1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


"столбица" (устун) методи кенг тарқалди



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/82
Sana28.04.2022
Hajmi1,24 Mb.
#586896
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82
Bog'liq
6.2-Musiqa-fanini-oqitish-metodikasi

"столбица" (устун) методи кенг тарқалди. 
Оддий, оммабоп
,
қизиқарли бўлган "
столбица"
усули, айниқса, умумтаълим 
мактаб болалари билан ишлашда катта ѐрдам бермоқда. Бу услуб 
асосан 
мусиқа саводи
жараѐнида қўл келади
 


72 
Мактабдаги ўқув жараѐни дарсликлар ва ўқитувчиларга мўлжалланган 
услубий қўлланмалар билан таъминланган бўлиб, бу нарса, албатта, оммавий 
мусиқий тарбияни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. 2-9-синфлар учун 
яратилган дарсликлар ўқувчи ва ўқитувчилар учун муҳим восита бўлиб 
хизмат қилмоқда. Бундан ташқари ўқитувчилар учун чиқарилган ўқув 
қўлланмалар нотага қараб куйлаш, методика масалалари, вокал-хор 
малакаларини шакллантиришга қаратилган бир қатор муаммолар ечимига 
қаратилган. 
Болгарияда синфдан ташқари таълим масаларига катта эътибор 
қаратилмоқда. Жумладан, хор маданиятини ривижлантиришга София 
усмирлар саройининг - "Бодра смяна" болалар хор жамоаси ўзининг улкан 
ҳиссасини қўшди. Жамоа 1947 йилда ташкил топган бўлиб, у кўп йиллар 
давомида бу жамоага Болгария халқ артисти, профессор Бончо Бочев 
раҳбарлик қилган эди. Хор жамоаси таркибида 380 - аъзоси бўлиб, катта ва 
кичик ѐшдаги болалар гуруҳлари, 100 кишилик концерт гуруҳидан иборат. 
Мазкур жамоа дастурига мураккаб кўповозли, турли жанр ва услубдаги 
асарлар кирган. 
Болалар ва усмирлар ҳаваскор хор мактаб - студияси болалар хор 
жамоаларининг замонавий кўриниши сифатида ѐш ижрочилар учун маълум 
касбий истиқболларини очиб беради. Шундай жамоанинг мунтазам концерт 
фаолияти, ҳаваскор хор жамоанинг хор мактабига айланишидаги муҳим шарт 
-шароитларидан биридир. 
Юқорида тилга олинган жамоадан ташқари, Болгарияда бошқа жуда 
кўп болалар ва усмирлар хор мактаблари мавжуд. Ушбу мактабларда таълим 
олаѐтган ўқувчилар касбий хор жамоаларининг шаклланишида муҳим 
аҳамият касб этади. Бундай хор жамоалари негизида - турли хил репертуарга 
эга бўлган камер, модрегал, катта концерт жамоалари шакл топиши мумкин. 
Б. Бочев "Бодра смяна" хор жамоасининг иш тажрибасини ҳар бир болалар 
хор жамоасига тадбиқ этиш мумкин. 
Болалар ва усмирлар ҳаваскор хор мактабларини мустаҳкамлаш замон 
талабларига жавоб берадиган, мукаммал ташкилий - ўқув шаклларини 
вужудга келтириш мумкин. 
3.6. Голландиядаги болалар мусиқий тарбиянинг тизими 
Голландиядаги болалар мусиқий тарбиянинг тизими, умрининг 35 
йилини мусиқа фаолиятига бағишлаган Франция ван Хауве (Дельфт шаҳри) 
номи билан боғлиқдир. У Париж ва Брюсселда ... консерваторияларининг 
дирижѐрлик, мусиқа назариясини ҳамда композиция синфлари бўйича 
тугатган. Дельфтдаги мусиқий мактабини ташкил этиши ҳамда уни 
бошқариш таклифларини қабул қилгандан сўнг у хор ва оркестр 


73 
жамоаларида дирежѐрлик фаолиятини тўхтатди. Ҳозирги замон педагогик 
усуллар билан танишиш мақсадида Франция ван Хауве Европа 
мамлакатларига, биринчи новбатда, Баварияга йўл олди. У ерда Карл Орф ва 
унинг болалар мусиқий тарбияси тизими билан танишиб, унинг ашаддий 
мухлисига айланди. Шунингдек, Франция ва Белгия, Италия ва Испанияда 
бўлиб қайтди. Венгрияда у З.Кодай билан танишди. Кодайнинг мусиқий 
тарбия тизими Франция ван Хауведа катта ютуқларга эришишга асос берган 
релятив тизимини қунт билан ўрганишга киришди. 
Болалар билан олиб борган амалий фаолият натижасида Пер ван 
Хауве муисикий тарбиядаги ўзининг яриги тизимини яратди, бу тизим икки - 
Орф ва Кодай усулларининг ўзаро уйғунлашган маҳсули бўлиб, унда 
психология ва болалар тасаввурига мос келадиган асосий томонлари олинган 
эди. 
Шу равишда ҳамма болалар мусиқавий билим савиялари турлича 
бўлишига қарамай таълим жараѐнига киришиб кетадилар. Таъкидлаш 
жоизки, Голландия мусиқа мактаблари болаларга касбий маълумот беришни 
ўз олдига мақсад қилиб қўймайди, гап ўзининг мусиқавий вақтичоғлиги ва 
хурсанчилиги ҳақида кетади. 
Дельфт мусиқа мактаби ташкил топиш давридан бир неча йилдан 
кейин Пьер ван Хауве ўз амалиѐтида синовдан ўтган шахсий тажрибаларига 
асосланиб ҳар бир синф учун "мусиқа билан ўйинлар" номли қатор 
дарсликлар яратди. Дарсликларда кўплаб мусиқали пьесалар, машқлар, 
ўйинлар, қўшиқлар ва аниқ вазифалар мавжуд бўлиб, уларни бажара бориб, 
бола аста-секин нотани ѐзиш ва ўқишни, нота бўйича қўшиқ айтиш ва ўйин 
ўйнашни ўрганади. 
"Мусиқани эшитамиз" кейинги китоби эса Голландия ва Белгияда 
нашр этилди. Бундан ташқари Голландияда граммпластинкалар чиқарилган 
эди, улардан Пьер ван Хаувенинг мусиқий тарбия усуллари ва тизимини 
аниқ тушуниш мумкин. 
Пьер ван Хаувенинг "мусиқа билан ўйинлар" номли мусиқий тарбия 
усули нафақат Голландияда, шунингдек, Зальцбургдаги Моцартеумда, 
Белгия, Норвегия, Францияда кенг тарқалган. Унинг китоблари турли 
тилларга таржима қилинган ва Дельфт шаҳрига жаҳоннинг кўпгина 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish