Туркистон республикаси
деб аташ таклиф
қилинганда бу таклиф конференция иштирокчилари томонидан қўллаб-
қувватланди.
Таклиф этилган Турк республикасига ТСР дан ташқари қўшни миллий
республикаларда (ҳоз. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон давлатлари)
яшовчи туркий халқлар кириши керак эди. Т.Рисқулов ўз маърузасида
Туркистон
республикаси
Конституциясини
қайта
кўриб
чиқиш,
мусулмонларнинг алоҳида армиясини тузиш ҳамда қизил армиянинг
мусулмон бўлмаган барча қисмларини Туркистондан олиб чиқиб кетиш
масаласини ҳам кўтарган эди. Т.Рисқуловнинг ушбу ғоялари ТКПнинг V ўлка
конференцияси (1920 йил январ) да ҳам маъқулланди. Мусбюронинг III
конференцияси ―Туркистон мухторияти ва Конституцияси ҳақидаги
резолюция‖ қабул қилди. Ушбу ҳужжатда қуйидаги таклифлар бор эди
1
:
1.
Беш вилоят – Сирдарѐ, Еттисув, Фарғона, Самарқанд, Каспийорти
вилоятларидан иборат Туркистон қирғиз, ўзбек, қорақалпоқ,
қипчоқ, таранчи, татар, дунган ва бошқалардан иборат туркий
халқлар (шунингдек, тожик, келиб чиқиши турк бўлмаган маҳаллий
яҳудийлар ҳамда бошқа четдан келган рус, армани, яҳудийлар)
мамлакатидир.
2.
РСФСР Конституциясининг 2-моддасига мувофиқ, Туркистон
мухтор республикаси миллий совет республикаси ҳисоблансин,
унда ўз тақдирини ўзи белгиловчи маҳаллий халқ туркий
халқлардир. Шу туфайли ҳудудий мазмун касб этувчи ―РСФСР
Туркистон Республикаси‖ номли ―РСФСР Турк республикаси‖ деб
ўзгартирилсин.
3.
Совет Турк республикаси ўз давлат фаолияти ва Конституциясини
маҳаллий аҳолининг тарихий, иқтисодий турмуш талабларига
жавоб бера оладиган асосда қуриши лозим.
4.
Туркистоннинг беш вилояти ўртасидаги географик чегаралар тўсиқ
ҳисобланмасин.
5.
Туркистон Республикаси Советларининг VI съездида тасдиқланган
Конситуцияси қайта кўриб чиқилсин..., маҳаллий ҳаѐтга мувофиқ
келадиган, РСФСР меҳнаткашлари ва эзилган халқлари ҳуқуқлари
Декларацияси асосидаги янги Коституция ишлаб чиқилсин.
1
Ражабов Қ., Ҳайдаров М. Туркистон тарихи..., 69-70 бб.
413
6.
Эзилган халқлар меҳнаткашларини байналмилал жипслаштириш
манфаатларини кўзлаб, туркий халқларни татар, қирғиз, бошқирд,
ўзбекларга ажратиб бўлиб ташлаш ва алоҳида майда республикалар
тузиш учун интилишларга коммунистик ташвиқот йўли билан
барҳам берилсин...
Т.Ризқулов Москвага, РКП (б) МК ва В.Ленин номига бир неча марта
радиограмма орқали хабар юбориб бу резолюцияни тасдиқлашни сўради.
Аммо, ушбу резолюция Турккомиссия томонидан кескин қораланиб,
Т.Ризқўлов ва унинг тарафдорлари ―миллий оғмачилик‖да айбланиб, уларга
―пантуркист‖ тамғаси босилди. 1920 йил 8 мартда РКП (б) нинг махсус қарори
билан ―Туркистон туркий халқларининг коммунистик партияси ва Турк
республикаси‖ тузиш ҳақидаги қарор ноқонуний равишда рад қилинди.
Т.Ризқуловнинг Москвага, Ленин ҳузурига шахсан бориб ―Туркистонда
давлат қурилиши тўғрисидаги Низом‖ лойиҳасини тақдим этиши ҳам
самарасиз тугади.
1920 йилнинг июн ойида Турккомиссия таркибидан РКП (б) Туркистон
бюроси (Туркбюро) ажралиб чиқди. Туркбюро партия ташкилотлари
фаолиятини назорат қилиб, Турккомиссиянинг издоши сифатида минтақада
Марказнинг мустамлакачилик сиѐсатини олиб борди. Туркбюро фаолиятини
1921-1922 йилларда Я.Рудзутак, А.Иоффе, С.Гусев бошқардилар. 1922 йил
май ойида Туркбюро РКП (б) томонидан Ўрта Осиѐ бюроси қилиб қайта
тузилди.
1920 йилнинг ѐзидан бошлаб Туркистон республикасида вазият кескин
ўзгарди. Т.Ризқулов ҳамда унинг тарафдорлари ҳукуматдаги масъул
лавозимларидан истеъфога чиқдилар. Ҳокимият тепасига эса Турккомиссия ва
Туркбюронинг хоҳиши билан ҳисоблашадиган шахслар келдилар. Фақат
Марказнинг кўрсатмалари билан иш олиб борадиган Турккомиссия
Туркистондаги бутун ҳокимият органларини ўз қўлига олиб, республикада
янги совет мустамлакачилик тизимини ўрнатишга ҳаракат қилдилар ва
афсуски бунга эришдилар. Натижада Туркистон иккинчи марта Россиянинг
хом ашѐ базасига айланди.
Большевиклар ўрнатган совет режими Туркистон халқларига нафақат
мустақиллик, ҳатто миллий мустақилликни ҳам бермади. Мустақиллик
осонликча қўлга киритилмаслигини англаб етган миллий ватанпарварлар
қўлга қурол олиб большевиклар ва босқинчи қизил армияга қарши
истиқлолчилик ҳаракатини бошлаб юбордилар
1
.
Туркистон
Мухториятининг
қонга
ботирилиб
тугатилиши
истиқлолчилик ҳаракатининг бутун Фарғона водийсида бошланишига туртки
бўлди. Бу кураш 1918 йил феврал ойининг охирларида бошланган эди. Шу
йилнинг март ойига келиб Фарғона водийсида бир-биридан мустақил равишда
40 дан зиѐд қўрбоши дасталари фаолият кўрсатган. Март ойининг охирларида
Фарғонадаги Бачқир қишлоғида Фарғонадаги бутун қўрбошларининг биринчи
Қурултойи чақирилиб, унда Катта Эргаш қўрбоши бутун истиқлолчилик
1
Истиқлолчилик ҳаракати ҳақидаги маълумотлар т.ф.д.Қ.Ражабов материаллари асосида берилди.
414
ҳаракатининг бошлиғи қилиб сайланди ва унга ―Амир ал-муслимин‖ унвони
берилди. Унинг ўринбосарлари қилиб Мадаминбек ва Шермуҳаммадбеклар
тайинланди.
Бу ҳаракатнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи-деҳқонлар, чорикорлар,
мардикорлар, ҳунармандлар ва косиблар бўлган. 1918 йилнинг ўрталарига
келиб, Фарғона водийсида тахминан юзга яқин қўрбошилар ўз дасталари
билан қизил армияга қарши кураш олиб бордилар. Бу гуруҳларда 15.000 йигит
бор эди. 1919 йилнинг ѐзи ва кузида Фарғона водийсидаги истиқлолчилик
ҳаракати ўзининг энг юқори чўққисига чиқди.
Бу пайтда истиқлолчилар сафига рус крестьянлари армиясининг
К.Монстров бошчилигидаги Жалолободда турган қўшинлари қўшилдилар (2
сентябр). Сентябрнинг бошларида истиқлолчилар Жалолобод ва Ўш
шаҳарларини эгаллаб, Андижонни қамал қилдилар. 1919 йил 22 октябрда
Помир этакларидаги Эргаштом овулида бўлган истиқлолчилар анжуманида
Мадаминбек бошчилигидаги Фарғона муваққат мухторият ҳукумати тузилди.
Ҳукумат таркибига маҳаллий аҳолидан 16 киши, европалик аҳолидан 8 киши
киритилди. Мадаминбек ҳукумат бошлиғи ва Фарғона водийсидаги
истиқлолчилик ҳаракатининг Олий бош қўмондони этиб сайланди.
1919 йилнинг кеч кузига келиб Мадаминдек қўл остидаги 30.000 га
яқин, Шермуҳаммадбек қўл остидаги 20.000, Катта Эргаш қўрбошининг 8.000
минг йигитлари қизил армияга қарши жанглар олиб борди. Бу учта
лашкарбоши водийдаги жанговар ҳаракатларни йўналтириб турдилар.
1920 йил 3 майда Фарғона водийсидаги бутун қўрбошилар ва тинч
аҳоли вакиллари Олтиариқ тумаанидаги Ғойибота қишлоғида ўзларининг
навбатдаги қурултойини ўтказдилар. Бу қурултойда Шермуҳаммадбек
бошчилигида Туркистон-турк мустақил ислом жумҳурияти ѐки Туркистон
муваққат ҳукумати тузилди. Боймирза Ҳайитнинг ѐзишича, ҳукумат
таркибига
6
киши
киритилган
бўлиб,
улар
қуйидагилар
эди:
Шермуҳаммадбек-ҳукумат раиси ва Олий бош қўмондон; Муллажон Қори –
хавфсизлик нозири; Акбаржон Эшон – Шайхулислом; Абдусалом Қори –
ҳукуматнинг бош котиби; Назиржон – молия вазири; Мулла Ҳожи Ниѐз-
махсус ишлар нозири. Ундан ташқари, 14 кишидан иборат ҳарбий идора
маҳкамаси ҳам тузилади.
1922 йилнинг 15-20 апрелида Самарқанд шаҳрида, яширин ҳолатда
Туркистон мусулмонларининг 2-қурултойи бўлиб ўтди. Фарғона, Самарқанд,
Бухоро, Хоразм, Каспийортидан нуфузли қўрбошилар иштирок этган ушбу
қурултойда Туркистон-турк мустақил ислом жумҳуриятининг Муваққат
Конституцияси қабул қилинди.
Боймирза Ҳайитнинг берган маълумотларига кўра, қурултойда Фарғона
водийси истиқлолчиларининг йўлбошчиси Шермуҳаммадбек катта маъруза
қилади. Қурултой сўнггида 7 бўлим ва 36 моддадан иборат резолюция
(Муваққат Конституция) қабул қилинди. Бу ҳужжат Туркистон ўлкасидаги
Сирдарѐ, Фарғона, Самарқанд, Еттисув, Каспийорти вилоятлари ҳамда
Амударѐ бўлими эндиликда, Туркистон турк-мустақил ислом жумҳурияти
415
таркибига киритилганлигини қонун йўли билан мустаҳкамлади. Унда ҳукумат
таркиби 15 кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилди. Ушбу 15 киши
орасидан мамлакат Президенти, Вице-президенти ва Бош котиб сайланиши
ҳамда бу уч кишидан иборат Ижроя Қўмита тузилиб, улар пойтахтда доимий
равишда ишлаши кўзда тутилган эди. Ҳукуматнинг 5 та аъзоси Фарғона
вилоятидаги Наманган, Андижон, Марғилон, Қўқон, Ўш туманларининг
ҳарбий бошлиқлари этиб тайинланадиган бўлди. Қолган 7 киши эса – ҳарбий,
ташқи ишлар, ички ишлар, почта ва телеграф, диний ишлар, молия, адлия,
транспорт вазирлари қилиб тайинланишлари лозим эди. Аммо, бу ҳукумат
1922 йилнинг охирига келиб тарқалиб кетди. Чунки ҳукумат аъзолари
ўзларига топширилган вазифаларни бажариш ўрнига жангларда иштирок
этишга мажбур бўлган эдилар.
Истиқлолчилик ҳаракати 1920-1924 йилларда Бухоро ва Хоразм
республикаларида ҳам авж олди. Бухорода Иброҳимбек, Мулла Абдулқаҳҳор,
Давлатмандбек, Анвар пошо, Жабборбек каби қўрбоши ва йўлбошчилар,
Хоразмда Қурбон Мамед Сардор Жунаидхон, Мадрайимбой, Саъдулла бола,
Шокир бола, Мавлонбек кабилар бу ҳаракатга бошчилик қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |