Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар


Jinoyatchilikning oldini olishda jazoning og‘irligi emas, balki uning



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Jinoyatchilikning oldini olishda jazoning og‘irligi emas, balki uning 
muqarrarligi ko‘proq ahamiyatga ega, ya’ni shaxs sodir etishi ehtimol bo‘lgan 
jinoyati uchun jazo borligini emas, balki jinoiy qilmishning jazosiz qolmasligini 
anglashi lozim.
Jinoyatchilikning oldini olishda jazoning og‘irligi emas, balki uning 
muqarrarligi ko‘proq ahamiyatga ega, ya’ni shaxs sodir etishi ehtimol bo‘lgan 
jinoyati uchun jazo borligini emas, balki jinoiy qilmishning jazosiz qolmasligini 
anglashi lozim.


234 
ҳаракатлари ва ҳ.к.
Жиноят 
кодексининг 
55-моддаси 
биринчи 
қисмиинг “а” ва “б” бандларида назарда тутилган 
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган ва 
ушбу 
Кодекснинг 
56-моддасининг 
биринчи 
қисмида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи 
ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда жазо муддати ёки 
миқдори Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида 
назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан 
ошмаслик керак. Мазкур қоида жавобгарликни 
оғирлашитирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш 
(ЖК 97-моддаси иккинчи қисми) ва терроризим (ЖК 155-
модданинг учинчи қисми)ни содир этган шахсларга 
татбиқ этилмайди 
Енгилроқ жазо белгилаш масаласи ҳар сафар муайян 
ишнинг мазмуни, айбдорнинг содир этилган ҳаракатидан 
кейинги ўзини тутиши, унинг содир қилинган жиноятга 
муносабатидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилиши лозим ва 
бу ҳақидаги суднинг хулосаси ҳукмда асослантирилиши 
шарт. 
Айбдор жиноят қонунининг турли моддаларида 
кўзда тутилган бир неча жиноят учун судланаётган бўлса, 
ЖКнинг 
57-моддаси 
жиноятлар 
жами 
бўйича 
тайинланадиган жазодан кейин эмас, балки алоҳида 
жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида қўлланилади. 
Айбдорнинг жиноий ҳаракати квалификатсия 
қилинаётган модда бўйича қўшимча жазо қўллаш шарт 


бўлса, суд бундай жазони фақат енгилроқ жазо тайинлаш 
асослари мавжуд бўлганда ҳукмда тегишли асослар 
келтириб қўлламаслиги ҳам мумкин. 
Суд озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига 
бошқа, енгилроқ жазо тайинласа, бу ҳолат айбдорнинг 
ҳаракати квалификатсия қилинаётган модда кўзда тутган 
қўшимча жазоларни қўллаш имкониятини чекламайди. 
6.) Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган 
жиноятлар учун жазо тайинлаш
Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир 
этилган жиноятлар учун жазо тайинлашда (ЖКнинг 58-
моддаси) суд жазо тайинлашнинг умумий асосларидан 
ташқари мазкур жиноятнинг оғир ёки енгиллиги, жиноий 
мақсаднинг амалга ошириш даражаси, жиноятнинг 
тугалланмаганлиги сабабларини ҳам эътиборга олиши 
зарур. Чунки жазонинг оғирлиги жиноят содир этиш 
босқичларига узвий боғлиқ бўлиб, тугалланган ва 
тугалланмаган жиноятлар учун бир хил жазо тайинлаш 
мумкин эмас. Иштирокчиликда содир этилган жиноятлар 
учун жазо тайинлашда эса ҳар бир иштирокчининг 
хусусияти, даражаси эътиборга олинади (ЖК 28, 30-
моддалари).


236 
Жиноят содир этишда айбдор деб топилган 
шахсларга 
нисбатан 
қуйидаги 
асосий 
жазолар 
қўлланилиши мумкин: 
а) жарима; б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; 
б
1
)мажбурий жамоат ишлари; д) ахлоқ тузатиш ишлари; 
э) хизмат бўйича чеклаш; э
1
) озодлини чеклаш; ф) 
интизомий қисмга жўнатиш; г) озодликдан маҳрум 
қилиш; ҳ) умрбод озодликдан маҳрум қилиш. 
Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари ҳарбий 
ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тарздаги қўшимча 
жазо ҳам қўлланиши мумкин. 
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга 
жўнатиш тариқасидаги жазолар фақат ҳарбий 
хизматчиларга нисбат қўлланилади. 
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки асосий жазо 
ёхуд қўшимча жазо тариқасида қўлланилиши мумкин. 
7.) Бир қанча жиноятлар содир этганлик ва бир 
неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш. 
(ЖКнинг 59, 60-моддалари) қоидалари қуйидаги 
ҳолларда қўлланилади: жиноий ҳаракат жиноят 
қонунининг турли моддалари билан квалификатсия 
қилинганда; шахс бир хилдаги бир неча ҳаракатларни 
содир этган бўлиб, улардан бири тугалланган жиноят 
тариқасида, бошқалари эса жиноятга тайёргарлик, 
суиқасд ёки иштирокчилик тариқасида квалификатсия 


қилинганда; иш бўйича ҳукм чиқарилгандан кейин 
маҳкумнинг биринчи иш бўйича чиқарилган ҳукмгача 
яна бошқа жиноятда айбдорлиги аниқланганда. Шахс 
томонидан айни бир модданинг турли қисмларида 
назарда тутилган ҳаракатлар содир этилганлиги учун 
жиноятлар мажмуини белгилашда жавобгарлик шу 
модданинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисми бўйича 
юзага келади. Суд ҳукмда даставвал ҳар бир жиноятга 
алоҳида жазо тайинлаб, сўнгра жиноятлар жами бўйича 
қатъий жазо белгилаши зарурлиги тўғрисида ЖКнинг 59-
моддаси, 
шунингдек 
ЖПКнинг 
468-моддасида 
белгиланган тартиб ҳам асосий жазо, ҳам қўшимча жазо 
чоралари тайинлашга тааллуқлидир. Икки ёки ундан 
ортиқ жиноятлар жами бўйича жазо белгилашда суд 
муайян жиноят учун тайинланган жазоларни тўла ёки 
қисман қўшишга мажбур. Бироқ ЖК 50-моддасининг 
тўртинчи қисмига мувофиқ жиноятлар жами бўйича 
тайинланаётган жазо муддати Кодекс Махсус қисмининг 
тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум 
этиш жазоси энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан 
ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда жазо турларининг енгил-
оғирлиги даражаси ЖК 43-моддасининг 1-қисмида 
кўрсатилган кетма-кетлик билан белгиланишини назарда 
тутиш лозим. 
Жиноятлар жами бўйича жазони тўла ёки қисман 
қўшиш қоидаси алоҳида жиноятлар учун бир турдаги ёки 
ҳар хил турдаги жазо тайинлашда ҳам қўлланилиши 
мумкин. Бунда судлар ЖКнинг 61-моддасида назарда 
туғилган жазоларни ҳисоблаш қоидаларига амал 


238 
қилишлари лозим. Қатъий жазо унинг энг оғир тури 
бўйича белгиланиши шарт. Бир неча жиноят содир 
этишда айбдор деб топилган шахсларга шартли жазо 
белгилаш тўғрисидаги қарор фақат уларга нисбатан 
қатъий жазо белгилангандан сўнг жазонинг тури ва 
миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳукмда кўрсатилиши 
лозимлиги суд томонидан инобатга олинади. 
Жиноятлар жами учун белгиланган қатъий жазо, 
биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши 
мумкин эмас, чунки бундай ҳолда жазоларни қўшиш 
пайтида суд биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг 
ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўлиқ миқдоридан 
келиб чиқади. Ҳукмни чиқариш уни очиқ эълон қилиш 
билан якунланиши сабабли ЖКнинг 60-моддасида кўзда 
тутилган ҳукмлар жами бўйича жазо тайинлаш қоидаси 
маҳкум томонидан биринчи ҳукм эълон қилингандан 
сўнг, лекин ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча 
жазолар тўла ўталгунга қадар янги жиноят содир этилган 
ҳолларда қўлланилади. Агар иш бўйича ҳукм 
чиқарилгандан 
кейин 
маҳкумнинг 
яна 
бошқа 
жиноятларда айбдорлиги аниқланиб, улардан айримлари 
биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар, бошқалари эса ўша 
ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи 
ҳукм бўйича жазо ЖКнинг ҳам 59, ҳам 60-моддаларида 
белгиланган тартибга риоя этилган ҳолда тайинланади. 
Бунда аввало, биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар содир 
этилган жиноятлар жами бўйича, ундан кейин биринчи 
ҳукм чиқарилгандан кейин содир этилган жиноятлар 
жами бўйича ва ниҳоят, ҳукмлар жами бўйича жазолар 


белгиланади. 
Бир неча ҳукмлар юзасидан жазо чораси белгилашда 
судлар ҳукмнинг кириш қисмида илгариги ҳукм 
юзасидан белгиланган жазонинг тури ва ўталмаган 
қисмини аниқ кўрсатиши ва уни янги ҳукм бўйича 
тайинланган жазога тўла ёки қисман қўшиши лозим. 
8.) Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари
ЖКнинг 61-моддасида мустаҳкамланган бўлиб, унга 
кўра ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда 
озодликдан маҳрум қилишнинг бир куни: а) озодликни 
чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатишнинг бир кунига; 
б) ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг 
уч кунига: д) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига 
тўғри келади. Жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум 
қилиш тариқасидаги жазолар озодликдан маҳрум қилиш, 
интизомий қисмга жўнатиш, озодликни чеклаш, хизмат 
бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари жазолари билан 
қўшилганда ҳар қайсиси алоҳида ижро этилади. 
Демак, озодликдан маҳрум қилиш жазоси жазолар 
муддатини ҳисоблашда асосий мезон бўлиб хизмат 


240 
қилади ва ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, 
хизмат бўйича чеклаш, мажбурий жамоат ишлари каби 
жазоларни мутаносиблиги озодликдан маҳрум қилиш 
жазоси асосида белгиланади. Масалан, озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси 1 ой кун тайинланган бўлса, бу 
жазо 3 ой ахлоқ тузатиш ишларига, 40 соат мажбурий 
жамоат ишларига тенг бўлади. Бир неча жиноят содир 
этганлик учун озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари, 
хизмат бўйича чеклаш ёки мажбурий жамоат ишларига 
ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан давлат 
фойдасига турли фоизлар ушлаб қолиш назарда 
тутилганда бу жазоларнинг фақат муддатлари қисман ёки 
тўлиқ қўшилади.
Ехтиёт 
чораси 
айбланувчи, 
судланувчи 
суриштирувдан дастлабки терговдан ва суддан буён 
товлашининг олдини олиш; унинг бундан буёнги 
жиноий фаолятининг олдини олиш; унинг иш бўйича 
ҳақиқатни аниқлашга ҳалал берадиган уринишларга йўл 
қўйилмаслиги; ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш
мақсадида қўлланилади. Айбланувчи, судланувчи содир 
этган, Жиноят кодекси 15-моддасининг тўртинчи ва 
бешинчи қисмларида назарда тутилган жиноятнинг 
хавфлилиги 
туфайли 
суриштирувдан, 
дастлабки 
терговдан ва суддан яшириниши мумкин деган ўринли 
тахмин ҳам қамоқда сақлаш тарздаги эҳтиёт чорасини 
танлаш учун бўлиши мумкин. 
ЖКнинг 62-моддасидаги дастлабки қамоқ вақтини 
ҳисобга олиш қоидаларига кўра, суд жазо тайинлаш 


вақтида дастлабки қамоқнинг ҳар бир кунини: озодликни 
чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш ва озодликдан 
маҳрум қилишнинг бир кунига; ахлоқ тузатиш ишлари 
ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига; мажбурий 
жамоат ишларининг тўрт соатига тенглаштириб 
ҳисоблайди. Суд қамоқда сақланган шахсга жарима 
тайинлашда қамоқда сақланган ҳар бир кунни энг кам 
ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисмига тенглаштириб 
ҳисоблайди. Дастлабки қамоқ муддати юқорида 
кўрсатилган мажбурлов чоралари қўлланган кундан 
бошлаб жазо суд ҳукми билан кучга кирган кунгача 
бўлган даврни ўз ичига олади. Суд томонидан дастлабки 
қамоқ муддати ҳисобга олиниши шарт бўлиб, бу қоида 
риоя этилмаслиги ҳукмнинг бекор қилиниши учун асос 
вазифасини ўтайди. 
Масалан, суд ҳукми билан 100 кун дастлабки 
қамоқда сақланган шахсга икки йил ахлоқ тузатиш 
ишлари 
жазоси 
берилса, 
муддат 
қуйидагича 
ҳисобланади: Ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг 
умумий муддати – 730 кун; қамоқда сақланган давр – 100 
кун – ахлоқ тузатиш ишларининг 300 кунига тенг; 
умумий 
жазо 
муддати
730-300=430 кун. Демак, ҳукмда маҳкумга бир йилу икки 
ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.
Худди шу маҳкумга энг кам ойлик иш ҳақининг 
400 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланса, 
қуйидагича ҳисоб қилинади: 100 кун қамоқда сақланган 
кун учун (енг кам ойлик иш ҳақи миқдори 172240 


242 
сўмнинг 
ярмиси
86 120 сўм) 100х86120=8 612 200 сўм. Жарима: 400 х 
172240=68 896 000 сўм. Бу суммадан дастлабки қамоқ 
даври учун ҳисобланган суммани айириб ташлаймиз: 
68896000-8612200=60 283 800 сўм. Ҳукмда тўлов учун 
ана шу жарима жазоси суммаси кўрсатилади. Суд жазо 
тайинланиш чоғида ушлаб туришнинг Суд жазо 
тайинлаш чоғида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг 
ёки уй қамоғида сақлашнинг ҳар кунинг: 
а) озодликни чеклашнинг, интизомий қисмга 
жўнатишнинг, озодликдан маҳрум қилишнинг бир 
кунига; б) ахлоқ тузатиш ишларинининг ёки хизмат 
бўйича чеклашнинг уч кунга; в)мажбурий жамоат 
ишларининг тўрт соатига тенглаштириб ҳисоблайди. 
Суд ушлаб турилган, қамоқда ёки уй қамоғида 
сақланган 
шахсга 
жарима 
тайинлашда 
ушлаб 
туришнинг,қамоқда сақлашнинг бир кунини энг кам 
ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисмига тенглаштириб 
ҳисобга олади.
Дастлабки қамоқда сақланган муддат суд томонидан 
тайинланган жазо муддатига тенг ёки ундан ортиқ бўлган 
ҳолларда, шахс жазони ўтаган ҳисобланади ва суд 
залидан озод қилинади.
9.) Жазо муддатларини ҳисоблаш. 


Бунда (ЖКнинг 63-моддаси) қуйидаги қоидаларга 
амал қилинади: Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ 
тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни 
чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум 
қилиш тарзидаги жазоларнинг муддатлари ойлар ва 
йиллар билан ҳисобланади. Жазоларни алмаштириш, 
ҳисоблаш, қўшиш вақтида уларнинг муддатлари 
суткалар билан ҳисобланиши мумкин. Мажбурий жамоат 
ишлари тариқасидаги жазонинг муддатлари соатлар 
билан ҳисобланади.
Жазо муддати ой ва йилларда ҳисоблаганда, жазо 
муддати ҳукм кучга кирган кундан бошланиб, кейинги 
йилнинг ўша санасидан бир кун олдин тугайди. Масалан, 
бир йиллик жазо муддати 2017-йил 3 мартдан бошланган 
бўлса, 
2018-йилнинг
2-мартида тамом бўлади. Йилда неча кун бўлиши 
эътиборга олинмайди. Уч ойлик жазо муддати 2017-йил 
10-мартдан бошланиб, 2017-йил 9-июнида тугайди. 
Бунда ҳам ойлар неча кундан иборат эканлиги аҳамиятга 
эга эмас.
Мажбурий жамоат ишларининг муддати бир кунига 
4 соатдан ошмаслиги керак ва маҳкум ўқиётган ёки 
ишлаётган бўлса, иш ёки ўқишдан бўш вақтларда 
ўталади. Жазо 120 соатдан 480 соатгача бўлган муддатга 
тайинланади. Маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаган 
тақдирда, 
суд 
мажбурий 
жамоат 
ишларининг
4 соатини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум 
қилишнинг 1 кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, 


244 
ушбу жазолардан бирига алмаштиради.
Маҳкум жаримани тўлашдан бош тортганда 
қатъийроқ жазо қўлланади. Бундай ҳолатда ҳисоб-китоб 
қуйидаги тартибда олиб борилади: ЭКИҲнинг 1 
баробарига тенг жарима суммасига 2,5 соат мажбурий 
жамоат ишлари жазоси қўлланади. Лекин бу ҳолатда ҳам 
жазонинг максимал даври 480 соатдан ошмаслиги керак.
 


Мавзу: Жазодан озод қилиш 
тушунчаси.Судланганлик тушунчаси 
ва жиноий-ҳуқуқий аҳамияти. 
1.
Жазони ижро этиш муддатлари тушунчаси ҳамда 
ушбу муддатлар ўтиб кетганлиги муносабати билан 
жазодан озод қилиш. 
2.
Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
йўқотиш муносабати билан уни жазодан озод қилиш. 
3.
Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилиш. 
4.
Шартли ҳукм қилиш. 
5.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилиш. 
6.
Жазони енгилроғи билан алмаштириш. 
7.
Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш 
оқибатида жазодан озод қилиш. 
8.
Амнистия акти ёки авф этиш асосида жазодан озод 
қилиш. 
9.
Судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти. 
10.
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши тушунчаси 
ва муддатлар. 
11.
Судланганликнинг олиб ташланиши. 
12.
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши ёки 
судланганликни олиб ташлаш муддатларини 
ҳисоблаш. 


246 
1.)
Жазони ижро этиш муддатлари тушунчаси ҳамда 
ушбу муддатлар ўтиб кетганлиги муносабати 
билан жазодан озод қилиш. 
Маълумки, суд томонидан тайинланган жазонинг 
муайян қисми ўталганидан кейин, шахснинг жамият учун 
ижтимоий 
хавфлилик 
хусусиятини 
йўқотганлиги 
муносабати билан жазонинг мақсадига эртароқ 
эришилганлиги туфайли жазони ўташни давом эттириши 
мақсадга мувофиқ бўлмай қолади. Жиноят кодексида 
жазодан озод қилишнинг ҳар хил турлари назарда 
тутилганлиги 
асосли 
ва 
жиноят 
қонунининг 
инсонпарварлик принсипига (7-модда) тўла мувофиқ 
келади. 
Жиноят 
қонуни 
судланган 
шахснинг 
суд 
томонидан белгиланган жазони ўташдан тўлиқ ёки 
қисман озод этган ҳолда жиноий жавобгарликни амалга 
оширишни кўзда тутади. Жазодан озод қилиш уни ижро 
этишнинг мумкин бўлмаслиги (масалан, судланган 
шахснинг касаллиги, унинг меҳнатга лаёқатидан маҳрум 
бўлиши, жазони ижро этиш муддатининг ўтиб кетиши) 
ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги (масалан, судланган 
шахснинг чин кўнгилдан пушаймон бўлиши) билан 
белгилаб берилади. 


Қонун судга, агар шахс ижтимоий хавфли бўлмай 
қолган бўлса ёки кам аҳамиятли ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этган бўлса, шахсга нисбатан жазони 
қўлламаслик ёки уни жазо ўташдан озод қилиш ва 
кейинчалик бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга 
имкон беради, ва бундай ҳолда ушбу шахснинг жиноий 
жавобгарлиги тўлиқ эмас, қисман амалга оширилади, 
лекин бу жиноятчилик билан жиноят-ҳуқуқий курашни 
таъминлаш учун етарли бўлади. Жумладан, ҳукм 
чиқариш пайтига келиб, яъни шахсни маҳкум этиш 
босқичида, ёки маҳкумнинг тайинланган жазонинг бир 
қисмини ўтаб бўлганида айбдор шахс ўзининг меҳнатга, 
ўқишга бўлган виждонан муносабати, ижобий томонга 
ўзгарган маънавий шахсий йўналишлари билан ўзининг 
тузалганлигини ва қонунга бўйсунувчан фуқаронинг 
ҳалол ҳаёти билан яшашга ичидан тайёрлигини 
исботлагани 
ва 
ко`рсатгани 
туфайли 
жазонинг 
мақсадларига амалда эришилганлиги очиқ-ойдин бўлиб 
қолиши мумкин.
Жазодан озод қилиш – бу давлатнинг судланган 
шахсга нисбатан жиноят қонунида кўзда тутилган 
асослар ва шартлар мавжуд бўлган ҳолда жазони 
тайинлашдан ёки жазони ижро этишдан воз кечишидир
10

Яъни жиноят содир этишда айбланиб, суд томонидан 
муайян жазо турига ҳукм қилинган шахсни жазодан озод 
қилиниши тушунилади.


248 
Амалдаги Жиноят кодекси Умумий қисмининг 
ХИИИ бобида жазодан озод қилишнинг турлари назарда 
тутилган бўлиб, улар қуйидагилардир: 
1) жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилиш ( ЖКнинг 69-
моддаси);
2) шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш 
(70-модда);
3) айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон 
бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш (71-
модда); 
4) шартли ҳукм қилиш (72-модда); 
5) жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод 
қилиш (73-модда); 
6) жазони енгилроғи билан алмаштириш (74-
модда); 
7) касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши 
оқибатида жазодан озод қилиш (75-модда); 
8) амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан 
озод қилиш (76-модда).
Жиноий жавобгарликдан озод қилиш айбдор 
шахсни 
жиноий 
жавобгарликка 
тортиб, 
жазо 
тайинламасдан туриб, жавобгарликдан озод қилишдан 
иборатдир. Жазодан озод қилиш эса жиноий 


жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан жазо 
тайинлаб, сўнг жазодан озод қилиш ёки жазонинг муайян 
қисми ўтаб бўлинганидан кейин озод қилишдан 
иборатдир. 
Жиноий жазодан озод қилиш оқлов ҳукми 
чиқаришдан бутунлай фарқланади. Шахснинг жиноят 
содир этишда айби йўқлиги аниқланса, суд томонидан 
оқлов ҳукми чиқарилади. Жазодан озод қилишда эса 
жиноят ҳодисаси содир этилган, тегишли тергов 
ҳужжатлари орқали жиноят тўла исботланган ва жиноят 
содир этишда айбланган шахс ўз айбини тан олган 
шахсларга нисбатан қўлланади.
Жавобгарликдан озод қилиш ва жазодан озод
қилиш бир хил тушунчалар бўлмай, ўз қўлланиш 
асосларига, мазмунига, озод қилиш қўлланаётган 
субектгаларига кўра фарқ қилади. Уларни озод 
қилишнинг мақсади ҳам бир хил бўлса-да, аммо 
жавобгарликдан озод қилишда жиноят содир этишда 
айбланаётган шахсни жамият учун жиддий хавф 
туғдирмаслигини ҳисобга олиб, уни жавобгарликка 
тортиш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келинса, 
жиноий жавобгарликдан озод қилинади.
Жиноий жазодан озод қилишни икки гуруҳга 
бўлиш мумкин: 
Биринчи гуруҳга жиноий жазони ўташдан тўла 
озод қилиш турлари киради. Буларга: 


250 
1) жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилиш (69-модда); 
2) шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш 
(70-модда); 
3) айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон 
бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш (71-
модда); 
4) шартли ҳукм қилиш (72-модда). 
Жазодан озод қилишнинг бу турларида суд айблов 
ҳукми чиқаради. Яъни жазо тайинланиб, сўнгра 
тайинланган жазони ижро этиш мақсадга мувофиқ эмас 
деб ҳисоблаб, жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор 
чиқаради. 
Иккинчи гуруҳга суд томонидан тайинланган 
жазонинг қолган қисмидан озод қилиш турларини 
киритиш мумкин. Буларга: 
1) жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод 
қилиш (73-модда); 
2) жазони енгилроғи билан алмаштириш (74-
модда); 
3) касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш 
оқибатида жазодан озод қилиш (75-модда); 
4) афв этиш асосида жазодан озод қилиш (76-
модда); 


5) амнистия акти орқали жазодан озод қилиши 
мумкин.
Маълумки, жиноий жазо фақат суд томонидан 
тайинланади. Шунга мувофиқ равишда жазодан озод 
қилиш ҳам фақат суд томонидан амалга оширилади. 
(Бундан амнистия ва афв этиш орқали жазодан озод 
қилиш мустасно) Афв этиш ва амнистия орқали жазодан 
озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
ваколатига киради. 
ЖК Умумий қисмида назарда тутилган жазодан 
озод қилишнинг бу турлари, ЖК Махсус қисмида
назарда тутилган (жазодан озод қилиш мумкин бўлган) 
барча жиноятлар учун бирдек қўлланиши мумкин. 
Булардан ташқари, ЖК Махсус қисмининг бир қатор 
моддаларида жазодан озод қилиш назарда тутилган. 
Жумладан, 157-модданинг (давлатга хоинлик қилиш) 
учинчи 
қисми; 
159-модданинг 
(Ўзбекистон 
Республикасининг Конститутсиявий тузумига тажовуз 
қилиш) бешинчи қисми; 160-модданинг (жосуслик) 
учинчи қисми ва ҳоказолар.
Жиноят 
кодексига 
киритилган 
бундай 
тўлдиришларни жазодан озод қилиш деб ҳисоблаш 
мумкинми? 
ЖКнинг 69-моддаси маълум муддатларнинг 
тугаганлигини жазодан озод қилиш учун асос сифатида 
кўрсатади. Улар тайинланган жазонинг чорасига қараб 
фарқланади. Ушбу асос жазони ижро этиш муддати деб 


252 
номланади ва фақат судланган шахсга нисбатан 
қўлланади. Жазони ижро этиш муддати бу – қонунда 
белгиланган муддат бўлиб, у ўтиб кетганидан сўнг, 
қонунда кўрсатилган шартлар мавжуд бўлганда, суд 
томонидан тайинланган жазо ижро этилиши мумкин 
бўлмайди . 
Жазони ижро этишнинг ўзи айбдорни ахлоқан 
тузатиш ва янги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 
давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг жазони 
амалга ошириш бўйича ваколатли фаолиятидан иборат.
Умумий қоидага кўра, ҳукм қонуний кучга 
кирганидан кейин суд томонидан тайинланган жиноий 
жазо ижро этилади. Айрим обектив ва субектив 
сабабларга кўра жазо қонунда белгиланган муддатда 
ижро этилмай қолиши мумкин. Агар жиноий жазо ўз 
вақтида ижро этилмаса, у аста-секин ўзининг тарбиялаш 
ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги аҳамиятини 
йўқотиб боради. Жазони қонунда белгиланган муддатда 
ижро этилмай қолишининг сабаблари турли туман 
бўлиши мумкин. Масалан, маҳкумнинг оғир касал бўлиб 
қолиши, табиий офат (ер қимирлаши, сел босиши), ёнғин 
туфайли ҳужжатларнинг нобуд бўлиши, ҳужжатларни 
йўқотиб қўйиш, айрим хизматчиларнинг ўз хизмат 
вазифасига лоқайдлик билан муносабатда бўлиши ва 
ҳоказолар.
Ҳукм ижро этилмаса, вақт ўтиши билан ўз 
аҳамиятини йўқотади ва жазони ижро этиш мақсадга 
мувофиқ бўлмай қолади. Бундай муддатни қонун 


чиқарувчи орган тайинланган жазо тури ва муддати 
билан боғлаб, ЖКнинг 69-моддасида қуйидагича 
белгилаган: 
а) уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан 
маҳрум қилинган ёки озодликдан маҳрум қилиш билан 
боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганда — уч йил; 
б) беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга 
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда — беш йил; 
д) ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан 
маҳрум этишга ҳукм қилинганда — ўн йил; 
е) ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум 
этишга ҳукм қилинганда — ўн беш йил ичида ижро 
этилмаган бўлса, маҳкум асосий ва қўшимча жазолардан 
озод қилинади.
Ушбу муддатлар ўтишининг қонунда белгиланган 
шартлари бўлиб, шахс жазони ўташдан бўйин товламаган 
ёки янги жиноят содир этмаган бўлиши керак. Агар 
маҳкум ушбу моддада назарда тутилган муддат ичида 
жазони ўташдан бўйин товласа (яширинса, қочиб кетса), 
жазони ижро этиш муддати икки баравар кўпаяди ва 
жазони ўташдан бўйин товлаган кундан бошлаб 
ҳисобланади, лекин йигирма беш йилдан ошмаслиги 
керак. 
Агар шахс ЖК 69-моддасида кўрсатилган 
муддатлар ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этса, 
муддатнинг ўтишини ҳисоблаш янги жиноят содир 


254 
этилган пайтдан қайтадан бошланади. Қонун мазмунига 
кўра фақат қасддан янги жиноят содир этилган 
тақдирдагина муддатнинг ўтиши бекор бўлади. Шу 
муддат ичида эҳтиётсизликдан жиноят содир этилсачи, 
деган савол туғилади. Олдинги жинояти қасддан ёки 
эҳтиётсизликдан 
қилинганидан 
қатъий 
назар, 
муддатларининг ўтиши алоҳида-алоҳида ҳар бир жиноят 
учун жазо тайинланган пайтдан бошлаб ҳисобланади. 
Масалан, шахс қасддан қилган жинояти учун тўрт 
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, маҳкум 
жазони ўташдан бўйин товлаган бўлса, жазони ижро 
этиш муддати беш йил эмас, балки муддатнинг ўтиши 
икки баравар кўпайиб, ўн йил бўлади. Ана шу ўн йиллик 
муддат жазони ўташдан бўйин товлаган кундан бошлаб 
ҳисобланади. Агар шахс жазони ижро этиш муддати 
давомида эҳтиётсизликдан жиноят содир қилса, 
муддатнинг ўтиши узилмайди. Ҳар икки муддат алоҳида-
алоҳида ўтаверади. 
Агар жазо тайинланган кундан бошлаб йигирма 
беш йил ўтган бўлса, жазони ижро этиш муддати ўтиб 
кетганлиги туфайли ижро этилмайди. Бундай қоида 
умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм 
қилинган ҳамда тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига 
қарши жиноят учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан 
жорий этилмайди. 
Умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм 
қилинган шахсга нисбатан муддатларнинг ўтишини 
қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд 


муддатлар ўтишини лозим топмаса, умрбод озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан 
алмаштирилади. Одатда, умрбод озодликдан маҳрум 
этиш жазоси афв этиш асосида озодликдан маҳрум 
қилиш билан алмаштириш масаласи Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти томонидан ҳал қилинади. 
Бундай ҳолда маҳкумнинг ўзи афв сўраб мурожаат 
қилади. 
ЖК 69-моддасининг бешинчи қисмида назарда 
тутилган умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини 
озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштириш суд 
томонидан амалга оширилади. Бунда маҳкумнинг 
жиноят содир этишдан олдинги ҳаёт тарзи, жиноятни 
содир этиш вақтида ва жиноят содир этилганидан 
кейинги хулқи ва ишнинг бошқа ҳолатларини ҳисобга 
олди. 
ЖК 69-моддасида муддатларининг узилиши 
белгиланмаган. Яъни шахс жазони ўташдан бўйин 
товлаган (қочиб кетган ёки яширинган) тақдирда ҳам 
муддатлар узилиб, тўхтаб қолмасдан, бу муддат икки 
баравар кўпайиб, бўйин товлаган кундан бошлаб 
ҳисобланади. Демак, қонуннинг бу мазмунига кўра, 
маҳкум жазони ўташдан бўйин товлаб, қочиб юрган 
вақтда ҳам муддатини ўтиши давом этаверади. 
ЎзР ЖКнинг 69-моддасида белгиланишича, 
жавобгарликка тортиш муддатлари ҳукм қонуний кучга 
кирган кундан бошлаб ҳисобланади. Аммо Ўзбекистон 


256 
Республикаси Жиноят-протсессуал кодексининг 533-
моддасида назарда тутилган асосларга кўра, яъни: 
1) маҳкум жазони ўташига монелик қиладиган 
даражада оғир касал бўлиб қолганлиги; 
2) ҳукмни ижро этиш пайтигача маҳкума 
ҳомиладор бўлиб қолганлиги; 
3) маҳкумнинг ёш боласи бўлса, уч ёшга тўлгунча; 
4) жазони дарҳол ўташни бошлаш ёнғин ёки бошқа 
бирор табиий офат юз берганлиги, оиланинг ягона 
меҳнатга яроқли аъзоси оғир касал бўлиб қолганлиги, 
вафот этганлиги оқибатида ёки бошқа фавқулодда 
ҳолатлар маҳкум ёки унинг оиласини жуда мушкул 
аҳволга солиб қўйилганлиги муносабати билан ҳукмнинг 
ижроси кечиктирилган тақдирда жазони ижро этиш 
муддатини қайси пайтдан бошлаб ҳисоблаш керак деган 
савол туғилади. Бундай ҳолда ҳам қонунда бошқача 
ҳолат назарда тутилмаганлиги туфайли жазони ижро 
этиш муддатлари ҳукм қонуний кучга кирган кундан 
бошлаб ҳисобланади. Агар маҳкумга нисбатан ЖПКнинг 
533-моддаси асосида жазонинг ижроси кечиктирилиб, 
кечиктирилган муддат мобайнида шахс жазони ўташдан 
бош тортса (қочиб кетса, яширинса), жазони ижро этиш 
муддати бўйин товлаган кундан бошлаб ҳисобланади 
(ЖК 69-моддасининг иккинчи қисми). 
Жазони 
ижро 
этиш 
муддатлари 
қонунда 
белгиланган муддатнинг охирги куни кеч соат 24:00 да 
тугайди. 


Жазони ўташдан бўйин товлаш шахснинг очиқда 
бўлганлиги 
ёки 
ҳибсда 
сақланган 
вақтда 
қилинганлигининг аҳамияти йўқ. Агар шахс ҳибсда 
сақланган жойидан қочса, у қасддан янги жиноят содир 
қилган ҳисобланиб, ЖК 222-моддаси билан ҳам жавобгар 
қилиниб, муддатнинг ўтиши ҳибсдан қочган кундан 
бошлаб ҳисобланади. Агар шахсга нисбатан ЖПКнинг 
237-моддасида назарда тутилган: муносиб хулқ-атворда 
бўлиш тўғрисида тилхат, шахсий кафиллик, жамоат 
бирлашмаси 
ёки 
жамоанинг 
кафиллиги, 
гаров 
тариқасидаги эҳтиёт чораларидан бири қўлланиб, шахс 
жазони ўташдан бўйин товлаган бўлса, ЖК 69-моддаси 
иккинчи қисмида белгиланганига кўра, жазони ижро 
этиш муддати икки баравар кўпаяди ва жазони ўташдан 
бўйин товлаган кундан бошлаб ҳисобланади. 
Жазони ўташдан бўйин товлаш, суд томонидан 
жазонинг ўташ учун белгиланган жойга келмаслик, ахлоқ 
тузатиш ишларига ҳукм қилинган бўлса, ишга келмаслик 
ва жазони ўташдан бўйин товлаш деб топилиши мумкин.
2.) Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
йўқотиши муносабати билан уни жазодан озод қилиш 
Жиноят кодекси 70-моддасига кўра жиноят содир 
этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит 
ўзгарди ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга 
ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий 


258 
хавфлилигини йўқотади деб эътироф этилса, суд уни 
жазодан озод қилиши мумкин. 
Бундан олдинги бобда қилмиш ёки шахс ижтимоий 
хавфлилигини 
йўқотганлиги 
муносабати 
билан 
жавобгарликдан озод қилиш (65-модда) баён қилинган 
эди. Унда шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан жиноий 
жавобгарликдан озод қилиш тўғрисида тушунтириш 
берилган. 
ЖКнинг 70-моддасида эса шахсга жазо тайинлаб, 
сўнг жиноий жазодан озод қилиш назарда тутилади. 
Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши 
муносабати билан уни жазодан озод қилиш биринчи 
марта 1994-йил 22-сентабрда қабул қилинган амалдаги 
Жиноят кодексида ўз ифодасини топди.
ЖК 70-моддасининг мазмунига кўра, шахсни 
жазодан озод қилиш учун қуйидаги шартларнинг бўлиши 
талаб этилади: 
а) иш судда кўрилаётган вақтгача шароитнинг 
ўзгарганлиги; 
б) шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга 
ҳалол 
муносабатда 
бўлганлиги 
билан 
ўзини
кўрсатганлиги муносабати билан суд шахснинг 
ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб, 
жазодан озод қилиши мумкин. Демак, қонун шахснинг 
ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган деб топиш 
учун ана шу иккита ҳолатдан бирининг мавжуд бўлиши 
етарлидир. 


Иш судда кўрилаётган вақтгача шароитнинг 
ўзгарганлиги деганда жиноят иши юзасидан суриштирув 
олиб бориш, тергов қилиш ва судда кўриш босқичларида 
шароит 
ўзгарганлиги 
туфайли 
шахс 
ижтимоий 
хавфлилик хусусиятини йўқотди деб топилиши керак. 
Жазодан озод қилишнинг бу тури фақат содир 
этилган жиноят тўла очилган, тегишли тергов 
материаллари орқали тўла иботланган бўлсагина 
қўлланилиши 
керак. 
Шароитнинг 
ўзгарганлиги 
тушунчаси ЖКнинг 65-моддасида берилган. 
Шахснинг жиноят содир этганидан кейинги хулқи 
деганда шахснинг ўзи содир қилган жиноятга нисбатан 
муносабати, шахснинг ҳуқуқ нормаларидаги ва 
жамиятдаги умумеътироф этган барча қоидалари ва 
талабларига тўла риоя этганлигидир. Меҳнатга ёки 
ўқишга ҳалол муносабати деганда, шахснинг асосий иш 
жойида ёки ўқиш жойида унга юклатилган вазифаларни 
аниқ ташаббускорлик билан самарали бажариши 
тушунилади. 
Жазодан озод қилишнинг бу турини кимларга 
нисбатан қўлланиши ёки қўлланмаслиги қонунда 
кўрсатилмаган, яъни бирон-бир чеклаш назарда 
тутилмаган. Шунга кўра, жазодан озод қилишнинг 
мазкур тури вояга етганларга ҳам вояга етмаганларга ҳам 
бирдек қўлланиши мумкин. Аммо такроран жиноят 
содир этилган, ретсидив жиноят содир этилган тақдирда 
жазодан озод қилишнинг бу турини қўллаш-
қўлланмаслик масаласини кўриш вақтида суд ЖКнинг 


260 
56-модданинг 1-қисми “н” бандидаги оғирлаштирувчи 
ҳолатга аҳамият бериши керак. 
Шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини 
йўқотган деб ҳисоблашда, суд шароитнинг ўзгариши 
билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари шахс 
хусусиятларига тегишли барча тафсилотларни ҳисобга 
олади. 
ЖКнинг 70-моддасининг қоидалари асосида 
жазодан озод қилишда, айбдорга жиноят қонунида 
назарда тутилган жиноий жазолардан бири тайинланиб, 
сўнгра жазодан озод қилинади. Шунга кўра, ушбу модда 
асосида жазодан озод қилинган шахслар судланган 
ҳисобланадими ёки йўқми, деган савол туғилади. 
Жиноий жазодан озод қилиш назарда тутилган барча 
моддаларда фақат жазодан озод қилиш тўғрисида сўз 
боради. 
Жазодан 
озод 
қилиш 
билан 
бирга 
судланганликни олиб ташлаш масаласи қонунда назарда 
тутилмаган. Жинойт кодекси 79-моддасининг биринчи 
қисмида суд Жиноят кодексининг 78-моддасида назарда 
тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан 
кейингина унинг судланганлигини олиб ташлаш 
мумкинлиги тўғрисида баён қилинади. Аммо ЖК 77-
моддасида (судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти) жазо 
тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан 
бошлаб ҳисобланиши, суд томонидан жазодан озод 
қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланиши баён 
қилинган. 


ЎзР ЖК 70-моддаси қоидалари асосида жазодан 
озод қилинган шахслар ҳукм ҳали қонуний кучга 
кирмасдан жазодан озод қилинганлигини ҳисобга 
олинадиган бўлса, жазодан озод қилинган шахслар 
судланмаган ҳисобланади. Шу муносабат билан яна бир 
қатор муаммолар вужудга келади. Яъни 70-модда 
асосида жазодан озод қилинган шахс жазодан озод 
қилинганидан кейин қасддан янги жиноят содир қилса, 
қандай квалификатсия қилиниши керак? 
Шахс олдинги жинояти учун (Жиноят кодексининг 
77-моддаси 
2-қисмига биноан) судланмаган деб 
ҳисобланганлиги сабабли янги содир этилган жиноят 
биринчи марта содир этилган ҳисобланади ва қилмиш 
ретсидив жиноят ҳисобланмайди. Аслида суд фақат 
жазодан озод қилади, судланганлигини олиб ташлай 
олмайди. 
3. Айбдорни ўз қилмишига амалда пушаймон 
бўлганлиги
муносабати билан жазодан озод қилиш 
Жиноят кодексининг 71-моддасига кўра ижтимоий 
хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни 
биринчи марта содир этган шахс, агар у айбини бўйнига 
олиш тўғрисида арз қилган, жиноятнинг очилишига фаол 


262 
ёрдам берган ва етказилган зарарни бартараф қилган 
бўлса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин. 
Бундан олдинги бобда айбдорнинг ўз қилмишига 
амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жиноий 
жавобгарликдан озод қилиш кўриб чиқилган эди. 
Жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг бу ҳар икки 
турида шахсни озод қилиш учун деярли қонунда бир хил 
асослар назарда тутилган. Жавобгарликдан озод қилишда 
шахсга нисбатан жиноий жазо тайинланмасдан 
жавобгарликдан озод қилинса, 71-моддада назарда 
тутилган жазодан озод қилишда эса жиноят учун 
жавобгарликка тортилган шахсга нисбатан жиноий жазо 
тайинланиб, сўнгра жазодан озод қилинади. 
Шахсни ЖКнинг 71-моддаси асосида жазодан озод 
қилиш учун қуйидаги асослар бўлиши керак: 
1) содир этилган жиноят ижтимоий хавфи катта 
бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят бўлиши;
2) шахс жиноий қилмишни биринчи марта содир 
қилган бўлиши; 
3) жиноят натижасида етказилган зарарни ўз 
ихтиёри билан бартараф қилган бўлиши; 
4) шахс жиноятни очилишига фаол ёрдам берган 
бўлиши; 
5) ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш 
тўғрисида арз қилган бўлиши керак. Ана шу шартларнинг 
барчаси бир вақтда мавжуд бўлсагина шахс чин 


кўнглидан қилмишига пушаймон бўлганлиги муносабати 
билан жазодан озод қилиниши мумкин.
Юқоридаги шартларнинг барчаси ЖК 66-
моддасининг мазмунини ёритишда батафсил баён 
қилинганлиги боис бу ерда яна тўхталиб ўтилмади.
ЖК 
71-моддасининг 
иккинчи 
қисмида 
белгиланишича, бошқа шахслар билан биргаликда 
жиноят содир этишда иштирок қилган ёки уюшган гуруҳ 
ёхуд жиноий уюшма аъзоси бўлган шахс, агар у айбини 
бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан 
пушаймон бўлган, жиноятнинг олдини олиш, жиноятни 
очиш ёки унинг ташкилотчиларини ёхуд бошқа 
иштирокчиларини аниқлаш ва фош қилишга ёрдам 
берган бўлса, башарти у оғир ёки ўта оғир жиноят содир 
этишда бевосита иштирок этмаган бўлса, суд томонидан 
жазодан озод қилиниши мумкин.
Жиноят кодекси 28-29-моддаларининг мазмунига 
кўра, жиноятда бажарувчидан ташқари ёрдамчи ёки 
далолатчи ёки ташкилотчи қатнашган иштирокчилик 
мураккаб 
иштирокчилик 
бўлиб, 
унда 
ёрдамчи, 
ташкилотчи ёки далолатчилар жиноятни бевосита амалга 
оширишда қатнашмайдилар, балки ўз ҳаракатлари билан 
жиноятни содир этилишига шароит яратадилар. Агар 
улар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган жиноятда иштирокчи сифатида (ёрдамчи, 
далолатчи, ташкилотчи) қатнашиб, ўз ихтиёри билан 
айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган бўлса, ЖК 
71-моддаси 1-қисми асосида жазодан озод қилиниши 


264 
мумкин. Бундай арз қилиш жиноятга тайёргарлик кўриш 
ёки суиқасд қилиш босқичида қилинган бўлиб, 
жиноятнинг олди олинган ёки ҳеч бўлмаганда жиноий 
оқибат юз бермаган бўлиши керак. Агарда жиноий 
оқибат юз берганидан кейин арз қилинган бўлса ёхуд арз 
қилишга тўла имконият бўла туриб, кечроқ арз 
қилингани 
туфайли 
жиноятнинг 
олдини 
олиш 
имкониятлари қолмаган бўлса, арз қилиш суд томонидан 
жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисобланиши 
мумкин. 
ЖК 71-моддаси иккинчи қисми асосида жазодан 
озод қилиниши мумкин бўлган шахсларнинг иккинчи 
туркуми уюшган гуруҳ аъзосидир. Бу ерда жиноятнинг 
ёрдамчи, далолатчи ёки ёрдамчилар тўғрисида эмас, 
балки бевосита уюшган гуруҳ аъзоси ҳақида айтилади. 
Агар уюшган гуруҳ аъзоси бўла туриб, оғир ёки ўта оғир 
жиноят содир этишда бевосита иштирок этмай, шахсан 
ўзи ёки унинг топшириғи билан унинг вакили ҳокимият 
органига ўз ихтиёри билан келиб, қилмишига амалда 
пушаймон эканлигини билдириб, жиноятнинг олдини 
олиш, жиноятни очиш ёки унинг ташкилотчилари ёхуд 
бошқа иштирокчиларининг фош қилишга ёрдам берса, 
суд уни ЎзР ЖК 71-моддаси иккинчи қисми қоидалари 
асосида жазодан озод қилиши мумкин. Бунда, албатта, 
жиноятнинг олди олинган ёки ҳеч бўлмаганда жиноий 
оқибат юз бермаган бўлиши керак. 
ЖК 71-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига 
кўра, жиноий жазодан озод қилишни қўлланиши мумкин 


бўлган жиноят иштирокчисига (ёрдамчи, далолатчи, 
ташкилотчи), уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзосига 
бир хил талаб қўйилади. Булар: 
а) оғир ёки ўта оғир жиноятни амалга оширишда 
бевосита қатнашмаганлиги; 
б) агар у айбини бўйнига олиш тўғрисида арз 
қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги; 
д) ўз ҳаракатлари билан жиноятнинг олдини олиш, 
жиноятни очиш ёки унинг ташкилотчиларини ҳамда 
бошқа 
иштирокчиларини 
фош 
қилишга 
ёрдам 
берганлигидир. Ушбу талаблардан фақат биттаси ёки 
дастлабки иккитасини бажаришнинг ўзи шахсни жиноий 
жазодан озод қилиш учун асос бўлмайди, балки суд
томонидан енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисобланиши 
мумкин. 
Шахсни жазодан озод қилиш учун юқорида 
айтилган талаблар бажарилган бўлиши керак.
Яъни жиноятнинг олди олинган ёки ҳеч бўлмаганда 
жиноий оқибат юз бермаган бўлиши керак. Агар жиноят 
ташкилотчилари ёки бошқа иштирокчиларини фош 
қилишга ёрдам берган бўлса-да, аммо бунга масъул 
бўлган шахсларнинг лоқайдлиги ёки тажрибасизлиги 
туфайли уларни қўлга олишнинг иложи бўлмаган 
тақдирда ҳам суд жазодан озод қилишни қўллаши 
мумкин. Муҳими жиноятнинг олди олинган ёки жиноий 
оқибатнинг келиб чиқишига йўл қўйилмаган бўлиши 
керак.


266 
Бундан олдинги параграфда баён қилганимиздек 
шахсни ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиши 
муносабати 
билан 
жазодан 
озод 
қилинганлар 
судланмаган ҳисобланганлиги туфайли ЖК 71-моддаси 
асосида жазодан озод қилинганлар судланмаган деб 
ҳисобланишлари керак. Бу ҳақида ЖК 77-моддаси 
иккинчи қисмида баён қилинган. Аслида эса суд жазодан 
озод қилиш билан бирга судланганлигини ҳам олиб 
ташлай олмайди. 
4.) Шартли ҳукм қилиш
ЖКнинг 72-моддасида келтирилган шартли ҳукм 
қилиш айбдорни жазодан озод қилишнинг алоҳида 
шакли бўлиб, у ўзида инсонпарварлик, жазони 
индивидуаллаштириш 
ва 
унинг 
муқаррарлиги 
тамойилларини ифода этади. Шартли ҳукм қилиш қонун 
билан белгиланган шартлар мавжуд бўлганда маълум 
синов муддати белгиланган ҳолда шахсни суд томонидан 
белгилаган жазони амалда ўташдан озод қилишдан 
иборат, ушбу муддат давомида маҳкум устидан суд 
томонидан қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини 
текшириш 
ва 
шахсга 
кўрсатилган 
ишончни 
оқлаганлигини текшириш мақсадида амалга оширилади. 
ЖКнинг 72-моддаси 1-қисмига асосан агар суд 
озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, 
хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари 


жазоларини 
тайинлаш 
вақтида 
содир 
этилган 
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик 
даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа 
ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган жазони 
ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш 
орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, 
шартли ҳукм қўллаши мумкин. Бундай ҳолда суд, 
башарти, белгиланган синов муддати давомида жазонинг 
шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса, 
тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор 
чиқаради. Шартли ҳукм қилишнинг моҳияти шундан 
иборатки, суд айблов ҳукмини чиқара туриб, маҳкум 
шахсга муайян жазо турини тайинлайди ва унинг 
миқдорини белгилайди, лекин тайинланган жазони 
шартли деб ҳисоблашга қарор қилади, яъни маҳкум 
шахснинг муайян талабларни бажариши шарти билан 
жазони ижро этмаслигни қарор қилади демак, шартли 
ҳукм қилишнинг юридик моҳияти маҳкум шахсни унга 
тайинланган жазони амалда ўташдан шартли озод 
қилишдан иборат. Шартли ҳукм қилиш жиноят қонуни 
билан белгиланган жазо мақсадларига амалдаги жазони 
қўллаш орқали эмас, балки маҳкумга ижтмоий таъсир 
билан бирга келувчи маълум мажбурий таъсир 
чораларини 
қўллаш 
воситасида 
эришилишини 
таъминлайди (синов муддати давомида маҳкум устидан 
назоратни амалга ошириш; унга суднинг ихтиёрига кўра 
турли мажбуриятларни юклаш). Шартли ҳукм қилишда 
шартсиз ҳукм чиқарилади, у белгиланган тартибда 
қонуний кучга киради. Ушбу ҳукм устидан шикоят 


268 
қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин. ЖПКнинг 
484, 492 ва 513-моддаларининг мазмунига кўра, ишни 
апеллятсия, кассатсия ёки назорат тартибида кўриб 
чиқиш натижасида суд ушбу шартли ҳукм қилиш 
юзасидан ҳукмни ўзгартиришсиз қолдириш, уни бекор 
қилиб, ишни қайтадан судда кўришга йўналтириш, суд 
ҳукмини бекор қилиш ва ишни тугатиши ёки шартли 
ҳукм қилиш ўрнига жазонинг ижро этилишини 
белгилашга ҳақлидир. Шундай қилиб бундай суд 
ҳукмини чиқаришда фақат жазо шартли бўлиб қолади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006-
йил 3-февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо 
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 
31-бандига асосан, “Агар суд бир ёки бир неча жиноят 
содир этган шахсга нисбатан шартли ҳукм қўллаш 
лозимлиги ҳақида хулосага келса, бундай қарор ҳар бир 
жиноят учун алоҳида эмас, балки жиноятлар мажмуи 
бўйича узил-кесил жазо тайинлаш пайтида қабул 
қилинади.Шартли ҳукм фақат ЖК 72-моддасининг 
биринчи қисмида кўрсатилган бир ёки бир неча жазо 
тури тайинланган шахсларга нисбатан қўлланилиши 
мумкин. Агар тайинланган жазо туридан бири қонуннинг 
ушбу нормасида кўрсатилмаган бўлса, суд ЖК
72-моддаси биринчи қисмида қайд этилган жиноятларга 
нисбатан шартли ҳукм қўллаб, бошқа турдаги жазони 
(масалан, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, жарима) реал 
ижро этиш тўғрисида қарор қилади”.
Бир неча жиноят содир этган шахсга нисбатан 
шартли ҳукм қўллашни суд лозим топган ҳолларда, ҳар 


бир жиноят учун алоҳида жазони аниқлаб жиноятлар 
жами бўйича жазони шартли тайинлаш зарур. Шартли 
ҳукм қилишда суд содир этилган жиноятнинг ижтимоий 
хавфлилик даражасини ва хусусиятини, айбдорнинг 
шахсини, 
жавобгарликни 
оғирлаштирувчи 
ва 
енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши лозим.
Шартли ҳукм қилишнинг асосий жиҳатларидан 
бири шундан иборатки, суд томонидан икки муддат 
тайинланади: жазо муддати (озодликдан маҳрум қилиш, 
ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқалар.) ва синов муддати. 
Жазо муддати доимий ўлчов, чунки (озодликдан маҳрум 
қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа турдаги) жазо 
амалда ижро қилинмайди ва тўла ҳажмда уни ижро этиш 
хавф бутун синов муддати давомида доимо маҳбусга 
босим ўтказади. 
ЖКнинг 72-моддаси 2-қисмига мувофиқ, синов 
муддатининг давомийлиги бир йилдан уч йилга тенгдир 
ва ҳукмни эълон қилган кундан бошлаб ҳисобланади. 
Агар шартли ҳукм юқорида турувчи суд томонидан қабул 
қилинган булса, шу кундан бошлаб синов муддати 
ҳисобланишни бошлайди. Синов муддатини энг кам 
миқдорини камайтириш ёки кўп миқдорини узайтириш 
мумкин. Қонун синов муддатини давомийлигини 
тайинланган жазонинг муддати билан боғламайди. Бу 
масала ҳар сафар содир этилган жиноят ва 
судланувчининг шахсидан келиб чиққан ҳолда суд 
томонидан ҳал қилинади.


270 
Агар шартли ҳукм апеллятсия, кассатсия ёки 
назорат инстантсияси суди томонидан қўлланилган 
бўлса, бундай ҳолда ҳам синов муддати ҳукм эълон 
қилинган кундан бошлаб ҳисобланади (ЖК 72-моддаси 
иккинчи қисми). 
Шартли ҳукм қилишда белгиланган синов 
муддатини 
қисқартириш 
масаласи 
ЖПК 
541-
моддасининг учинчи қисмига мувофиқ маҳкумнинг 
яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) 
суди судяси томонидан ҳал қилинади. Бу асосан шартли 
равишда ҳукм қилинган вояга етмаганларга, ёшларга, 
ташқи таъсирга тез бериладиган жамоанинг ва меҳнат 
жамосининг тарбиясига ташқи таъсир этадиган 
шахсларга, айниқса, зарурдир. Шартли ҳукм қилинган 
шахсни жамоат ташкилотига ёки меҳнат жамоасига 
топшириш фақатгина маҳкум ўзининг намунали хулқи 
билан, шунингдек, сидқидилдан меҳнат қилиб тўғри 
йўлга тузалишига ваъда берган ҳолдагина йўл қўйилади. 
Шартли ҳукм қилинганлар муайян вақт давомида шартли 
судланганлар устидан назорат қилувчи органларига 
(Ўзбекистон Республикаси ИИБнинг махсуслаштирилган 
органлари) келиши ва яшаш жойи, ўқиши ёки иши 
ўзгарганлиги тўғрисида маълумот етказишлари шарт. Бу 
мажбурият шартли мажбуриятлар бажарилмаган, деб 
судланганларнинг ЖКнинг 72-моддаси 1-қисмида 
кўрсатилган жазоларни ҳар бирига тенг равишда 
қўлланилади, чунки шартли судланганларни устидан 
назорат жазони ўташдан озод қилиш асоси турини 


қўллашшарти хисобланади.Қонун чиқарувчи ва суд 
фикрига кўра, маҳкумларнинг хулқини тузатишга 
тўсқинлик қилаётган ва унинг хулқига салбий та`сир 
кўрсатаётган ва суд томонидан белгиланган муайян 
жойларга бормаслик мажбурияти (масалан ресторан, бар, 
казино, бозор ва бошқалар). Мазкур мажбурият асосан 
вояга етмаганларга қўлланилади, чунки улар ташқи 
салбий таъсирларга тез бериладиган бўладилар.Муайян 
вақтда яшаш жойида бўлиш мажбурияти қисман 
чекланиш ҳисобланиб ва шартли равишда ҳукм қилинган 
шахсдан турар жойида муайян вақтда бўлишини талаб 
қилади. Мазкур мажбурият ҳам асосан вояга 
етмаганларга қўлланилади, чунки улар безорликка ва 
бошқа ижтимоий хавфли ҳаракатларни содир қилишга 
мойил бўлишади. Гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки 
таносил касаллигидан даволаниш курсларни ўташ 
мажбурияти тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини 
статсионар тартибда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган 
ёки бунга имконият бўлмаган шароитларда қўлланилади.
ЖКнинг 
72-моддасининг 
олтинчи 
қисмига 
мувофиқ, агар шартли ҳукм қилинган шахс синов 
муддати давомида суд томонидан унга юклатилган 
мажбуриятларини бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки 
меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки 
интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса, суд бундай 
шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган 
тақдимномасига биноан жазонинг шартлилигини бекор 
қилиб, ҳукмда белгиланган жазони ижро этиш тўғрисида 
қарор қабул қилишга ҳақли. Шу билан бирга, содир 


272 
этилган ҳуқуқбузарликнинг ҳусусияти ва муайян 
ҳолатларини, маҳкумнинг шахси ва синов муддати 
давомидаги хулқ-атворига доир маълумотларни ҳисобга 
олиб, суд шартли ҳукмни аслича қолдириш тўғрисида 
қарор қабул қилиши мумкин . 
Мазкур норма қуйидаги асослар мавжуд бўлганда 
ҳукм билан белгиланган реал жазони бажариш билан 
шартли ҳукмни бекор қилишни назарда тутади: 
- суд томонидан белгиланган мажбуриятларни 
шартли ҳукм қилинган шахс бажаришдан бўйин 
товлаши; 
- жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини 
бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир 
чораси қўлланганлиги. 
Рўйхатга олинган ёки аввалги иш жойини 
қолдирган кундан бошлаб 15 кун ичида узрсиз сабабларга 
кўра ишга кирмаслик; 
янги яшаш жойига кўчиб келгандан сўнг 15 кун 
ичида узрсиз сабабларга кўра ахлоқ тузатиш ишлари 
жазосини назорат қилувчи органларга учрамаслик;
тайинланган жазо муддати давомида муттасил 
тарзда узрсиз сабаб билан ишга чиқмаслик (прогул) ёки 
иш жойида маст ҳолда бўлиш — меҳнат интизомини 
бузиш ҳисобланади. 
Суд шартли ҳукмни бекор қилиш тўғрисида 
тақдимномани кўриб чиқаётганида маҳкумнинг синов 


муддати мобайнида унга нисбатан жазо тайинланган-
тайинланмаганлиги, белгиланган бирон-бир шартлари 
бажармаганлигини аниқлаши лозим. Бундай ҳолатда суд 
маҳкумга 
нисбатан 
маъмурий 
жазо 
қўлланиш 
қонунийлигини ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш 
тўғрисидаги қарорнинг асослилигини аниқлайди. 
Маҳкум зиммасига юклатилган мажбуриятларни 
бажаришдан бўйин товлаган ёки маъмурий ёхуд 
интизомий жавобгарликка тортилган ҳолларда маҳкум 
хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи орган 
жиноят ҳуқуқий таъсир чорасини бекор қилиши ҳамда 
ҳукмда тайинланган жазо чорасини ижро этиш тўғрисида 
тақдимномани 
киритиши 
мумкин. 
Суд 
ушбу 
тақдимномага асосан, шартли жазони бекор қилиб, 
ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим 
чиқариши мумкин. Агар суд назорат қилувчи органнинг 
киритган тақдимномасини кўраётганда шартли ҳукм 
қилинган шахснинг хулқида синов шартларини 
бузганлик аломатларини кўрмаса (топмаса), ҳукм ижро 
этилмайди. 
Бирон-бир жиноятни содир этилиши шартли 
ҳукмни бекор қилишга асос бўлади, ҳолбуки, ушбу ҳолат 
шарҳланаётган моддада кўрсатилмаган бўлса ҳам. Ушбу 
хулоса синов муддати мобайнида янги жиноятни содир 
этган шахсни шартли ҳукм қилишнинг имкони йўқлигига 
асосланади. Бундай ҳолат шартли судланган шахсни 
ўзгараётганлигига далил бўла олмайди. Янги жиноятнинг 
содир этилиши шахснинг ғайриҳуқуқий хулқ-атворидан 


274 
дарак бериб ва шартли судланишга нисбатан қаттиқроқ 
жазо чораларини кўришини талаб қилади. Шунинг учун 
қонун чиқарувчи ЖКнинг 72-моддасида янги жиноятни 
содир этиш шартли судланишни бекор қилиш асоси 
ҳисобланишини кўрсатмаган, чунки шартли судланишни 
бекор қилиш асоси сифатидаги ҳуқуқбузарликнинг 
мавжудлиги жиноят содир этишда шартли судланишни 
сўзсиз бекор қилишига гувоҳлик беради. 
Бир неча жиноят содир этганлик учун ЖКнинг 59-
моддасининг 8-қисми тартибида узил-кесил жазо 
тайинланганлиги шахснинг битта судланганлигини 
назарда 
тутади, 
шартли 
деб 
эса 
ЖКнинг
72-моддасига асосан фақат узил-кесил тайинланган жазо 
топилиши мумкин. Шунга кўра, бундай ҳолларда 
дастлабки суд ҳукмлари қонуний кучга кирганидан сўнг 
бир йилдан кўп бўлган муддат ўтган ҳолатларда ҳам суд 
ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли жазо асосли 
тайинланганлигини муҳокама қилиши мумкин. ЖКнинг
72-моддаси еттинчи қисмида шартли ҳукм ўта оғир 
жинояти учун ҳукм қилинганларга, шунингдек илгари 
қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум 
этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан 
қўлланилмайди. Белгиланган чегараланишлар қуйидаги 
ҳолатларга тегишли эмас: 



ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга 
нисбатан; 

биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига; 

аёлларга; 

60 ёшдан ошган эркакларга. 
Шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати 
давомида янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан 
Жиноят кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган 
қоидалар бўйича жазо тайинлайди.
5.) Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод 
қилиш 
ЎзР ЖКнинг 73-моддасида белгиланишича, 
озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, 
хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ 
тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан 
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш 
қўлланилиши мумкин. Шахс ижро этилмаган қўшимча 
жазодан озод қилиниши ҳам мумкин. 
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли 
равишда озод қилиш маҳкумларни тезроқ ҳалол турмуш 
тарзига ўтиб олиши учун рағбантлантирувчи институт 
бўлиб, жазони ўташ вақтида жазони ўташ тартиб қоида 
ва талабларини бажариш, иш ва ўқишга ҳалол 
муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантиришда 
муҳим аҳамиятга эга. 


276 
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод 
қилиш озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга 
жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки 
ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилиниб, бу 
жазони қонунда кўрсатилган қисмини ўтаб бўлгандан 
кейин қўлланиши мумкин. Бошқа турдаги жазолар учун 
қўлланилиши мақсадга мувофиқ эмас.
ЖК 
73-моддасининг 
иккинчи 
ва 
учинчи 
қисмларида белгиланганига кўра, жазодан муддатидан 
илгари шартли равишда озод қилиш учун қуйидагилар 
асос бўлади: 
1) 73-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган 
жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоидалар 
талабларини бажарганлиги;
2) мазкур жазоларни ўташ вақтида меҳнатга ҳалол 
муносабатда бўлганлиги; 
3) жазонинг қонунда кўрсатилган қисмини ўтаб 
бўлганлиги. 
Ушбу шартларнинг барчаси бир вақтда мавжуд 
бўлсагина, шахс муддатидан илгари шартли равишда 
жазодан озод қилиниши мумкин.
Ушбу шартларнинг бирортасининг бўлмаслиги 
жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилишни истисно қилади. 
Жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга 
тўлмаган шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари 


шартли равишда озод қилиш озодликни чеклаш, 
озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишларини 
ўтаётганларга 
нисбатан 
қўлланиб, 
уларни 
озод 
қилишнинг 
асослари 
сифатида 
юқорида 
кўрсатилганлардан ташқари яна ўқишга бўлган 
муносабати ҳам назарда тутилган. 
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш 
тартиби 
ЎзР 
ЖПКнинг
536-моддасида белгиланган бўлиб, жазони ижро этиш 
муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан 
судя томонидан қўлланилади. Ўн саккиз ёшга тўлмасдан 
жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жазони ижро 
этиш муассасаси маъмурияти ва вояга етмаганлар иши 
билан шуғулланувчи комиссиянинг биргаликда берган 
тақдимномасига биноан ёхуд маҳкумнинг, унинг 
ҳимоячисининг илтимосномасига асосан судя томонидан 
қўлланилади. 
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод 
қилишнинг 
асосларидан 
бири 
суд 
томонидан 
тайинланган жазо муддатини қонунда кўрсатилган 
қисмининг ўтаб бўлганлигидир. ЖК 73-моддасининг 
учинчи қисмида белгиланишига кўра, маҳкум жазонинг 
қуйидаги қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлган бўлиши керак: 
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо 
муддатининг камида учдан бир қисмини; 


278 
б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир 
этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир 
этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм 
қилинган бўлса, суд тайинланган жазо муддатининг 
камида ярмини; 
д) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан 
муддатидан илгари шартли озод қилинган ёки жазоси 
енгилроғи билан алмаштирилган шахс жазонинг 
ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир 
этилганлиги учун ҳукм қилинган бўлса, суд тайинланган 
жазо муддатининг камида учдан икки қисмини 
ҳақиқатдан ўтаб бўлганидан кейин қўлланиши мумкин. 
Жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга 
тўлмаганларга нисбатан эса жазодан муддатидан илгари 
шартли озод қилиш учун асос бўладиган жазонинг 
ўталган қисми жиддий қисқартирилган ва қуйидаги 
муддатлари белгиланган. 
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг 
камида тўртдан бир қисми; 
б) оғир жиноят учун тайинланган жазо 
муддатининг камида учдан бир қисми; 
д) ўта оғир жиноят учун, шунингдек, қасддан содир 
этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир 
этилган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм 
қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида 
ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилади. 


Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган 
шахс бирон-бир шарт қўйилмасдан жазонинг қолган 
қисмини ўташдан тўла озод қилинади. Бундан ташқари, 
шахсга нисбатан суд томонидан тайинланган қўшимча 
жазодан ҳам бутунлай озод қилиниши мумкин.
Суд шахсни муддатидан илгари шартли равишда 
жазодан озод қилишда, шахснинг жазодан озод 
этилганидан кейинги яшаш шароити, оилавий аҳволи, 
яқин қариндош-уруғларининг ёрдами ва муносабати, 
ишга жойлашиш имкониятларни ҳам ҳисобга олиши 
керак. 
Суд жазодан муддатидан илгари шартли озод 
қилишни рад этган тақдирда, бу ҳақида ажрим чиққан 
кундан бошлаб камида олти ой ўтганидан кейин 
тақдимнома такроран берилиши ёки илтимоснома 
такроран берилиши мумкин.
Суд шахсни ЎзР ЖКнинг 73-моддаси асосида 
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни 
қўллаш вақтида жазонинг қолган қисмини шартли ҳукм 
қилиш, жазонинг қолган қисмини қисқартиришга ҳақли 
эмас. Суд ё жазодан муддатидан илгари шартли озод 
қилади ёки бундай озод қилишни рад этади, фақат 
тегишли ҳужжатлар олингунча бу ишни кўришни 
кечиктириши мумкин. Муддатидан илгари шартли 
равишда жазодан озод қилишда шахсга нисбатан синов 
муддати белгиламайди, жазонинг қолган қисмининг ўзи 
синов муддати ҳисобланади. 


280 
ЎзР ЖКнинг 73-моддаси тўртинчи қисмида 
жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилишни қўлланиши мумкин бўлмаган шахслар доираси 
берилган. Булар: 
а) умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум 
қилишга ҳукм этилган шахсга; 
б) ўта хавфли ресидивистга; 
д) уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг 
ташкилотчи ва қатнашувчиларига; 
е) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатлар 
қасддан 
одам 
ўлдириш
(97-моддасининг 2-қисми), ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги 
айбдорга аён бўлган жабрланувчининг номусига тегиш 
(118-моддасининг 4-қисми) ёки унга нисбатан зўрлик 
ишлатиб, жинсий эҳтиёжини табиий усулда қондириш 
(119-моддасининг
4-қисми), Ўзбекистон Республикасига қарши жиноят 
(157-163-моддалар), тинчлик ва инсоният хавфсизлигига 
(150-156-моддалар) қарши жиноят содир этиш, ядровий, 
кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин 
қуролларини (255-модда), шундай қуролларни ишлаб 
чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган 
материал ва ускуналарни, контрабанда қилиш учун ҳукм 
қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 
6.) Жазони енгилроғи билан алмаштириш 


ЖКнинг 
74-моддасида 
озодликдан 
маҳрум 
қилинган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш 
ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд 
жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан 
алмаштириши мумкинлиги назарда тутилган. 
ЖКнинг 74-моддасида назарда тутилган жазони 
енгилроғи билан алмаштириш ЖКнинг 57-моддасида 
кўзда тутилган енгилроқ жазо тайинлашдан фарқ қилади. 
Енгилроқ жазо тайинлаш жазо тайинлашнинг бир тури 
бўлиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик 
даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларни ҳисобга 
олиб, суд айбдорнинг қилмиши квалификатсия қилинган 
норманинг санксиясида назарда тутилганига нисбатан 
енгилроқ жазо тайинлайди. ЖК 74-моддасида назарда 
тутилган жазони енгилроғи билан алмаштиришда эса 
суднинг ҳукми билан тайинланган жазонинг қонунда 
белгиланган қисми ўтаб бўлинган ва ушбу моддада 
кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, маҳкум суд 
томонидан жазодан озод қилиниб, бошқа енгилроқ 
турдаги жазони тайинлайди. 
Масалан, ЖК 74-моддасида озодликдан маҳрум 
этилган, озодликдан чекланган ёки ахлоқ тузатиш 
ишларини 
енгилроқ 
жазо 
билан 
алмаштириш 
мумкинлиги кўрсатилган. Маҳкум ахлоқ тузатиш 
жазосини ўтаётган бўлса, бу жазонинг қолган қисмини ё 
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки жарима билан 
алмаштирилиши мумкин. Жазоларнинг қайси бири 


282 
енгилроқ эканлиги масаласига келсак, ЖКнинг 43-
моддасидаги 
жазо 
тизимида 
муайян 
тартибда 
жойлаштирилган жазоларнинг ҳар бирининг ўзидан 
юқорида тургани енгилроқ жазо ҳисобланади. 
ЖК 74-моддасидага кўра, жазони енгилроғи билан 
алмаштиришга қуйидагилар асос бўлади: 
а) озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш 
ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазо турлари учун ўрнатилган 
тартиб-қоида талабларини бажарганлиги;
б) маҳкум меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги; 
д) жазонинг қонунда кўрсатилган қисмини ўтаб 
бўлганлиги; 
Маҳкум суд ҳукми билан тайинланган жазонинг 
қуйидаги қисмини ўтаб бўлган бўлиши керак: 
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган жинояти учун суд тайинланган жазо 
муддатининг камида тўртдан бир қисмини; 
б) оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир 
этган жинояти учун, агар у илгари қасддан содир этган 
жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган 
бўлса, суд тайинланган жазо муддатининг камида учдан 
бир қисмини; 
в) ўта оғир жинояти учун, шунингдек жазодан 
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки 
жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган ва 


жазонинг ўталмай қолган қисми мобайнида қасддан 
содир этган жинояти учун суд тайинланган жазо 
муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан 
кейин қўлланиши мумкин. 
Суд жазонинг қолган қисмини енгилроғи билан 
алмаштиришни ҳал қилиш вақтида жазонинг мақсадига 
бошқа енгилроқ турдаги жазо орқали ҳам эришиш 
мумкин деган хулосага келган бўлиши керак.
Ўн саккиз ёшга тўлгунча содир этган жинояти учун 
озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ 
тузатиш ишларини енгилроқ турдаги жазо билан 
алмаштиришда 
суд 
фақат 
вояга 
етмаганларга 
тайинланиши мумкин бўлган ЖКнинг 81-моддасида 
назарда 
тутилган 
енгилроқ 
жазо 
тури 
билан 
алмаштириши мумкин. 
Жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга 
тўлмаганларга нисбатан жазони қолган қисмини 
енгилроғи билан алмаштиришнинг асослари жазонинг 
ўташ тартиб-қоидалар талабларини бажарганлиги, 
меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигидан ташқари 
ўқишга ҳалол муносабатда бўлганлиги ҳам талаб 
қилинади. Жиноят содир қилиш пайтида ўн саккиз ёшга 
тўлмаганларнинг 
жазосини 
енгилроғи 
билан 
алмаштириш учун асос бўладиган жазонинг ўталган 
қисми анча қисқартилирган, яъни: 


284 
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг 
камида бешдан бир қисмини; 
б) оғир жиноят учун тайинланган жазо
муддатининг камида тўртдан бир қисмини; 
д) ўта оғир жиноят учун, шунингдек қасддан содир 
этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир 
этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм 
қилинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида 
учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлгандан кейин 
қўлланиши мумкин. 
ЎзР ЖПК 536-моддасида белгиланишига кўра, 
жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан 
алмаштириш 
жазони 
ижро 
этиш 
муассасаси 
маъмуриятининг 
тақдимномасига 
биноан 
судя 
томонидан қўлланилади. Ўн саккиз ёшга тўлмай жиноят 
содир этган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш 
муассасаси маъмурияти ва вояга етмаганлар иши билан 
шуғулланувчи 
комиссиясининг 
биргаликдаги 
тақдимномасига биноан ёхуд маҳкумнинг, унинг 
ҳимоячисининг 
илтимосномасига 
биноан 
судя
томонидан кўриб чиқилади. 
Жазонинг қолган қисмини енгилроқ жазо билан 
алмаштириш тўғрисида тақдим этилган илтимосномалар 
рад этилган кундан бошлаб камида олти ой ўтгач қайта 
кўриб чиқилиши мумкин.


Озодликдан маҳрум қилишнинг ўталмай қолган 
қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда, 
алмаштирилган жазонинг муддати шу жазо тури учун 
кўрсатилган муддатлар доирасида тайинланади. Бунда 
алмаштирилган ахлоқ тузатиш ишлари олти ойдан кам, 
уч йилдан кўп бўлмаслиги керак.
Ўн саккиз ёшга тўлгунча содир этган жинояти учун 
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ахлоқ тузатиш 
ишлари билан алмаштирилганда эса бир йилдан кўп 
бўлмаслиги керак.
Озодликдан маҳрум қилишнинг қолган қисми 
ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда, 
алмаштирилган жазо муддати озодликдан маҳрум 
қилишнинг қолган қисмининг муддати билан тенг 
бўлиши керак. 
ЖК 74-моддасининг олтинчи қисмида жазоси 
енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахслар енгилроқ 
жазонинг тегишли қисмини ўтаб бўлганларидан кейин 
ЖК 73-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан 
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиниши 
мумкинлиги баён қилинган. Бунда олдинги ҳукм бўйича 
ва алмаштирилган жазолар қўшиб ҳисобланганда 73-
моддада 
назарда 
тутилган 
муддатлар 
назарда 
тутилмоқдами ёки фақат алмаштирилган енгилроқ 
турдаги жазонинг тегишли қисми ўтаб бўлганидан кейин 
жазодан муддатидан илгари жазодан озод қилиш 
мумкинми деган савол туғилади. 


286 
ЖК 74-моддаси олтинчи қисмининг мазмунига 
кўра, алмаштирилган енгилроқ турдаги жазонинг 73-
моддасида белгиланган қисми ўтаб бўлганлиги 
муносабати билан муддатидан илгари шартли равишда 
жазодан озод қилишни қўлланиши мумкин. 
Жазони енгилроғи билан алмаштириш мумкин 
бўлмаган маҳкумлар рўйхати чекланган ва қонунда аниқ 
кўрсатиб қўйилган. Булар ЖК 73-моддаси тўртинчи 
қисмида кўрсатилган шахслардир.
Жазонинг қолган қисми енгилроқ жазо билан 
алмаштирилган вақтда шахснинг хулқи қандай 
бўлишидан қатъий назар, қонунда шахснинг олдинги 
жазони ўташ жойига қайтариш назарда тутилмаган. 
Бундан ташқари, шахс алмаштирилган жазони ўташ 
муддати мобайнида эҳтиётсизликдан жиноят содир этса, 
60-модда 
тартибида 
жазо 
тайинланмай, 
фақат 
эҳтиётсизликдан қилган жинояти учун жазо 
тайинланади, алмаштирилган жазони ўташ муддати 
мобайнида қилган жиноят учун жазо тайинланиши 
муносабати билан алмаштирилган жазонинг қолган 
қисми ўталмай қолиб кетаверади. 
7.) Касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш 
оқибатида жазодан озод қилиш
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 75-моддасида 
шахс ҳукм чиқарилгандан кейин ўз ҳаракатларининг 
аҳамиятини англай олмайдиган ва бошқара олмайдиган 


даражада руҳий касалликка, шунингдек жазони ўташга 
тўсқинлик қиладиган бошқача оғир касалликка чалиниб 
қолса, жазони ўташдан озод қилиниши мумкинлиги 
назарда тутилган. 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 67-моддасида 
фақат 
руҳий 
касалликка 
чалинган 
шахсларни 
жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган бўлса, 
ЖКнинг 75-моддасида эса тўртта ҳолатда жазодан озод 
қилиш назарда тутилган булар: 
а) ҳукм чиқарилгандан кейин ўз ҳаракатлари 
аҳамиятини англай олмайдиган ва ўз ҳаракатларини 
бошқара олмайдиган даражада руҳий касалликка 
чалинган; 
б) жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқача 
оғир касалликка чалинган; 
д) ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб, жазони 
ўташ вақтида меҳнатга яроқсиз бўлиб қолса ёхуд пенсия 
ёшига етиб қолса, бу турдаги жазони ўташ вақтида 
ҳомиладорлик ҳолатида бўлса; 
е) интизомий қисмга жўнатиш ёхуд хизмат бўйича 
чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар, 
уларнинг соғлиги ҳарбий хизмат учун яроқсиз деб 
топилган бўлса, жазони ўташдан озод қилинади. Хизмат 
бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчи 
аёллар уларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши 
муносабати билан ҳам жазони ўташдан озод қилинади. 


288 
Жазодан озод қилишнинг ушбу турлари ҳукм 
чиқарилган пайтдан бошлаб то жазо муддати тугагунча 
қўлланиши мумкин.
Ҳукм чиқарилганидан олдин шахс руҳий касалика 
чалиниб қолса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади. 
Бошқача оғир касалликка чалинганлар даволанишга 
юборилади. Ва тузалиши билан жиноий жавобгарликка 
тортиш масаласи ҳал қилинади.
Ушбу айтилганлардан кўриниб турибдики, ЖК 75-
моддасида назарда тутилган касаллик ёки меҳнат 
қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш 
ҳукм чиқарилган пайтдан ҳукм қонуний кучга киргунча 
ва жазони ўташ вақтида қўлланиши мумкин. 
Ҳукм чиқарилганидан кейин руҳий касаллика 
чалинган шахсларни жазодан озод қилиш суднинг ҳуқуқи 
бўлмай, балки мажбурияти ҳисобланади. Руҳий 
касалликка чалинган шахс ўз ҳаракатларини идора қила 
олмаслиги ва ҳаракати туфайли келиб чиққан оқибатнинг 
ижтимоий моҳиятини англамаслиги ушбу дарсликнинг 
ИХ бобида батафсил берилган. 
Бошқача оғир касаллик туфайли жазони ўташдан 
озод қилиш суднинг ҳуқуқи бўлиб, суд жазодан озод 
қилиш ёки озод қилмаслик масаласини ҳал қилади. 
Бошқача оғир касалликнинг тури ёки қандай касалларни 
жазодан озод қилиш мумкин бўлган касалликлар рўйхати 
қонунда назарда тутилмаган. Бошқача оғир касаллик ҳар 
қандай оғир касаллик бўлиши мумкин ва бундай 


касаллик, албатта, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган 
оғир касаллик (масалан, ҳар иккала қўлнинг ишламай 
қолиши, инсон ички аъзоларидан бири фаолиятининг 
ишдан чиқиши ва ҳоказолар) бўлиши керак.
ЖКнинг 46-моддасига кўра, ахлоқ тузатиш ишлари 
пенсия ёшига етганларга, меҳнатга қобилиятсизларга, 
ҳомиладор аёлларга, ёш боласини боқиш учун таътилда 
бўлган аёлларга нисбатан тайинланмайди. Шунга кўра, 
ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган юқорида 
айтилган шахслар ҳукм қилинганидан кейин ёки жазони 
ўташ вақтида меҳнатга яроқсиз бўлиб қолса жазодан озод 
қилинади. Бундай шахсларда жазони ижро этиш муддати 
ёки жазони ўташ муддати тугамасдан меҳнат қобилияти 
тикланса (ҳомиласи тушиши, ёш боланинг ўлиб қолиши 
ёки ёш боласининг қонунда белгиланган ёшга етиши 
муносабати 
билан 
ёхуд 
меҳнат 
қобилиятини 
йўқотганларида) 
меҳнат 
қобилияти 
тиклангани 
муносабати билан жазони ўташ тўғрисида ажрим 
чиқариш мумкинми, деган савол туғилади. Қонунда бу 
ҳақда ҳеч нарса дейилмаган. Шунга кўра, уларга ҳеч 
қандай шарт қўйилмай жазодан бутунлай озод қилинади. 
Аммо руҳий касалликка чалиниб суд томонидан тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс ЖКнинг 
69-моддасида (жазони ижро этиш муддатлари) назарда 
тутилган муддатлар ўтмасдан ёки жазо муддати 
тугамасдан тузалса жазо ижро этилади. Бундай ҳолда 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси муддати жазо 
муддатига қўшиб ҳисобланиши керак. 


290 
Интизомий қисмга жўнатиш ёхуд хизмат бўйича 
чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар 
уларнинг соғлиги ҳарбий хизмат учун яроқсиз деб 
топилган бўлса, жазони ўташдан озод қилинадилар. 
Бунда озод қилинаётган ҳарбий хизматчининг ҳуқуқини 
чекловчи ёки мажбурият юкловчи чеклашларсиз жазодан 
тўла озод қилинади. 
Маҳкумни ўталмай қолган жазодан касаллиги 
туфайли озод қилганда, судя уни фақат асосий жазодан 
эмас, балки қўшимча жазо чорасидан ҳам озод қилишга 
ҳақли ва бу ҳақида ажримда кўрсатади. 
Шахснинг И ёки ИИ гуруҳ ногиронлигининг ўзи 
уни озодликдан маҳрум қилиш жазосидан озод қилиш 
учун асос бўла олмайди. Маҳкумнинг оғир касаллиги 
жазони ўташга тўсқинлик қиладиган даражада бўлиши 
керак. Бу масала тиббий комиссиянинг хулосасига 
асосланиб ҳал қилинади. 
8.) Амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод 
қилиш 
Амнистия эълон қилиш муайян туркумдаги 
шахсларнинг гуноҳидан кечиб, жиноий жавобгарлик ёки 
жазодан тўла ёки қисман озод қилишдан иборатдир. 
Шунингдек амнистия актида жазонинг қолган қисмини 


енгилроқ жазо билан алмаштириш судланганлигини олиб 
ташлаш ҳам кўрсатилиши мумкин. 
Амнистия акти чиқариш ваколати Ўзбекистон 
Республикаси Конститутсиясининг 93-моддаси 23-
бандига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти 
тақдимномаси билан Олий Мажлис Сенатига берилган.
Давомли ва узоққа чўзилган жиноятларга нисбатан 
эса амнистия акти чиққан кунга қадар жиноят 
тўхтатилган бўлса, амнистия акти қўлланиши мумкин. 
Жиноят тўхтатилмай яна давом эттирилган бўлса, 
амнистия акти қўлланмайди. 
Амнистия акти орқали жазодан озод қилинган 
шахслар судланган ҳисобланади. Агар жазодан озод 
қилиш тўғрисидаги амнистия акти жазодан озод қилиш 
билан бирга судланганлигини ҳам олиб ташлаш 
кўрсатилган бўлса, жазодан озод қилинган шахслар 
судланмаган ҳисобланади. 
Афв этиш асосида жазодан озод қилиш. Афв этиш 
асосида жазодан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси 
Конститутсиясининг 93-моддаси 23-бандига биноан 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатига 
киради.
Дарҳақиқат, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2018-йил 8-майдаги “Ўзбекистон 
Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби 
тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида”ги ПФ-5439-
сонли Фармони қабул қилинганиши муносабати билан 


292 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 13-
мартдаги “Ўзбекистон Республикасида афв этишни 
амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш 
ҳақида”ги ПФ-4094-сон Фармони ўз кучини йўқотди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 8-
майдаги “Ўзбекистон Республикасида афв этишни 
амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомини 
тасдиқлаш ҳақида”ги ПФ-5439-сонли Фармонига илова 
қилинган “Ўзбекистон Республикасида афв этишни 
амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан, 
“Афв этиш маҳкумни жазодан тўлиқ ёки қисман озод 
этадиган ёки суд томонидан тайинланган жазони бошқа 
енгилроқ 
жазо 
билан 
алмаштирадиган 
ёхуд 
судланганликни олиб ташлайдиган инсонпарварлик акти 
ҳисобланади. Афв этиш муайян маҳкумга нисбатан 
индивидуал тартибда амалга оширилади ҳамда уни 
оқлайдиган ва у томонидан жиноят содир этганлик 
фактини бартараф қиладиган ҳолат ҳисобланмайди. Афв 
этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонини қабул 
қилиш орқали амалга оширилади”. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ўз ихтиёрига кўра исталган 
маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши 
мумкин. Афв этиш Ўзбекистон Республикаси судлари 
томонидан ҳукм қилинган Ўзбекистон Республикаси 
фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги 
бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади. Афв этиш 
қуйидаги шаклларда амалга оширилади: 


1)
асосий ва ижро этилмаган қўшимча 
жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш; 
2)
жазодан муддатидан илгари шартли 
озод қилиш; 
3)
умрбод озодликдан маҳрум қилиш 
жазосини ёки жазонинг ўталмаган қисмини 
енгилроқ жазо билан алмаштириш; 
4)
судланганликни олиб ташлаш. 
Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома маҳкум ёки 
жазони ўтаб бўлган шахс, шунингдек қонун ҳужжатлари 
билан белгиланган бошқа шахс (орган)лар томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма 
шаклда берилади. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома 
суд ҳукми қонуний кучга киргандан кейин қуйидаги 
муддатларда берилиши мумкин: 
а) умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм 
этилган шахс томонидан у тайинланган жазонинг 
йигирма беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, 
агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига 
ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий 
жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан 
муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда 
фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган 
жазонинг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан 
кейин; 
б) узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм 
этилган шахс томонидан у тайинланган жазо 
муддатининг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан 
кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш 


294 
йўлига ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун 
интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан 
виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар 
ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, 
тайинланган жазонинг ўн беш йилини ҳақиқатда ўтаб 
бўлганидан кейин; 
в) бошқа жазога ҳукм этилган шахс томонидан 
ўталган (ижро этилган) жазо муддати (ҳажми)дан қатъий 
назар, ушбу банднинг «г» кичик бандида кўрсатилган 
шахслар бундан мустасно; 
г) илгари амнистия акти асосида жиноий 
жавобгарликдан озод этилган, шартли ҳукм қилинган, 
муддатидан илгари шартли равишда, амнистия акти ва 
афв этиш асосида жазодан озод қилинган, шунингдек, 
ўзига нисбатан енгилроқ жазо билан алмаштириш 
қўлланилган ҳамда яна қасддан жиноят содир этган шахс, 
худди шунингдек, ўта хавфли ресидивист томонидан у 
тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир 
қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, ушбу 
банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган 
шахслар бундан мустасно. 
Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани Комиссия 
томонидан кўриб чиқиш муддати илтимоснома келиб 
тушган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги лозим. 
Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб 
чиқишда Комиссия томонидан қуйидагилар эътиборга 
олинади: 


а) содир этилган жиноятнинг хусусияти ва 
ижтимоий хавфлилик даражаси; 
б) жазони ўташ ёки ижро этиш вақтида маҳкумнинг 
хулқ-атвори (тузалиши); 
в) ўталган (ижро этилган) жазо муддати (ҳажми); 
г) маҳкумга нисбатан муқаддам амнистия акти, афв 
этиш қўлланилганлиги ёки жазодан муддатидан илгари 
шартли озод этилганлиги, жазонинг енгилроқ жазо билан 
алмаштирилганлиги; 
д) жиноят оқибатида етказилган зарарнинг 
қопланганлиги; 
е) 
маҳкумнинг 
шахси, 
соғлиғи 
ҳолати, 
судланганлиги, оилавий аҳволи ва ёши; 
ж) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош 
прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 
хулосалари; 
з) Комиссия илтимосномани кўриб чиқиш учун 
муҳим деб ҳисоблаган бошқа ҳолатлар. 
Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб 
чиқишда қўшимча текширилиши зарур бўлган масалалар 
келиб чиққан ҳолларда, Комиссия илтимосномани кўриб 
чиқишдан 
олиб 
ташлаш, 
илтимоснома 
кўриб 
чиқиладиган муддат давомида, жумладан жойига чиққан 
ҳамда манфаатдор органлар ва ташкилотлар вакилларини 
жалб қилган ҳолда тегишли органларга ўрганиш ўтказиш 


296 
ҳақида топшириқ бериш ёки ўрганишни мустақил 
ташкил этишга ҳақли. Ўрганиш якуни бўйича 
Комиссияга ўрганилган масала юзасидан хулоса 
киритилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв 
этиш тўғрисидаги фармони ижро қилиш учун: 
жарима жазосига ҳукм қилинган шахсларга 
нисбатан 
— 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бош 
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига; 
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат 
ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, 
озодликдан маҳрум қилиш, узоқ муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш 
тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсларга, 
шунингдек, судланганлиги олиб ташланган шахсларга 
нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлигига ёки суд томонидан жазони ижро этиш 
зиммасига юкланган бошқа органга; 
хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш 
тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсларга нисбатан 
— Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ёки 
жазони ижро этувчи бошқа органларга юборилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв 
этиш тўғрисидаги фармони маълумот учун ва ижроси 
устидан назоратни амалга ошириш учун тегишли 
равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош 
прокуратурасига юборилади. 


9.) Судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-
йил 21-октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ 
қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-
тадбирларитўғрисида”ги ПФ–4850-сонли Фармонида 
суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этишнинг суд 
ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя 
қилиш кафолатларини кучайтириш, одил судловга 
эришиш даражасини ошириш каби устувор йўналишлари 
белгилаб берилди. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Суди, Олий хўжалик суди, Бош 
прокуратураси ва бошқа манфаатдор идораларга 2017-
йил 1-июлга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганган 
ҳолда 
судланганлик 
ҳолатини 
тугатиш 
ва 
судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асосларини 
қайта кўриб чиқиш вазифаси ҳам қўйилган. 
 
Судланганликнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, 
судланган шахсларга маълум фаолият тури билан 
шуғулланиш 
тақиқланади. 
Шахснинг 
муқаддам 
судланганлиги унинг яқинлари ва оила аъзоларининг 
манфаатларига салбий таъсир ўтказади. Ва ниҳоят, 
фуқароларнинг ўзининг судланганлиги тўғрисида турли 
хил анкета ва ҳужжатларни тўлдиришда маълумот 


298 
беришлари шарт ва бу ҳолат уларнинг ишга жойлашиши, 
маълум 
касб, 
лавозим, 
мансабни 
эгаллашига, 
сайланишига тўсқинлик қилади.
Жиноят 
содир 
этган 
шахснинг 
жиноий 
жавобгарликка тортилиши муқаррар. Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексининг 16-моддасига кўра 
жиноий жавобгарлик – жиноят содир этишда айбдор 
бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо 
ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида 
ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий 
оқибатидир. Суд томонидан қўлланиладиган жазо 
натижасида маҳкумга нисбатан қатор ҳуқуқий оқибатлар, 
шу жумладан судланганлик ҳолати ҳам юзага келади. 
Судланганликни 
ҳуқуқий 
асослари 
Жиноят 
кодексида батафсил баён этилган. Жумладан, ЖКнинг 
ХИВ боби “Судланганлик” деб номланиб, унинг 77-80-
моддаларида судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти, 
судланганлик 
ҳолатининг 
тугалланиши 
ва 
судланганликнинг 
олиб 
ташланиши 
тўғрисидаги 
қоидалар батафсил баён этилган. ЖПКнинг 544-
моддасида эса судланганликни олиб ташлаш тўғрисидаги 
масалани кўриб чиқиш тартиби кўрсатилган.
Уларга кўра, судланганлик шахснинг, унга суд 
ҳукми билан жазо қўлланилишидан келиб чиқадиган 
ҳуқуқий ҳолати бўлиб, мазкур шахсга нисбатан жиноят-
ҳуқуқий ва умумҳуқуқий хусусиятга эга муайян салбий 
оқибатлар келиб чиқишида намоён бўлади. Жазо 
тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан 


бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан 
жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб 
ҳисобланади.
 
Судланганлик институти жиноят ҳуқуқининг муҳим 
институтларидан бири бўлиб, у қуйидаги мақсадлар учун 
хизмат қилади: 

кўп ҳолларда жазони ўтаб чиққан шахслар 
жазони ўтаб бўлганидан кейин ҳам тарбиялаш 
чораларини давом эттиришга имкон беради; 

жазони ўташ вақтида тўғри йўлга ўтиб олмаган 
шахсларни жазони ўтаб бўлганидан кейин ҳам уларни 
назорат қилиш ва шу йўл билан ҳалол меҳнат йўлига ўтиб 
олишига ёрдам беришга шароит яратади;

жазодан озод бўлган шахс давлат назоратининг 
остида бўлганлиги учун унинг яна носоз турмуш тарзига 
ўтишининг олдини олади;

жазодан озод бўлган шахс ишга жойлашиши ва 
турмушини тиклаб олиши учун давлат ёки жамоатчилик 
ёрдамидан фойдаланиш имконияти яратилади. 

шахс янги жиноят содир қилса, унинг учун 
қандай оғир оқибатлар келиб чиқишини билганлиги учун 
ҳам жиноят содир қилиб қўйишдан ўзини тияди. Бу 
ҳолатлар эса ўз ўзидан судланганлик институтининг 
ҳуқуқий аҳамиятини кўрсатиб беради.
 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish