161
Аҳволни яхшилаш учун айрим ҳаракатлар қилинган бўлишига қарамай,
Тоҳирийлар даврида аҳоли кўпгина қатламларининг айниқса, зироаткор-
деҳқонларнинг аҳволи оғир бўлиб қолаверди. Мисол учун, 844 йилда
Абдуллоҳ ибн Тоҳир зироаткор-деҳқонлардан олинган хирождан 48 млн.
дирҳам тўплаган эди. Солиқларнинг кўплиги деҳқонларнинг қўзғолон
кўтаришига олиб келган. Тоҳирийлар бу қўзғолонларни шафқатсизларча
бостириб турганлар. Бу ҳол ижтимоий-иқтисодий зиддиятлар бир қадар
сақланиб қолганлигини кўрсатади.
Манбаларда Тоҳирийларнинг исломлаштириш сиѐсатида мустаҳкам
турганликлари қайд этилади. Улар ҳуқуқий муносабатларни ислом
пешволарига таянган ҳолда ривожлантирганлар. Шунинг учун ҳам
Тоҳирийлар ислом динини халқ орасида кенг ѐйиш сиѐсатини давом эттириб,
ислом руҳонийларини асосий таянч деб билганлар. Талха ибн Тохир даврида
зардўштийлик дини сақланиб қолган Уструшонада ҳам ислом дини қабул
қилдирилган.
Ўз ҳукмронлик ерларида мустаҳкам тартиб сақланишини хоҳлаган
Абдуллоҳ ибн Тоҳир ўзига қарши ҳар қандай ҳаракат ѐки қўзғолоннинг
олдини
олишнинг
энг
муҳим
усули
–
солиқ
йиғувчиларнинг
суистеъмолликларига йўл қўймасликда деб ҳисоблар эди. У турли
солиқларнинг миқдорини камайтирмаган бўлса-да, солиқлар йиғишда турли
жиноий ишга қўл урганларни жазолар эди. Амал ва мансаб эгаларининг
ўзбошимчалигини олдини олиш ва давлат хазинасига зиѐн етказмаслик
мақсадида Адбуллоҳ ўз қўл остидаги ўзига содиқ кишилар орасидан
айғоқчилар танлаб, уларнинг хизматидан фойдаланар эди. Бундай махфий
шахслар жойларда ҳукмдорларнинг юриш-туриши, ҳар бир мансабдорнинг
Абдуллоҳ олдидаги мажбуриятларини қай даражада бажаришлари хусусида
ноибга хабар етказиб туришган. Демак, амалдор хоҳ вилоят ҳокими бўлсин,
хоҳ йирик деҳқон бўлсин, Абдуллоҳнинг назорати остида бўлган.
Тоҳирийлар давлати кўп сонли билимдон амалдорларга муҳтож эди. Шу
боис Абдуллоҳ ибн Тоҳир аҳолининг барча қатламлари маълумот олишини
таъминлашга ҳаракат қилди. Манбаларнинг маълумот беришича, Абдуллоҳ
отаси Тоҳир сингари шоир бўлган. Абдуллоҳнинг Марв, Амул ва Хоразмни
бошқариб турган жияни Мансур ўзининг фалсафий асарлари билан машҳур
бўлган. Абдуллоҳнинг ўғли Тохир II ҳам отасидан ўрнак олишга ҳаракат
қилган.
Умуман, Абдуллоҳ ва Тохир II ҳукмронликлари даври маҳаллий
маданиятнинг қайта тикланиш даври бўлди. Аммо, бу ўта мураккаб ва қийин
жараѐн эди. Гап шундаки, Тохирийлар сулоласи вакилларининг ўзлари,
хусусан, Абдуллоҳ ибн Тохир ўзининг араб маданиятига хайрихохлигини
таъкидлар эди. Шунга қарамасдан бизга қадар етиб келган айрим ѐзма
манбалар ва моддий ашѐлар маҳаллий маданият ривожидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: