Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

 
 
 


184 
Ғазнавийлар давлат бошқарувида мансаблар ва хизматлар
1

 
1
Азамат Зиѐ. Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 113-123 бб. 
Амир 
Девонлар 
Даргоҳ
Ҳожиблик
Вазир (бош вазир) 
девони 
Ҳарбий ишлар 
девони 
Расмий тадбирлар ва 
ҳужжатларни 
расмийлаштириш 
девони 
Ҳисоб китоб, молия 
девони 
Почта – хабарчи 
девони 
Сипоҳдор
(сарой хизматчиси) 
Давотдор (Олий 
ҳукмдор ҳужжатлари, 
ѐзув-чизувига масъул 
хизматкор) 
Пардадор (сир сақловчи, 
яширин вазифаларни 
бажарувчи) 
Муртабадор (саройдаги 
ўрта даражадаги 
амалдор) 
Хазиначи
Вилоят бошлиғи – 
волий
Вилоят ижроя 
бошқарув ишлари – 
амид
Шаҳар бошлиғи – 
раис
Қалъа бошлиғи – 
шиҳна қутвол 
Сипоҳсалор 
(Бош қўмондон) 
Салор (юқори 
даражадаги ҳарбий 
лашкарбоши) 
Сарҳанг (ўрта 
даражадаги ҳарбий 
лашкарбоши) 
Ҳайл (бир неча ўн 
отлиқлар бошлиғи) 
Улуғ ҳожиб 
Сарой ҳожиби 
Навбатчи ҳожиб 
Ҳожиб - 
жомадор 


185 
 
Салжуқийлар давлати. 
Ўз давлатини барпо этган кўчманчи халқлар давлатчилиги тарихида 
Салжуқийлар давлати муҳим аҳамиятга эгадир. Салжуқийлар сулоласи туркий 
ўғўз қавмининг 
қиниқ уруғи
ѐки қабиласидан чиққан бўлиб, ҳозирги 
Жанубий Қозоғистон ҳудудларига тўғри келувчи Сирдарѐнинг ўрта оқимидан 
Талас водийсигача, Сирдарѐнинг қўйи оқимларида кўчиб юрувчи этник 
гуруҳлар бўлган. Манбаларнинг маълумот беришича, бу сулоланинг пайдо 
бўлиши қиниқ қабиласи вакили бўлган Салжуқ номи билан боғлиқ бўлиб, у Х 
асрнинг ўрталарида ўғўзлар Ябғусининг хизматида бўлиб, йирик ҳарбий 
унвон – «Сўбоши» унвонига сазовор бўлади. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарий 
«Салжуқ Сў-боши» дея маълумот беради. 
Х асрнинг 61-62-йилларида ўғўзлар Ябғуси билан келишолмаслик 
туфайли (мусулмон динини қабул қилиш ва қилмаслик масаласида) қиниқ 
қабиласи ажралиб кетиб, уларнинг бир қисми Сирдарѐнинг қуйи оқимларига 
кўчиб кетадилар. Иккинчи, катта қисми эса Самарқанд ва Бухоро ўртасидаги 
чўлларда, Нурота тоғларига келиб ўрнашадилар. XI асрнинг бошларидан 
бошлаб қиниқ қабилаларининг ўтроқлашув жараѐнлари кучайиб боради. 
Тадқиқотчиларнинг 
маълумотларига 
кўра, 
1025 
йилда 
Мовароуннаҳрдаги Салжуқнинг набиралари Маҳмуд Ғазнавийга мурожаат 
қилиб Шимолий Хуросонга кўчишни (4000 оила) сўрайдилар. Маҳмуд 
Ғазнавийнинг рухсати билан шу йили Салжуқнинг набиралари бошлиқ қиниқ 
қабилалари Сарахс, Фарова ва Обивард атрофларига жойлашиб, бу 
ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтга тезда аралашиб 
кетадилар. Воқеаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, Салжуқийлар билан 
Ғазнавийлар ўртасидаги муносабатлар йилдан-йилга жиддийлашиб, охир 
оқибат юқорида эслатилган Данданакон жанги келиб чиқди. Бу жангдан сўнг 
Салжуқнинг набираси Тоғрулбек Хуросоннинг ҳукмдори деб эълон қилинди 
ҳамда сиѐсий тарихда, Ғарбий Осиѐда Салжуқийлар сулоласи расман ташкил 
топди. 
XI асрнинг 40-йилларидан бошлаб Салжуқийлар Хуросон, Гургон, 
Деҳистон ва Хоразмни бутунлай қўлга киритиб, Эрон, Афғонистон, Ироқ, 
Кавказорти ва Кичик Осиѐга ҳарбий юришлар уюштирдилар. Айниқса, 
Султон Алп Арслон (1063-1072 йй) ва Султон Маликшоҳ (1072-1092 йй) 
ҳукмронлиги даврида Салжуқийлар давлатининг ҳудудлари янада кенгайиб, 
мамлакатнинг юксалган даври бўлди. Султон Маликшоҳ даврида Самарқанд, 
Бухоро ва маркази Ўзганд бўлган Фарғона ҳам Салжуқийлар давлатига 
буйсунади. 1092 йилда Султон Маликшоҳ вафот этгач унинг ворислари 
ўртасида тож-тахт учун кураш авж олиб кетди. Бир неча йиллик курашлардан 
сўнг 1118 йилда Маликшоҳнинг ўғли Султон Санжар (1118-1157 йй) тахтни 
эгаллашга муваффақ бўлди. 
Буюк Салжуқийлар сулоласининг сўнгги йирик вакили бўлган Султон 
Санжар даврида давлатнинг пойтахти Марв шаҳрига кўчирилди. Султон 
Санжар Мовароуннаҳрдаги Қорахитойларнинг ички ишларига, сиѐсатига 


186 
катта таъсир ўтказа олишга эришган Салжуқийлардан эди. У ҳокимиятни 
қўлга олиши биланоқ ҳарбий юришларни кучайтиради. Натижада бир қанча 
вилоятлар, хусусан, Мозандарон, Хоразм, Сейистон, Ғазна ва Мовароуннаҳр 
Салжуқийлар давлатига буйсундирилади. Манбаларнинг маълумот беришича, 
Султон Санжар «Улуғ султон», «Султонларнинг султони», «Шаҳаншоҳ» каби 
унвонлар билан улуғланган. 
Таъкидлаш лозимки, Салжуқийлар давлати сингари улкан ҳудудларни 
ўз ичига олган давлатни ягона марказдан туриб бошқариш осон эмас эди. 
Шунинг учун ҳам марказдан туриб бошқарувдаги қийинчиликлар, сулола, 
вакилларининг тож-тахт учун курашлари, маҳаллий ҳукмдорларнинг 
мустақилликка интилишлари, қарам ўлкалардаги норозилик ҳаракатлари 
Салжуқийлар давлатининг заифлашувига сабаб бўлган эди. Натижада Султон 
Санжар даврига келиб Салжуқийлар давлатининг ғарбий Ироқ қисмида унинг 
таъсири пасайиб қолади. Мамлакатнинг шарқий қисми – Эрон, Афғонистон, 
Хоразм ва Мовароуннаҳрда Султоннинг таъсири бирмунча кучли эди. Аммо, 
1141 йилда Султон Санжар ва унинг вассали ҳамда иттифоқчиси, Қорахоний 
Маҳмудхоннинг бирлашган қўшинлари билан қорахитойлар ўртасида 
Самарқанд яқинидаги Қатвон чўлидаги жангда Султон Санжар қўшинлари 
мағлубиятга учрайди. Натижада Мовароуннаҳр қўлдан кетиб, султоннинг 
мавқеи анча пасайиб кетди. 
Салжуқийларнинг мағлубиятидан Хоразмшоҳ Қутбиддин Муҳаммад 
Отсиз усталик билан фойдаланиб, 1141 йилнинг қишида Салжуқийларнинг 
пойтахти Марвни босиб олди ва 1142 йилда Нишопурга юриш қилди. Лекин, 
Султон Санжар Хоразм қўшинларини Хуросондан қувиб чиқарди ва Отсизни 
яна ўзига бўйсундиришга эришди. Султон Санжарнинг ҳаракатларига 
қарамай, Салжуқийлар давлати ўзининг аввалги қудратини йўқота бошлаган 
эди. Салжуқийларга ҳал қилувчи зарбани Балх ва Хутталон вилоятларида 
яшовчи 
Ғўз
қабилалари берди. 1153 йилда улар Султон Санжар қўшинларини 
тор-мор этиб, унинг ўзини асир олдилар. Ғўзлар ҳимоясиз қолган Марв ва 
Нишопур шаҳарларни талон-тарож қилиб, ўт қўйдилар. Султон Санжар 1156 
йилда асирликдан қочишга муваффақ бўлса ҳам, лекин Салжуқийлар 
давлатини тиклай олмади ва бир йилдан кейин вафот этди.
А. Зиѐ тадқиқотларига кўра, Салжуқийлар давлат бошқаруви ўзига хос 
эди. Давлат бошлиғи, олий ҳукмдор Салжуқийлар хонадони вакили бўлиб 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish