Ҳаётй [ажойиб саргу з а ш тлар гр


РОБИНЗОННИНГ УЗ ОРОЛИНИ ТЕКШИРГАНИ



Download 7,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/37
Sana26.04.2022
Hajmi7,37 Mb.
#583452
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
Daniel Defo. Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari

Ўнинчи боб
РОБИНЗОННИНГ УЗ ОРОЛИНИ ТЕКШИРГАНИ
Сават тўҳимоқчи бўлиб кўп уриндим, лекин топган 
хипчинларим жуда мўрт бўлганидан уринишларим бе- 
ҳуда кетди.
Болалик чоғимда шаҳримиздаги 
бир саватчининг 
уйига борардим ва сават тўҳиётганда зеҳн қўйиб тики- 
либ турардим. Мана энди ўша кузатишларим қўл ке- 
либ қолди. Болалар ҳар бир ишни билиб олишни ҳавас 
қиладиган ва катталарга ёрдамлашишни 
яхши кўра- 
диган бўладилар. Саватчининг ишларига қарайвериб, 
тез орада сават тўқишни ўргандим, кейин саватчи дўс- 
тимга қўлимдан келганча ёрдамлаша бошладим. Оз- 
оздан ўргана бориб, сават тўқишда ундан қолишмай- 
диган бўлиб олдим. Энди эса менга материал етиш- 
масди, холос. Охири бошимга бундай фикр келди: мен 
қозиқ қилган дарахтларнинг новдаси сават тўқиш учун 
ярамасмикан? Ахир, уларнинг новдаси ҳам биздаги тол 
ва мажнунтол новдаси сингари синмайдиган, эгилади- 
ган бўлади-ку. Мен синамоққа улар новдасидан сават 
тўқиб кўрмоқчи бўлдим.
Эртасига чорбоққа бориб, 
ингичка-ингичкаларини 
танлаб бир неча новдани кесиб олдим, кейин билсам бу 
новдалар сават тўқиш учун жуда боп экан. Иккинчи 
дафъа бу новдалардан кўпроқ кесиб келмоқ учун бол
-1
67
www.ziyouz.com kutubxonasi


та олнб келдим. Бу ерда саватбоп бу хилдаги дарахт- 
лар жуда кўп бўлганидан унча овора бўлмадим. Кесиб 
олипган новдаларни капам ёнига олиб келиб, яшириб 
қўйдим.
Еғингарчилик мавсуми бошланди дегунча саваг' ва 
гажава тўқишга ўтириб, жуда кўп сават ва гажава тў- 
қиб ташладим. Бу саватлар менинг турли-тумаи иш- 
ларимга қўл келди: уларда тупроқ ташидим, ҳар хил 
нарсаларимни солиб қўйдим ва ҳоказо. Тўғри, менинг 
саватларим дағалроқ чиқди, уларни силлиқ ва чиройли 
қилолмадим, шундай бўлса ҳам, ишқилиб бу сават- 
ларнинг хизмати яхши бўлди, менга шу керак эди, хо- 
лос.
Шундан буёқ мен тез-тез сават тўқийдиган бўлдим, 
эскилари синиб, титилиб 
ёки ишга 
ярамай 
қолади, 
шунда янгиларини тўқиш керак бўлади. Мен ҳар хил 
катта ва кичкина саватлар тўқидим, лекнн энг муҳими 
дон асрамоқ учун чуқур ва маҳкам саватларни кўпай- 
тириб олдим: мен бу саватлар қоп ўрннни босармикан 
деб тўқидим. Тўғрй, ҳозирча менинг доним оз эди, ле- 
кин бир неча йил ичида донни кўпайтпрнб олиш уми- 
дим бор.
Бутун оролни айланиб текшириб чиқишга қасд қил- 
ганимни ва сой бошигача ҳамда ўзим капа тиккан жой- 
дан юқорироққа борганимни айтиб ўтган эдим.
Бу жойдан оролнинг рўпарасидаги соҳилга бемалол 
ўтса бўлар экап, ҳали у томонни ҳеч бир бориб кўр- 
маган эдим. Милтиқ, болта, анча-мунча дори, сочма ва 
катта ўқ олдим, ҳар эҳтимолга қарши, иккита қотгаи 
нон ва икки бош майиз ҳам олдим, кейин йўлга туш- 
дим. Ҳар вақтдагидек ит ҳам орқамдан эргашди.
Капамга яқинлаб бориб, тўхта.май ғарб гомонга қа- 
раб кета бердим. Ярим соатча 
юрувдим, 
рўпарамда 
денгиз пайдо бўлди, денгизда эса бир бўлак қуруқ ер 
бор эди. Бу ҳол мени ҳайратда қолдирди.
Ҳаво очиқ, қуёш чиқиб турмоқда, мен унинг қуруқ ер 
эканини пайқадим-у, лекин қитъами ёки оролми эка- 
нини билолмадим. Ғарбдан жанубга томон чўзилиб ёт- 
ган бу ер баланд, ялпоқ тепалик бўлиб, менинг оро- 
лимдан жуда узоқ, мўлжалимча қирқ милча, эҳтимол 
ошиқ ҳам келар эди.
Бунинг қандақа ер эканлигини билолмадим. Шуни 
аниқ билдимки, бу ер Жанубий Американинг Испания 
мулкларига яқин қисмн экани эҳтимолдан узоқ эмас. 
Бу ерда одам ейдиган ваҳшийлар ншашн жуда эҳти-
68
www.ziyouz.com kutubxonasi


Й'ол, мабодо мен шу жойга тушнЬ қьл^ая бўлеам, аҳ- 
волим бундан ҳам ёмон бўлар эди.
Бу фикр руҳимни жуда кўтариб юборди. Демак, ўз 
қисматимга лаънатлар ўҳиб чакки 
қилган 
эканман. 
Яна ҳам ёмон кунларга ҳолмогим мумкин эди. Довул 
мени бошқа жойга элтмасдан, шу жойга келтириб таш- 
лади деб, афсус қилиб ўзимни ўринсиз койитган экан- 
ман. Демак, менга шунчалик раҳм-шафқат кўрсатгани 
учун қисматимдан миннатдор 
бўлмоғим
керак.
Шу тариқа фикр-хаёл билан, секин-аста илгарига 
юриб бора бердим, аммо оролшшг бу қисми мен аввал 
бошда уй қурган қисмидан кўп аъло эканлигига қадам- 
бақадам ишонч ҳосил қила бордим. Бу ер гўзал кўка- 
ламзорлар, ажиб гуллар, кўркам дарахтзорлардан ибо- 
рат, сайроқи қушлари одамни мафтун қиларди.
Бу ерда тўтилар жуда кўп экан, м.ен булардан би- 
рини тутиб олгим келди; тўтини одамшаванда қилиб, 
гапиришга ўргатмоқчи бўлдим. 
Анча 
урпнишлардан 
кейин бир ёш тўтини ушла.6 олдим: калтак билан унинг 
қанотига урган эдим, у учиб кета олмади. У карахт 
бўлиб қолган эди, мен уни ҳушига келтириб, уйга олиб 
келдим. Охири мен уни отимНи айтиб чақиришга ўргат- 
дим.
Денгиз соҳилига етгач, тақднр мени оролнинг энг 
ёмон қисмига келтириб ташлаганига яна бир бор ишон- 
дим.
Бу ерда тошбақа ниҳоятда кўп, оролнинг мен тур- 
ган қисмида бўлса, бир ярим йил мобайнида атиги учта 
тошбақа топдим, холос. Бу ерда турли-туман жинсдан 
бўлган қушлар ниҳоятда кўп. Мен умримда кўрмаган 
ва билмаган қушлар бор. Гарчи мен отларини билма- 
сам ҳам, баъзи қушларнинг гўшти жудаям ширин эди. 
Мен билган қушлар орасида, энг яхшилари пингвинлар 
эди.
Такрор айтаманки, бу соҳил мен турган соҳилга қа- 
раганда ҳар жиҳатдан ҳам кўп даражада аъло эди. 
Аммо шунга қарамай бу жойга кўчиб келмоқни сира 
ихтиёр қилмадим. Уз капамда икки йилча яшадим, у 
жойга ўрганиб қолдим: бу жойда эса ўзимни гўё йў- 
ловчидек, худди меҳмондек ҳис қилдим, кўнглнм бир 
хил бўлиб, уйга қайтиб кетгим келаверди.
Соҳилга чиқнб, шарқ юмонга бурилдим-да, қирғоқ- 
ни ёқалаб ўн икки милча юрдим. Иккннчи марта бу 
ерга бошқа томондан келаман деган фикр билан белги
69
www.ziyouz.com kutubxonasi


учун шу ерга узун калтак суқиб қўйиб, орқамга қайтиб 
кетдим.
Мен уйга бошқа йўл билан қантиб кетмоқчи эдим.
«Орол унча катта эмас, бунда одам адашмайди,— 
деб ўйладим.— Адашиб қолгапимда ҳам тепага чиқиб 
қарайману эски уйимнинг қаерда эканини кўриб ола- 
ман».
Бироқ катта хато қилдим. Соқилдан икки милча 
нари боргандан кейин, кенг воднйга тушиб қолдим, бу 
водий қалин дарахтлар ўсиб ётган бир-бирига туташ те- 
палардан иборат эдики, ўзимнинг 
қаерда 
эканимни' 
билмоқнинг ҳам сира иложи бўлмади. Мен қуёшга қа- 
раб юрмоғим мумкин эди, лекин буникг учун шу пайт- 
да қуёшнинг қайси томонда эканини аниқ билиб олмоқ 
қерак эди.
Энг ёмон нарса шу бўлдики, мен водийда адашиб 
юрган уч-тўрт кун ичида ҳаво булут бўлиб, қуёш сира 
кўринмади. Охири яна соҳилга, ўзим калтак суқиб кет- 
ган жойнинг ўзига қайтиб келишга мажбур бўлдим.
Бу ердан уйга аввалги йўл билаи келдим. Кун жуда' 
иссиқ, бунинг устига кўтарган юким — милтиқ, ўқ-дори 
ва болтам ҳам анча оғир эди, шунинг учун мен аста- 
секин, йўлда дам ола-ола, охири уйга етиб келдим.
Ўн биринчи боб

Download 7,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish