69
етишмаслиги, мусиқа машғулотларига махсус маълумотга эга бўлмаган, ѐш
композитор ва ижрочиларни жалб этиш эҳтиѐжини туғдиради.
Натижада,
мактабларда ягона мусиқий ижро репертуари вужудга келади.
Ихтисослашган
мусиқий
таълим
коллежлардан
бошланади.
Коллежларда ўқиш муддати тўрт йил бўлиб, талабалар кейинчалик ўқишни
давом эттиришлари ва магистр унвонини олиш учун икки йил. Докторлик
илмий
даражасини олиш учун беш йил, жами етти йил ўқишлари керак
бўлади.
Мусиқага ихтисослашган коллежларнинг уч хил йўналиши -
ижрочилик, мусиқашунослик ва педагогик йўналишларда мусиқа
ўқитувчилари тайѐрланади.
Коллеждаги таълимдан кейин талабалар ўқишни
университетларда
давом эттиришлари мумкин. АҚШда ХИХ асрда консерваториялар ташкил
этилган бўлиб, ҳозирги кунда улар университетларга қўшиб юборилган.
Бундан асосий кўзланган мақсад
таълим сифатини яхшилаш, ѐшларга
мусиқий таълим билан бирга адабиѐт, санъатнинг бошқа турларидан ҳам
керакли билимларни бериш, уларнинг дунѐқарашларини кенгайтиришдир.
3.4. Англияда бошланғич мактаб ўқитувчиларини тайѐрлайдиган
коллежлар.
Англия мактабларида буржуа мамлакатлари жумладан, АҚШ қатори,
ягона дастур ва услубиѐтнинг йўқлиги сабабли мамлакатдаги мусиқий
тарбия ишларининг ахволи турли савиядадир.
Ижобий мисол тариқасида 1969-1970 йилларда Британия радио
корпорациясининг радио орқали 6-7 ѐшдаги болалар учун ташкил этилган 10
минутлик мусиқа эшиттиришларини келтириш мумкин.
Бу эшиттиришлардан кўзда тутилган мақсад - болаларнинг мусиқа
чолғулари ижрочилигига хоҳишларини ўйғотиш бўлган:
болалар радио
эшиттириш жараѐнида мусиқани ижро этишлари лозим бўлган. Кейинчалик
бу дастурлар магнит тасмаларига ѐзилиб, мактабларга, улардаги "мусиқа
бурчак"ларига жўнатилган.
Ҳозирги кунда Англия мактабларида кўпрок Дж. Кервен (1816-1880)
томонидан ишлаб чиқилган релятив тизимига асосланган ўқитиш
усуллари
қўлланилмоқда.
Англияда бошланғич мактаб ўқитувчиларини ўрта махсус ўқув
юртлари -икки ѐки уч йиллик коллежлар тайѐрлайди.
Миллий мусиқа, қироллик мусиқа коллежи ва ҳатто Қироллик мусиқа
академиясини битирган мусиқачилар учун 1 йиллик махсус педагогик
курслар
ташкил
этилган.
Ўрта
мактаб
мусиқа
ўқитувчиларини
70
университетларнинг мусиқа - педагогика фақўльтетлари тайѐрлайди. Уларда
ўқиш муддати 4 йилни ташкил этади. Университетлар ўрта
мактаб учун
универсал мусиқа ўқитувчисини тайѐрлашни ўз олдиларига мақсад қилиб
қўйганки, ўқитувчи нафақат хор жамоасига раҳбарлик қилиш, шунингдек
оркестрни бошқариш, мусиқа ва чолғу ансамблида машғулот
олиб бориш,
болаларни мусиқий чолғуда ижро этишга ўргата билиши лозим
6
.
Англияда бошланғич синфларда 5 ѐшдан 11 ѐшгача бўлган болалар
ўқийдилар. Барча ўқув фанларини битта ўқитувчи олиб боради. Бошланғич
мактабни битиргач, болалар гуманитар ѐки техник йўналишга
асосланган
ўрта мактабларга ўтадилар. Буларда мусиқа таълимига кўпрок эътибор
берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: