ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ЎТКАЗИЛИШИ УЧУН КОРХОНА
ВА ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ БОРАСИДАГИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, етказиб
берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун истеъмолчиларнинг ўз
вақтида ҳисоб-китоб қилишларини таъминлаш, халқ хўжалигида тўлов интизомининг
аҳволи учун раҳбарларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган хўжалик
юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб
бериладиган (бажариладиган ишлар, хизматлар) қийматининг камида 15 фоизини
олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва хизматлар
кўрсатиши тақиқлансин, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сонли
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й.,
06/18/5564/2137-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 225-
сонли «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб
қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 7-банди ва 2003 йил 5
августдаги 341-сонли «Электр иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган
кундан бошлаб тўқсон кун ўтгандан кейин, етказиб берилган товарлар, кўрсатилган
хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб тушмаганлиги муддати ўтиб
кетган дебиторлик қарзи деб ҳисоблансин, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан
мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 225-
сонли «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб
қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 7-банди ва 2003 йил 5
августдаги 341-сонли «Электр иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи мавжудлигига йўл қўяётган корхона
раҳбарлари ва бош бухгалтерларига нисбатан жуда қаттиқ маъмурий ва моддий
жавобгарлик чоралари, ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш чораси қўлланилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 4
июлдаги ПФ-3274-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 92-
модда)
3. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси тўлов қобилиятига эга бўлмаган
истеъмолчиларга маҳсулот етказиб бераётган (ишлар, хизматларни бажараётган)
мансабдор шахсларни жавобгарликка, шу жумладан жиноий жавобгарликка тортиш
устидан назоратни кўчайтирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ–5684-сонли
Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларининг тўловларни
ўз вақтида ўтказишлари ва уларнинг ўзаро ҳисоб-варақларининг ҳолати устидан
доимий назоратни таъминласин, корхоналарнинг ҳисоб-варақларидан тўловлар
ўтказилишини кечиктиришга мунтазам суратда йўл қўяётган тижорат банкларининг
филиалларини тугатишгача бўлган чораларни кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат
қўмитаси вазирликлар, давлат қўмиталарининг, ҳамда бошқа давлат ва хўжалик
бошқаруви идораларининг корхоналар ва ташкилотлар бўйича дебиторлик-
кредиторлик қарзи, шу жумладан муддати ўтиб кетган қарздорлик ҳолати тўғрисида
ҳар ойлик статистика ҳисоботини ишлаб чиқсин ва 1995 йилнинг июлидан жорий
этсин.
7. Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси
Прокуратураси, Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда тўлов
қобилиятига эга бўлмаган хўжалик субъектларининг касодга учраганлиги тўғрисида
белгиланган тартибда ишларни қўзғатиш борасидаги фаолиятни кучайтирсин.
8. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги амалдаги қонунларга мазкур
Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни
бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
9. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 12 май,
ПФ-1154-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 5-сон, 89-модда; 1999 й., 7-
сон, 168-модда; 2003 й., 6-7-сон, 92-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон; 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |