Jinoyat
va
jazo
bir-biri
bilan
chambarchas
bog‘liq.
Jazo – sodir etilgan jinoyatga nisbatan davlatning tabiiy munosabati. Jazo
jinoyat tushunchasining majburiy alomatidir.
белгиланган ҳуқуқий чеклашлар тизимидан иборат
бўлган жиноятларнинг олдини олиш чорасидир.
Жиноий жазо давлат мажбурловининг энг кескин
шакли
ҳисобланади.
Унинг
замирида
ҳуқуқий
тартиботни сақлаш зарурияти ётади. Ушбу зарурият
ҳуқуқ – манфаатлар қўриқчиси деган умумий
тушунчадан келиб чиқади. Ҳуқуқ нормалари тақиқлаш ва
талаб қилиш, муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг
жоизлигини кўрсатиш орқали ҳуқуқий неъматларни
ҳимоя қилади. Ўз қоидалари ва нормаларига фуқаролар
бўйсунишини таъминлаш учун ҳуқуқ кучга муҳтож
бўлади. Бу кучни унга давлат ҳокимияти беради. Давлат
ҳокимияти ҳуқуқ талаблари ва тақиқларини одил судлов
тартибида муайян жазолаш чора-тадбирлари орқали
амалга ошириладиган жиноят-ҳуқуқий нормаларга
айлантиради.
Агар шахс жиноят эмас, балки бошқа ҳуқуқбузарлик
содир этган бўлса, унга нисбатан бошқа ҳуқуқий таъсир
кўрсатиш чоралари қўлланилади. Жиноий жазо содир
этилган жиноятнинг ҳуқуқий оқибати ҳисобланади ва
умумий қоидага кўра қилмишнинг оғирлиги ва ижтимоий
хавфлилик даражасига мос келиши керак.
Жазо ҳар доим индивидуал хусусиятга эга бўлади. У
фақат жиноятчининг ўзига тайинланади.
Jinoiy jazo bu jinoyat-huquqiy normada ifodalangan va sud tomonidan, faqat jinoyat sodir
etishda aybdor deb topilgan shaxsga nisbatan qo‘llanilishi mumkin bo‘lgan davlat majburlov
chorasidir.
196
Айни вақтда, жазо, жиноят содир этган шахсга
нисбатан давлат томонидан қўлланиладиган ўзига хос
мажбурлов шакли сифатида, ҳуқуқий чеклашнинг
муайян шаклини қўллаш билангина чекланмайди, балки
жиноятчиларга тарбиявий таъсир кўрсатиш мақсадини
ҳам кўзлайди.
Жиноий жазода жазолашнинг роли ва аҳамияти
жазонинг мақсадлари ҳақидаги таълимотнинг энг баҳсли
масалаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикасида жиноий жазо қасос
олиш учун қўлланилмайди. У муайян тарбиявий
вазифани бажаради.
Жиноий жазо:
биринчидан, ижтимоий хавфли қилмишлар содир
этувчи шахсларга нисбатан тайинланади;
иккинчидан, жазони ўтаётган шахсни жамиятда
содир бўлаётган жараёнларнинг онгли, фаол ҳамда
қонунга итоаткор иштирокчисига айлантириш мақсадини
кўзлайди;
учинчидан, ижтимоий хавфли қилмишларнинг
қонунга мувофиқ муайян жазолар тайинлаш билан
боғлиқ жиноий қилмишлар деб топилиши ҳамда мазкур
жазоларнинг амалда қўлланилиши маънавий ва ахлоқий
жиҳатдан беқарор шахсларга ижобий, яъни улар
томонидан ҳуқуқий-тартибот талабларига риоя этилиши
йўналишида таъсир кўрсатишини назарда тутади.
Алоҳида мажбурлов чораси бўлган жиноий жазо
бошқа давлат мажбурлов чораларидан фарқли равишда:
1) фақат жиноят қонунчилигида назарда тутилган
жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахсга;
2) фақат суд давлат номидан чиқарган ҳукмга
биноан;
3)фақат жиноят, жиноят-процессуал ва жиноят
ижроия қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
тайинланиши мумкин;
4) жиноий жазонинг шахсга нисбатан жафо
келтириш даражаси анча юқори;
5) шахснинг муайян ҳуқуқларидан маҳрум қилиш
ёки чеклаш доираси анча юқори бўлади;
6) жиноий жазо судланганликни келтириб чиқаради.
ЖК 42-модда 2-қисмида жазо мақсадларига:
– маҳкумни ахлоқан тузатиш;
–
маҳкумнинг
жиноий
фаолиятини
давом
эттиришига тўсқинлик қилиш;
– маҳкумнинг янги жиноят содир этишини олдини
олиш;
– бошқа шахсларнинг ҳам жиноят содир этишларини
олдини олиш киради деб таъкидланган.
Тарбиялаш
жазонинг алоҳида бир мақсади сифатида
жиноят содир этган шахсга жазо қўллаш орқали уни
198
қонунга риоя этиш руҳида тарбиялаш, қонун ва ахлоқ
нормаларини ҳурмат қилиш, ҳалол турмуш кечириш ва
меҳнат қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик
қилиш
эса жазонинг махсус мақсади сифатида шахсни,
жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларга
қарши қаратилган ижтимоий хавфли тажовузига чек
қўйилишини англатади.
Жиноятнинг олдини олиш
жиноят ҳуқуқида иккига
умумий ва махсус олдини олишга ажратилади (умумий ва
махсус превентсия).
Умумий кўринишдаги олдини олиш деганда бошқа
шахсларнинг ҳам жиноят содир этишларини олдини
олишни назарда тутса, махсус олдини олиш эса
маҳкумнинг янги жиноят содир этишини олдини олишни
назарда тутади.
Жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий
фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда
маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир
этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Жазонинг умумий огоҳлантирувчи таъсири уч
асосий кўрсаткич бўйича амалга оширилади:
биринчидан, у қўрқитиш таъсирини вужудга
келтиради. Жазодан қўрқиш жамиятнинг маънавий ва
ахлоқий жиҳатдан беқарор аъзоларини жиноят содир
этишдан ўзини тийишга мажбур қилади;
иккинчидан, жазо маънавий ва ахлоқий тақиқларни
янада
мустаҳкамлайди.
Натижада
шахс
ҳуқуқ
кучайтирган ахлоқ нормаларига риоя қилиб, белгиланган
ижтимоий тартибни бузишдан ўзини тийиши мумкин;
учинчидан,
жиноий
жавобгарликка
тортиш
имкониятининг мавжудлиги одамларда одатдаги қонунга
бўйсунувчанликни тарбиялаш ва рағбатлантиришга
қодир.
Маҳкумни ахлоқан тузатиш мақсади
жазони ўтаган
шахс ўз жамиятининг меҳнатга виждонан муносабатда
бўлувчи, унинг қонун-қоидаларини ҳурмат қилувчи
муносиб аъзосига айланишини назарда тутади.
Ниҳоят,
жиноятларнинг олдини олиш
жиноий
жазонинг учинчи ва айрим мутахассисларнинг фикрича,
энг муҳим мақсадидир. Жазонинг огоҳлантирувчи
таъсири унинг оғирлигида эмас, балки муқаррарлигида ўз
аксини топади.
Жазонинг огоҳлантирувчи таъсири уч босқичдан
иборат:
1) қонун чиқариш;
2) суднинг жазо тайинлаши;
3) жазони ижро этиш.
Жиноятларнинг олдини олиш жазонинг пировард
мақсадидир. Маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва қайта
тарбиялаш, жиноятларнинг умумий ва махсус олдини
200
олиш жиноий жазонинг оралиқ мақсадлари бўлиб, улар
жазонинг пировард мақсадига эришишга хизмат қилади.
Жазолаш жиноий жазонинг мақсади ҳисобланмайди, у
жазонинг моҳияти ва мазмунини ташкил этади ва унинг
мақсадига эришиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Жазонинг мақсадларига уни тайинлаш ва ижро
этишнинг
муштараклигини
таъминлаш
орқали
эришилади. Қилмишнинг оғирлигига ва айбдорнинг
ижтимоий хавфлилик даражасига мос, одил жазо
тайинланиши лозим. Фақат шундагина жазо ўз олдига
қўйилган мақсадларга эришиш имконини бериши
мумкин. Айни вақтда тайинланган жазо лозим даражада
ижро этилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Дарҳақиқат
бугунги
кундаги
энг
муҳим
масалалардан бири бу жиноий жазонинг қандай
қўлланилиши, яъни тайинланиши ва ижро этилишидир.
Чунки жазонинг асл моҳиятини акс эттириш ва ундан
кўзланган мақсадга эришишда, уни тўғри тайинлаш,
тайинланган жазони эса оқилона ижро этилиши ҳал
қилувчи аҳамият касб этади. Шу муносабат билан,
ҳозирда
дунё
бўйлаб
кўплаб
мутахассисларни
давлатнинг жиноят-ҳуқуқий сиёсати самарасизлиги
сабабларини жазо сиёсатидан эмас, балки айнан
пенитенсиар сиёсатдан излашга уринаётганлиги ҳам
бежизга эмас. Жиноий жазо тизими турлича бўлиши
мумкин, оғир, енгил, либерал ёки репрессив ва ҳоказо.
Аммо у одилона ва тўғри тайинланмаса, бу масала
умуман аҳамият касб этмайди. Худди шундай,
тайинланган жазо, у қандай жазо тури бўлишидан қатъи
назар, оқилона ижро этилмаса (ҳар иккала ҳолатда ҳам
жазонинг мақсадларига тамомила эришиш назарда
тутилмоқда), ҳар қандай мантиқ чиппакка чиқиши
муқаррар.
Тайинланган жазони ижро этиш ўта нозик масала
ҳисобланади. Сабаби жамият учун хавфли бўлган, бошқа
шахсга, жамиятга ёки давлатга зиён келтирган шахс
билан ишлаш, унга нисбатан жазонинг мақсадларини
татбиқ этиш нуқтайи назаридан ёндашиш ҳар доим ва ҳар
томонлама мураккаб фаолият ҳисобланади. Унинг
нозиклиги ҳам айнан шу билан белгиланади. Жазони
ижро этишда ҳам биринчи навбатда дифференсиасия
принсипи етакчилик қилмоғи лозим. Шахсни содир этган
жинояти, унинг сабаби, жиноятчи шахси ва бошқа
ҳолатлар ҳисобга олиниб, дифференсиасиялашган ва
индивидуаллашган жазони ижро этиш тизими самарали
Do'stlaringiz bilan baham: |