Боҳодир эшов


-МАВЗУ. IX-XIII АСР БОШЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

5-МАВЗУ. IX-XIII АСР БОШЛАРИДА ЎРТА ОСИЁ 
ХАЛҚЛАРИ ДАВЛАТЧИЛИГИ ТАРИХИ. 
 
1-§. Тоҳирийлар ва Саффорийлар давлати . 
Маҳаллий зодагонларнинг кучаюви.
Мовароуннаҳр ва Хуросонда 
араб босқинчиларига қарши тинимсиз давом этган халқ харакатлари араб 
халифалигининг қудратига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Бундай ҳаракатлар 
халифаликнинг сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаѐтини маълум 
даражада 
заифлаштириб, 
ўз 
навбатида 
бу 
жараѐнлар 
маҳаллий 
зодагонларнинг халифаликдаги идора тизимига кириб бориши учун кенг 
имкониятлар яратган эди.
Таъкидлаш лозимки, Мовароуннаҳрда араблар босқинининг илк 
давридаѐқ бошланган халқ ҳаракатлари Муқанна қўзғолони бостирилгач ҳам 
тўхтамасдан давом этаверди. Мисол учун, 806 йилда Самарқандда Рофеъ ибн 
Лайс бошчилигидаги қўзғолон кўтарилади. Шаҳардаги халифанинг ноиби 
ўлдирилиб, Самарқанд бир мунча муддат қўзғолончилар қўлида бўлди. 
Қўзғолоннинг кўлами аста-секин кенгайиб унга Фарғона, Хўжанд, Бухоро, 
Уструшона, Хоразм, Чағаниѐн ва Хутталѐн аҳолиси ҳам қўшилди. Кенг 
кўламда тус олган бу қўзғолон фақат 810 йилдагина, қўзғолон раҳбари Рофеъ 
ибн Лайс хоинлик йўлини тўтиб араблар томонига ўтганидан сўнг 
бостирилади. 
Ундан кейинги йилларда ҳам гоҳ Суғдда, гоҳ Уструшонада, гоҳ 
Фарғонада қўзғолонлар бўлиб, улар шафқатсизларча бостирилган бўлса-да, 
бундай ҳаракатлар халифанинг ноиблари Мовароуннаҳр ва Хуросонни фақат 
зўравонлик ва қурол кучи билан ушлаб тура олмасликларини кўрсатди. 
Бундай ҳаракатлардан сўнг халифанинг ноиблари маҳаллий зодагонларни 
бошқарув тизимига нисбатан кенг миқиѐсларда жалб этиш чораларини 
кўрдилар. Бундай сиѐсат юргизиш йўли билан Аббосий халифалари маҳаллий 
зодагонларнинг мустақилликка бўлган интилишини синдириш ва айнан 
маҳаллий 
зодогонлар 
ѐрдамида 
халқ 
ҳаракатларини 
бостиришни 
режалаштирган эдилар. Айнан шунинг учун ҳам халифа Мансур (754-775 йй) 
ҳукмронлиги давридан бошлаб ва унинг ворислари халифа Маҳди (775-785 
йй) ва Хорун ар-Рашид (786-809 йй) даврларида Мавороуннаҳрнинг турли 
вилоятларини асосан Бармакийлар ва Сомонийлар хонадонидан бўлган, 
маҳаллий зодагонлардан чиққан вазирлар бошқарганлар. Аммо, бу ҳолат Ўрта 
Осиѐда халифа ҳокимиятини мустаҳкамлашга олиб келмай, аксинча, Ўрта 
Осиѐни араб ҳукмронлигидан озод этиш учун имкониятлар яратилишига 
туртки бўлди. 
Айни пайтда, Эронда ва Ўрта Осиѐда шуубийлик (арабларга қарши) 
ҳаракати кенг қўлоч ѐйди. IX асрнинг ўрталаридан бошлаб шуубийлик 
арабларга қарши халқ ҳаракатларининг мавкуравий асосига айланди (бу 
ҳаракат асосан қишлоқ аҳолиси орасида ѐйилган эди). Шунингдек, ушбу 
ҳаракатга таянган маҳаллий зодагонларнинг араб халифалигидан мустақил 
бошқарувга интилиши тобора кучайиб борди. Бундай интилиш айниқса, 


159 
Бармакийлар хонадони орасида ниҳоятда кучли эди. Бармакийларнинг араб 
халифалиги таъсиридан иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан мустақиллигининг 
кучайиб кетаѐтганлигидан хавфсираган Хорун ар-Рашид бу хонадон барча 
вакилларини ўлдиришга буйруқ берди. 
Хорун ар-Рашид халифалик сиѐсатини қўллаб-қувватловчиларни 
кўпайтириш мақсадида мусулмон диндорларининг мавқеини кўтариб юборди. 
Яъни, мусулмон диндорларига катта миқдордаги ерларни бўлиб берди. Айни 
вақтда маҳаллий зодагонларни халифа томонга оғдириш сиѐсати олиб 
борилди. Аммо, бундай ҳаракатлар халифалик учун ижобий натижалар 
бермади. Айниқса, 809 йилда Хорун ар-Рашид вафот этганидан сўнг тахт учун 
бўлган курашларда яна бир янги хонадон вакиллари тарих саҳнасида пайдо 
бўлди. Бу Тоҳирийлар сулоласи эди. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish