Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


Сахий, меҳмондўст, кексаларга меҳрибон



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Сахий, меҳмондўст, кексаларга меҳрибон 
“Тарихдан бир нарса яхши маълумки, Темурнинг тарафдорлари доим 
унинг сахийлигидан мамнун бўлишган. Темур жуда ёшлигиданоқ ўзида 
сахийликни намойиш этган ва бу хислати билан рақибларини ҳам ўз 
тарафига оғдириб олган”(63-б.Ҳ.Ҳ.). “Барчангиз бугун менинг 
меҳмонимсизлар”, - дея ўз ҳисобидан ажойиб зифатлар уюштирган”(48-б.) 
“Соҳибқирон кампир ва чолларнинг ҳурматини жуда ўрнига қўяр эди”, 
дея ёзган эди архиепископ Жон(76-б.)
Доно
Раҳбари доно мамлакат қудратли бўлади. “Темурнинг ақл-заковати шу 
қадар теран эдики, - дея ёзади Арабшоҳ, - у тузган режалар уммонининг на 
тубига, на сиртининг чўққисига етиб бўларди. Тўғри йўл билан ҳам, эгри йўл 
билан ҳам унинг ниятлари тагига етиш амри маҳол эди”(67-б.Ҳ.Ҳ.). 
Оққан дарё...
“Мовароуннаҳр, - деган эди Ибн Баттута, - дунёдаги қудратли етти 
подшоликдан биридир”(186-б. Ҳ.Ҳ.). Яъни Турон ўшанда дунёнинг энг 
ривожланган давлатларидан бири эди.
Афсуски, кейинги бир асрда Ўзбекистон Шўро империясининг бир чет 
бўлаги эди. Шукрларки, бугун биз учун дунёнинг маркази - Ўзбекистон. Бу 
мажоз эмас. (Дунё харитаси олдида туриб, унинг марказини қидирсангиз, 
кўзингиз Ўзбекистонда тўхтайди.)


34 
Биз дунёга Ўзбекистондан, Тошкентдан, Амир Темур ҳайкали турган 
нуқтадан қараяпмиз. Биз яна дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига 
кириб бораяпмиз. 
Амир Темурнинг буюк сиёсий, маънавий даҳоси бугунги мураккаб ва 
таҳликали замон муаммоларини оқилона ҳал қилишда бизга мадад бермоқда.
 
Алишер Навоийнинг тарбиявий ўгитлари 
ХV асрда яшаб ижод этган мутафаккирлар орасида Алишер Навоий 
(1441-1501) нинг алоҳида ўрни бор. Мутафаккир ижодида комил инсон ғояси 
бош мавзу бўлиб, уни шакллантиришнинг педагогик мазмуни, йўллари 
усулларини баён қилиниши билан бошқалардан фарқ қилади. У ўз 
асарларида комил инсон образини яратиб, таълимий-ахлоқий асарларида эса 
комил инсонни шакллантиришнинг мазмуни, йўллари, усулларини баён 
этган.
Алишер Навоий билим олишда барча фаолият турларини ўрганиш 
кераклигини айтиб, билим олиш йўллари ҳақида хам қимматли фикрларни 
баён этади. У билимларни тинмай, узликсиз ўрганишни, бунда хар қандай 
қийинчиликни енгиб ўтиш мухимлигини, қунт билан ишлаш, тиришқоқлик 
билан ҳаракат қилиш, изчиллик билан иш ўриш, уни охиригача етказиш, 
чидам ва сабот билан ўрганишни таъкидлайди. Демак, буюк аллома билим 
олиш тамойилларини ўз даврида тўғри ифодалаб, ҳатто таълим тизимини ҳам 
белгилаб берган: яъни Алишер Навоий таълим тизимини ўз даврида мактаб, 
мадрасаларда ўқиш, олим ҳунармандларга шогирд тушиб ёки мустақил ҳолда 
илм олиш имкониятларидан фойдаланишни тавсия этади. 
Навоий орзу қилган комил инсон фақат илмли бўлиш билан 
қаноатланиб қолмаслиги, балки у яна сабр-тоқат, сахийлик, ҳимматли, 
тўғрилик, ростгўйлик, ишқ ва вафо ва шу каби фазилатларга эга бўлиши 
лозимлигини таъкидлайди. Шунинг учун ҳам Алишер Навоийнинг “Маҳбуб 
ул-қулуб” (Кўнгилларнинг севгани) асари ана шу мавзуга қаратилган бўлиб 
асар уч қисмдан иборат. Биринчи қисми хар- хил тоифали одамлар феъл 
атвор ва аҳволи; иккинчи қисми яхши феъллар ва ёмон феъллар; учинчи 
қисми эса ҳилма-ҳил фойдалар ва қиссалар кўриниши, яъни яхши феъллар ва 
хислатларга оид ташбеҳлардан иборат.
Мутаффаккир асар муқаддимасида аввало кишиларни икки гуруҳга - 
“Муносиб кишилар” ва “Номуносиб кишилар”га бўлади. Ҳаётда инсон ана 
шу номуносиб кишилардан ўзларини тийиши ва яхши-ёмонни ажрата 


35 
олишда “Махбуб ул-қулуб”дан фойдаланиши зарурлигини таъкидлайди. 
Навоий ҳаёт тажрибалари асосида ёшларни ҳақиқий, комил инсон бўлишга 
ундайди ва ҳаёт сабоқларидан хулоса чиқаришда ушбу асаридан 
фойдаланиши мумкин дейди. Жумладан Навоий ушбу асарнинг биринчи 
қисмида турли табақа кишилари ҳақида фикр юритиб, “... Бу хилдаги 
ҳамсуҳбат ва дўстларни хабардор қилмоқ ва бу ҳоллардан огоҳлантирмоқ 
лозим кўриндики, ҳар тоифанинг хислатларидан маълумотлари ва табақанинг 
ахволидан билимлари бўлсин, кейин муносиб кишилар ҳизматига 
югурсинлар ва номуносиб одамлар суҳбатидан тортинишни зарур билсинлар 
ва барча одамлар билан махфий сирлардан сўз очмасинлар. Шайтон 
сифатларнинг ҳийла ва алдовларига ўйинчоқ бўлиб қолмасинлар. Кимки ҳар 
хил кишилар билан суҳбатлашиш ва яқинлашишни ҳавас қилса бу 
каминанинг тажрибаси ёшлар учун етарлидир”. 
Навоийнинг назарида комил инсон пок, меҳнатсевар, соф виждонли
инсофли, тўғри, саховатли, одобли, камтар, ҳаёли, мурувватли шахс. Бундай 
ҳислатларни одамларда таркиб топтириш учун уларда ана шу олийжаноб 
ҳислатларни тарбиялаш керак дейди ва ахлоқий фазилатларга таъриф беради, 
уларнинг оқибатларини тушунтиради.
Алишер Навоий “Оламдан ғамсиз ўтай десанг, илму ҳунар ўрган. 
Дунёдан камолотга етмай ўтиш, ҳаммомдан тоза бўлмай чиқишнинг ҳудди 
ўзи” деб таъкидлайди. Унинг фикрича, ёш авлодни камолотли бўлиши 
халқпарвар, билимли, энг яхши фазилатларга эга қилиб етиштиришдир. 
Бунда тарбия етакчи роль ўйнайди. Тарбия орқали қобилиятли болалар билан 
бирга, ёмон ҳулқли болаларни тузатиш мумкинлигини уқтиради. Навоий 
болаларга илм-маърифат бериш билан бирга уларни одобга ўргатишни ҳам 
вазифа қилиб қўяди. Бола шахсининг камолотида тарбиянинг юксаклигини 
таъкидлайди. 
Адаб илмини эса устозлар берадилар. Шунинг учун устозлар 
хурматини жойига қўйиш шогирдлар учун ҳам қарз, ҳам фарздир; 
Хақ йўлинда ким санга бир харф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо анинг хақкин юз ганч ила. 
Алишер Навоий асарларида инсоннинг ҳар томонлама баркамол бўлиб 
етишишида кишиларнинг жисмонан соғлом ва бақувват бўлишига ҳам 
жиддий эътибор берилган. Масалан, унинг қахрамонлари Фарход Қайс, 
Искандар образларида жисмоний тарбия ва диловорлик таълимини кўрамиз. 
Зеро. Бундай таълим-тарбия қадим даврлардан бошлаб анъанавий тарзда 
давом этиб, такомиллашиб борган. “Назмул Жавоҳир” асаридаги бир 


36 
рубоийсида эса таом ейиш қоидаларига риоя этиш сиҳат-саломатликни 
сақлашнинг энг муҳим талаби сифатида талқин этилган. 
Алишер Навоий асарларида комил инсонни тарбиялаш услуб ва 
усуллари, воситалари ҳам ифодаланган. Навоий асарларида бола тарбияси 
билан оилада ва мактабда шуғулланиб, намуна услубидан фойдаланиш 
тавсия этилади. А.Навоий болаларга жисмоний жазо бериш эмас, балки 
хушмуомалалик билан муомалада бўлишликни лекин бунда ҳам меъёридан 
ошмасликни маслаҳат беради. Бундан ўкитувчининг талабчан бўлишга 
ундагани, аммо ҳар иккаласида ҳам маълум меъёрни билиш зарурлигини 
уқтиргани маълум бўлади. Тарбия ҳақида гапирар экан “ қобилиятлини 
тарбия қилмаслик зулмдир ва қобилиятсизга тарбия хайф. Уни тарбия 
қилмаслик билан нобуд қилма, шунга тарбиятингни нобуд қилма,” дейди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish