Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

3.)
 
Охирги зарурат. 
Охирги зарурат ҳолатида, яъни шахснинг ёки 
бошқа фуқароларнинг шахсига ёхуд ҳуқуқларига, жамият 
ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хАфвни 
қайтариш учун қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва 
манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган 
қилмиш, башарти, шу хАфвни ўша ҳолатда бошқа 
чоралар билан қайтаришнинг иложи бўлмаса ҳамда 
келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда 
камроқ 
бўлса, 
жиноят 
деб 
топилмайди.Охирги 
заруратнинг 
моҳияти 
жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган бир обектга нисбатан камроқ зарар 
етказиш 
йўли 
билан 
жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган бошқа бир обектга зарар етказилиши 
натижасида келиб чиқадиган оғирроқ оқибатни 
қайтаришда ифодаланади. Бунда, биринчи навбатда шахс 
ижтимоий фойдани кўзлаб жиноят обектига зарар 
етказади. 


158 
Ўз навбатида, охирги заруратни қўллашнинг ўзига хос 
шартлари ҳам мавжуд. Ушбу шартлар хАфвга ҳамда 
мудофаага нисбатан қўлланилади. 
Охирги заруратни қўллашнинг хАфвга нисбатан 
шартлари қуйидагилар: 
– хафвнинг жиноят обектига зарар етказишга 
қаратилганлиги; 
– хафвнинг муқаррарлиги; 
– ха фвнинг реаллиги. 
Охирги заруратни қўллашнинг мудофаага нисбатан 
шартлари қуйидагилар: 
– жиноят обектини ҳимоя қилишга қаратилганлиги; 
– хАфвни бошқа чоралар билан қайтаришнинг 
имконсизлиги; 
– зарарнинг учинчи шахсга етказилиши; 
– келтирилган зарарнинг олди олинган зарарга нисбатан 
камлиги. 
Oxirgi zarurat – 
shaxsning yoki boshqa fuqarolarning 
shaxsiga yoxud huquqlariga, jamiyat yoki davlat 
manfaatlariga tahdid soluvchi xavfni qaytarish uchun 
qonun bilan qoriqlanadigan huquq va manfaatlarga zarar 
yetkazgan holda sodir etilgan qilmish.
 


Охирги заруратга мисол сифатида шахснинг жиноятчи 
ёки ақли норасо шахс тажовузидан сақланиш мақсадида 
учинчи шахсга тегишли бўлган транспорт воситасини 
олиб қочиш ёки йўлнинг қатнов қисмига тўсатдан маст 
ҳолдаги пиёданинг чиқиб қолиши натижасида 
ҳайдовчининг рулни кескин бошқа томонга буриши 
оқибатида бошқа шахснинг мулкига зарар етказишини 
келтириш мумкин. 
Охирги заруратнинг энг муҳим шарти бу айни вазиятда 
хАфвнинг олдини олиш мақсадида учинчи шахс 
манфаатларига зарар етказмасликдан бошқа чоранинг 
мавжуд эмаслигида ифодаланади.
Зарурий мудофаа ҳамда охирги заруратнинг белгилари 
ўхшаш кўринса-да, улар қуйидаги жиҳатларга кўра 
ўзаро фарқланади: 
– хАфв (тажовуз) манбаига кўра – зарурий мудофаада 
тажовуз ижтимоий хавфли қилмиш натижасида келиб 
чиқса, охирги заруратда эса хАфв ҳам ижтимоий хавфли 
қилмиш натижасида, ҳам табиий, техноген тусдаги 
ҳодисалар, ҳайвонлар таъсирида келиб чиқади; 
– зарар етказиш манбаига кўра – зарурий мудофаада 
зарар тажовузчига етказилса, охирги заруратда эса 
учинчи шахслар манфаатига зарар етказилади; 
– зарар нисбати билан – зарурий мудофаада етказилган 
зарар олди олинганидан кам, тенг ёки ундан кўп бўлиши 
мумкин, охирги заруратда эса етказилган зарар олди 
олинган зарарга қараганда камроқ бўлиши шарт; 


160 
– зарар етказиш заруратига кўра – зарурий 
мудофаада бошқа шахсларга ёки ҳокимият органларига 
ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёхуд тажовуздан ўзга 
йўсинда қутулиш имконияти бор-йўқлигидан қатъи 
назар, мудофаа ҳуқуқи таъминланади, охирги заруратда 
эса зарар етказиш сўнгги чора бўлиши лозим. 
ЖКнинг 38-моддаси иккинчи қисмига кўра 
шахснинг охирги зарурат ҳолатида содир этган қилмиши, 
башарти, охирги зарурат чегарасидан четга чиқилмаган 
бўлса, қонуний деб топилади. 
Шунингдек, агар бошқа воситалар орқали 
хАфвнинг олдини олиш мумкин бўлса ёки келтирилган 
зарар олди олинган зарардан ошиб кетса, қонун билан 
қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга бундай зарар 
етказиш охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб 
топилади. 
5.) Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни 
ушлаш вақтида зарар етказиш. 
Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни 
ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш 
вақтида уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг 
чегарасидан четга чиқмаган ҳолда унга зарар етказиш 
жиноят сифатида баҳоланмайди. 


Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга 
етказилган зарар баробарида ушлаш учун зарур бўлган 
чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаганлиги билан 
ҳам аҳамиятли. Қуйидагилар ижтимоий хавфли қилмиш 
содир этган шахсни ушлаш чоралари чегарасидан четга 
чиқиш деб топилади: 

ушлаш воситалари ва усулларига; 

қилмишнинг хавфлилик даражасига; 

ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг 
хавфлилик даражасига;

ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни 
ушлаш шароитига бутунлай мос 
келмайдиган ҳаракатлар ҳамда ушлаш зарурати тақозо 
этмаган ҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар 
етказиш. 
Бунга мисол сифатида қўшнисининг уйига ўғирлик 
мақсадида кирган ўғрини ушлаш ниятида шахснинг 
ўғирликни амалга оширган шахсни ушлашга уриниши, 
уни қувиши, ушлаш чораларидан четга чиқмаган ҳолда 
унга зарар етказиши тушунилади. 
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни 
ушлаш вақтида ушлашнинг зарур чораларидан четга 
чиқиш тегишинча ЖКнинг Таъкидлаш лозимки, 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни 
ушлаш билан боғлиқ ҳаракатларнинг қонунийлигини, 
шунингдек ушлашнинг зарур чораларидан четга 
чиқилмаганлагини аниқлашда ижтимоий хавфли 
қилмишни содир этган шахснинг айни пайтдаги хатти-
ҳаракатлари, ушлашга киришган шахснинг жисмоний 


162 
имкониятлари, руҳий ҳолати ва бошқа обектив ҳолатлар 
инобатга олинади. 
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни 
ушлаш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган 
ходимларининг, балки ижтимоий хавфли қилмиш содир 
этилишидан жабрланган шахс ҳамда бошқа 
шахсларнинг ҳам ҳуқуқи саналади. 
6. Буйруқ ёки бошқа вазифани иижро этиш. 
Унга биноан, шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, 
ўз мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли 
зарар етказиш жиноят сифатида баҳоланмайди.
Мазкур ҳолатда буйруқ ёки бошқа фармойиш бошқарув 
ёки ижро ҳокимияти органлари томонидан берилган ёки 
топширилган бўлиши лозим. Лекин мазкур ҳолат ҳарбий 
соҳада бошқарув ёки ижрони амалга ошириш 
фаолиятига тааллуқли эмас. 
 – 
ijtimoiy xavfli qilmish sodir etgan shaxsni hokimiyat organlariga 
topshirish maqsadida ushlash vaqtida ushlash uchun zarur bolgan choralarning 
chegarasidan chetga chiqilmasdan unga zarar yetkazish.
 
shaxsning buyruq yoki boshqa farmoyishni, 
shuningdek mansab vazifalarini qonunan bajarishi tufayli 
zarar yetkazishda ifodalanadigan qilmishi jinoyat deb 
topilmaydi. 


Буйруқ ёки бошқа фармойишни, ўз мансаб 
вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар 
етказишни жиноят сифатида баҳоламасликнинг 
қуйидаги шартлари мавжуд: 
-
буйруқ 
ёки 
бошқа 
фармойиш 
қонун 
ҳужжатларига мувофиқ бундай буйруқ ёки 
фармойиш бериш ваколати белгиланган шахс 
томонидан берилганлиги; 
-
буйруқ ёки бошқа фармойиш беришда уни берган 
шахснинг ваколатларидан четга чиқилмаганлиги; 
-
буйруқ ёки бошқа фармойиш ўрнатилган 
тартибда (оғзаки ёки ёзма) ҳамда ижро этиш учун 
тушунарли тарзда берилиши; 
-
буйруқ ёки бошқа фармойишни мавжуд шароит 
ва воситалар билан бажариш имкониятининг 
мавжудлиги. 
Бунга мисол тариқасида жамоат тартибини сақлаш 
мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 
уларга берилган буйруқни қонунан бажариш туфайли 
айрим фуқароларга зарар етказилишини келтириш 
мумкин. 
Шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, ўз мансаб 
вазифаларини қонунан бажариши туфайлигина 
қилмишнинг жиноийлиги истисно этилади. Бироқ, 
буйруқ ёки бошқа фармойишнинг қонунга хилоф 
эканлиги, шунингдек жиноийлиги уни бажарувчи 
шахсга олдиндан аён бўлган ҳолларда жиноий 
жавобгарлик келиб чиқади. Шу сабабдан ҳам буйруқ ёки 


164 
бошқа фармойишнинг ғайриқонуний, жиноий эканлиги 
сабабли уни ёхуд мансаб вазифасини бажармаган 
шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.
Қайд этиш керакки, буйруқ ёки бошқа фармойишни 
ёхуд ўз мансаб вазифаларини қонунга хилоф равишда 
амалга ошириш натижасида зарар етказиш тегишинча 
ЖКнинг 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини 
суиистеъмол қилиш), 206-модда (ҳокимият ёки мансаб 
ваколати доирасидан четга чиқиш), 207-модда (мансабга 
совуққонлик билан қараш), 208-модда (ҳокимият 
ҳаракатсизлиги), 209-модда (мансаб сохтакорлиги) 
7.) Касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли 
таваккалчилик. 
Унга кўра, ижтимоий фойдали мақсадга эришиш 
учун касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ асосли 
таваккалчилик жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
манфаатларга зарар етказиш жиноят саналмайди. 
Бироқ, бундай таваккалчилик асосли ҳамда 
қонуний бўлиши лозим. Асосли таваккалчиликнинг 
қонунийлиги белгилари қуйидагиларда ифодаланади:



жиноят 
қонуни 
билан 
қўриқланадиган 
манфаатларга зарар етказиш; 

ижтимоий фойдали мақсадга эришишни кўзлаш;

мақсадга таваккалчилик қилмасдан эришиш 
имкониятининг йўқлиги;

жиноят қонуни билан қўриқланадиган обектларга 
зарар етишининг олдини олишнинг зарур 
чоралари кўрилганлиги.
Асосли таваккалчилик натижасида шахс (унинг 
ҳаёти, соғлиғи ва бошқа ҳуқуқ ва манфаатлари)га, 
мулкка, жамоат хавфсизлиги га, атроф табиий муҳитга, 
ишлаб чиқариш фаолиятига зарар етказилиши мумкин. 
Касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ асосли 
таваккалчилик ишлаб чиқариш, илмий тажриба, атроф-
табиий муҳитни муҳофаза қилиш, қутқарув хизмати ва 
бошқа соҳаларда юз бериши мумкин. Бундай асосли 
таваккалчилик техник тараққиёт, илмий ютуқлар, ишлаб 
чиқариш ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Бироқ 
аксарият ҳолларда касб ёки хўжалик фаолияти билан 
боғлиқ асосли таваккалчилик жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган манфаатларга зарар етказади. Агар 
асосли таваккалчилик ижтимоий фойдали мақсадга 
қаратилган ва кўзланган мақсадга таваккал қилмасдан 
эришиб 
бўлмаган 
тақдирдагина 
ғайриқонуний 
ҳисобланмайди. Мазкур белгилардан бирининг мавжуд 
эмаслиги оқибатида касб ёки хўжалик фаолияти билан 
боғлиқ ҳолда амалга оширилган таваккалчилик асосли 
ҳисобланмайди.


166 
Бундан ташқари, касб ёки хўжалик фаолиятига 
боғлиқ асосли таваккалчилик қилиш натижасида уни 
амалга оширишдан кўзланган ижтимоий фойдали 
натижага эришилмаган ёхуд асосли таваккалчилик 
қилиш натижасида келтирилган зарар ижтимоий 
фойдали мақсадга эришиш натижасида олиниши мумкин 
бўлган фойдали натижадан кўп бўлган тақдирда ҳам 
асосли таваккалчилик орқасида етказилган зарар жиноий 
жавобгарликни истисно этади. 
Лекин таваккалчиликни амалга оширишдан олдин 
одамларнинг ҳалок бўлиши, экологик ҳалокат ёки 
бошқача оғир оқибатлар келиб чиқиши муқаррар ҳолда 
қилинган таваккалчилик асосли таваккалчилик деб 
эътироф этилмайди. 
Мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий 
ислоҳотлар замирида банк-кредит муносабатларида 
тадбиркорлик субектлари ҳамда банк муассасалари, 
молиявий ташкилотлар ўртасида берилган кредитни 
ijtimoiy foydali natijaga erishish maqsadida shaxsning oz kasb yoki xojalik 
faoliyati bilan bogliq tavakkalchiligi. Bunday asosli tavakkalchilik natijasida 
jinoyat qonuni bilan qo’riqlanadigan manfaatlarga zarar yetkazilsa, asosli 
tavakkalchilik jinoyat deb topilmaydi.
 


қайтариш билан боғлиқ айрим низоли вазиятлар юзага 
кела бошлади. Яъни кредит шартнома мажбуриятлари 
тадбиркорлик субектлари томонидан ўз вақтида ёки 
умуман бажарилмаслиги ҳолатлари кузатилди. Мазкур 
ижтимоий зарурият ЖКнинг 41-моддасига қўшимча 
киритишни тақозо қиларди. Шу бабадан ҳам Ўзбекистон 
Республикасининг 2012-йил 29-декабрдаги ЎРҚ–345-
сонли Қонунига асосан ЖКнинг 41-моддаси бешинчи 
қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, тадбиркорлик 
субектларининг ўзларига кўрсатилган хизматлар, шу 
жумладан берилган кредитлар юзасидан банклар ва 
бошқа молия ташкилотлари олдидаги шартнома 
мажбуриятларини тадбиркорлик таваккалчиликлари 
ҳамда бошқа тижорат таваккалчиликлари билан боғлиқ 
ҳолда бажармаганлиги банклар ва бошқа молия 
ташкилотлари ходимларини жиноий жавобгарликка 
тортиш учун асос бўлмайди. 
8.Жисмоний ёки рухий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш 
натижасида жиноят содир этиш. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 2018-йил 9-
январдаги ЎРҚ–459-сонли Қонунига асосан амалдаги 
Жиноят кодексига 41
1
-модда () киритилди. Унга кўра, 
жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай 
мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу 
Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга 
зарар етказилиши, агар бундай мажбурлаш ёхуд 
қўрқитиш 
оқибатида 
шахс 
ўз 
ҳаракатларини 


168 
(ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, жиноят 
ҳисобланмайди.
орқасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган 
ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказганлик учун жиноий 
жавобгарлик истисно этилади. Жиноят қонуни билан 
қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки 
руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш 
билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун 
жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай 
мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз 
ҳаракатларини 
(ҳаракатсизлигини) 
бошқариш 
имкониятини сақлаб қолган бўлса, ЖКнинг 38-моддаси 
қоидалари қўлланилади. 
Бунга мисол тариқасида жисмоний зўрлик 
ишлатиш билан қўрқитиш ёки жисмоний мажбурлаш 
‘. 


орқали шифокор акушер ёки гинеколог томонидан 
даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий 
нуқтайи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий 
равишда ҳомила туширишни келтириш мумкин. 
9. Бир қанча жиноят содир этиш тушунчаси 
Бир қанча жиноят содир этиш – такроран жиноят 
содир этиш, жиноятлар мажмуи, ретсидив жиноятлар 
каби ҳуқуқий институтларни ўз ичига олади. 
Шахс томонидан бир вақтда ёки турли вақтда бир 
қанча жиноят содир этиши, ушбу жиноятлар учун 
судланмаган 
бўлса 
ёки 
судланганидан 
кейин 
судланганлиги муддати ўтмаган ёки олиб ташланмаган 
бўлса бир қанча жиноят содир этиш деб топилиши 
мумкин. 
Бир қанча жиноят содир этишга оид қоидаларни 
тўғри қўллаш қилмишни квалификатсия қилиш ва жазо 
тайинлашда муҳим ҳисобланади. 
Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир қатор 
нормаларида такроран жиноят содир этиш, хавфли 
ретсидивист, ўта хавфли ретсидивист томонидан жиноят 
содир этиш каби жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатлар 
мавжуд. Мазкур оғирлаштирувчи ҳолатларни тўғри 


170 
аниқлаш бир қанча жиноят содир этишга оид қоидаларни 
билиш билан боғлиқ. Бир қанча жиноят содир этишга оид 
қоидаларни нотўғри қўллаш маъмурий ҳуқуқбузарлик 
сифатида баҳоланадиган қилмишларни жиноят сифатида 
нотўғри квалификатсия қилинишига олиб келади. Ёки, 
аксинча, жиноий қилмишни маъмурий ҳуқуқбузарлик 
сифатида баҳолашга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, 
талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларда 
қилмишни тўғри квалификатсия қилиш учун талон-
торож давомли ёки такроранлигини тўғри аниқлаш 
муҳим 
аҳамиятга 
эга. 
Давомли 
талон-торож 
йўналтирилганлиги 
сабабли 
барча 
талон-торож 
эпизодлари бўйича зарар суммаларини қўшганда ҳосил 
бўлган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланса, такроран 
содир этилган талон-торожни квалификатсия қилишда 
барча эпизодлар бўйича аниқланган умумий талон-торож 
суммаси эмас, балки зарар миқдори энг кўп бўлган 
эпизод бўйича талон-торож суммаси асос қилиб олинади.
Жиноят кодекси Махсус қисми айрим нормаларида 
миқдор масаласи ҳуқуқбузарликни жиноят ёки маъмурий 
ҳуқуқбузарлик деб топишга асос бўлади. Масалан, 
фуқароларнинг қонунга хилоф равишда оз миқдордаги 
валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши маъмурий 
жавобгарликка сабаб бўлади. Агар шахс бир неча марта 
оз миқдордан валюта қимматликларини қонунга хилоф 
равишда олиши ёки ўтказиши натижасида умумий 
миқдори кўп миқдорни ташкил этадиган валюта 
қимматликларини қонунга хилоф равишда олган ёки 
ўтказган бўлса, унинг қилмиши жиноят ёки маъмурий 


ҳуқуқбузарлик деб топиш учун бир қанча жиноят содир 
этишга оид қоидаларни тўғри билиш муҳим ҳисобланади. 
Агар валюта қимматликлари оз миқдордан такроран 
содир этилса, бундай ҳолда бир қанча такроран содир 
этилган қилмиш жиноят миқдорини берса ҳам аммо шахс 
бир неча марта маъмурий ҳуқуқбузарликни содир 
этганлик учун жавогарликка тортилади. Жиноят 
кодексидаги жиноятлар мажмуига оид, шунингдек 
ретсидив жиноятга қоидаларни тўғри қўллаш жазо 
тайинлашда муҳим ҳисобланади. Жиноят мажмуига оид, 
шунингдек, ретсидив жиноятга оид қоидаларни нотўғри 
қўлланиши қилмишни нотўғри квалификатсия қилиш 
ҳамда жазони асоссиз тайинлашга сабаб бўлади. Шу 
сабабли бир қанча жиноят содир этиш тушунчасини 
ўзида қамраб олган такроран жиноят содир этиш, 
жиноятлар мажмуи, ретсидив жиноятларга оид 
қоидаларни билиш муҳим ҳисобланади. 
10. Такроран жиноят содир этиш 
Жиноят кодексининг 32-моддасида такроран жиноят 
содир этиш тушунчаси ўз ифодасини топган.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг айнан бир 
моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган 
ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки 
ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир 
этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган 


172 
бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. 
Тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган 
жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга 
суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят 
содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб 
топилади. 
Такроран жиноят содир этиш белгилари: 

Жиноят кодекси Махсус қисмининг айнан бир 
моддасида, 
қисмида, 
Кодексда 
алоҳида 
кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида 
назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни 
содир этган бўлиши; 

турли вақтларда содир этган бўлиши; 

уларнинг бирортаси учун ҳам судланган 
бўлмаслиги; 

умумий қасд билан қамраб олинмаган бўлиши; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Суди 
Пленумининг “Бир неча жиноят содир этилганда 
қилмишни квалификатсия қилишга доир масалалар 
тўғрисида”ги қарорига кўра жиноятлар такроранлиги 
деганда, қонунга кўра шахс томонидан турли вақтларда 
қасддан содир этилган икки ва ундан ортиқ жиноят 
тушунилиб, бунда содир этилган жиноят 
1. Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир 
моддасида назарда тутилган бўлиши, башарти унда бир 
хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган 
бўлса.


2. Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси 
айнан бир қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти 
ушбу моддада турли жиноят таркиблари учун 
жавобгарлик белгиланган бўлса, (масалан, ЖК 228, 248, 
273-моддалари) шарт. 
3. Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган 
айрим ҳолларда, шахс томонидан қасддан Жиноят 
кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда 
тутилган икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳам 
такроран жиноят деб топилади (масалан, ЖК 118, 119, 
211, 212-моддалари 2-қисмлари, 213-моддаси 3-қисми, 
276-моддаси 2-қисми). 
1. Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир 
моддасида назарда тутилган бўлиши, башарти унда бир 
хил жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган 
бўлса деганда қуйидагини тушуниш керак. Жиноят 
кодексининг кўп моддалари битта жиноят таркибидан 
иборат бўлиб, бундай моддалар фақат бир қисмдан ёки 
бир неча қисмдан иборат бўлади. Масалан, Жиноят 
кодексининг 106-моддаси бир жиноят таркибидан 
иборат. Шахс Жиноят кодексининг 106-моддасида 
назарда тутилган жиноятни содир этиб, содир этган 
жинояти учун судланмасдан яна мазкур жиноятни содир 
этиши Жиноят кодексининг 106-моддасидаги жиноятни 
такроран содир этган деб топилади. Бундан ҳолда жазо 
тайинлашда ҳар бир жиноят учун алоҳида эмас, балки 
такроранлик белгисига кўра битта жазо тайинланади. 
Бундай ҳолда Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан, 


174 
илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг 
такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши 
оғирлаштирувчи белги ҳисобланади. Яна бир мисол. 
Жиноят кодексининг 169-моддасининг 1-қисмидаги 
жиноятни содир этган шахс, ушбу жинояти учун 
жавобгарликка тортилмасдан Жиноят кодексининг 169-
моддаси 2-қисмидаги жиноят содир этганда ҳам унинг 
кейинги содир этган жинояти такроран жиноят содир 
этиш деб топилади. Бундай ҳолда шахснинг иккинчи 
содир этган қилмиши Жиноят кодексининг 169-моддаси 
3-қисми “а” банди такроранлик белгисига кўра 
квалификатсия қилинади. Шахсга жазо тайинлашда 
фақат битта 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жазо 
тайинланади.
2. Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси 
айнан бир қисмида назарда тутилган бўлиши, башарти 
ушбу моддада турли жиноят таркиблари учун 
жавобгарлик белгиланган бўлса деганда қуйидагини 
тушуниш керак. Масалан, Жиноят кодексининг 228-
моддасининг 1-қисми сохталаштирувчининг ўзи ёки 
бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ 
берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган 
расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни 
қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, 
шундай 
мақсадларда 
корхона, 
муассаса 
ёки 
ташкилотнинг 
қалбаки 
штамплари, 
муҳрлари, 
бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш учун жавобгарлик 
белгиланган бўлса, мазкур модданинг 3-қисмида 
ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан 


фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган. Яъни 
Жиноят кодексининг 228-моддасида турли жиноят 
таркиблари учун жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли 
ушбу модданинг 1-қисмидаги жиноятни содир этиб, шахс 
содир этган жинояти учун судланмасдан, Жиноят 
кодексининг 228-моддасининг 3-қисмидаги жиноятни 
содир этиши такроран жиноят содир этиш деб 
топилмайди. Яъни ушбу жиноятларнинг таркиби бошқа-
бошқа. Мазкур ҳолатда қилмиш алоҳида-алоҳида 
квалификатсия қилинади ва содир этилган жиноятлар 
учун алоҳида-алоҳида жазо тайинланади. 
3. Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган 
айрим ҳолларда, шахс томонидан қасддан Жиноят 
кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда 
тутилган икки ва ундан ортиқ жиноят содир этилиши ҳам 
такроран жиноят деб топилади деганда қуйидагини 
тушуниш керак. Масалан, Жиноят кодексининг 211 ёки 
212-моддасидаги жиноятни содир этиб, жавобгарликка 
тортилмасдан 210-моддасининг 1-қисмидаги жиноятни 
содир этганда ҳам шахс, Жиноят кодексининг 210-
моддасининг 2-қисми “а” банди билан квалификатсия 
қилинади. Бундай ҳолда жазо тайинлашда содир этилган 
жиноятлар учун алоҳида-алоҳида жазо тайинланади.
Тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган 
жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга 
суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят 
содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб 
топилади. Масалан, шахс Жиноят кодексининг 169-


176 
моддасининг 1-қисмидаги жиноятни содир этгандан 
сўнг, жавобгарликка тортилмасдан 169-модданинг 2-
қисмидаги жиноятни содир этаётганда ушланади. Яъни 
жиноят суиқасд босқичида тўхтатилади. Бундай ҳолда 
шахснинг иккинчи қилмиши Жиноят кодексининг 169-
моддаси 3-қисми “а” бандига суиқасд деб топилади ҳамда 
ЖКнинг 25-моддаси орқали квалификатсия қилинади. 
Яъни иккинчи жиноят тамом бўлмаган бўлса ҳам 
такроран деб топилади. Шунингдек, шахс биринчи марта 
ўғрилик жиноятини бир гуруҳ шахслар томонидан 
олдиндан тил бириктириб содир этиб, кейинчалик 
Жиноят кодексининг 169-моддасининг 1-қисмидаги 
жиноятни жавобгарликка тортилмасдан якка ўзи содир 
этганда ҳам кейинги жинояти такроран содир этилган 
жиноят деб топилади. Такроран жиноят содир этишнинг 
ижтимоий хавфи юқорилиги келиб чиқиб, айрим 
жиноятларнинг оғирлаштирувчи белгиси сифатида 
мустаҳкамланган.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Суди 
Пленумининг “Бир неча жиноят содир этилганда 
қилмишни квалификатсия қилишга доир масалалар 
тўғрисида”ги қарорида “Агар жиноят-ҳуқуқий нормада 
такроранлик 
квалификатсия 
белгиси 
сифатида 
кўрсатилган бўлса, шахс томонидан содир этилган бир 
неча айнан ўхшаш ёки такроранликни ташкил этувчи 
бошқа жиноятлар Жиноят кодексининг мазкур жиноятни 
такроран содир этганлик учун жавобгарликни назарда 
тутувчи тегишли моддаси (моддасининг қисми) билан 
квалификатсия қилинади. Битта қилмишда такроранлик 


билан бир қаторда Жиноят кодекси мазкур моддасининг 
бошқа 
қисмларида 
кўрсатилган 
квалификатсия 
белгилари мавжудлиги аниқланган ҳолларда ҳам қилмиш 
шу тарзда квалификатсия қилиниши керак (масалан, 
ўғрилик содир этилганда ЖК 169-моддасининг учинчи 
қисмида кўрсатилган такроранлик белгиси ва ушбу 
модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган бошқа 
квалификатсия белгилари аниқланган бўлса, қилмиш ЖК 
169-моддасининг тўртинчи қисми билан квалификатсия 
қилиниши лозим). Бундай ҳолларда шу модданинг бошқа 
қисмларида кўрсатилган жиноятнинг квалификатсия 
белгилари айб мазмунига киритилиши ва шахсни жиноят 
ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб 
қилиш тўғрисидаги қарор ва ҳукмда кўрсатилиши шарт” 
деб тушунтириш берилган. 
Жиноят кодексининг 32-моддасига кўра агар шахс 
илгари содир этган қилмиши учун жавобгарликдан ёки 
жазодан озод қилинган бўлса, жиноят такроран содир 
этилган деб топилмайди. Жавобгарлик ёки жазодан озод 
қилиш асослари Жиноят кодексининг 64 –76-
моддаларида мустаҳкамланган. 
Умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона 
мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил 
қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий 
қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран 
содир этилган деб топилмайди. Такроран жиноят содир 
этишнинг давомли жиноят содир этишдан фарқлашда 
қасдга эътибор қаратилиши лозим. Ягона қасд билан 


178 
содир этилган, аммо битта жиноят таркибини ташкил 
этувчи бир неча ҳаракатлардан иборат жиноят давомли 
жиноят деб топилади. Масалан, шахс кўп миқдордаги 
мулкни талон-торож қилиш мақсадида бир неча марта 
хонадонга кириб, ўғрилик содир этади. Бундай ҳолда 
шахснинг бир неча марта кирганлиги унинг ҳаракатини 
такроран деб топишга асос бўлмайди. Яъни мазкур 
ҳолатда шахсни ягона қасди хонадондан кўп миқдордаги 
мулкни талон-торож қилишга қаратилганидан келиб 
чиқади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Суди 
Пленумининг “Бир неча жиноят содир этилганда 
қилмишни квалификатсия қилишга доир масалалар 
тўғрисида”ги қарорида қуйидаги тушунтиришлар 
берилган. Жиноятлар такроранлигини бир қатор айнан 
ўхшаш хатти-ҳаракатлар билан турли вақтларда содир 
этилган бўлса-да, бироқ ягона қасд билан қамраб 
олинган, обект ва содир этиш усули, оқибатлари бир 
хиллиги жиҳатидан ўзаро ўхшаш давомли жиноятдан 
фарқлаш лозим. Бундай ҳолларда барча қилмиш Жиноят 
кодексининг мазкур жиноятни содир этганлик учун 
жавобгарликни назарда тутувчи битта моддаси ёки 
моддаси қисми билан квалификация қилиниши лозим. 
Давомли жиноят бир неча хатти-ҳаракатлардан 
охиргиси содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган деб 
ҳисобланиши туфайли, жиноят қонунига бу қилмиш учун 
жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача 
тарзда ёмонлаштирадиган ўзгартиришлар киритилганда, 


агар жиноят эпизодларидан ҳеч бўлмаганда биттаси 
қонун янги таҳрирда амал қила бошлаган даврда содир 
этилган бўлса, давомли жиноятнинг барча эпизодлари 
янги қонун бўйича квалификация қилиниши керак. 
Давомли жиноят содир этилиши даврида шахс 
томонидан бошқа жиноят содир этилган бўлиб, унинг 
белгилари Жиноят кодексининг давомли жиноят учун 
жавобгарликни назарда тутувчи моддаси диспозицияси 
билан қамраб олинмаса, унинг ҳаракатлари Жиноят 
кодексининг давомли жиноят учун жавобгарликни 
назарда 
тутувчи 
ҳамда 
бошқа 
жиноят 
учун 
жавобгарликни назарда тутувчи моддалари мажмуи 
бўйича квалификация қилинади. 
Давомли жиноятнинг бошланиши биринчи жиноий 
ҳаракат бошланганда, тамом бўлиши охирги жиноий 
ҳаракатни амалга оширилиши билан боғлиқ.
Вазифаларини 
узоқ 
вақт 
мобайнида 
бажармасликдан иборат бўлиб, бир жиноятнинг узлуксиз 
таркибини ташкил қилган (узоққа чўзилган) жиноят 
такроран содир этилган деб топилмайди. Узоққа 
чўзилган жиноят ҳам бир умумий қасдга қаратилган 
бўлади. Масалан, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз 
шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш; ота-
онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш, ҳарбий ёки 
муқобил хизматдан бўйин товлаш, дезертирлик ва бошқа 
жиноятларни узоққа чўзилган жиноят сифатида қараш 
мумкин. Узоққа чўзилган жиноятнинг бошланиши 
биринчи жиноий ҳаракатнинг бошланиши билан тамом 


180 
бўлиши шахснинг ўзи томонидан ёки жиноятни 
тўхтатилишига таъсир қилувчи омилни вужудга келиши 
масалан, бошқа органлар томонидан жиноят содир этган 
шахсни қўлга олиниши билан боғлиқ.
11). Жиноятлар мажмуи 
Жиноят кодексининг 33-моддасида жиноятлар 
мажмуига оид қоидалар мустаҳкамланган. 
Ушбу 
Кодекс 
Махсус 
қисмининг 
турли 
моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида 
назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки 
бир неча жиноий қилмишни содир этиш, агарда улардан 
бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар 
мажмуи деб топилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Суди 
Пленумининг “Бир неча жиноят содир этилганда 
қилмишни квалификатсия қилишга доир масалалар 
тўғрисида”ги қарорида жиноятлар мажмуига оид 
қоидалар 
тушунчаси 
ва 
уни 
қўллашга 
оид 
тушунтиришлар берилган. 
Шахс томонидан Жиноят кодекси Махсус қисми 
турли моддалари ёки битта моддаси турли қисмларида 
назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни 
(қасддан ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида қилинишидан 
қатъий назар) содир этилишини жиноятлар мажмуи деб 
тушунилиши лозим.


Жиноятлар мажмуи тушунчаси ўзида қуйидаги 
белгиларни ифода этади: 
– Жиноят кодексининг турли моддаларида ёки битта 
моддасининг турли қисмларидаги жавобгарликка 
тортиладиган икки ёки ундан ортиқ қилмишни содир 
этиши; 
– содир этган қилмишларининг бирортаси учун ҳам 
шахс судланмаган бўлиши лозим.
Масалан, шахс қасддан одам ўлдириш жиноятини 
содир этгандан сўнг судланмасдан эҳтиётсизликдан одам 
ўлдиради. Шахс безорилик жиноятини содир этгандан 
сўнг, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини 
содир этади.
Жиноятлар мажмуи ҳақидаги нормалар қўллашда 
адабиётларда жиноятлар мажмуи реал ва идеал турга 
бўлинади.
Жиноятлар реал мажмуи икки ва ундан ортиқ, ҳар 
қайсиси Жиноят кодекси Махсус қисми турли 
моддаларида (моддаси турли қисмларида) назарда 
тутилган муайян жиноят таркибини ташкил этувчи, 
жиноий қилмиш содир этилганда мавжуд бўлади. 
Масалан, шахс босқинчилик жиноятини содир этганда 
сўнг судланмасдан ўғрилик жиноятини содир этади. 
Ушбу мисолда иккита жиноят алоҳида-алоҳида 
ҳаракатлар билан содир этилган. 


182 
Жиноятлар идеал мажмуида эса айбдорнинг битта 
хатти-ҳаракатида Жиноят кодекси Махсус қисми турли 
моддаларида (моддаси турли қисмларида) назарда 
тутилган камида иккита жиноят таркиби белгилари 
мавжуд бўлади. Масалан, А. машина бошқариб кетаётган 
Б.ни қасддан ўлдириш ниятида ўқ узади. Отилган ўқ 
машина ғилдирагига тегиб, машина ағдарилиб кетади.
Натижада Б. ҳалок бўлади ва машина тузатиб бўлмас 
даражада шикастланади. Ушбу ҳаракатда қасддан одам 
ўлдириш ва мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга 
шикаст етказиш жинояти таркиблари мавжуд. Мазкур 
мисолда бир ҳаракат билан иккита жиноят таркиби 
белгилари юзага келган.
Агар қонуннинг битта нормасида жиноят 
натижасида келиб чиқадиган турли ижтимоий-хавфли 
оқибатлар назарда тутилмаган бўлса, қилмиш жиноятлар 
мажмуи сифатида Жиноят кодексининг бевосита ҳар бир 
обектга зиён етказилиши учун жавобгарликни назарда 
тутувчи тегишли моддалари билан квалификация 
қилиниши керак. Масалан, шахснинг қасддан баданга 
енгил шикаст етказиши жараёнида жабрланувчи ўз 
мувозанатини ушлай олмасдан йиқилиши натижаси ўлим 
юз берган ҳолатда қилмиш жиноятлар мажмуи сифатида 
квалифкатсия қилинади. Мазкур ҳолатда қасддан баданга 
енгил шикаст етказиш жинояти учун жавобгарликни 
назарда тутган Жиноят кодексининг 109-моддасида 
ўлимни қамраб олувчи норма йўқ. Шу сабабли ушбу 
қилмиш Жиноят кодексининг 109-моддаси ҳамда 
Жиноят кодексининг 102-моддаси билан жиноятлар 


мажмуи сифатида квалификатсия қилинади. Ушбу 
мисолда қонуннинг битта нормасида жиноят натижасида 
келиб чиқадиган турли ижтимоий-хавфли оқибатлар 
назарда тутилмаганлигини кўрамиз. Шахснинг қасддан 
баданга 
оғир 
шикаст 
етказиши 
натижасида 
жабранувчининг ўлими юз берган ҳолатда қилмиш 
Жиноят кодексининг 104-моддасининг 3-қисми “д” 
банди билан квалификатсия қилинади. Яъни ушбу 
мисолда қонуннинг битта нормасида жиноят натижасида 
келиб чиқадиган турли ижтимоий-хавфли оқибатлар 
назарда тутилганлигини кўрамиз. Яъни қасддан баданга 
шикаст 
етказиш 
ҳамда 
эҳтиётсизлик 
орқасида 
жабрланувчининг ўлими. Жиноят кодексининг 104-
моддасининг 3-қисми “д” бандида белгиланган санксия 
эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш жиноятини содир 
этганлик 
учун 
белгиланган 
санксиядан 
юқори 
бўлганлиги учун қилмиш жиноятлар мажмуи сифатида 
квалификатсия қилинмайди. Аммо Жиноят кодексининг 
жавобгарлик назарда тутилган моддаси бошқа жиноят 
таркибини қамраб олса-да, аммо бошқа жиноят таркиби 
учун белгиланган норманинг санксияси юқори бўлганда 
жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинланади. “Қонунга 
хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги 
ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида” Олий Суд Пленум 
қарорида қуйидаги тушунтириш берилган: “ўқотар 
қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш 
қурилмаларини ўғирлик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки 
растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 
талончилик, товламачилик, босқинчилик йўли билан 


184 
қонунга хилоф равишда эгаллаш Жиноят кодексининг 
247-моддаси ва тегишли моддаларида назарда тутилган 
жиноятлар мажмуи билан фақат бу моддалар (модда 
қисмлари) санксияси Жиноят кодексининг 247-
моддасидагидек 
оғирроқ 
жазони 
кўзда 
тутган 
ҳоллардагина квалификатсия қилиниши лозим (масалан, 
Жиноят кодекси 247-моддаси учинчи қисмининг “в” 
банди ва 164-моддаси 4-қисмининг “в” банди билан)”. 
Айрим жиноятларни содир этганда шахснинг 
ҳаракатларида бир қанча жиноятга оид белгилар мавжуд 
бўлади. Масалан, зарурий мудофаа чегарасидан четга 
чиқиб ва кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам 
ўлдириш. Бундай ҳолатда жиноятлар мажмуи бўлмайди.
Мазкур мисол юзасидан Ўзбекистон Республикаси 
Олий Суди Пленумининг “Бир неча жиноят содир 
этилганда қилмишни квалификатсия қилишга доир 
масалалар тўғрисида”ги қарорида қуйидаги тушунтириш 
берилган: агар айнан бир жиноятни содир этганлик учун 
жиноий 
жавобгарликни 
енгиллаштирувчи 
квалификатсия белгилари Жиноят кодексининг бир неча 
моддасида назарда тутилган бўлса, қилмиш Жиноят 
кодексининг жавобгарликни кўпроқ енгиллаштирувчи 
моддаси билан квалификатсия қилиниши керак (масалан, 
зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб ва кучли руҳий 
ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш фақат ЖК 100-
моддаси билан квалификатсия қилиниши лозим). 
Бир неча жиноят содир этилганда, агар 
жиноятлардан бири бошқасини содир этиш воситаси ёки 


усули бўлиб, ҳар иккала жиноят белгилари Жиноят 
кодекси тегишли моддаси диспозитсиясида кўрсатилган 
бўлса, қилмиш Жиноят кодексининг фақат оғирроқ 
жиноят учун жавобгарлик белгиловчи битта моддаси 
билан квалификатсия қилиниши керак. Бунда қилмишни 
енгилроқ жиноят учун жавобгарликни назарда тутувчи 
модда билан қўшимча квалификатсия қилиш талаб 
этилмайди (масалан, хизмат мавқеидан фойдаланган 
ҳолда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш 
фақат ЖК 182-моддаси иккинчи қисми “г” банди бўйича 
квалификатсия қилиниши лозим). 
Шахс томонидан жиноятлар мажмуини ташкил 
этувчи тамом бўлган ва тамом бўлмаган жиноятлар содир 
этилганда ҳар бир жиноят алоҳида – тамом бўлмаган 
жиноят ЖК 25-моддаси тегишли қисми ҳамда Жиноят 
кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси билан, 
тамом бўлган жиноят эса бевосита Жиноят кодекси 
Махсус 
қисмининг 
тегишли 
моддаси 
билан 
квалификатсия қилинади. Масалан, Жиноят кодексининг 
169-моддаси 1-қисмини содир этган шахс, судланмасдан 
Жиноят кодексининг 169-моддасининг 2-қисмига 
суиқасд қилса, унинг қилмиши Жиноят кодексининг 169-
моддаси 1-қисми ҳамда Жиноят кодексининг 25, 169-
моддаси 3- қисми “а” банди билан алоҳида 
квалификатсия қилинади.
Агар шахс содир этган қилмишда ушбу Кодекс 
Махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида 
назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд 


186 
бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми 
бўйича жавобгарликка тортилади. 
Масалан, ўта хавфли ретсидивист деб топилган 
шахс ўзгани мулкини яширин талон-торож қилиш 
мақсадида анча миқдордаги мулкни компютер тизимига 
рухсатсиз кириб қўлга киритади. Мазкур қилмишда 
Жиноят кодексининг 169-моддасининг бир неча 
қисмидаги жиноят аломатлари мавжуд (169-модданинг 2-
қисми “б” банди, 3-қисми “б” банди, 4-қисм “б” банди) 
бўлса ҳам, шахс ушбу модданинг оғирроқ жазо 
белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилади.
12). Рецидив жиноят. 
Бир қанча жиноят содир этиш турлари ичида 
ретсидив жиноят энг хавфлиси ҳисобланади. Бундай 
жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, шахс 
илгари қасддан содир этган жинояти учун судланганидан 
сўнг, қасддан янги жиноят содир этади. Бу эса шахсга 
тегишли жазо қўлланилганидан сўнг. Унинг тузалиш 
йўлига кирмаганлиги, ўз қилмишидан тегишли хулоса 
чиқармаганлигидан 
далолат 
беради. 
Жиноят 
кодексининг 56-моддаси “н” бандида “илгари ҳам 
қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки 
қасддан 
янги 
жиноят 
содир 
этиши” 
жазони 
оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. 


Жиноят кодексининг 34-моддаси ретсидив жиноят, 
хавфли ретсидив жиноят, ўта хавфли ретсидив жиноят 
тушунчалари мустаҳкамланган. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Суди 
Пленумининг “Бир неча жиноят содир этилганда 
қилмишни квалификатсия қилишга доир масалалар 
тўғрисида”ги 
қарорида 
“Жиноятнинг 
ижтимоий 
хавфлилик даражаси ва муайян жиноятлар учун 
судланиш сонидан келиб чиқиб, қонун ретсидив 
жиноятни уч турга – оддий, хавфли ва ўта хавфли 
ретсидивга бўлади”.
 
Демак, ретсидив жиноятни шартли равишда 3 та 
турга бўлсак бўлади. 
РЕЦИДИВ ЖИНОЯТ ТУРЛАРИ 
оддий ретсидив 
жиноят 
хавфли ретсидив 
жиноят 
ўта хавфли 
ретсидив жиноят 
Жумладан, шахснинг илгари қасддан содир этган 
жинояти учун судланганидан кейин қасддан янги жиноят 
содир этиши рецидив жиноят деб топилади. Ушбу 
тушунча оддий рецидив жиноят маъносини билдиради. 
Оддий рецидив хавфли ва ўта хавфли рецидивдан 
фарқли ўлароқ, Жиноят кодекси Махсус қисми 
моддаларида 
квалификация 
белгиси 
сифатида 


188 
кўрсатилмаган ва Жиноят кодексининг 56-моддаси “н” 
бандига асосан, фақат жазони оғирлаштирадиган ҳолат 
сифатида эътиборга олинади.
Рецидив 
жиноятнинг 
асосий 
белгилари 
қуйидагилар: 
биринчиси – қасддан содир этган жинояти учун 
судланганлиги; 
иккинчиси – судланганидан кейин яна қасддан 
жиноят содир этиши. 
Мазкур белгилар рецидив жиноятнинг барча 
турлари учун умумий белги ҳисобланади. 
Рецидив жиноят деб топиш учун шахс томонидан 
муқаддам содир этган жинояти учун судлангандан сўнг 
янги жиноят содир этилганлиги талаб этилиши туфайли 
охирги жиноят содир этилган вақтни аниқлаш муҳим 
аҳамиятга эга. 
Қайд этиш лозимки, шахсга айблов ҳукми қонуний 
кучга кирганлиги тўғрисида эълон қилинган пайтдан 
бошлаб у судланган деб топилади. Ҳукм эълон қилинган 
вақтдан бошлаб унинг қонуний кучга киргунга қадар 
ўтган вақт ичида содир этилган янги жиноят ретсидив 
жиноятни ташкил этмайди. 
Масалан, шахс Жиноят кодексининг 109-моддаси 
бўйича қасддан баданга енгил шикаст етказиш жинояти 
учун айблов ҳукм қонуний кучга киргунга қадар, Жиноят 
кодексининг 169-моддаси бўйича ўғрилик жиноятини 
содир этди. Мазкур жиноятни рецидив жиноят сифатида 
баҳолаб бўлмайди. Чунки ушбу мисолда шахснинг 
биринчи қасддан содир этган жинояти учун айблов ҳукми 


қонуний кучга кирмаган ҳамда шахс қасддан иккинчи 
жиноятини содир этган вақтда судланмаган ҳисобланган. 
Қуйидаги мисол эса рецидив жиноят сифатида 
баҳоланади. 
Масалан, шахс Жиноят кодексининг 109-моддаси 
бўйича қасддан баданга енгил шикаст етказиш жинояти 
учун судланганидан сўнг, Жиноят кодексининг 169-
моддаси бўйича ўғрилик жиноятини содир этиши 
рецидив жиноят сифатида баҳоланади. Рецидив жиноят 
шахсга жазо тайинлашда оғирлаштирувчи ҳолат 
сифатида баҳоланади.
Илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят 
содир этган, Жиноят кодексида алоҳида кўрсатилган 
ҳолларда эса Махсус қисмининг бошқа моддалари билан 
ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир 
этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади. Хавфли 
рецидив жиноят Жиноят кодексининг Махсус қисми 
айрим нормаларида оғирлаштирувчи ҳолат сифатида 
қайд этилган. Масалан, шахс қасддан баданга оғир 
шикаст етказиш жиноятини содир этганлик учун 
судланганидан кейин, яна қасддан баданга оғир шикаст 
етказиш жиноятини содир этса, мазкур жиноят хавфли 
ретсидив жиноят деб топилади ҳамда хавфли рецидивист 
томонидан қасддан баданга оғир шикаст етказиш 
жиноятини содир этганлик учун жавобгарликни 
келтириб чиқаради. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 


190 
“Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни 
квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида”ги 
қарорида хавфли рецидив жиноят тушунчаси қуйидагича 
ёритилган. Хавфли рецидив жиноят деб топишни қонун 
шахснинг 
илгари 
содир 
этган 
жинояти 
учун 
судлангандан кейин унга айнан ўхшаш янги жиноятни 
қасддан содир этиши билан боғлайди. 
Айнан ўхшаш жиноятлар деганда: шахс илгари 
судланган Жиноят кодекси Махсус қисми айнан бир 
моддасида назарда тутилган (агар моддада бир хил 
жиноят таркиблари учун жавобгарлик белгиланган 
бўлса); 
шахс илгари судланган Жиноят кодекси Махсус 
қисми муайян моддаси айнан бир қисмида назарда 
тутилган (агар моддада турли жиноят таркиблари учун 
жавобгарлик белгиланган бўлса, масалан, ЖК 228, 248, 
273-моддалари) жиноятларни янгидан содир этиш 
тушунилиши лозим. 
Жиноят қонунида алоҳида назарда тутилган айрим 
ҳолларда, шахс илгари судланган жиноятларга айнан 
ўхшаш бўлмаган янги жиноятнинг қасддан содир 
этилиши ҳам хавфли рецидив жиноят деб топилади 
(масалан, ЖК 118, 119, 211, 212-моддалари иккинчи 
қисмлари).
Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан, шахсни 
ўта хавфли рецидивист деб топиш учун қуйидагилар асос 
бўлади: 


Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган 
қасддан янги жиноят содир этиш, яъни: 
а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир 
жинояти учун ҳукм қилиниб, уларнинг ҳар бири учун 
беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир 
жиноят содир этилиши; 
б) илгари оғир жинояти учун икки марта ҳукм 
қилинган ёки олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки 
ўта оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш 
йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш жазоси тайинланган шахснинг оғир жиноят содир 
этиши ўта хавфли ретсидив жиноят деб топилади. 
Суднинг ҳукми билан шахс ўта хавфли рецидивист 
деб топилиши мумкин. 
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш 
тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг бошқа 
давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлиги 
ҳам ҳисобга олиниши мумкин. 
Демак, Жиноят кодекси 34-моддаси учинчи қисмига 
мувофиқ ўта хавфли рецидив жиноят деб топиш учун 
янги содир этилган жиноятнинг фақат оғирлиги эмас, шу 
билан бирга шахс илгари оғир ёки ўта оғир жинояти учун 
беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлиши ҳам талаб 
этилади. Шахс кейинчалик жазодан озод қилинган ёки 
жазо енгилроғи билан алмаштирилган ҳолларда ҳам 
дастлабки тайинланган жазо муддатидан келиб 
чиқилиши шарт.


192 
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш 
тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг ўн 
саккиз ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун 
судланганлиги, 
Шунингдек 
қонунда 
белгиланган 
тартибда судланганлик муҳлатининг ўтиб кетганлиги ёки 
олиб ташланган судланганлиги инобатга олинмайди. 
Масалан, шахс 18 ёшга тўлгунга қадар содир этган ўта 
оғир жинояти учун судланганлиги даврида қасддан ўта 
оғир жиноят содир этса, у ўта хавфли рецидивист деб 
топилиши мумкин эмас. Яъни унинг биринчи жинояти 18 
ёшга тўлгунга қадар содир этилган. 
Яна шуни қайд этиш лозимки, 18 ёшга тўлмаган 
шахслар содир этган ўта оғир жиноятлари учун ўта 
хавфли рецидивист деб топилмайди. 
Жиноят кодекси Махсус қисмининг ўта хавфли 
рецидивист томонидан содир этилган жиноятлар учун 
жавобгарликни белгиловчи моддалари шахс ушбу 
жиноятни содир этгунига қадар қонунда белгиланган 
тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлсагина 
қўлланилади. 
Қайд этиш лозимки, муқаддам ўта хавфли 
рецидивист деб топилган шахснинг янги содир этилган 
жиноят учун жавобгарлиги масаласини ҳал этишда, 
шахснинг ўта хавфли рецидивист деб топилганлик 
ҳолати фақат судланганлик ундан ЖК 79-моддасида 
белгиланган тартибда олиб ташлангандагина бекор 
қилинади. 


7-МАВЗУ: Жиноий жазо тушунчаси ва
1. Жиноий жазо тушунчаси ва мақсади. 
2. Жиноий жазо шакллари: асосий, қўшимча ва аралаш 
турдаги
жазолар. 
3. Жиноий жазо турлари. 
4. Харбийлар учун тайинланадиган жазо турлари. 
5. Жазо тайинлаш тушунчаси ва мақсади. 
6. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган 
жиноятлар учун
жазо тайинлаш. 
7. Бир қанча жиноятлар ҳамда бир неча хукм юзасидан 
жазо тайинлаш. 
8. Жазоларни қўшиб ҳисоблаш қоидалари. 
9. Жазо муддатларини ҳисоблаш 
1. ) Жиноий жазо тушунчаси ва мақсади. 


194 
Жазо ва уни тайинлаш муаммоси жиноят ҳуқуқи 
фанидаги энг мураккаб ва серқирра муаммолардан 
биридир. Унинг аҳамияти шу билан белгиланадики, 
жиноят ҳуқуқи, энг аввало, ўз моҳиятини жиноят учун 
жазо белгилаш билан қўрқитиш ҳамда жазони 
тайинлашда намоён этади. Жазо жиноят содир этган 
шахс нисбатан тайинланади. Барча замонларда ва 
давлатларда шундай бўлган. Жамиятнинг яшаш 
шароитлари қандай бўлишидан қатъи назар, уларга 
қарши ҳуқуқбузарликлардан жамиятнинг ўзини-ўзи 
ҳимоя қилиш воситаси сифатида жазо зарурдир.
Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган 
шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан 
қўлланиладиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган 
муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки 
уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир (ЎзР 
ЖК 42-моддаси).
Кўриб турганимиздек жазо муайян жиноятни содир 
этган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан 
қўлланиладиган ва ҳар бир турдаги жазо учун қонунда 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish