235
ўша давр вазияти ва воқейлигидан келиб чиқиб, Амир Темур ҳокимиятини
мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган эди. ―Тузуклар‖да келтирилишича,
даргоҳда вақти-вақти билан хос мажлислар ўтказилиб турилган. Бундай
мажлисларда давлат ва мамлакат идораси, содир бўлаѐтган ўзгаришларга
муносабат, мансаб ва вазифаларга тайинлаш масаласи кўриб чиқилган. Бундай
тадбирларни тор доирада ўтказилишига сабаб, давлат аҳамиятига молик
масалаларни четга аѐн бўлишидан сақланиш эди.
Даргоҳ фаолиятини бошқариш, унинг девонлар ва жойлардаги маҳаллий
ҳокимият идоралари билан боғланиб туриш ишлари
Олий девон
зиммасида
бўлган.
Даргоҳ тизимидаги бу девонга
девонбеги
бошчилик қилган. Ўша даврда
олий девоннинг аҳамияти ва мавқеи шу қадар баланд бўлганки, айрим манбалар
(Али Яздий) уни даргоҳ билан бир маънода таърифлаган.
Даргоҳ
фаолияти бошқарувида қуйидаги мансаб ва вазифалар мавжуд эди.:
-
арзбеги –
даргоҳдаги муҳим вазифалардан бири бўлиб, унинг хизмати
даргоҳга арз-дод, шикоят билан келганларни ҳамда мамлакатда содир бўлаѐтган
воқеаларга ўз муносабатларини билдирувчиларни қабул қилишни уюштириб
туриш эди. Ундан ташқари, тушган арзлар, шикоятлар ва таклифларни олий
ҳукмдорга етказиб туриш ҳам арзбегининг вазифаси бўлган;
-
адолат амири
– бу мансабдаги шахс турли ўлка, вилоят ва шаҳарларда
―сипоҳ ва раиййат орасида урф-одатларга оид жанжалли ишлар ҳақида‖ олий
ҳукмдорга ҳисобот ва маълумот етказиб турган. Тадқиқотчиларнинг
хулосаларига кўра, жойлардаги аҳволдан бохабар бўлиб туришнинг икки
йўлидан фойдаланилган:бири пастдан юқорига, яъни, арзчилар, тўғридан-тўғри
даргоҳга мурожаат қилиш имконига эга бўлганлар, иккинчиси эса, махсус хизмат
орқали жойлардаги вазият давлат томонидан, аниқроғи, олий ҳукмдор даргоҳи
орқали текшириб борилган. Мавжуд ҳолатлар аниқланиб, шунга яраша чора-
тадбирлар кўрилган;
-
аминлар
– тушган маълумотларни жойларга топшириб, адолатсизлик,
тартибсизлик, давлат ва жамият манфаатига зид ишлар ҳақида ѐзма маълумот
бериб турадиган махсус ишончли вакиллар ҳисобланиб, уларнинг вазифасига
бундан ташқари тобе ерлар тўловларининг йиғиб келиш ҳам кирган;
-
тавочи
– муҳим лавозимлардан бири бўлиб, олий фармонга кўра,
жойларга бориб ҳарбий юриш учун лашкар тўплаш билан шуғилланган.
Тавочилар аввал бошдан белгиланган лашкар сонининг тахт бўлиши,
тайѐргарлик даражаси, таъминоти кўнгилдагидек талабга жавоб бериши,
кўрсатилган жойга муайян йўл билан ўз вақтида етиб бориши каби ғоятда
маъсулиятни тадбирларга жавобгар бўлганлар. Уларнинг бошлиғи
бош тавочи
деб аталиб, улар туманот (ўн минглик), ҳазоражот (минглик), садажот (юзлик),
етакчиларидан, вилоят ҳокимларидан қўшинни ўз вақтида, белгиланган сон ва
сифат, таъминланганликда етказиш бериш тўғрисида тилхат олганлар.
Шунингдек
даргоҳда
Do'stlaringiz bilan baham: