Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

конституцияси
муҳокама этилди ва тасдиқланди. Янги 


409 
ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий тузумни мустаҳкамлаш мақсадида қабул 
қилинган ушбу конституция Туркистондаги қуйидаги Халқ
комиссарликларини қонун кучи билан мустаҳкамлади: ташқи ишлар, ҳарбий 
ишлар, ички ишлар, адлия, меҳнат ва ижтиомий таъминот, маориф, почта ва
телеграф, темир йўл, деҳқончилик, озиқ-авқат, давлат назорати, миллатлар
ишлари, халқ хўжалиги Марказий кенгаши. 
Конституцияга кўра, ишчи, солдат ва деҳқон депутатларнинг советлари
Республика маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳисобланиб, Туркистон 
автоном Республикасининг таркибида 5 та: Сирдарѐ, Еттисув, Фарғона, 
Каспий орти, Самарқанд вилоятлари мавжуд бўлган. Съездлар орасида 
вилоят (область)ижроя комитети давлат ҳокимият органи бўлиб ҳисобланган.
Марказда ва жойларда инқилобий комитетлар (ревком) ҳам тузилиб, улар 
назорат ва ревизия (тафтиш) қилиш, кенгашларни тарқатиб юбориш каби 
ваколатларга эга бўлганлар. Вилоят кенгашлари ва ижроия комитетлари
қошида бошқарув, ҳарбий, адлия, меҳнат ва ижтимоий таъминот, халқ 
маорифи, молия, почта ва телеграф, ер-сув, озиқ-овқат, давлат назорати, 
соғлиқни сақлаш, коммунал совет каби бўлимлар очилган. 
Конституцияга кўра, вилоятлар уездларга, волост, шаҳар, қишлоқ ва 
овулларга бўлинган. Уезд, шаҳар советлари ўзларининг ижроия комитетлари 
ва бўлимларига бўлинган. Қишлоқ ва овул ижроия комитетлари эса ўз 
бўлимларига эга бўлмаган. 
Россиянинг Туркистондаги сиѐсий ҳукмронлиги, биринчидан, ўлкада
советча асосдаги автономиянинг ўрнатилиши билан жорий этилган бўлса, бу 
жараѐннинг иккинчи босқичи, давлат бошқаруви асосий вазифаларининг
марказий федерал ҳукуматга топширилишини конституция йўли билан
расмийлаштирилиши бўлди. Зеро, Туркистон Республикаси Коснтитуция-
сининг 7-боб, 30-§ иловасида ѐзилишича, мудофаа, ташқи алоқалар, почта-
телеграф, денгиз ишлари, темир йўллар, божхона, савдо-сотиқ, саноат ва 
молия масалалари марказий федерал ҳукумат ихтиѐрида қолдирилган эди.
Ачинарли томони шунда эдики, маҳаллий аҳолининг катта қисми
ўлканинг давлат тузилишини белгилаб берувчи асосий ҳужжат билан ҳеч 
бўлмаганда умумий тарзда ҳам таниша олмади. Сабаби, у маҳаллий
тилларда эълон қилинмаган эди. Ушбу ҳужжатда советларга хос ―ўз 
тақдирини ўзи белгилаш‖ Туркистондаги маҳаллий аҳолининг мустамлака 
ҳолатини ўзгартирмади. Давлат ҳокимият органларининг таркиб топган
тузилмасида, уларни шакллантиришнинг тор синфий томонли шароитида 
улар ҳар қандай автономиянинг асосий негизи бўлган ҳуқуқдан-миллий-
ҳудудий бирлик аҳолисининг давлат ҳокимиятини мустақил амалга 
оширилиши ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга эмас эдилар. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ―совет 
автономияси‖ ўз моҳиятига кўра миллий-ҳудудий бирлик эди.
1919 йилнинг март ойида Туркистон республикаси советларининг
Фавқулодда VII съезди бўлиб ўтди. Унга қадар 1918 йил 10 августда (V 
ўлка съездида) Миллий ишлар халқ комиссарлиги бўйича махсус Низом


410 
қабул қилинган эди. Ушбу Низомга кўра, Миллий ишлар халқ 
комиссарлигида статистика, ташкилий-ташвиқот ва маданий оқартув 
бўлимлари ташкил қилинган эди. Аммо, Туркистон ҳукумати аъзоларидан 
Казаков, Успенский, Салькин кабилар Туркистон МИК қошидаги миллий 
ишлар секциясини тарқатиб юборишни сўраб VII съездга лойиҳа тақдим 
этдилар. Улар мазкур секцияни ―миллатчиликнинг бир кўриниши‖ сифатида 
баҳоладилар. 
Шунга қарамасдан, миллий масаладаги мураккаб вазиятни ҳисобга
олган РКП (б) МК 1919 йил 3 июлда ―Ҳокимиятга мутаносиб вакиллик 
тўғрисида‖ деган қарор қабул қилишга мажбур бўлди. Ушбу қарорда
Туркистон маҳаллий аҳолисининг партияга мансублиги шарт қилиб 
қўйилмасдан, уларни мутаносиб равишда давлат қурилиши ишларига кенг 
жалб қилиш зарур деб кўрсатилиб, маҳаллий аҳолининг мол-мулкини 
мажбурий равишда давлат ихтиѐрига олишни (реквизиция) тўхтатиш
вазифаси ҳам қўйилган эди. Туркистон республикаси ҳукумати бу қарорни
яширишга ҳаракат қилган бўлса-да, шов-шувлардан сўнг уни эълон қилишга 
мажбур бўлдилар. Аммо, ушбу қарор бўйича эътиборга молик бирор-бир
амалий иш қилинмади. 
Советлар тузуми Туркистондаги бошқарувни ташкил этишда катта 
бюрократик аппаратнинг пайдо бўлишига замин яратган эди. Бироқ,
тадқиқотчиларнинг фикрича, большевикларнинг кадрлар масаласидаги 
сиѐсати нафақат миллий соҳада, балки уқувсизлиги билан ҳам ажралиб
туради. Мисол учун, давлатнинг масъул лавозимларида мутлақо саводсиз 
одамларнинг ишлаши табиий ҳол эди. Бу ходим большевиклар манфаатини 
ҳимоя қилиши кифоя эди. Ундан ташқари, Туркистондаги олий ҳокимият – 
Туркистон МИК, ҳукумат – Туркистон ХКС, ғоявий раҳнамо – Туркистон КП 
каби ўлка бошқарувида муҳим аҳамиятга эга бўлган ташкилотлар маҳаллий 
аҳоли ихтиѐрида бўлмаган. Тадқиқотларга кўра, Туркистон ХКС ва 
Туркистон Иқтисодий Кенгашидек юқори ваколатли органларда ўзбеклар 
ишламаган. Ўлка бошқарувидаги барча йирик ташкилотлар, комиссарлик-
ларнинг миллий таркиби умумий кўрсаткичларда қуйидагича эди
1

Миллати
Сони
Фоиз ҳисобида 
Руслар
3,166 
78,1 
Бошқа европалик аҳоли 
623 
15,5 
Ўзбеклар
132 
3,3 
Қирғизлар
34 
0,8 
Туркманлар

0,1 
1919 йилнинг 8 октябрида В.Ленин Бутунроссия МИК ва РСФСР
ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича комиссия (Турккомиссия) тузиш 
тўғрисидаги қарорини имзолади. Бу комиссия таркибига Ш.З.Элиава – раис, 
М.В.Фрунзе, В.В.Куйбишев, Я.Рудзутак, Ф.И.Голошейкин, Т.И.Бокийлар 
1
Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи..., 55-56 бб. Муаллиф томонидан жадваллаштирилди. 


411 
кирдилар. Ушбу комиссия жуда катта ваколатларга эга бўлиб, жумладан, 
Бутунроссия МИК ва ХКСнинг ваколатига, Туркистон ҳудудларида ва қўшни 
давлатларда уларнинг номидан иш кўриш ҳуқуқига, РКП (б) МК номидан
республикада олий партия назорати ва раҳбарлигини амалга оширишга, ўлка
партия ташкилотларини тарқатиб юбориш, фавқулодда съездлар ва 
конференциялар чақириш ҳамда партия МК қарорларини қатъий бажаришга
қаратилган бошқа чора-тадбирларни кўриш ҳуқуқларига эга эди. Ушбу 
комиссиянинг асосий мақсади – маҳаллий аҳоли манфаатлари йўлида ишлаш 
эмас, балки Туркистонда совет ҳокимиятининг мавқеини мустаҳкамлаш, 
империявий марказ билан ленинча раҳбариятнинг гўѐ ―стратегик тўғри 
йўлини бузган‖, янги ҳокимиятнинг мақсад ва моҳиятларини ―бузиб‖ 
кўрсатган маҳаллий арбоблар фаолиятини назорат қилиш ҳамда улар
ўртасидаги масофани узоқлаштиришдан иборат эди.
Туркистон комиссияси амалда минтақадаги барча партия, совет, 
хўжалик ва партия ташкилотларига раҳбарлик қилиб, Марказдаги 
большевикча сиѐсатни қатъий равишда амалга оширишга киришди. 
Турккомиссия ўлкадаги бутун ҳокимиятни тўлалигича ўз қўлида тўплаб, 
фақат марказ манфаатларини амалга оширувчи ―давлат ичидаги давлат‖ 
вазифасини бажарди.
Совет ҳокимиятининг Туркистон республикасида ҳаѐтга татбиқ этган 
декрет ва қарорлари маҳаллий халқларни мустамлакачилик асоратида тутиб 
туриш учун хизмат қилган эди. Хусусан, Бутунроссия МИКнинг 1920 йил 10 
апрелдаги ―Туркистон Совет Социалистик Республикаси тўғрисидаги‖ 
қарорида, 1921 йил 11 апрелдаги ―Туркистон Совет Социалистик 
Республикасини таъсис этиш тўғрисидаги‖ декретда, РКП (б) МК 1920 йил 19 
июнда қабул қилган ―Туркистон Республикаси тўғрисидаги‖ Низомда, 
умуман, РКП (б) томонидан эълон қилинган кўплаб декретлар, чақириқлар, 
мурожаатномаларда кўзда тутилган халқларга эркинлик бериш, ўз 
тақдирларини ўзлари белгилаш, ажралиб чиқиб мустақил давлат тузиш 
ҳуқуқи ўрнига Туркистон ўлкасига ярим ҳуқуқ ва эркинликлар бериш, уни 
Россия таркибидаги автоном республика шаклида сақлаш сиѐсати изчиллик 
билан амалга оширилди. Туркистон ўлкаси мустамлакачиликнинг янги 
―совет‖ шаклига айланди. 
Совет ҳокимиятининг Туркистонда олиб борган мустамлака бошқарув 
сиѐсати ҳамда марказлаштириш ҳаракатлари ТСР бошқарув органларида 
фаолият кўрсатаѐтган миллий раҳбар ходимларнинг кучли норозиликларига 
сабаб бўлди. Миллий коммунистлар ўлкадаги большевиклар сиѐсатига 
очиқдан очиқ қарши чиқа бошладилар. Миллий раҳбар ходимларнинг 
норозилик кайфиятларини юзага чиқишида 1919 йил мартда тузилган ўлка 
Мусулмонлар бюроси (Мусбюро) муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунончи, 
Қайғусиз Отабоев, Юсуф Алиев, Абдулла Раҳимбоев, Санжар Асфандиѐров, 
Назир Тўрақулов, Иномжон Хидиралиев каби кўплаб миллий раҳбар 
ходимлар Турор Рисқулов раислигидаги Мусбюро атрофида бирлашган 
эдилар. 


412 
1920 йил январ охирларида Мусбюронинг III конференцияси бўлиб 
ўтди. Ушбу конференцияда Туркистондаги учта партиявий ташкилот – ТКП 
Ўлка комитети, Мусбюро ва ажнабий коммунистлар партияси ягона 
коммунистик партияга бирлаштирилди. Конференция қарорида ―Туркистон 
туркий халқларининг коммунистик партияси‖ деб расмий номланган ушбу 
партия кенг меҳнаткашлар оммасининг партияси бўлиши, РКП (б) МКга 
нисбатан вилоят (ўлка) комитети ҳуқуқларидан фойдаланувчи ва унга 
бўйсунувчи ўз МК томонидан бошқарилиши керак эди. Шунингдек, 
конференцияда Т.Рисқулов томонидан Туркистон Совет Республикаси 
номини ўзгартириб, уни 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish