«иқта»
деб, ер эгалари эса
«иқтадор»
деб аталган. Аста-секин бу
ерлар авлоддан авлодга мерос сифатида ўтадиган бўлди. Иқта билан бир
пайтда ерга эгалик қилишнинг бошқа турлари ҳам мавжуд эди.
Бу даврда Мовароуннаҳрда диндорларга ва диний идораларга тегишли
вақф ерлари ҳам анча кенгайди, бу эса ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтда мусулмон
диндорларининг ўрни катта бўлганлигидан далолат беради.
Бу даврда ерга эгалик қилишнинг хусусий шакли оз миқдорда бўлса-да
сақланиб қолинди. Бу ерда шуни унутмаслик керак-ки, Мовароуннаҳрга
Қорахонийлар билан бирга жуда кўп кўчманчи туркий қабилалар кириб келди.
Ушбу қабилалар Қорахоний ҳукмдорларга кўрсатган хизматларига қараб
катта-катта ерларга, серунум яйловларга эгалик қилдилар. Баъзи ҳолларда
суғориладиган деҳқончилик ерлари ҳам кўчманчиларга яйлов тариқасида
бўлиб берилган.
Қорахонийлар давлати сиѐсий тизими
1
.
1
А.Сагдуллаев ва бошқ. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиѐти. – Тошкент: Академия, 2000. – 102-
103 бб.
Хоқон, Хоқон-ул-хоқон,
Қорахон, тамғачхон
Элекхон
Шайхулислом
Даргоҳ
Бош вазир
Имом, Саййид,
Садр, шайх,
фақиҳ, қози,
муфти, Мунши
Улуғ ҳожиб,
Мунши,
Битикчи,
Қушчи, Ошчи,
Оғичи, Бирук,
Тавочи
Девони мустафий
Девони мушриф
Девони борид
Девони амид
Девони ушрот
Девони вақф
Волий бек
178
Қорахонийларда мулкчилик ва ҳарбий тизим.
Суғориладиган ҳудудлардаги қишлоқ аҳолиси қишлоқ жамоаси
шароитида яшар эди. Барча кўринишдаги ерлардан шариат қонунларига
биноан давлат хазинасига турли солиқлар, хирож ва бошқалар олинган. Ерга
ѐлланиб ишловчи кишилар – мардикорлар фаолияти ҳам сақланиб қолинди.
Улар иқтадорлар ва кичик ер эгалари қўлида маълум шартлар асосида
ишлаганлар.
Қорахонийлар даврида Мовароуннаҳр, умуман, Ўрта Осиѐда ер эгалиги
муносабатлари кенг илдиз отган бўлса-да, лашкарбошилар, амалдорлар ва
йирик диндорлар уйларида қўллар ҳам ишлаган. Бу ўша пайтда «уй қўллари»
сақланиб қолганлигини билдиради.
Қорахонийлар Ўрта Осиѐни босиб олганларидан сўнг бу ердаги
иқтисодий-маданий ҳаѐтда ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, шаҳарлар
тараққий этди, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ривожланди. Шаҳарлар
ривожланиши билан шаҳар аҳолиси сони ҳам кўпайиб борди. Сомонийлар
давридаѐқ йирик шаҳарлар бўлган Самарқанд, Бухоро, Термиз, Марв,
Қорахонийлар даврида янада кенгайди. Бу шаҳарлар энди уч қисмли-арк,
шаҳаристон, работдан иборат шаҳарларга айланди. Уларда янгидан-янги
ҳашаматли иморатлар пайдо бўлди. Бу иморатлар ўз тузилиши ва нақшлари
билан ажралиб туради.
Қорахоний ҳукмдори Шамс-ул-Мулк Бухоро яқинида сарой барпо этди
ва бундан ташқари Ҳазара қишлоғи яқинида Дингарон масжидини ва унинг
ѐнида Барати Малик номи машҳур бўлган карвонсарой қурилди. Бухоро
шаҳрида 1127 йилда Қорахоний Арслонхон томонидан машҳур иморат –
Хоқон
Хоқон мулки
Иқта
мулки
Вақф
мулки
Деҳқон
мулки
Жамоа
мулки
Хоқон
Черик
Сўбоши
Минглик
Хайлбоши
Юзлик
Човуш
Ўнлик
Ўнбоши
шиҳна
179
Минораи Калон барпо этилди. Вобкентда XII аср охирида Бухоро садри
Абдулазиз II томонидан қурилган минорани, Жарқўрғонда (Сурхондарѐ
вилояти) Қорахонийлар томонидан 1108-1109 йилларда бунѐд этилган
минорани, шунингдек Бухородаги Намозгоҳни ва Атторий масжидини
алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.
Қорахонийлар даврида Самарқанд шаҳрида ҳам кўплаб бинолар барпо
этилди. Афросиѐбдаги археологик қазишмалар шундан далолат беради.
Лекин, муғуллар истилосидан сўнг бу бинолар вайронага айланди.
Термиз шаҳри XI-XII асрларда анча ривожланди, янги мустаҳкам
мудофаа девори қурилди, бу ерда барпо этилган Термиз ҳукмдорлари саройи
айниқса машҳурдир. Бу саройни қазиб очган археологлар турли идишлар
билан бирга афсонавий ҳайвонлар тасвирларини ҳам топишди. XI-XII аср
бошларида Хоразмда ҳам кўпгина бинолар қад кўтарди. Урганчдаги
Фахриддин Розий ва Шайх Шариф мақбарасини, кўплаб карвонсаройларни,
Буронқалъа, Наифқалъа ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин.
Шаҳарлар тараққиѐти ҳунармандчиликнинг ривожланишига ҳам олиб
келди. Ҳунармандчилик тараққиѐти Ўрта Осиѐнинг фойдали қазилмалар, хом
ашѐ манбаларига бойлиги билан белгиланади. Ҳунармандчиликнинг асосий
марказлари шаҳарлар эди. Ўрта Осиѐнинг турли жойларида олиб борилган
археологик қазишмалар ва ѐзма манбалардаги маълумотларга қараганда XI-
XII асрларда шаҳарлар ва баъзи йирик қишлоқларда тўқимачилик,
кулолчилик, металл ва шиша буюмлари ишлаб чиқариш ва бошқа
ҳунармандчилик турлари анча ривожланган.
Халқ амалий санъати – меъморчиликда, металл ва сирли сопол
идишларда ўз аксини топди. Улар турли-туман нақшлар ва тасвирлар билан
безатилган. Сақланиб қолган меъморий иншоотлар ва археологлар томонидан
очилган шаҳарлардан олинган маълумотлар тасвирий санъатнинг,
нақшинкорликнинг ўзига хос йўлдан ривожланиб борганлигидан далолат
беради. Меъморий иншоотларда кичик ғиштлардан чиройли қилиб
чиқарилган нақшлар, ўйма нақшлар, турли геометрик шакллар билан
безатилган. Ислом таълимотининг расмий таъқиқига қарамасдан турли
кўринишдаги тасвирлар саройларни безаб турган. Бу давр шаҳарларининг
ѐғоч ўймакорлиги ҳам анча ривожланган.
XI-XII асрларда Ўрта Осиѐда товар-пул муомаласи ва савдо-сотиқ ҳам
анча ривожланади, нафақат ички савдо, балки ташқи савдо ҳам гуллаб-
яшнади. Бу ўринда Хитойни Волга бўйлари, Шарқдаги мусулмон
мамлакатлари ва Византия билан боғловчи карвон йўлларининг Ўрта Осиѐ
ҳудуди орқали ўтганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бу йирик савдо
йўллари Ўрта Осиѐнинг йирик шаҳарлари – Фарғона, Шош, Самарқанд,
Бухоро, Насаф, Кеш, Термиз, Урганч, Марв ва бошқалар орқали ўтиб,
уларнинг савдо марказлари сифатидаги аҳамиятини кучайишига, давлатчилик
анъаналарининг янада тараққий этишига катта таъсир кўрсатган.
Ўрта Осиѐ ўрта асрлар даври тарихида 200 йилдан зиѐдроқ ҳукм сурган
Қорахонийлар сулоласи ўша давр Ўзбекистон халқи давлатчилиги тарихида
180
ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тарихий маълумотларга кўра, ҳозирги
Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудлари Қорахонийлар давлати таркибида
бўлган. Қорахонийлар сулоласининг ўзбек халқи давлатчилиги тарихидаги
аҳамияти шундаки, Қорахоний ҳукмдорлари давлат бошқарувининг илгаридан
мавжуд бўлган тизими ѐки ташкилотлари ўрнига бошқачароқ, яъни, нисбатан
қадимги кўчманчилар услублари, қадимги туркийлар анъаналари билан
боғлиқ бошқарув тартибини жорий этдилар. Шу билан бирга Қорахонийлар
ҳукмронлиги даври ўзидан олдинги мукаммал бошқарув тизимига эга бўлган
Сомонийлар бошқарувидан ўзига хос бўлган иқта (ер-мулкни тортиқ қилиш)
ва вилоятларга бўлиб бошқариш (элекхонлар) тизими билан ҳам ажралиб
туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |