muayyan qilmish sodir etgan shaxsga nisbatan jazo
226
Энди мазкур ҳолатларни алоҳида таҳлил қиламиз.
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси
деганда ЖКнинг 15-моддасида ижтимоий
хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта
оғир жиноятлар тушунилади. Ижтимоий хавфлилик
даражасини аниқлашда суд томонидан қуйидаги
ҳолатлар ўрганиб чиқилиши лозим: жиноий мақсаднинг
аввалдан режалаштирилганлиги (қасддан) ёки қилмиш
тўсатдан
(еҳтиётсизлик
оқибатида)
амалга
оширилганлиги; судланувчининг жиноят содир этишдан
олдинги хулқ-атвори; жиноят содир этиш босқичлари;
иштирокчиликда содир этилган жиноятларда ҳар бир
иштирокчининг қилмиш содир этишда тутган ўрни;
жиноят белгилари (содир этиш вақти, жойи, усули ва ҳ.к).
Маълумки, жиноят оқибатида жабрланувчиларга
жисмоний, мулкий ва маънавий зарар етказилиши
мумкин. Жиноят содир этиш мотиви, сабаблари,
етказилган зарар тури ва ҳажмини тўғри аниқлаш ҳам
жиноятга яраша адолатли жазо тайинлаш имконини
беради.
Жазони индивидуаллаштириш деганда, жазо
тайинлашда суд томонидан судланувчининг шахсини
тавсифловчи жисмоний (ёши, жинси, меҳнатга лаёқати,
ногиронлиги, соғлиги ва ҳ.к.), ижтимоий-демографик
(мансаби, касби, маълумоти, турмуш тарзи, яқинлари ва
бошқа шахсларга муносабати, моддий аҳволи ва ҳ.к.),
жиноят-ҳуқуқий (муқаддам судланганлиги, ретсидив
жиноят ва ҳ.к.) ва криминологик (шахснинг жиноий
қилмиш содир этишга мойиллиги ва ҳ.к.) каби белгилар
синчиклаб ўрганиб чиқиб, шулар асосида жазо тайинлаш
амалиёти тушунилади.
Жиноят учун жазо чоралари қўллаш тўғрисидаги
қонунларга оғишмай амал қилиш судларнинг энг муҳим
вазифаларидан бири ҳисобланади. Фақат асосли ва одил
жазо тайинлаш орқали жамиятни жиноий хуружлардан
самарали ҳимоя этиш, судланганларни тузатиш ва қайта
тарбиялашга эришиш, судланганлар ҳамда бошқа
шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг
олдини олишни таъминлаш мумкин. Судланганларга
қонун санксиясида кўрсатилган жазодан ҳам камроқ жазо
тайинлаш сабаблари ҳукмда асослантирилиши керак.
Айбдорга нисбатан ҳарбий ёки махсус унвондан, муайян
ҳуқуқдан маҳрум этиш каби қўшимча жазолар қўллаш
ҳам муҳим аҳамият касб этади. Одил жазо тайинлаш
республикада
қонунийликни,
фуқароларнинг
хавфсизлиги ни ва конститутсиявий ҳуқуқларини суд
йўли билан ҳимоялашни таъминлашнинг негизи бўлиб, у
жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатлар мажмуи ҳамда айбдорнинг шахсиятини
эътиборга
олган
ва
фақат
алоҳида
ёндашув,
инсонпарварлик ва адолат қоидаларига қатъий риоя
228
қилинган ҳолда белгиланиши зарур. Бунда ЖК 42-
моддасининг 2-қисмига мувофиқ жазо маҳкумни ахлоқан
тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига
тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа
шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш
мақсадида қўлланилишини инобатга олиниши керак.
Бунда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига тажовуз қилиш,
порахўрлик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар ва қуроллар тарқатиш, шунингдек республика
иқтисодиётига зарар етказувчи жиноятлар алоҳида хАфв
туғдиришини назарда тутиш керак. Бундай шахсларга
нисбатан ён босишнинг ҳар қандай кўринишлари
қонунийликни жиддий бузиш ҳисобланади. Шу билан
бирга оғир жазо чоралари, ЖК
7-моддасининг 3-қисмига асосан бошқа чораларни
қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган ҳолдагина
тайинланиши мумкин. Шунингдек, унча оғир бўлмаган
ва жиддий зарарли оқибатларни юзага келтирмаган
жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ҳамда
жамиятдан ажратилмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин
бўлган шахсларга, аёлларга, вояга етмаганларга нисбатан
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган
жазоларни тайинлаш учун қонунда белгиланган барча
имкониятлардан фойдаланилиши шарт. Қолаверса,
қонунда турли жазолар назарда тутилган бўлса,
озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазони
қўллаш масаласи муҳокама қилиш судлар учун
мажбурий ҳисобланади.
Жазони
енгиллаштирувчи
ҳолатлар
рўйхати
ЖКнинг 55-моддасида санаб ўтилган бўлиб, уларга
қисқача тўхталиб ўтамиз.
1. Айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш,
чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни
очилишига фаол ёрдам бериш. Айбини бўйнига олиш
тўғрисида арз қилиш содир этилган жиноятда иштирок
этган шахс томонидан тегишли органларга тугалланган
жиноятда иштирок этганлик ҳақидаги ихтиёрий
мурожаат тушунилади. Бу мурожаат орқали шахс ўзини
одил судлов қўлига топширади ва ўзига нисбатан
тайинланадиган жазо чорасини енгиллаштиради. Чин
кўнгилдан пушаймон бўлиш эса содир этилган
қилмишдаги иштирокни тўлиқ эътироф этишдир ва у
жиноят протсессининг исталган босқичида
(суриштирув, дастлабки терговда ҳамда суд ҳукми
қабул қилингунга қадар) амалга оширилиши мумкин.
Жиноятни фош этишга фаол кўмак бериш деганда
тергов ва судга уларга маълум бўлмаган маълумотларни
етказиш, шунингдек мавжуд маълумотларга аниқлик
киритиш, тергов ҳаракатларини ўтказиш ва далиллар
тўплашга ёрдам бериш тушунилади.
2. Етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф
этиш жиноят оқибатида етказилган моддий, маънавий ва
жисмоний зарар ўрнини онгли тарзда қоплашдир. Лекин
зарарнинг қопланиши жиноят квалификатсиясига таъсир
этмаса-да, шахснинг жиноий жавобгарлигини
енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
230
3. Оғир шахсий, оилавий шароитлар оқибатида ёки
бошқа мушкул аҳволда жиноят содир этиш деганда:
турмушнинг изга тушмаганлиги; яшаш учун моддий
маблағларнинг етарли эмаслиги; яқин қариндошлардан
бирининг оғир хасталиги; жабрланувчи билан
ихтилофларнинг мавжудлиги; судланувчининг руҳий
изтиробдалиги; турмуш шароитнинг оғирлиги ва бошқа
ҳолатлар тушунилади.
4. Мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат
жиҳатидан ёхуд бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли
жиноят содир этишнинг жазони енгиллаштирувчи
ҳолатларга киритилишининг сабаби, бу ҳолларда
жиноятга бошқа имконият қолмаганлиги сабабли
мажбуран қўл урилади ҳамда ноқонуний қилмиш
субектнинг жамият учун ижтимоий хавфлилигини
ифода этмайди.
5. Жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки
бошқача ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга
келган кучли руҳий ҳаяжонланиши ҳолатида жиноят
содир этиш деганда физиологик ва паталогик аффект
ҳолатида содир этилган қилмишлар тушунилиб, жиноят
шу ҳолатни келиб чиқишига сабаб бўлган шахсга
нисбатан содир этилгандагина, у енгиллаштирувчи
ҳолат сифатида эътироф этилади.
6. Зарурий мудофаанинг асосли чегараларидан
четга чиқиб жиноят содир этиш, ижтимоий хавфли
қилмишни содир этган шахсни ушлашда, касб ёки
хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган асосли
таваккалчиликда зарар етказишда шахс даставвал
жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилади.
Лекин бу ҳолатда ҳам ижтимоий зарар етказилганлиги
туфайли жазо чораси белгиланиши истисно этилмайди.
7. Вояга етмаган шахслар ва ҳомиладор
аёлларнинг жиноят содир этишининг енгиллаштирувчи
ҳолат сифатида эътироф этилиши эса ЖКда белгиланган
инсонпарварлик принсипига амал қилиниши билан
асосланади. Шунга кўра, бир хил шароитда жиноят
содир этган вояга етмаган шахсга катта ёшдагиларга,
ҳомиладор аёлларга эса бошқаларга нисбатан енгилроқ
жазо тайинланади.
8. Жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа
зид хулқ-атвори таъсири остида жиноят содир этиш
деганда эса шахснинг жиноий, фуқаролик, меҳнат, оила,
маъмурий ва бошқа ҳуқуқ соҳаларига оид қонунчилик
меъёрларини қасддан бузиши натижасида келиб чиққан
ҳаракатлар тушунилади.
Ижтимоий хавфи камроқ бўлган жиноятлар содир
этилганида жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатлар
тайинланадиган жазо турини танлашга жиддий таъсир
кўрсатади ва, аксинча, шу ҳолатларнинг ўзи оғир ва ўта
оғир жиноятлар учун жазони индивидуаллаштиришга
таъсир этмаслиги ҳам мумкин.
Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар ЖКнинг 56-
моддасида келтирилган бўлиб, улар: а) ҳомиладорлиги
айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан; б) ёш бола, қария ёки
ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан; д) хизмат вазифаси ёки
232
фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати билан
шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан; э)
айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа
жиҳатдан қарам шахсга нисбатан; ф) ўта шафқатсизлик
билан; г) кўпчилик учун хавфли бўлган усулда; ҳ) ёш
бола ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан
фойдаланган ҳолда; и) жиноят натижасида оғир
оқибатларнинг
келиб
чиққанлиги;
ж) умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки
фавқулодда
ҳолат
вақтида
ёхуд
оммавий
тартибсизликлар жараёнида; к) ғаразли ёки бошқача паст
ниятларда; л) ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват
замирида; м) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий
уюшма томонидан; н) илгари ҳам қасддан жиноят содир
этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир
этиши; о) мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари,
психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи
бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этишдан
иборат. Жиноят иши бўйича мазкур ҳолатлар аниқланган
тақдирда
судланувчига
нисбатан
қилмиш
квалификатсиясида
кўрсатилганидан
бирмунча
қаттиқроқ жазо тайинланади. Суд жазо тайинлашда
мазкур моддада назарда тутилмаган бошқа ҳолатларни
оғирлаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин эмас. Жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар қилмишнинг ижтимоий
хавфлилигини ва айбдорнинг шахсини ифодалайди
ҳамда жавобгарликни оғирлаштиради.
Юқорида тилга олинган жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларнинг қатъий рўйхати муайян
жиноят учун белгиланган санксиялар доирасида жазо
тури ва миқдорини танлашда бевосита эътиборга
олинади. Жиноят ишларини кўриб чиқиш вақтида
аниқланган бошқа ҳолатлар эса агар улар ЖКнинг
тегишли моддаларида назарда тутилмаган бўлса, жазони
оғирлаштирувчи аҳамиятига эга эмас.
Шундагина жиноятчиликка қарши курашнинг
самарадорлиги янада ортади.
ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ қонунда назарда
тутилган енгилроқ жазо тайинлашга фақат содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
Масалан маънавий зиённинг йўқлиги ёки етказилган
мулкий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёхуд
уни ота-онасининг жиддий касаллиги, уларнинг меҳнатга
яроқсизлиги, айбдорни оилада ягона боқувчи эканлиги,
судланувчининг кексалиги, жабрланувчининг жиноятни
содир
этилишга
сабабчи
бўлган
ғайриқонуний
Do'stlaringiz bilan baham: |