терапия, герантология, гематология, трансплантология, жаррохлик, урология,
неврология,
эндокринология, тиббий генетика, акушер-геникология,
эпидемиология, юқумли касалликлар, тери-таносил касалликлари фанлари
билан вертикал интеграцияда дарс олиб боради.
Маърузада ўрганиладиган саволлар:
1.Эволюцион таълимот, Эволюциянинг синтез назарияси, микроэволюция ,
макроэволюция;
2.Эволюциянинг
элементлар бирлиги, материали, ҳодисаси, омиллари.
3.Мутацион жараёнларнниг инсон популяцияларида тиббий генетик
аҳамияти;
4. Эволюцион морфология фани,унинг асосий методлари, вазифалари ва
тиббиётдаги роли;
5. Морфологик узгаришларнинг усуллари, асослари ва асосий
принциплари;
5. Онтогенетик ва
филогенетик богланишлар;
6. . Хомилалар ўхшашлиги қонуни ва биогенетик қонун: филоэмбриогенез;
7. Копловчи органлар, таянч – харакат, овкат хазм килиш,
нафас олиш, кон
айланиш органлари системасининг онто- филогенези;
8.Айириш, эндокрин, жинсий органлар системасининг онто – филогенези;
ФИЛОГЕНЕЗДА АЪЗОЛАР ВА СИСТЕМАЛАР ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ УМУМИЙ
ҚОНУНИЯТЛАРИ. ОНТОГЕНЕЗ ВА ФИЛОГЕНЕЗ ОРАСИДАГИ
БОҒЛАНИШЛАР
Органлар системасининг филогенези
Қопловчи органлар онто филогенези
Умуртқалилар
органлар системаси филогенези, эволюциянинг прогрес-
сив йўналиши бўйича, бош суяксизлар кенжа типидан бошлаб, сут эмизувчи
лар синфигача кўриб чиқилади. Қушлар эса, сут эмизувчиларга нисбатан,
судралиб юрувчилардан анча кейин келиб чиққан ва хордалилар эволюция-
сининг ён тармоғи бўлиб ҳисобланади.
Ҳар қандай ҳайвоннинг тери қоплами ҳар доим ташқи таъсирларни қабул
қилиш, ҳамда танани муҳитнинг хилма хил зарарли таъсирларидан ҳимоя
қилиш вазифасини бажаради. Кўп ҳужайрали ҳайвонлар эволюцияси жара-
ёнида, тери қопламини биринчи функциясини интенсификацияси (лотин.
intensio кучайиш) нерв системаси ва сезги органларини юзага келишига олиб
келди. Иккинчи функциясини интенсификацияси
эса дифференсиация
ланиши билан борди. Бундан ташқари функцияларини кенгайиши кўза-
тилиб, тери ҳимоя функциясидан ташқари, газлар алмашинувида, тана ҳаро-
ратини доимийлигини сақлашда(терморегуляция) ва айиришда, ҳаттоки
наслини озиқлантиришда(сут безларини ривожланиши) ҳам иштирок эта
бошлади.
Шундай қилиб, эволюцион тараққиётнинг илк босқичларида тери асосан
ҳимоя функциясини бажарган. Шунингдек, тубан умуртқасиз айвонларнинг
териси нафас олиш, модда алмашиниш, ҳаракатланиш, сезги каби муҳим
фаолиятларни бажарган. Эволюция жараёнинг кейинги босқичларида тери
тузилиши такомиллашиб бир қанча ҳаётий муҳим фаолиятларни бажарувчи
бир бутун организмнинг анатомик физиалогик қисмига айланган.
Филогенетик нуқтаи назардан тери эпителий тўқимасининг бир нечта тури
фарқланади:
1. Бир қаватли ва кўп қаторли киприкли. 2. Кўп қаватли. 3. Бир қаватли ку-
тикуляр. 4. Кўп қаватли мугузланмайдиган. 5. Кўп қаватли мугузланадиган.
Бир қаватли ва кўп қаторли киприкли, шунингдек кўп қаватли
эпителий
тўқимаси тубан кўп ҳужайрали ҳайвонларга хосдир. Ҳалқали чувалчанглар,
бўғим оёқлилар танаси кутикуляр эпителий билан қоплангандир. Хордали
лар танаси кўп қаватли эпителий тўқимаси билан қопланган.
Барча хордалиларда тери экто ва мезодермадан ривожланади. Эктодер-
мадан эпидермис тараққий этади, мезодермадан - дерма. Бош скелетсиз-
ларда терини шу икки қавати, кучсиз даражада дифференсиацияланган
бўлади. Эпидермис бир қаватли
цилиндрсимон, бир қаватли шилимшиқ
безлар ушлайди, дерма ғовоксимон, бириктирувчи тўқима ҳужайраларидан
иборат. Масалан
Do'stlaringiz bilan baham: