Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр


Ф у т — узунлик ўлчови, 30,5 сантиметрга баравар келадИ



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

1 Ф у т — узунлик ўлчови, 30,5 сантиметрга баравар келадИ
|1
^
7
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Шунча 
бекор 
ётганинг етар, тур, ишла!— де- 
йишди.
Мен ноилож насос машина ёнига келиб, кучим бо- 
рича тиришиб сувни сепиб ташлашга тутиндим.
Ш у маҳал шамолга бардош беролмаган кичкина юк 
кемалари лангарларини кўтариб, очиқ денгизга чиқиб 
кетишди.
Капитан, тўплардан ўқ отиб, бизнинг қаттиқ хавф 
остида эканимизии уларга маълум 
қилишни 
буюрди. 
Тўпларнинг гумбурлашини эшитиб, мен кемамиз мажақ- 
мажақ бўлиб кетди, деб ўйладим. Мен қўрққанимдан 
беҳуш бўлиб қолдим. Лекин шу пайтда ҳар ким ўзини 
қутқазиб қолиш билан овора эди, менга ҳеч ким эъти- 
бор ҳам бермади, менга нима бўлгани билан қизиқмади. 
ҳам. Матрослардан бири мени оёғи билан суриб қўйиб, 
менинг ўрнимда ишлай берди. Ҳамма мени ўлди деб' 
ишонган эди. Мен анча вақт шу ҳолда ётдим.
Ҳушимга келгандан кейин яна ишга тутиндим. Мат- 
рослар тинмай ишласа ҳам, омбордаги сув тобора кў- 
паймоқда эди. 
■ 1
Кеманинг ғарқ бўлиб кетиши аниқ эди. 
Тўғри, до- 
вул сал пасая бошлаган бўлса ҳам, лекин гаванга етиб 
олгунча сув ичида туришга заррача ҳам ҳолимиз қол- 
маган эди. Шунинг учун капитан бирор одам бизни ҳа- 
локатдан қутқазиб олар деган умид билан тўплардан 
тўхговсиз отиб турди.
Ниҳоят, яқинимиздаги кичикроқ бир кема бизга ёр- 
дам кўрсатмоқ учун қайиқ юборишга журъат қилди. 
Қайиқ хавф-хатарлардан ўтиб, бизнинг кемамизга зўр- 
ға яқинлашди. Афсуски, биз унга тушолмадик, чунки 
одамлар бизни қутқазмоқ учун ўз жонларини аямай зўр 
бернб эшкак эшиб қайиқни ҳайдасалар ҳам, бизнинг 
кемамизга олиб келишнинг ҳеч иложини қилолмадилар. 
Биз уларга арқон ташладик. Улар анча вақтгача арқон- 
ни ушлай олмадилар, чунки бўрон арқонни ҳадеб бош- 
қа томонга учириб кетаверди. Лекин бахтимизга, ботир- 
ларнинг биттаси эпчиллик кўрсатди ва кўп ҳаракатлари 
бўш кетса ҳам, охири арқоннинг учини ушлаб олди. 
Шундан кейин қайиқни кемамизнинг қуйруғига тортиб 
келтириб, ҳаммамиз унга туншб олдик. Биз уларнинг 
кемасига бормоқчи эдик, лекин тўлқинга қарши юриб 
бўлмади, тўлқин бизни 
қирғоққа қараб олиб кетди. 
Қайиқни шу томонгагина юргизиш мумкин бўлди, холос.
Орадан чорак соат ўтар-ўтмас бизнинг кемамиз сув- 
га ғарқ бўла бошлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Биз тушиб бораётган қайиқни ирғитйб-ирғитиб бо- 
раётган тўлқин жуда баланд бўлганидан қирғоқни кў- 
риб бўлмас эди. Қайиғимиз тўлқин сиртига кўтарилиб 
чиққан дақиқалардагина қирғоққа тўпланган оломон- 
ни кўра олдик: биз қирғоққа яқинлашгач, бизни сувдан 
чиқариб олишга тайёрланаётган одамлар уёқдан-буёқ- 
қа елиб-югуришар эдн. Аммо биз қирғоққа жуда секин 
борар эдик.
Кўп машаққатлар тортиб, охири кечқурунга бориб 
қуруқ ерга чиқа олдик.
Ярмутга пиёда кетдик. У ерда бизни яхши кутиб ол- 
-дилар: шақар аҳолиси бизнинг бахтсизликка учрагани- 
мизни билиб, яхши уйлар тайёрлаб қўйган экан. Бизни 
лаззатли таомлар билан меҳмон қилишди, Лондонгача 
ёки Гулльгача етиб олишимизга етадиган пул ҳам бе- 
ришди.
Менинг ота-оналарим Гулльда эди, шунинг учун мен 
албатта, улар ёнига қайтиб боришим керак эди. Узбо- 
шимчалик қилиб қочиб кетган бўлсам ҳам, улар менинг 
гуноҳимни кечирар эдилар ва ҳаммамиз ҳам 
бахтиёр 
бўлур эдик.
Денгизда яна машаққат ва кулфатларга йўлиқишим- 
га ақл етиб турган бўлса ҳам, аммо шум тақдир мени 
яна денгиз саргузаштларига ундади. Менинг сайёҳликка 
бўлган кучли завқим бўшашмади ва мен яна нима қилиб 
бўлса ҳам кемага тушиш, денгизда оламни кезиб чи- 
қнш тўғрисида ўйлай бошладим.
Менинг дўстим (денгизга чўкиб кетган кема отасига 
қарашлн ўша йигитча) энди жуда хафа ва ғамгин эди: 
юз берган бахстиз ҳодиса уни эзмоқда эди. У мени ота- 
си билан танишгирди. Отаси ҳам чўкиб кетган кемага 
қаттиқ ачинмоқда эди. Чол менга жиддий йўсинда ти- 
килиб туриб, бундай деди:
йигитча, сиз бундан сўнг денгизда юрманг. Дар- 
ҳол уйга қайтиб бориб, ота-онангиздан узр сўраиг. Ота- 
сининг розилигини олмасдан саёҳат қилган киши бахт 
топа олмайди.
У ҳақ гапни айтаётганини тушундим ва унга ҳеч 
эътироз билдира олмадим. Шундай бўлса ҳам мен уйи- 
мизга қайтиб бормадим, ёру биродарларимнинг кўзига 
кўринишга юзим чидамади. Назаримда, қўшниларимиз 
гўё мени масхара қилаётгандай, дўстлар ва таниш-би- 
лишларимиз муваффақиятсизликка учраганимдан кула- 
ётгандай бўлдилар. Мен уйга қайтиб борайми ёки йўқ-
9
www.ziyouz.com kutubxonasi


