Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Билимнинг капиталлашуви 
“Ҳар тоате ва ибодатеки, айларсиз – унинг
илмидан воқиф бўлинг. Иккинчиси – 
ҳар илмники ўрганибсиз, унга амал
қилинг. Учинчиси – ҳар амалники,
этгайсиз, сидқу ихлос билан адо айланг. 
Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний 
Ҳазрати Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийнинг ХIII асрда яратган 
мана шу “Ғиждувоний учлиги” билан бугунги кунимизга бир 
қарайлик. Ана шунда билим овқатланишда ҳам, машина ҳайдашда 
ҳам, даволанишда ҳам, бола тарбиялашда ҳам, андроидни ишлатишда 
ҳам, эътиқодда ҳам, фермерликда ҳам – ҳар бир ишнинг 
муваффақият кафолати бўлиб чиқаверади. Яъни 1) “нима қилмоқчи 
бўлсангиз, шу ишнинг илмий асосини билинг. 2) Билганингизга амал 
қилинг. 3) Амал (иш)қилаяпсизми, уни садоқат ва ихлос билан 
бажаринг.
Биз буюк алломаларимиздан илмнинг фойдалари ҳақида юзлаб 
дурдона фикрларни биламиз. Лекин илмга амал қандай бўлишини 
дунёда ҳеч ким Соҳибқирон Амир Темурдек аниқ ва ўз тажрибасида 
синаб кўриб айта олмаган бўлса керак. Масалан, буюк Соҳибқирон 
шундай дейди: “Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор
ҳушёр, мард, шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан 
яхшироқдир”. 
Абдухолиқ Ғиждувоний ва Соҳибқирон Амир Темур фикрларида 
билим, амал ва шижоат бирлиги ҳар бир катта-кичик ишда ғалаба 
келтиришининг исботи бор. ХХ1 аср – интеллектуал асрда ҳам. Чунки 
мамлакатнинг инсон капитали - ҳар бир фуқаронинг 
интеллектуал


21 
азми қатъийлигида, 
интеллектуал
тадбиркорлигида, 
интеллектуал
ҳушёрлиги, 
интеллектуал
мардлик, шижоатида ҳам намоён бўлади.
 
Ҳар бир одамнинг нималарни билишида, шу билимидан фойдаланиб 
қайси ишларни қандай сифат билан бажара олишида, Ватанга 
садоқатида кўринади.
Глобаллашув, модернизация ҳаётимизга ҳар куни янги тушунчаларни 
олиб кираётир. Модернизация – объектни янги талаб ва меъёрлардан келиб 
чиқиб янгилаш. Бунда машина, ускуна, жиҳозлар, технологик жараёнлар 
янгиланади, замонавийлашади. Масалан, ноутбукингизнинг дастури тезда 
эскиради. “Бизга бўлаверади” десангиз, замондан бир қадам орқада қолишга 
рози бўлишингиз керак бўлади. Чунки ким тўхтаса, у орқага кетаётган 
бўлади.
Ривожланган давлатлар қаторига кириш йўлида шахдам одимлаётган 
Ўзбекистонда инсон капиталини ана шу омилга айлантиришга устувор 
эътибор қаратилмоқда. Зеро замондан орқада қолмаслик учун аввало одам ўз 
билимларини замонавийлаштира бориши керак. Ана шунда унинг Инсон 
капитали ошади. Билимлари мижозларига, корхонасига, Ватанига, ишлаб-
чиқаришга керак бўлади.
Эскирган билим, кўникма, малака булар – иқтисодий жиҳатдан эски 
товар. 2014 йил чиққан планшетга 2007 йилдаги билим асосида ишлаб 
чиқарилган дастурни қўйиб бозорга чиқарган компания ўзини ўзи синдиради. 
Шунинг учун кучли, бой компаниялар “Янгисидан борми?”, дейди. 
Янгиланган билим, ноу-хау, технологиялар учун курашади. Дунёнинг 
қаерида бўлмасин, топиб, сотиб олади. Чунки уларни кучли, бой қилган 
нарсалар шу – инсон капиталининг маҳсулоти-да!
Янгиланган инсон капитали янги билим, сўз, ибораларни ишлаб чиқади. 
Янги тушунча, ибора, ғоялар янгиланган товар, хизмат, жиҳозларда 
“моддийлашади”, 
капиталлашади. 
Истеъмолчиларнинг 
билим, 
сўз, 
ибораларини 
замонавийлаштиради. 
Инсон 
капитали 
эски 
ёки 
замонавийлигини у айтаётган сўз, иборалардан ҳам билса бўлар экан.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish