Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

ДЕНГИЗДАГИБИРИНЧИҲОДИСА
Кемамиз ҳали Ҳамбер мансабидан чиқиб олмасданоқ 
шимол томондан совуқ шамол турди. Осмонни булуг 
қоплаб олди. Денгиз мавж урабошлади.
'М ен бунгача денгизда 
ҳеч бўлмаган эдим, шунинг 
учун ҳам лоҳас бўлиб, кўнглим айнийверди. Бошим ай- 
ланиб, оёқларим қалтирай бошлади, йиқилиб тушишимга 
сал қолди. Катта тўлқинлар кемага ҳар гал келиб урил- 
ганда, мен ҳозир денгизга ғарқ бўламиз, деб ўйлар 
эдим. Кема ҳар гал баланд кўтарилган тўлқин устидан 
пастга шўнғиганда, мен у энди қайтиб кўтарилаолмаса 
керак, дер эдим.
Агар омон қолсам, қадамларим яна қуруқ ерга тегса, 
дарҳол уйга — отам ёнига қайтиб 
бораман ва умрим 
бўйи ҳеч кема палубасига қадам босмайман деб, минг 
бор тавбаяар қилдим.
Менинг бу яхши ниятларим бўрон қутуриб турган 
вақт учун кифоя қилди, холос.
Шамол тиниб, тўлқин пасайиши билан ўзимни анча 
енгил сеза бошладим. Дуруст, ҳали денгиз касалидан 
бутунлай халос бўлолганим йўқ, лекин кечга яқин ҳаво 
очилди, шамол тамом тўхтади, кишини завқлантиради- 
ган гўзал кечки пайт бошланди. Қуёш ярқираб чиқди. 
Шамолсиз сокин денгиз қуёш нурида шундай гўзал ман- 
зара ҳосил этдики, мен бупдақа кўнгил очувчи дилхуш 
манзарани ҳеч қачон кўрмаган эдим.
Тун бўйи роҳат қилиб ухладим. Эртасига ҳам қуёш 
кечагидек ярқираб чиқди. Меида кечаги денгиз касали-
5
www.ziyouz.com kutubxonasi


дан ному нишон ҳам қолмади. Кўнглим дарҳол ором 
топиб, дилим хуш бўлди ва кеча менга шафқатсиз ва 
қўрқинчли бўлиб туйилган денгизга ҳайратланиб тикила 
бошладим, у бугун жуда беозор ва оромбахш эди.
Шу пайтда, қасд қилгандек, мени ўзи билан бирга 
боришга ташвиқ қилган ўртоғим ёнимга келиб елкамга 
урди ва:
— Хўш, оғайни, кайфинг қалай? Қўрққанингга имо- 
ним комил. Ростини айт: кеча шаббода 
турганда хўб 
қўрқдинг-а?— деди.
— Шаббода дейсанми? Шаббода эмиш-а? У — қутур- 
ган бўрон эди-ку. Бундай даҳшатли бўронни мен ту- 
шимда ҳам кўрган эмасман!
— Бўрон дейсанми? 
Эеингни епсан! 
Сенингча шу 
ҳам бўронда-а? й ўқ, бу ҳали ҳолва! 
Айтмоқчи, сен 
денгизда биринчи бўлишинг: қўрққанингга ажабланиб 
бўлмайди... Ю р, оғайни, яхшиси шарбат қайнаттириб, 
бир стакандан ичайлигу, 
бўронни эсдан чиқарайлик. 
Бунга қара, қандай яхши кун! Ажиб ҳаво, шундай 
эмасми?
Хуллас, иш ҳамма 
денгизчиларга 
хос шумликкэ 
айланди: шарбат қайнатилди, мен ичиб тоза маст бў- 
либман ва ҳамиша ваъда, тавбаларимни, дарҳол уйга 
қайтиб кетиш ҳақидаги фикрларимни винога ғарқ қи- 
либ юборибман. Денгизда сокннлик пайдо бўлиши била- 
ноқ, тўлқин ютиб юборади деб қўрқишларим ҳам йўқол- 
дн ва шу ондаёқ ҳамма яхши ниятларимни унутиб юбор* 
дим.
Олтинчи куни Ярмут рейдига1 етиб келдик. Бўрон- 
дан кейин шамол рўпарадан уриб турди, шунинг учун 
биз жуда секин юрдик. Ярмутда лангар ташлашга маж- 
бур бўлдик. Орқ цан шамол туришини кутиб етти-сак- 
киз кун шу ерда туриб қолдик.
Шу кунлгрда Ньюксладан рейдга кўп 
кема келиб 
тўхтади. Агар шамол тобора кучайиб бормаганда, беш 
кундан кейин эса яна 
ҳам зўрайиб довулга айланиб 
кегмаганда эди, биз бунчалик узоқ тўхтаб қолмай, сув 
кучайиши билан дарёга чиқиб олган бўлар эдик.
Кемамизнинг лангарлари ва лангар арқонлари маҳ- 
кам бўлганидан матросларимиз жуда хотиржам бўлиб, 
сира парво қилмадилар. 
Улар, бизнинг кемамиз ҳар 
қандай хавф-хатардан холи деб ишонган эдилар ва шу- 
нинг учун ҳам бутун бўш вақтларини ўйин-кулги билан
1 Р е й д — кемалар тўхтайдиган жой,
6
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўтказар эдилар. Амко тўққизинчи кунй эрталаб шамол 
яна кучайди ва сал ўтмай даҳшатли довулга айланиб 
кетди. ўКуда синалган, 
тажрибали 
денгизчилар ҳам 
ҳаттиқ қўрқдилар. Капитанимизнинг гоҳ каютага, гоҳ 
каютадан чиқиб менинг ёнимдан ўтаётганда оҳистагина 
овоз чиқариб: «Биз ҳалок бўлдик! 
Биз ҳалок бўлдик! 
Тамом бўлдик!» деган сўзларини бир неча бор эшитдим. 
Лекин шундай 
бўлса ҳам у ўзини 
йўқотиб қўймади, 
матросларнинг ишини зийраклик билан кузатиб, кема- 
сини қутқазиш учун бутун чораларни кўрди.
Қўққисдан аллаким, биздан нарироқда турган бир 
кема ғарқ бўлиб кетди, деб қичқирди.
Довул 
яна 
нкки кемани лангардан 
суриб, очиқ 
денгизга элтиб ташлади. Уларни қандай фалокат кут- 
моқда? Қаттиқ бўрон мачталарнинг ҳаммасини синдириб 
юборган эди.
Кечқурун штурман 
билан боцман 
капитан ёнига 
келиб, кемани қутқазиб қолмоқ учун олдинги мачтани 
кесиб ташлаш зарур, дейишди.
— Бир минут ҳам кечикиб бўлмайди! Буюринг, биз 
уни кесиб ташлайлик,— дейишди улар.
— Бир оз кутайлик, эҳтимол 
бўрон пасаяр,— деди 
капитан.
У мачтани кестиришпи сира истамас эди, лекин боц- 
ман, агар мачта қолдириладиган бўлса, кема денгизга 
гарқ бўлиб кетади, деб исбот қилгандан кейин, капитан 
ноилож рози бўлди.
Олдинги мачта (фок-мачта) кесилгандан кейин, бош 
мачта (грот-мачта) қаттиқ қимирлаб, 
кемани лапанг- 
лата бошлади, оқибатда уни ҳам кесиб ташлашга маж- 
бур бўлинди.
Тун 
бошланди. 
Кеманинр 
иккинчи қаватидаги 
омборга тушган бир матрос, кемага сув киряпти, деб 
қичқирди. Омборга 
яна бир матросни 
юбордилар, у 
ҳам, сув тўрт футча1 кўтарилибди, деб хабар берди.
Капитан:
■— Ҳаммангиз насос машиналар билан сувни чиқариб 
ташланглар!— деб команда берди.
Бу командани эшитиб, қўрқиб 
кетганимдан беҳуд 
бўлиб қолибман: ўлаётган одамдек каравотга чалқанча- 
сига чўзилиб қолдим. Лекин матрослар мени туртишиб, 
хушёқмаслик билан ётмай, ишла деб талаб қилишди.

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish