Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

1.)
 
Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган 
ҳолатлар. Кам аҳамиятли қилмишлар. 
Ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида 
баҳолаш учун унда жиноят таркибининг барча 
элементлари – жиноят обекти, обектив томони, субекти 
ва субектив томони мавжуд бўлиши лозим. Шунингдек, 
жиноят ўзининг жиноят қонунига хилофлиги, ижтимоий 
хавфлилиги, айблилиги ҳамда жазога сазоворлиги билан 
бошқа ҳуқуқбузарликлардан ажралиб туради.
Айрим ҳолларда шахснинг жиноят обектига қарши 
қаратилган қилмишида обектив ва субектив белгилар 
мавжуд бўлсада, жиноят сифатида баҳоланмаслиги 
мумкин. Бундай вазиятда муайян шартларда содир 
этилган қилмишнинг жиноийлиги истисно этилади. 
Ўзбекистон Республикаси ЖК 35-моддасида ана шундай 
қилмишда ЖКда назарда тутилган аломатлар расмий 
жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, 
ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб 
топилади. Амалдаги жиноят қонунида қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларнинг назарда 
тутилганлиги унинг инсонпарварлик ва одиллик 
принсипларидан келиб чиқади. 
Qilmishning jinoiyligini istisno qiladigan holat 
– sodir etilgan qilmishda 
jinoyat tarkibi elementlari rasmiy jihatdan mavjud bo’lsa-da, lekin ijtimoiy xavfli, 
g’ayriqonuniy yoki aybli emasligi natijasida uning jinoiyligini istisno etuvchi 
holatdir. 


Ўзбекистон Республикаси ЖК 16-моддасига кўра, 
Кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг барча 
аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш 
жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Жиноят қонуни 
мазмунидан 
англашиладики, 
шахснинг 
жиноят 
таркибининг 
барча 
белгилари 
мавжуд 
бўлган 
ғайриҳуқуқий 
қилмиши 
жиноий 
жавобгарликка 
тортишга асос бўлади. Бироқ қонун чиқарувчи шахснинг 
жиноят қонунида назарда тутилган қилмиш (ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлик)ни уни содир этиш шароити, шакли, 
мақсади ва унинг ижтимоий хавфлилиги даражасига 
қараб жиноят сифатида эътироф этмаслиги мумкин. 
Бундай ҳолларда содир этилган қилмиш учун 
жиноий жавобгарлик истисно этилади. Содир этилган 
қилмиш учун жиноий жавобгарликни истисно этишда 
унинг субектив томони айбли (кам аҳамиятли қилмиш) ва 
айбсиз (охирги зарурат, жисмоний ёки руҳий мажбурлаш 
ёхуд қўрқитиш натижасида жиноят содир этиш) бўлиши 
мумкин.
Таъкидлаш лозимки, қилмишнинг жиноийлигини 
истисно этишда унинг ижтимоий хавфли, жиноят 
қонунига зид, шунингдек айбли эмаслиги инобатга 
олинади.
Қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи 
ҳолатларнинг жиноят қонунида белгиланганлиги бундай 


148 
белгига эга қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир 
этилганда унинг жиноийлигини истисно этиш мажбурий 
характер касб этишини англатади. Бошқача айтганда, бу 
каби қилмишларни содир этиш жиноий жавобгарликнинг 
асосини келтириб чиқармайди. Бу эса қилмишда жиноят 
таркиби мавжуд эмаслигини билдиради. Шунга кўра, 
қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатлар 
жиноят қонунига хилоф бўлмаганлиги, уларда айбнинг 
шакли мавжуд эмаслиги, ижтимоий хАфв туғдирмаслиги 
ҳамда унга нисбатан жиноят қонунида жазо қўллаш 
таҳдиди кўзда тутилмаганлиги сабабли ҳам улар жиноят 
деб топилмайди. 
Қилмишнинг 
жиноийлигини 
истисно 
этувчи 
ҳолатларнинг жиноят-ҳуқуқий тавсифини ёритишда 
қуйидаги асосларга кўра жиноят таркибининг мавжуд 
бўлмаслигини қайд этиш лозим: 
– жиноят обекти мавжуд эмаслиги, яъни қилмишнинг 
жиноийлигини истисно этувчи ҳолатларда содир 
этилган қилмиш жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
ижтимоий муносабатларга тажовуз қилмайди, аксинча, 
уларни муҳофаза қилиш мақсадида амалга оширилади; 
– жиноятнинг обектив томони, яъни қилмишнинг 
жиноийлигини истисно этувчи ҳолатларда содир 
этилган қилмишнинг ташқи томон белгилари гарчи 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этишнинг ташқи 
жиҳатларини ифодаласада, аммо бу қилмиш (ҳаракат 
ёки ҳаракатсизлик) ижтимоий фойдали бўлиб, жиноий-
ҳуқуқий характер касб этмайди; 


– жиноятнинг субектив томони, яъни қилмишнинг 
жиноийлигини истисно этувчи ҳолатларда содир 
этилган қилмишда шахснинг қилмишга ички руҳий 
муносабати айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шаклини 
келтириб чиқармайди (зарурий мудофаа, охирги зарурат, 
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни 
ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиш 
ҳоллари бундан мустасно). 
Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган 
ҳолатлар турлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 
Учинчи бўлим ИХ бобида ўз ифодасини топган. 
Жумладан, 
ЖКнинг 
ИХ 
боби 
“Қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси 
ва турлари” деб номланиб, унда қилмишнинг 
жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларнинг турлари 
ва қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи 
ҳолатларнинг алоҳида шартлари белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг


150 

кам аҳамиятли қилмишлар;

зарурий мудофаа;

охирги зарурат;

ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни 
ушлаш чоғида зарар етказиш;

буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани 
бажариш;

касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган 
асосли таваккалчилик; 

жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш 
натижасида қилмиш содир этиш жиноятни 
истисно қилувчи ҳолатлар деб топилади. 
ЖКнинг 35-моддасида келтирилган . Негаки, унда 
қилмишни жиноят деб баҳолаш учун зарур бўладиган 
обектив ва субектив белгилар расман мавжуд бўлади. 
Қонун чиқарувчи ҳар бир учун хос бўлган муайян 
шарт ва талабларни қўяди. Мазкур шарт ва талабларга 
мувофиқ 
бўлгандагина 
қилмиш 
(ҳаракат 
ёки 
ҳаракатсизлик)нинг жиноийлиги истисно этилади. Шу 
сабабдан ҳам қилмишнинг жиноийлигини истисно 
этувчи ҳолатларни тўғри аниқлаш қилмишнинг жиноий 
жазога сазоворлиги ёки унда жиноят таркиби белгилари 
мавжуд эмаслигини аниқлашда муҳим аҳаиятга эга 
ҳисобланади. 
2.Кам аҳамиятли қилмишлар- 
гарчи ЖКда жиноят сифатида назарда тутилган 
қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам 


аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган 
ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди. 
Кам аҳамиятли қилмишлар содир этилганда жиноят 
қонуни билан қўриқланадиган обектларга жиддий зарар 
етказилмайди. 
Қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи бошқа 
ҳолатлардан фарқли равишда кам аҳамиятли 
қилмишларда жиноят таркиби элементлари расман 
мавжуд бўлади. Яъни, унинг обектив ва субектив 
белгилари ЖК Махсус қисмидаги бирор-бир модда 
диспозитсиясида назарда тутилган белгиларга мувофиқ 
келади, бироқ қонун чиқарувчи қилмишнинг ижтимоий 
ҳАфвлилик хусусияти юқори эмаслиги, уни содир этиш 
натижасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
обектларга жиддий зарар етказилмаганлиги туфайли 
унинг жиноийлиги истисно этилади. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди 
Пленумининг 1996-йил
27-февралдаги 3-сонли “Қонунга хилоф равишда 
қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд 
амалиёти ҳақида”ги қарори 13-бандининг иккинчи 
хатбошисида келтирилишича, қурол ва ўқ-дориларни 
сақлаш ЖК 248-моддасида назарда тутилган жиноят 
таркиби белгиларига мувофиқ келса-да, қурол ва ўқ-
дориларни сақлашнинг ўзи кам аҳамиятлилиги сабабли 
ЖК 36-моддасига кўра жиноят ҳисобланмайди. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди 
Пленумининг 2014-йил


152 
23-майдаги 7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 9-
бандининг учинчи хатбошисига кўра жиноят сифатида 
назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд 
бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли 
ижтимоий хавфли бўлмаса қилмишда жиноят таркиби 
бўлмаганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилиши 
кўрсатилган.
 
 
1.4. Зарурий мудофаа

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish