Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Тоҳирийлар даври.
Бу сулоланинг илк вакили Розиқ ибн Сайқал 
Ҳорун ар-Рашид даврида Сейистон ҳокими Абумуҳаммад Талх ибн Абдуллоҳ 
қўлида хизмат қилган. Унинг Мусъаб, Хусайн ва Тохир деган ўғиллари бўлиб, 
кейинроқ Тохир Ҳиротдаги Бўшанг шаҳрининг ҳокими бўлади. Маълумки
Хорун ар-Рашид вафотидан сўнг унинг катта ўғли Амин халифа бўлади. Аммо 
Хорун ар-Рашиднинг кичик ўғли Маъмун (Маъмун-лақаби, асли исми 
Абдулла) ҳам тахтга даъвогар эди. Шу боис 811 йилдан бошлаб ака-укалар 
ўртасида тож-тахт учун кураш бошланди. Ушбу курашда Тоҳир ибн Ҳусайн 
Маъмун қўшинларига бошчилик қилиб 813 йилда Бағдод шаҳрини эгаллайди 
ва Маъмун халифалик тахтига ўтиради. Маъмун халифа бўлиб олгач (813-
833йй) Тоҳир ибн Ҳусайн тез орада халифаликнинг энг нуфузли кишиларидан 
бирига айланади ва 815 йилдан бошлаб халифалик қўшинларининг бош 
саркардаси лавозимида ишлайди. 
821 йилда халифа Маъмун Тохир ибн Ҳусайнни Хуросон вилоятига 
ноиб этиб тайинлайди. Тохир Хуросон ноиблигининг пойтахти қилиб 
Нишопур шаҳрини танлади. У Ҳуросон ва Ўрта Осиѐ вилоятларини 
(Табаристон, Журжон, Рай, Кирмон, Хуросон, Сейистон, Мовароуннаҳрнинг 
жануби) мустақил ҳоким сифатида бошқариб, 822 йилда халифа номини хутба 
намозига қўшиб ўқишни таъқиқлади. Бу эса очиқдан-очиқ халифадан ўзини 
мустақил деб эълон қилиш эди. Лекин Тохир ибн Ҳусайиннинг бу режаси 
амалга ошмади. У тўсатдан вафот этди. Тахмин қилишларича, бу ҳолат 
халифанинг ўз ноиблари устидан сиѐсий ҳукмронлигини мустаҳкам тутишга 
интилишидан далолат беради. 
Юқоридаги воқеадан қатъий назар, халифа Маъмун Тохирнинг ўғли 
Талха ибн Тохирни Хуросон ноиби этиб тийинлайди. Замонавий адабиѐтларда 
берилишича, маҳаллий сулола вакилларини ноиб бўлиб қолганлигининг 
сабаби, халифаликнинг айнан маҳаллий ҳукмдорларнинг кучидан арабларга 
қарши қўзғолонларни бостиришида фойдаланиши эди. Шунингдек, Хуросон 
ноибининг муҳим вазифаларидан яна бири ўзига қарашли ҳудудларда айрим 
вилоят ҳокимларини сайлаш бўлган. Жумладан, Тохир ибн Ҳусайннинг ўзи 
Сомонийларни Самарқанд, Фарғона ва Шошга ҳоким бўлишларини расман 
тасдиқлаган. Ўша даврда Хуросон ноиблигига қуйидаги вилоятлар кирган 


160 
эди: Мовароуннаҳр, Хоразм, Сейистон, Кўҳистон, Кермон, Кўмис, Табаристон 
ва Журжон. Улар ҳажмига кўра катта ва кичик туманлардан иборат бўлган.
50 йилдан зиѐдроқ ҳукмронлик қилган Тоҳирийлар сулоласининг 
вакиллари қўйидагилар эди.: 
Тохир ибн Ҳусайн (821-822йй); 
Талха ибн Тохир (822-828йй); 
Абдуллоҳ ибн Тоҳир (828-844йй); 
Тоҳир II ибн Абдуллоҳ (844-862йй) 
Муҳаммад ибн Тоҳир (862-873); 
Тоҳирийлар мустаҳкам ҳокимият яратиш ва қишлоқ хўжалигини 
тартибга солиш борасида жиддий чора-тадбирларни амалга оширдилар. Улар 
янги каналлар бунѐд этиб сувдан фойдаланишни яхшилаш чораларини 
кўрдилар. Абдуллоҳ ибн Тохирнинг буйруғи билан ўлкадаги йирик 
қонуншунослар суғориш учун фойдаланиладиган сув тақсимоти қонунлари 
тўплами – 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish