Ўзбекистон республикаси фанлар академияси алишер навоий номидаги тил ва адабиёт институти


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 357,42 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana27.04.2022
Hajmi357,42 Kb.
#584975
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқотда таҳлил 
этилган лисоний материаллардан турли хил луғатлар тузиш, ишнинг асосий 
қисмидан лексикология, терминология бўйича илмий-амалий машғулотлар, 
махсус курслар олиб бориш, ўқув қўлланмалари яратиш каби мақсадларда 
фойдаланиш мумкин. 
Ишнинг синовдан ўтиши.
Ишнинг асосий мазмуни юзасидан 
Республикамиз (Самарқанд) ва хориж (Қозоғистон, Россия, Туркия)да бўлиб 
ўтган илмий-амалий конференцияларда маърузалар қилинган (2009-2010). 


10 
Диссертация ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт 
институти Лексикология ва лексикография, Ҳозирги ўзбек тили, 
Терминология, Тил тарихи, диалектология ва туркий тилларни қиёсий 
ўрганиш бўлимларининг қўшма йиғилишида (23.02.2011) ҳамда ЎзР ФА 
Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК. 
015.04.02 рақамли фан доктори илмий даражасини олиш учун 
диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий 
семинар йиғилишида (08.04.2011) муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия 
этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. 
Ишни амалга ошириш 
жараёнида Республикамиз ҳамда хорижий мамлакатларда уюштирилган 
илмий-амалий анжуманларда маърузалар билан чиқиш қилинди ҳамда 
ишнинг натижа ва хулосалари бўйича илмий журнал ва тўпламларда 16 та 
илмий мақола ва маъруза тезислари эълон қилинди. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот кириш, уч боб, 
умумий хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 
унинг умумий ҳажми 164 саҳифани ташкил этади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
КИРИШ 
Ҳозирги пайтда лисоний ва нолисоний омиллар таъсирида хилма-хил 


11 
терминологик тизимлар ҳамда янгидан-янги терминлар тизими жадал 
суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бундай жараён, биринчидан, онгли 
(терминларнинг тушунчаларни тўғри ифодалаётганлиги), иккинчидан, баъзи 
ҳолатларда стихияли тарзда кечмоқдаки, кейинги ҳолат тушунчаларни 
англатишда турли хил ноаниқликларни келтириб чиқармоқда. Баъзан у ёки 
бу термин инсон фаолиятининг турли соҳаларида бутунлай янги маъно касб 
этиши мумкин. Бундай ҳолат истеъмол доирасида терминларнинг самарали 
қўлланишини инкор этмайди, албатта. Чунки айни шундай ҳолат терминлар 
шаклланишининг дастлабки, илк босқичида рўй беради. Натижада 
терминларни, терминологик тизимларни тартибга келтириш ҳамда уларни 
стандартлаштиришдан 
иборат 
вазифалар 
кўндаланг 
бўлади. 
Бу 
автоматлаштирилган информацион-қидирув тизимларининг кенг кўламда 
яратилишини тақозо этади. Натижада терминологик тизимларни мақсадга 
йўналтирилган, мотивлаштирилган ва малакали шакллантирилган ҳолатга 
келтириш зарурати туғилади. Бундай ишлар эса фақат терминлар маънолари 
ва тузилишини шакллантириш, терминологик тизимлар ташкил топишининг
қонуниятларини теран ва атрофлича тадқиқ этиш йўли билан амалга 
оширилиши мумкин. Бу жараён катта ва мураккаб вазифа ҳисобланадики, 
уни ишлаб чиқиш ҳам лисоний, ҳам умумбилиш нуқтаи назаридан муҳим 
аҳамият касб этади. Чунки академик В.В.Виноградовнинг таъкидлашича, 
терминология соҳасида тилнинг тараққиётида, унинг лексик тизимида 
халқнинг моддий ва руҳий маданияти билан боғлиқлик яққол кўзга 
ташланади.
5
Ўзбек тилининг ҳозирги босқичдаги терминологияси ҳақида гап кетар 
экан, шуни таъкидлаш лозимки, бу борада қатор номзодлик ва докторлик 
диссертациялари, монографиялар, илмий тўпламлар, юзлаб мақолалар юзага 
келди. Бундай ишларнинг муаллифларини эслатиб ўтишни бурчимиз деб 
ҳисоблаймиз, чунки уларнинг ишлари диссертациямизнинг ёзилишида 
йўриқнома вазифасини бажарди, деб айтиш мумкин. Жумладан, илмий ва 
5
Виноградов В.В. Вступительное слово // Вопросы терминологии (Материалы Всесоюзного 
терминологического совещания). - М.: Наука, 1961. - С. 6. 


12 
касб-корга оид бир қатор терминологик тизимларни тадқиқ этган 
С.Иброҳимов, У.Турсун, О.Усмон, С.Акобиров, Н.Маматов, С.Усмонов, 
Ҳ.Жамолхонов, 
Р.Дониёров, 
Ж.Дўстмуҳаммедов, 
М.Асомиддинова, 
Д.Ҳ.Бозорова, О.Рамазонов, Э.Н.Назиров, Х.Д.Бақоева, Т.Дадахонова 
(Турсунова), Н.Қосимов, А.Мадвалиев, А.Ҳусанов, З.Мираҳмедова, 
А.Қосимов, Қ.Сапаев ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
6
Мазкур 
терминшуносларнинг асарларида кўпроқ терминларнинг грамматик 
қурилиши, яъни терминларнинг аффиксация ва композиция усулларида 
ясалишига эътибор берилган. 
Айтиш керакки, тилшуносликда терминлар семантикасига оид 
масалалар етарлича тадқиқ қилинмаган. Тилшуносликда терминологик 
масалаларга оид кўпгина тадқиқотлар олиб борилган бўлса-да, мазкур масала 
ўзининг етарлича тасдиғини топган, деёлмаймиз. Жуда кўплаб ўз ечимини 
кутаётган муаммолар ҳалигача мавжуд. Айниқса, терминнинг семантикасига 
оид масалалар жиддий тадқиқ этилиши лозим. 
Терминларнинг илм-фанда тутган ўрни беқиёсдир. Ҳар бир соҳада 
қўлланадиган термин ёки унинг ифода шакли аниқ ва равшан бўлмас экан, 
унда, албатта, чалкашлик, ноаниқлик каби салбий ҳолатлар юзага келаверади.
Терминологик 
тадқиқотларда 
терминларнинг 
асосий 
лисоний 
белгилари хусусида икки хил қараш мавжуд: биринчи навбатда, 
терминларнинг номинативлиги, иккинчидан, унинг тушунча билан боғлиқ 
эканлиги таъкидланади.
7
Термин моҳиятининг бундай икки хил тушунилиши 
терминлар билан бошқа сўзларнинг ўзаро муносабатини тўғри фарқлай 
олишни қийинлаштиради.
8
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, «терминлар махсус вазифани 
бажарувчи сўзлардир».
9
Терминологик тизимларнинг бирликлари ўзига хос 
6
Мазкур олимларнинг асарлари диссертациянинг «Фойдаланилган адабиётлар рўйхати» қисмида 
тўлиқ келтирилган. 
7
Реформатский А.А. Что такое термин и терминология? // Вопросы терминологии (Материалы 
Всесоюзного терминологического совещания). - М.: Наука, 1961. - С. 47.
8
Никифоров В.К. О системности термина // Вопросы языкознания, 1961. -№1. - С. 111-114. 
9
Винокур Г.О. О некоторых явлениях словообразования в русской технической терминологии // 
Труды Московского института истории, философии и литературы. V. 1939. - Б. 5.


13 
белгиларга эга. Чунки у, биринчи навбатда, умумистеъмолдаги сўзларнинг 
семантик йўналишига нисбатан камроқ, бироқ семантик чегараларининг 
аниқлиги билан ажралиб туради.
10
Бундан ташқари, муайян бир соҳа 
терминларининг бир маънода қўлланиши, уларнинг синонимлари, айниқса, 
омонимлари бўлмаслиги лозим. Ниҳоят, термин учун, асосан, интеллектуал 
номинал-тушунчалилик характерлидир. Муҳими, ҳар қандай соҳанинг 
терминлари 
коннотатив 
маъноларда 
қўлланмаслиги 
билан 
умумистеъмолдаги, хусусан, бадиий нутқда ишлатилаётган сўзлардан фарқли 
эканлигини исботлай олиш керак бўлади.
Маълумки, ўзбек тилида лексемалар хилма-хил усуллар билан ҳосил 
қилинади. Булар қуйидагилардан иборат: а) аффиксал; б) фонетик; в) 
композицион; г) аббревиацион; д) семантик. Шу ўринда айтиш мумкинки
кейинги йилларда акад. А.Ҳожиевнинг тадқиқотларида сўз ясалиши деганда 
фақат аффиксация усули тан олиниб, қолганлари сўз ясаш усули сифатида 
инкор этилмоқда (албатта, асосли равишда).
11
Биз ўз ишимизда 
А.Ҳожиевнинг ушбу масаладаги мулоҳазаларини инкор этмаган ҳолда, 
анъанавий “семантик усулда ҳосил бўлиш” атамасидан фойдаландик. 
Умумистеъмолдаги ясалишдан фарқли ўлароқ, терминологик тизимларда 
бундай усулларнинг фақат аффиксация, композиция ва семантик турларидан 
у ёки бу даражада фойдаланилади. Шу билан бирга, терминологик 
тизимларнинг шаклланишида кўрсатилган усуллардан ташқари ўзга 
тиллардан ўзлаштирилган терминларнинг ҳам ўрни борлигини таъкидлаш 
лозим. Табиийки, мавзуимиз тақозоси билан бизни терминларнинг семантик 
усул билан ҳосил бўлиши қизиқтиради. Чунки семантик усул билан ҳосил 
бўлишни тадқиқ этиш назарий-лисоний нуқтаи назардан ўзига хос аҳамият 
касб этади.
10
Бурдин С.М. О терминологической лексике // Филологические науки, 1958. - №4. - С. 58. 
11
Ҳожиев А. Ўзбек тили сўз ясалиши тизими. -Тошкент: Ўқитувчи, 2007. –Б. 7; шу муаллиф. Ўзбек 
тили морфологияси, морфемикаси ва сўз ясалишининг назарий масалалари. –Тошкент: Фан, 2010. –Б. 140. 


14 
Ҳозирги кунда термин тушунчасига 3000 дан ортиқ таърифлар 
келтирилган, аммо шунга қарамасдан, унинг мазмуний моҳияти бутунлай 
аниқланганича йўқ.
12
Термин (
лот.
terminus – чек, чегара) – илм-фан, техниканинг бирор 
соҳасига хос муайян бир тушунчанинг аниқ ва барқарор ифодаси бўлган сўз 
ёки сўз бирикмасидир.
13
Ушбу таърифга кўра ва терминнинг функционал 
хусусиятига мувофиқ у қисқа, аниқ ва бир маъноли бўлиши, илмий 
тушунчани (яъни муайян соҳа сўзларини) ифодалай олиши ва махсус тилда 
уларнинг ажралиб туриши учун хизмат қилиши керак. Бу функциянинг 
ижобий бўлиб амалга ошиши учун термин шакли ёки товушлар комплекси ва 
тузилиши, ё семантикаси қуйидаги бир қатор талабларга жавоб бериши 
зарур: 
1.
Адекватлик – терминлашаётган тушунчанинг мазмуни у 
орқали ифодаланаётган объект ҳақидаги илмий тушунчаларга тўла мувофиқ 
келиши зарур. 
2.
Аниқлик – а) терминлашаётган тушунчанинг мазмуни ва 
миқдори икки маъноли бўлмаслиги ҳамда мазкур термин қўлланаётган 
терминосистемада бошқа тушунчалардан ажралиб туриши лозим; б) 
терминларнинг товушлар комплекси терминлашаётган тушунча мазмуни ва 
миқдори жиҳатидан чалкашликларга олиб келадиган элементлардан холи 
бўлиши шарт. 
3.
Бир маънолилик – ҳар бир товушлар комплекси фақат битта 
маънога эга бўлиши ҳамда полисемияга йўл қўйилмаслиги лозим. 
4.
Бир шакллилик – тушунча фақат битта товушлар комплексига 
эга бўлиши ва синонимлардан холи бўлиши зарур.
Айтиш мумкинки, ўзбек тилшунослигида нафақат терминларнинг 
семантик усул билан ҳосил бўлиши, умуман, лексемаларнинг шундай усул 
билан ҳосил қилиниши монографик планда тадқиқ этилмаган. Тўғри, 
12
Атанасова И. О характеристике термина // Balkаnskaya rusistika.
 
Великотырновский университет. 
http://www.russian.slavica.org/article1190.html
13
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. -Тошкент: ЎзМЭ, 2008. - Б. 73. 


15 
кўрсатилган муаллифларнинг ишларида терминларнинг семантик усул билан 
ҳосил қилиниши масалалари ва уларнинг омонимик муносабатлари у ёки бу 
даражада ёритилган. Ана шундай ишлардан бири С.Иброҳимовнинг 
тадқиқотларидир. 
Муаллифнинг 
монографияси
14
ҳамда 
докторлик 
диссертациясида
15
касб-ҳунар соҳасида қўлланиб келган жуда бой 
терминологик материал тўпланган. Муҳими, мазкур ишларда хилма-хил 
касб-кор эгаларининг терминологик фонди ёндош терминологик тизимларга 
оид ёки умумистеъмолдаги лексемалар маъноларининг семантик силжиши, 
кўчиши йўли билан изчил равишда бойиб келганлиги етарли далиллар билан 
асослаб берилганлигидадир.
Муаллифнинг бу борадаги катта хизмати шундан иборатки, у 
умумистеъмолдаги ёки бошқа терминологик тизимлардаги терминларнинг 
семантик қайта ўзгариш натижасида касб-ҳунар лексикасига айланишининг 
принципларини аниқлаб берди. Бу ҳақда муаллиф шундай деб ёзади: 
«Ишлабчиқариш
16
терминларининг лексик-семантик тузилишининг таҳлили 
шуни кўрсатадики, терминлар касб-ҳунар аҳлларининг нарса ва ҳодисаларга 
уларнинг белгиларини тўғри тушуниш ҳамда бошқа нарса ва ҳодиса 
белгиларига ўхшатиб, қиёслаб, образли тушуниш йўли билан тузилади. 
Фарғона металлсозлари бу усуллардан фойдаланиб, терминларни қандай 
тузганликлари ва бунда қандай принциплардан фойдаланганликларини 
кўздан кечирамиз».
17
Бундай принциплар қуйидагилардан иборат: 
1.
Ўхшатиш принципи асосида: 

Download 357,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish