
қарори билан ва субъект низоми ҳамда бошқа таъсис ҳужжатларига 
ўзгаришлар киритилгандан сўнг, амалга оширилади. 
Таъсисчилар қўйилмаларининг ҳақиқий келиб тушиши 4610-
«Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» 
счѐтининг кредитига ўтказилади. 
8310
-«Оддий акциялар» счѐти овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 
оддий акцияларнинг қиймати қўшилган ҳолдаги акциядорлар капита-
лининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ва имтиѐзли акциялар учун 
тўланадиган дивидендлар қайд этилгандан кейин қолган соф даро-
мадни тақсимлашда қатнашувчилар тўғрисидаги маълумотларни 
умумлаштириш учун мўлжалланган. 
Уставда қайд қилинган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилган
таъсисчиларнинг улуши ва омонатларидан ташкил топган субъект-
нинг устав капиталини рўйхатдан ўтказилгандан кейин таъсисчи-
ларнинг улуши ва омонатларининг суммаси 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish