Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


-КАЛИТ. РИЗҚ ТАЛАБИДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

20-КАЛИТ. РИЗҚ ТАЛАБИДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ 
Аллоҳ ҳар бир тирик жон ризқини етказиб туради. Лекин бу нарса кишини дангасаликка 
бошламаслиги керак. Чунки шариатда ризқ талаб қилишга чақирилган, ишѐқмасликдан, бировга юк 
бўлишдан қайтарилган. 
Аллоҳ таоло айтади: 
"-------------------------------- Арабий матн----------------------------------" 
“У 
(Аллоҳ)
 сизлар учун ерни хокисор – бўйсунувчи қилиб қўйган Зотдир. Шундай экан, 
(ернинг)
 
ҳар томонида юринглар
(Аллоҳнинг)
ризқ-рўзидан енглар! Ёлғиз Унинг ҳузурига қайтиш бор”
(“Мулк” сураси, 15-оят). 
Аллоҳ азза ва жалла бандалар учун ерни сокин қилди, қаттиқ силкиниб устидагиларни ҳалок 
қилмаслиги учун тоғлар билан мустаҳкамлаб қўйди, ердан сув чиқарди: анҳор, дарѐ, денгизларни яратди. 
Тирик мавжудотлар фойдаланиши, одамлар зироатда, чорвачиликда манфаат олишлари учун Аллоҳ шундай 
қилди. Бундан ташқари, Аллоҳ ерда турфа йўлларни пайдо қилди. “Эй инсонлар, ернинг турли-туман 
жойларида юринг, ризқ талабида ҳаракат қилинг! Унутманг, қиѐмат куни дунѐда қилган ҳар бир амалингиз 
ҳақида ҳисоб бериш учун Аллоҳ ҳузурига қайтасизлар” дея таъкидлайди Парвардигоримиз. 
Аллоҳ таоло ерни тошдек қаттиқ қилиб қўймади, юриш осон бўлиши, одамлар ерни кавлаб экин 
экишлари, бино қуришлари учун майин қилди. Агар ер тош, олтин ѐки темир каби бўлганида, ѐзда жуда 
исиб, қишда ҳаддан ташқари совиб кетарди. Шунингдек, ер ўликларни бағрига олиб, атроф-муҳитни 
мусаффо сақлайди, ҳар хил касалликлар тарқалиши олдини олади. 
Аллоҳ таоло ҳар бир жонзот ризқини белгилаб қўйгани айтилди. Мавжудотлар ўша ризққа эришиш 
учун сабабларни ишга соладилар, ризқ излайдилар. Бироқ ризқ топишда ѐлғиз ҳаракатнинг ўзи етмайди. 
Бунда таваккул ҳам шарт. Зеро, ҳаракат билан таваккул бир-бирига мувофиқ нарса. Таваккул – қалб иши, 
ҳаракат – аъзолар иши. Чунончи, ризқ топишда биринчи галда Аллоҳга таваккул қилинади: ризқ Аллоҳдан 
эканига имон келтириб, У Зот мададига суянган ҳолда, ишларни енгил қилиши сўралади. Сўнг ризқ 
излашга ўтилади. Бу иккиси бир-бирига зид эмас. Бири иккинчисиз бўлмайди. Фақат таваккул қилса-ю, 
интилиш бўлмаса, банда текинхўрга айланиб қолади. Оқибатда қашшоқлашиб, хорликка юз тутади, обрўъ-
эътиборидан айрилади. Аксинча, таваккул қилмаса-ю, фақат ҳаракат қилишнинг ўзи билан чекланса, “Ризқ 
топиш фақат ўзимга боғлиқ. Ўзимни ўзим боқаман. Аллоҳнинг ѐрдамига муҳтожмасман”, деб ўйласа, ширк 
томон кетиб қолади. 
Аллоҳ таоло айтади: 
"-------------------------------- Арабий матн----------------------------------" 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish