Биринчидaн
, бундaй одaмнинг бaрчa оргaнлaри шу дaрaжaдa мукaммaл тaрaққий этгaн
бўлиши зaрурки, у бу оргaнлaри билaн бaжaрмоқчи бўлгaн бaрчa ишлaрини осонлик билaн
aмaлгa оширa олсин;
Иккинчидaн
, бaрчa мaсaлaни, мухокaмa вa мулоҳaзaни тездa вa тўғри тушунa олaдигaн,
унинг мaъносини aнглaй олaдигaн, сўзловчининг мaқсaди вa aйтилгaн фикрининг чинлигини
тездa пaйқaй олaдигaн бўлсин;
Учинчидaн
, хотирaси жудa бaқуввaт бўлсин, кўргaн –эшитгaн, сезгaн нaрсaлaрининг
бирортaсини ҳaм эсидaн чиқaрмaй, ёдидa сaқлaб қолaдигaн бўлсин;
Тўртинчидaн,
зеҳни шу дaрaжaдa ўткир бўлсинки бирор нaрсaнинг aломaтини сезиши
билaн, бу aломaт нимaни билдиришини тездa билиб олсин;
Бешинчидaн
, сўзлaри aниқ бўлсин, фикрини вa aйтмоқчи бўлгaн мулоҳaзaлaрини рaвон вa
рaвшaн бaён aйтa олсин;
Олтинчидaн
, билиш вa ўқишгa муҳaббaти бўлсин, ўргaнмоқчи бўлгaн билимини чaчaшни
сезмaсдaн осонлик билaн ўзлaштирa олсин:
241
Еттинчидaн,
овқaтлaнишдa, ичимлик истеъмол этишдa очкўз бўлмaсин, тaбиaти қимор
ўйинлaрини ўйнaшдaн узоқ бўлсин вa улaр келтирaдигaн хурсaндчиликдaн жиркaнaдигaн
бўлсин:
Сaккизинчидaн,
ҳaқиқaтни вa ҳaқиқaт тaрaфдорлaрини севaдигaн бўлсин, ёлғон вa
ёлғончилaргa нaфрaт билaн қaрaйдигaн бўлсин:
Тўққизинчидaн
, руҳи ғурурли вa ўз виждонини қaдрлaйдигaн бўлсин, унинг руҳи ўз
тaбиaти билaн пaст ишлaрдaн юқори вa олижaноб ишлaргa интилaдигaн бўлсин:
Ўнинчидaн
, дирҳaм, динор вa шу кaби турмуш буюмлaригa жиркaниш билaн қaрaсин:
Ўн биринчидaн
, ўз тaбиaти билaн aдолaтни севaдигaн вa aдолaт учун курaшувчилaргa,
aдолaтсизликкa, жaбр-зулм ўткaзувчилaргa нaфрaт билaн қaрaйдигaн бўлсин, гўзaл вa яхши
ҳисоблaнгaн нaрсaлaрини бaрчaгa тaқдим этгaн ҳолдa, одaмлaрни aдолaтгa тaрғиб этaдигaн
ҳолдa, aдолaтсизлик нaтижaлaрини йўқотaдигaн, улaргa йўл қўймaйдигaн бўлсин:
Ўн иккинчидaн,
aдолaтли бўлсин, aммо қaйсaр бўлмaсин, aдолaт олдидa, aдолaтсизлик,
пaсткaшлик олдидa қaтъий сўзлик бўлсин, ўзи зaрур деб билгaн нaрсaсини aмaлгa оширишдa
қaтъийлик кўрсaтсин, қўрқмaс, жaсур бўлсин, қўрқиш вa ожизликни билмaсин: Тaълим-тaрбия
aҳллaри ҳaм ўз билимлaрининг дaрaжaсигa қaрaб бир-бирлaридaн фaрқ қилaдилaр, ортиқ кaм
бўлaдилaр. Улaрнинг бaъзи бирлaридa кaшф, ихтиро қуввaти бўлмaйди, бaъзилaридa эсa бу
қуввaт кaмроқ бўлaди.
4.Биз тaрихдaн билaмизки Aмир Темур вa дaстлaбки темурийлaр ҳукмронлик қилгaн дaвр
Мовaроуннaхр тaрихидa aлоҳидa ўрин эгaллaйди. Чунки бу дaврлaрдa Сaмaрқaнд, Ҳирот
шaхaрлaридa мaъдaният, илм-фaн ривожлaниб борди.
Дaстaввaл, шуни aйтиш керaкки, Aмир Темур одоб-aҳлоқ, иймон, эътиқод, тaълим-
тaрбиядa ўзи юксaкликкa, мукaммaлликкa эришгaн сиймолaрдaн биридир. Бунгa ишонч хосил
қилиш учун бобомизнинг ўзи томонидaн ярaтилгaн одоб-aҳлоқгa оид дaстурлaр, ўгитлaр,
пaнд-нaсиҳaтлaрни, шунингдек, Соҳибқирон ҳaқидa тaрихий aсaрлaрни кўздaн кечириш
кифоя. “Тузуки Темурий”(“Темур тузуклaри)”, “Мaрфузaотa Темурий” (“Темурнинг
aйтгaнлaри”) вa “Вaкиотa Темурий” (“Темурнинг бошидaн кечиргaнлaри”) номи билaн
жaҳонгa мaшҳур бўлгaн aсaрлaридa Aмир Темурнинг ибрaтли, ҳaётий пaнд-нaсиҳaтлaри вa
пурмaъно ўгитлaрининг хaр бири мaзмун вa мaъно кенглиги, кучлилиги, терaнлиги, тaъсири,
умуминсоний қaдриятлaр aсосидa қурилгaн билaн aлоҳидa aҳaмият кaсб этaди. Бу aсaрлaрни
қaдрли хaзинa одоб-aхлоқгa оид дaстурлaр дея олaмиз.
5. Хaлқимиз aсрлaр ошa aрдоқлaб, эъзозлaб келгaн, миллий мaъдaниятимиз, фaнимиз,
мaънaвиятимизни шaкллaнишигa бебaҳо ҳиссa қўшгaн буюк сиймолaрдaн бири етук дaвлaт
aрбоби, мунaжжим, мaтемaтик, ҳaндaсa илмининг буюк нaмоёндaси, мусиқaшунос, шоир вa
ниҳоят педaгогикa фaни ривожигa бaрaкaли ҳиссa қўшгaн зaбaрдaст олим Муҳaммaд Тaрaғaй
Улуғбек эди.
1398 йилдaн Улуғбекгa Ҳaмзa ибн Aли қиссaгўй қилиб тaйинлaнди. Унинг ёрдaмидa 4
ёшидaёқ ўқиш вa ёзишни ўргaнди.
Муҳaммaд Тaрaғaйнинг илмий, мaъдaний кaмолоти aнa шундaй муҳитдa шaкллaниб,
сaйқaллaниб борди. Мaълумки, мусулмон дaвлaт тузумидa икки aсосий босқич: ибтидоий
мaктaблaр вa ўртa мaдрaсaлaр мaвжуд эди. Улуғбек дaвригaчa ҳaм бу тизим сaқлaниб қолгaн.
Лекин Улуғбекнинг тaшaббуси билaн тaълимнинг бошлaнғич бўғини сифaтидa бaрчa
мaҳaллaлaрдa қорихонa вa дaлоилхонaлaр қaрор топди.
Aлломaнинг фикричa фaнни эгaллaш, лоaқaл сaвод чиқaриш муҳим мaсaлa эди.
Ибтидоий мaктaблaрдa ўқиш муддaти қaтъий чегaрaлaб қўйилмaгaн эди. Ўқувчи белгилaб
қўйилгaн миқдордaги билимлaрни (aксaрият диний билимлaрни) эгaллaй олмaсa, у 15-20
йиллaб ўқишдa қолиб кетиши мумкин эди.Улуғбек тaшкил этгaн дaлоилхонaлaрдa ўқиш
муддaтини қaтъий 8 йил қилиб белгилaб қўйилгaн. Шунингдек, дaрс беришнинг индивидуaл
усулидaн “жaмоa” усулигa ўткaзилди. Бундa ҳaр бир гурухдa ёш жиҳaтигa кўрa 15-20 ўқувчи
бир вaқтдa сaбоқ олaр эдилaр. Бу энди дaрс ўтишнинг синф системaсигa яқинлaшиш эди.
Дaлоилхонaлaрни мувaффaқиятли битиргaн болaлaр ўртa тaълим мaдрaсaлaридa билим
олишгa йўнaлтирилгaнлaр.
242
Улуғбек кенг кўлaмдa илмий тaдқиқотлaр ўткaзa олишгa қодир, илмий кaшфиётлaрни
aмaлгa оширa олaдигaн олий босқичдaги мaдрaсaлaр бўлишини ҳaм орзу қилгaн.
1417 йилдa Бухородa, 1420 йилдa Сaмaрқaнддa, 1433 йилдa Ғиждувондa қурилгaн эди.
Шунинг учун ҳaм биз Улуғбек ҳaқли рaвишдa Сaмaрқaнддa олий тaълим тизимигa aсос солгaн
дея олaмиз.
Дaрснинг муaйян миқдордaги типлaрини белгилaшнинг турлaри, йўллaри билaн унинг
aнчa жиддий структурaси ишлaб чиқилгaн. Т.A.Илинa дaрснинг ўз структурaсигa бaрчa
aсосий элеменлaрини олгaн типини, яъни умумий ёки aрaлaш дaрсни тaвсия этaди.
Хулосa шуки, қaдимги бобоколонлaримиз кўзигa тўтиё қилгaн “Aвесто” муқaддaс китоби
фaқaт диний қўшиқ, ҳикоят вa ривоятлaрдaн иборaт бўлибгинa қолмaсдaн, бaлки тaбиий
фaнлaр, хусусaн, тaбобaт, тaълим-тaрбия мaсaлaлaрини ҳaм ўз ичигa олгaн. Биз бу қaдимий
ноёб билимлaр хaзинaсини билaн тaнишaр экaнмиз, Зaрдуштрa пaйғaмбaрнинг ўз ҳaёти
ҳaқидa, зaмондошлaри ҳaқидa, шунингдек, у тaрғиб қилгaн тaълимотигa сиғингaн
мaмлaкaтлaрнинг дaвлaт тузилиши, тaълим-тaрбия вa aҳлоқ-одоб тўғрисидa кўп нaрсaлaрни
билиб олaмиз. Зaрдуштийлик динининг aфзaл томонлaридaн бири шу эдики, ундa ҳукмдорлaр
сaлтaнaтини мустaҳкaмловчи рaсмий aқидaлaр билaн биргa, инсонни ўз ҳaётининг, ўз
тaқдирининг ярaтувчиси сифaтидa улуғловчи инсонпaрвaрлик ғоялaри ҳaм қaрор топгaн эди.
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА АДАБИЁТ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕГРАТИВ
ЁНДАШУВ МАСАЛАСИ
Халилова Д., доцент, Сайфуллаева Д.–ВТСТИ йўналиши талабаси, ҚарДУ.
Таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ёшларни баркамол
авлод сифатида тарбиялашга қаратилганлигидир. Юксак маънавиятли, чуқур билимли,
мустақил, теран фикрлайдиган, дуёқараши кенг, руҳан тетик ва соғлом, ахлоқан етук
фазилатларга эга бўлган авлодни тарбиялаш эса асрлар давомида доим ўқитувчи–
педагогларнинг зиммасидаги асосий масъулиятли вазифалардан ҳисобланган. Бошланғич
таълим узлуксиз таълим тизимининг энг муҳим ва мураккаб бўғини ҳисобланади. Болалар бу
босқичда элементар ўқиш ва ёзиш, ҳисоблаш ва табиат билан танишиш, ўзлигини англаш,
жамиятдаги воқеликка идроки даражасида муносабат билдира олиш, мустақил фикрлаш каби
кўникма ва малакаларни эгаллашга муваффақ бўладилар. Бугунги глобаллашув жараёни
интеллектуал салоҳият, кучли билимга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашни тақозо этади.
Маълумки, ҳар қандай таълим муайян ижтимоий буюртма асосига қурилади ҳамда ана шу
буюртмадан келиб чиққан ҳолда унинг мазмуни, мақсад ва вазифалари белгиланади. Бу
борада ҳукуматимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларга
мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг 4-устувор йўналиши фан ва таълим соҳасини
ривожлантириш, такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бажарилиши лозим бўлган
вазифалар алоҳида бандлар асосида белгилаб қўйилган. Таълим сифати самарадорлигини
оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелда “Олий таълим
тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27
июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт
соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3151- сонли Қарорлари ҳамда бошқа тегишли ҳукумат қарорлари моҳиятидан келиб
чиқиб, айни пайтда, интеллектуал салоҳиятли, юксак савияли, ўз мутахассислиги бўйича
чуқур билимга эга ёшларни тайёрлашда уларнинг касбий компетентлиги билан инсоний
фазилатларини уйғунлаштириш механизмларини таъминлашда касбий фанларни кенг
қамровли ўқитиш ишлари йўлга қўйилганми?- деган савол туғилади. Бугунги куннинг энг
оғриқ нуқталаридан бири таълим тизимида сифатли, етук кадрларни тайёрлашда
мутахассислик фанларини ўқитишнинг самарадорлигини ошириш, ўқув фанларининг стабил
режасини мукаммал ишлаб чиқиш масаласи билан боғлиқ. Узлуксиз таълимнинг қуйи
243
бўғинидан юқори босқичи ҳисобланган олий таълим тизимидаги ўқув режа ва дастурларида
ҳанузгача узилиш, интегратив бўшлиқ мавжудлиги, ушбу бўшлиқ таълим тизимида қуйидан
юқоригача бўлган муассасаларда ўтган 10-15 йил мобайнида ҳар йили ўқув фанлари ва
соатларнинг кескин ўзгариб бориши ҳамда тор доирада берилиши тайёрланадиган мутахассис
кадрларни сифатига салбий таъсир этиб келаётгани билан боғлиқлиги барчамизга маълум.
Масалан, бир таълим йўналиши бўйича қабул қилинадиган талабалар таҳсил жараёнида
курслар кесимида бир-биридан кескин фарқ қиладиган турли ўқув фанлар ва соатларни
ўзлаштиришга мажбур бўлдилар. 4-курслар 8-семестрда ўқиган умумкасбий ва ихтисослик
фанларни қуйи курслар катта фарқ билан ўқийдилар ёки умуман ўқув режадан чиқарилади.
Ваҳоланки, қисқартирилган ёки ўқув режадан мутлақо чиқарилган умумкасбий ва ихтисослик
блокидаги баъзи фанлар бўлажак кадрлар учун ниҳоятда зарур билим, малака ва
кўникмаларни берадиган фанлардир.
Ушбу фикримизни 5111700-бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш, 5111800-
мактабгача таълим йўналишлари ўқув режасидаги умумкасбий фанлар блокида берилган она
тили ва адабиёти, она тили ва болалар адабиёти номлари билан кейинги 6 йилда ўзгариб
келаётган ўқув соатлари ва дастурлари мисолида кўрсатиб ўтамиз. Мазкур фан дастурларида
келтирилган мавзулар ўртасида жиддий номутаносиблик мавжуд. Биринчидан, она тилига
доир бўлимларнинг мавзулари ниҳоятда майдалаштирилган ҳолда “Она тили ва адабиёт”
фанига ажратилган ўқув соатининг 70 %ини қамраб олган. Адабиёт билан боғлиқ мавзулар
умумлаштирилиб, ўқитилишига фаннинг 30 %и ажратилган. Иккинчидан, “Болалар адабиёти”
бўлимида мумтоз адабиёт намояндаларининг асарлари, халқ оғзаки ижоди, ўзбек болалар
адабиёти, чет эл болалар адабиётига доир мавзулар ниҳоятда чалкашлик ва сиқиқлик билан
берилган. Бу ҳолат таҳсил олувчи талабаларнинг келажакдаги фаолиятида болаларни ижодий
қобилиятини шакллантириш, мустақил фикрлашга ўргатиш, миллий менталитетимизга хос
анъаналар асосида таълим-тарбиясини олиб бориш жараёнлари билан боғлиқ билим ва
кўникмаларини амалиётга татбиқ этишда муаммоларга дуч келишига сабаб бўлади.
Мактабгача ва бошланғич таълим учун муҳим аҳамиятга эга бўлган она тили ва адабиёт, халқ
оғзаки ижоди фанларини алоҳида соатлар кесимида “Она тили”, “Фольклор ва болалар
адабиёти” таҳририда ҳамда мазкур таълим йўналишларининг ихтисослик фанлари блокида
“Ифодали ўқиш технологияси” фанини ҳам ўқитиш мақсадга мувофиқ. Барчамизга маълумки,
умумтаълим мактабларда бошланғич таълимнинг асосий фанлари “Она тили”, “Ўқиш”
ҳафтада 5 соат, адабиётнинг бир қисми “Одобнома” фани 1 соат ўқитилади. Мактабгача
таълим муассасаларида ҳам болаларнинг дастлабки саводхонлиги айнан шу фанлар асосида
олиб борилади.
Зеро, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 20 апрель 2017 йилдаги ПҚ-2909-сонли "Олий
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида келтирилган
фикрлар ва белгилаб берилган вазифаларга диққатни қаратмоқчимиз. Яъни, “Ҳукуматнинг,
тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда бутун таълим тизимининг, ҳурматли домлаларимиз ва
профессор-ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифаси — ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни
жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир. Фарзандларимиз учун
замонавий иш жойлари яратиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга
қаратилган ишларимизни янги босқичга кўтаришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Биз ёшларга
доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом
эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган
юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва
маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш
келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва
жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”- деган фикрлари ва “... таълим
жараёнини, олий таълимнинг ўқув режа ва дастурларини мукаммал ишлаб чиқиш, янги
педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг жорий этиш, магистратура илмий-
таълим жараёнини сифат жиҳатидан янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш
асосида янада такомиллаштириш”га қаратилган вазифалар ҳар бир йўналиш ҳамда
244
мутахассисликларни ишлаб чиқариш билан интеграциялашувини инобатга олган ҳолда амалга
ошириш лозимлигини қатъий белгилайди.
Бинобарин, келажак авлоднинг комиллиги пойдевори мактабгача таълим ва
умумўрта таълимдан бошланар экан, болалар тақдирига масъул педагогларни тайёрлаш олий
таълим тизимининг долзарб муаммосидир.
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШДА
ПЕДАГОГНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Халилова Д. – доцент, ҚарДУ.
Ижтимоий жамият тараққиёти, хусусан, миллий истиқлол ғояларининг ҳаётимизда
тоборо чуқур илдиз отиб бориши таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янада мазмунини
бойитмоқда. Таълим-тарбия тизимида унинг ҳар бир бўғини муайян мақсадга йўналтирилгани
каби бошланғич таълим ўқувчиларни эркин фикрлашга ўргатиш ва мустақил мутолаага рағбат
уйғотиш алоҳида аҳамият касб этади. Ёшларнинг ҳар томонлама камол топиши, ўқишга ҳавас
қўйиши эса мактабга илк бор қадам қўйиб ўзлаштирадиган билимлари, кўникма ва малакалари
даражасига бориб тақалади. Болалар келажагимиз пойдевори. Шу боисдан ҳам Биринчи
Президентимиз И.А. Каримов “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги,
фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун
бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия
масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг
эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори, авваломбор,
фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб, ҳаётга кириб боришига
боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак”
23
, деб таъкидлаган
эди. Бинобарин, “Мустақил фикр юритадиган, тўғри ва ҳалол, жасур авлодни тарбиялаш
давримизнинг долзарб муаммоларидандир”
24
. Дарҳақиқат, ХХI аср интеллектуал, ўз
мустақил, соғлом фикрига эга ёшларни тарбиялайдиган асрдир.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас
динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқида ёш
авлод тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб: "Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда
ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала
ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда", — дейди.
Шу боис, болаларнинг пухта билим олишлари, теран фикрлашлари учун, энг аввало,
таълим берувчининг маҳорати, билими, лаёқати муҳим специфик характерга эга. Бугун ўзини
педагогман деб ҳисоблаган мутахассис, албатта, болаларнинг таълим-тарбия олишига
жиддий эътибор қаратмоғи лозим.
Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашимизда катталар адабиётининг ажралмас бир
бўлаги бўлган болалар адабиётининг аҳамияти ҳам каттадир. Болалар адабиёти ўз олдига
келажак авлодни жисмонан бақувват, руҳан пок, фикран соғлом, имон-эътиқоди бутун,
билими, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тарбиялашдек катта ва
мураккаб вазифани қўйганлиги билан ажралиб туради.
Ўқувчиларни юксак эътиқодли, билимдон кишилар қилиб тарбиялашда ўқув предметлари
бўйича ўтказиладиган асосий дарслар билан бир қаторда ўқиш дарсларининг ҳам аҳамияти
катта. Бу дарсларнинг асосий вазифаси ўқувчида бадиий китобларни ўқишга ҳавас уйғотиш,
ўқиган китоблари юзасидан кундалик юрита олишга ўргатиш, болалар адабиётининг машҳур
адиблари ҳаёти ва ижодлари билан элементар тарзда таништириш, ҳикояларни онгли, ифодали
ўқиш орқали ўз мустақил фикрини баён эта олиш усулларини ўргатишдан иборат.
23
.
Каримов И..А. Юксак маънавият –енгилмас куч. –T.: Маънавият, 2008. 4-бет.
24
. Каримов И.А.. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. – Т.: “Ўзбекистон”, 1996. 193-бет.
245
Ўқиш методикаси адабиёт назариясига асосланади. Чунки ўқувчилар бадиий асарни
амалий тарзда таҳлил қиладилар. Бошланғич синфларда адабиётшуносликдан назарий
маълумот берилмайди, аммо методика адабий асарнинг яратилиш қонуниятларини ва унинг
ўқувчиларга таъсирини айниқса, адабиётшуносликка оид мавзулардан асарнинг ғоявий
мазмуни, унинг мавзуси, қурилиши, жанри, тасвирий воситаларини ҳисобга олиши зарур.
Таълим жараёнида мустаҳкам билим ва кўникмалар шаклланиши ўқувчиларнинг мустақил
ўқишлари билан боғлиқ бўлса, маълум ёшда ўқувчилар ёши ва савиясига мос танланган
китобларни ўқиб ўрганиш улар билимларини чуқур ўзлаштиришлари учун муҳим восита
бўлиб хизмат қилиши аён бўлади.
Маълумки, давр барча соҳада жадаллаштиришни талаб қилмоқда. Фан-техника тез
суръатлар билан ривожланмоқда. Кишилар меҳнати тобора енгиллашмоқда. Радио,
телевидения, матбуот инсонларга руҳий озуқа, маънавий бойлик бахш этмоқда. Булар ёш
авлод камолатига ҳам ижобий тасир этмоқда. Болалар ҳар соҳада қизиқ нарсаларга дуч
келмоқдалар. Уларнинг келиб чиқиш сабабларини, натижаларини англамоқдалар. Бироқ,
ижтимоий муносабат билдиришда мустақил фикр сустлиги кўзга ташланади. Бунинг учун,
кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида дунёқараш элементлари – бурч, ахлоқий қоидалар,
ўқувчиларнинг вазифалари, яхши нима-ю ёмон нима эканлигини фарқлаш, яхши ишларнинг
ижодкорларига эргашиш, жасур бўлиш, ўзаро ёрдам, виждонли бўлиш каби инсоний
фазилатларни тарбиялашга алоҳида аҳамият берилади. Файласуф Форобийнинг асарларига
мурожаат қилсак, олим илм олувчининг олдига муҳим талабларни қўяди. Унинг
таъкидлашича: “Ҳар кимки илм-ҳикматни деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ-саломатлиги
яхши бўлсин, яхши одоб ва ахлоқли бўлсин, билимли ва нотиқ бўлсин”
25
. Бу талабларнинг
масъулияти тарбиячи ва ўқитувчининг зиммасига тушади. Болаларда нарса ва ҳодисаларга
нисбатан қизиқиш, эътибор ҳиссини уйғотиш ўқитувчи ва тарбиячилардан алоҳида маҳорат
кўрсатиш, ишга ижодий ёндашишни тақозо этади. Бу эса, болаларда китоб ўқишга бўлган
қизиқишини орттиришга, ўқиган асарларини идроки даражасида таҳлил қилишга ундаш,
ижтимоий воқеликларга мустақил ёндашиш, соғлом фикрлаш туйғусини шакллантиришга
қаратилган.
Мустақил фикрлаш ўзи нима? Бу саволга шундай жавоб бериш мумкин. Мустақил
фикрлаш шахснинг билимларни, борлиқни билишида зарур умумий кўникма ва малакаларни
мукаммал эгаллаш, туғилажак вазиятларда уларни амалий қўллаш билан боғлиқ
қобилиятдир. Мустақил фикрлаш икки томонга, яъни ўқувчига ва ўқитувчига боғлиқ.
Ўқувчиларнинг мустақил фикрлашини асосан ижодий, мантиқий ва танқидий турларга
ажратиш мумкин. Ўқув жараёнида ўқитишнинг самарали усуллари орқали ўқувчилар
фикрлашга, мустақил фаолият юритишга йўналтирилади. Чунки бир фикрни турли шаклларда
ифодалаш ўқувчилар фикрлаш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради. Ўз-ўзидан бу ҳолат
мустақил фикрлашнинг ривожланишига, пировард натижада ўқувчилардаги қобилиятнинг
намоён этилишига имкон беради.
Фикр юритишдаги мустақиллик - бу ўқувчининг муайян нарса, воқеа-ҳодиса,
жараёнга аниқ маълумот ёки далил-ашёга нисбатан шахсий муносабати, қараши ва уни ҳеч
кимнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз, ўз заковати, қувваи ҳофизасига таянган ҳолда тегишли
усул, воситаларда ифодалашидир. Фикрлашнинг чегараланганлиги таҳлил этиш, муносабат
билдириш жараёни учун тўсиқ бўлади. Ҳосил қилинган ҳукмларни эълон қилишда,
хулосаларни ўзгартириш ўқувчидаги ҳадиксираш, фикрда аниқликнинг йўқолишига сабаб
бўлади. Бу ўзлаштиришнинг, фикр самарадорлигининг сифатини пасайтиради. Фикрлаш
жараёнидаги эркинлик эса, ўқувчиларнинг мустақил ижодий фаолияти учун муҳим бир омил
бўлиб хизмат қилади. Дарҳақиқат, ўқувчининг фикрлаши ўз-ўзидан туғилмайди. Бунинг учун
унда маълум бир тушунчалар, маълумотлар базасига эҳтиёж сезилади. У қанчалик бой бўлса,
фикрлашнинг истиқболи шунчалик чексиз бўлади. Шу боис, ўқувчиларда бошланғич
25
. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. –Т.: 1993. 164-бет.
246
яълимданоқ ўқиш билан бирга уқишни ҳам шакллантириб бориш лозим. Ўқитувчи энг аввало
қуйидаги мезонларга амал қилиши лозим:
-ўқувчиларнинг қизиқиши қай даражада эканлигини ҳис қила олиши;
- боланинг тафаккур қилиш фаолиятларини англаши, жамият аъзолари билан эркин
мулоқотда бўла олиш кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эътибор қаратиши;
- ўз фикрини равон, эркин ифодалай олиш кўникмасини шакллантириш;
- қизиқишига мос асарларни ўқиб, мазмунини сўраб бориш орқали китоб ўқиш
кўникмасини ҳосил қилиш, шу ўринда кундалик тутишга ўргатиш;
- ёзма нутқ белгиларини талаффузда ифодалаш, матнни ифодали ўқий олиш малакасини
ривожлантириш;
Бу мезонлар ўқувчилар билимини системага солиш, тасаввурларини кенгайтириш,
ўрганилган материалларни ўзаро таққослаш, билимларини бир-бири билан боғлаш ва
мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, айрим ўқувчилар томонидан ўзлаштирилмай
қолинган материалларни аниқлаш имконини беради.
МАТЕМАТИК ИНДУКЦИЯ МЕТОДИ МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Хамедова Н.А. – БТМ кафедраси доценти, ТДПУ.
Номанфий бутун сонлар тўпламини аксиоматик асосда қуриш бўлимида ўрганилади.
Мавзу қуйидаги режа асосида ташкил этилади:
1. Математик индукция принципи.
2. Математик индукция методи.
3. Натурал сонлар тўпламида берилган масалалар.
4. Математик индукция методини қўллаш.
Математик индукция принципи Джордано Пеанонинг 5 аксиомасига асосланади: агар
натурал сонлар тўплами N нинг бирор A қисм тўпламида 1 сони мавжуд бўлиб, ҳар бир n
натурал сон билан бирга ундан бевосита кейин келувчи nʹ натурал сон ҳам мавжуд бўлса, А
тўплам N тўпламга тенг бўлади.
[
А
N ˄ 1
∈ А
˄ (
n
∈ А
n
ʹ ∈ А
) ]
А ≠ N деб фараз қилайлик. Ҳақиқатан ҳам, А
N ва А ≠ N бўлгани учун N = А
Aʹ бўлиб, бу ерда Аʹ= N\А бўлади ва Aʹ≠
. Aʹ тўпламда
энг кичик b элемент мавжуд ва у 1 дан фарқли. Шу билан бирга b =a+1
a ∉
Aʹ
a
∈ А
. У ҳолда a
ʹ ∈ А
бўлиши керак, лекин aʹ=b ˄ b
∈ 𝐀
. Бу қарама-қаршилик фаразимиз
нотўғри эканлигини кўрсатади. Демак А = N эканлиги тўғри.
Бу принципга асосланган математик индукция методи натурал сонлар тўплами N да
берилган мулоҳазалар исботи учун қўлланади. (
n
∈
N) А(n) мулоҳаза берилган бўлсин. А(n)
предикатнинг ростлик тўпламини А билан белгилайлик. Исбот математик индукция методи
орвали 3 қадамдан иборат бўлиб,
1-қадам: А(1) ростлиги исботланади, яъни 1
∈ А
.
2-қадам: n=k учун А(k) рост, деб фараз қилинади, яъни k
∈ А
.
3-қадам: n=k+1 учун А(k+1) ростлиги фаразга асосан исбот қилинади, яъни k+1
∈ А
.
Мисолларга мурожаат килайлик.
Қуйидаги геометрик масалаларни кўрайлик.
1. АВ кесма берилган. У ички нуқталар орқали
n
та кесишмайдиган кесмаларга ажратилган
бўлса, ҳосил бўлган барча кесмалар сонини топинг.
2. Томони n га тенг бўлган квадрат n×n та квадратларга бўлинган бўлса, ҳосил бўлган жами
квадратлар сонини топинг.
3. Қирраси n га тенг кубнинг ҳар бир қирраси n та тенг қисмларга бўлинганда ҳосил
бўладиган барча кублар сонини топинг.
247
Бу масалаларни хусусий ҳолда ечиш натижасида ҳар бири умумий формулага жамланади.
Бу формулалар динамик кўринишда бўлиб, n нинг қийматига кўра ўзгаради ва умумий ҳолда
қуйидагича ифодаланади:
(
)
2
1
...
3
2
1
+
=
+
+
+
+
Do'stlaringiz bilan baham: |