ми деб кўп ўйлаганимдан кейин Гулльга эмас, Лондон- 
га қараб кетдим.
Учинчи боб
Р О Б И Н З О Н Н И Н Г А С И Р Т У Ш Г А Н И .
Қ О Ч ГА Н И . Б Р А З И Л И Я Г А Б О Р Г А Н И
Уша вақтдаги менга ўхшаган шум ва саёқ йигитча* 
лар одатда ёмон одамлар ораснга тушиб қолиб, бир* 
икки йилда 'бутунлай бузилади ва батамом йўлдан чи- 
қиб кетади. Толеимга, мен бундай одамларга йўлиқма- 
дим.
Лондонга келиш билан мен кексароқ бир ҳурматли 
капитан билан танишиб олдим. Бу одам менга кўп ях- 
шилик қилди. Мен танишгунча у ўз кемасида Африка 
соҳилларига, Гвинияга бориб келган экан. Бу саёҳати- 
дан у жуда катта фойда кўрибди. У, шу кунларда яна 
ўша ўлкаларга сафар қилмоқчи бўлиб турган экан.
Мен анча дилкаш бўлганимдан унга ёқиб қолдим. У 
бўш вақтларида мен билан ҳамсуҳбат бўлди. Денгиз- 
нинг нариги томонидаги мамлакатларни кўришни орзу 
қилиб юрганимни билиб, мени ўзи билак бирга бориш- 
га таклиф қилди.
— Сиз ҳеч сарф қилмайсиз, мен сиздан бориш учун 
ҳам, овқат учун ҳам пул олмайман, — деди у. — Агар бу 
ердан бирор буюм олиб кетишга имконингиз бўлса, Гви- 
нияда у буюмларни кўи фойдасига сота оласиз ва ундан 
келадиган фойданинг ҳаммаси ўзннгизники бўлади. То- 
леингизни синаб кўринг — зора бахтингиз очилса.
Бу капитан — кўнглида кири йўқ, тўғридил одам бў- 
либ, ҳамма унга ишонганидан унинг таклифини хур- 
сандлик билан қабул кйлдим.
Гвинияга жўнаб кетаётиб қирқ фунт стерлингга1 бир 
оз юк олдим: менинг олган юким ёввойи одамлар юр- 
тида бозори чаққон бўлган турли ўйинчоқлар эди.
Қариндошлар билан хат ёзишиб турар эдим. Буқирқ 
фунт пулни топишда менга ўшалар ёрдам берншди; мен 
уларга савдогарлик қилмоқчиман деб хат ёздим. Улар 
онамни, эҳтимол отамнидир, менинг дастлабки ишимга 
бир оз пул билан ёрдам бериб тургани унатибдилар.
Африкага қилган мана шу сафаримни саёҳатларим 
орасида энг муваффақиятлн бир сафар эди, деса бўла-

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish