ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
суюлтирувчи пластификаторлар ва суперпластификаторлар киритилади.
Бетон қоришмасини қуйидаги усулларда зичлаштирилади: шиббалаш,
титратиш
(вибрациялаш),
вакуумлаш,
прокатлаш,
штамповкалаш,
центрифугалаш, пресслаш, уриш ва бошқалар. Бундан ташқари титратиш-
прокатлаш, титратиш-пресслаш ва шу каби комбинациялашган зичлаштириш
усуллари ҳам ишлатилиши мумкин.
Бетон қоришмасини зичлаштириш усулларидан энг кенг тарқалгани
титратиш усулидир. Бетон қоришмаси титратилганда қовушоқлиги камаяди,
ҳаракатчанлиги ортади, натижада бетон массаси қолип ичида бир текисда
тарқалади ва қолип бурчаклари, арматура стерженлари ораларини ҳам
тўлдиради. Титратиш даврида йирик тўлдиргич доналари қулай жойлашади,
унинг оралиқ бўшлиғини цемент қоришма яхши тўлдиради, сув-ҳаво
аралашмаси ташқарига сизиб чиқади, натижада бетон қоришмаси зичлашади.
Бетон
қоришмасини
зичлаштириш
учун
турли
титраткичлар
ишлатилади. Титраткичларнинг ишчи органи электромеханик, электромагнит
ва
пневматик
двигателлар
воситасида
ҳаракатга
келтирилади.
Электромеханик кўчма титраткичлар амалиётда кенг қўлланилади (6.10-
расм).
14.5-расм. Электромеханик титраткичлар
а) юзаки титраткич; б)-титраткич-булава; в)-эгилувчан валли чуқурлик
титраткичи.
249
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
Титраткичлар
конструктив
жихатдан
юзаки
ва
чуқурлик
титраткичларига бўлинади. Титраткичларнинг тури қолипланаётган
темирбетон конструкциянинг шакли, тури, ўлчамларига қараб танланади.
Йиғма темирбетон заводларида бикр бетон қоришмалари паст частота
(25-30 Гц) ва 0,7мм амплитудада ишлайдиган резонансли қўзғалмас
титраткич майдонларида самарали зичлаштирилади.
Ҳаракатчан ва майда донали бетон қоришмаларини зичлаштиришда
амплитуда 0,15-0,4 мм камайтирилади, тебраниш частотаси эса 50-150 Гц
гача оширилади. Титратиш муддати бетон қоришмасининг қулай
жойланувчанлигига, конструкциянинг тури, шакли, қалинлиги ва бошқа
омилларга боғлиқ бўлиб, одатда бир-неча минутни ташкил этади.
Монолит қуюлган бетон қолиплар, плиталар ва бошқа юпқа
конструкциялар ташқи титраткичлар воситасида зичлаштирилади. Бундай
титраткичлар таъсир кучи 20-25 см бўлиши мумкин. Ташқи титраткичлар
бетон юзасида муайян бир схемага нисбатан ҳаракатга келтирилади ва бир
жойдан иккинчи жойга орада титраткич юрмаган жой қолдирилмасдан
кўчирилади.
Йирик йиғма темирбетон конструкцияларни ва қурилиш майдонларида
монолит конструкцияларни қуйишда бетон қоришмаси чуқур титраткичлар
воситасида зичлаштирилади. Ички титраткич бетон қоришмаси ичида муайян
схема асосида ҳаракатлантирилиб, қатлам-қатлам зичлаштирилади. Ички
титраткич билан бетон қоришмаси зичлаштирилганда бетон юзасида сув-
ҳаво аралашмасининг ҳосил бўлиши ва бетоннинг ўша соҳада чўкишининг
тўхташи ушбу жараённинг меёрига етганидан дарак беради.
Бетон қоришмасини зичлаштириш усулларидан бири озгина юк остида
титратиш усулидир. Бикр бетон қоришмалари, юпқа конструкциялар, енгил
бетон қоришмалари 0,05-0,15 МПа босим ҳосил қилувчи юк остида титратиш
усулида зичлаштирилади.
Мураккаб шаклдаги конструкциялар-зинапоя, қобирғали плиталар ва
бошқалар титратиш-штамплаш усулида зичлаштирилади. Бу усулда аввал
250
Do'stlaringiz bilan baham: |