Зиѐвуддин Раҳим, Одилхон қори Юнусхон ўғли


КЎЗ ТЕГИШИДАН ҲИМОЯЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/198
Sana22.04.2022
Hajmi1,96 Mb.
#572499
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   198
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim, Odilxon Yunusxon o\'g\'li. Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

КЎЗ ТЕГИШИДАН ҲИМОЯЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ 
Биз қуйида кўз тегишидан сақланиш йўллари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Зеро, касални даволагандан 
кўра олдини олиш осонроқ. Демак, кўз тегишидан сақланиш йўллари: 
1. Кўз тегиши хавфи бор кишилардан неъматни яшириш. 
Ўзига берилган неъматни одамларга кўз-кўз қилавериш яхши эмас. Айниқса, бировнинг ютуқғини 
кўролмайдиган кимсаларга бундай неъматларни кўрсатмаган маъқул. Зеро, уларнинг битта ѐмон назари 
билан эришилган ютуқ қўлдан чиқиши хавфи бор. 
2. “Фотиҳа” сурасини, “Оятул курсий”ни ўқиш. 
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
шундай деганлар: “Агар банда бирон уйда “Фотиҳа” сурасини, “Оятул курсий”ни ўқиса, ўша куни уларга 
инсон ва жиннинг кўзи тегмайди” (Дайламий ривояти). 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фотиҳа (сураси) ҳар қандай дардга шифодир”, деганлар 
(Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилган). 
www.ziyouz.com kutubxonasi


115 
“Фотиҳа” сураси маънавий иллатларга барҳам беради. “Фотиҳа”ни ўқиган инсон Аллоҳдан ўзгага 
сиғинишдан, ожиз нарсалардан мадад сўрашдан халос бўлади. Қолаверса, бу сура танадаги айрим 
касалликларни даволайди, кўз тегишига, чаѐн чақишига шифо бўлади. Беморларга “Фотиҳа” сурасини ўқиб 
дам солинса, Аллоҳнинг изни билан катта фойдаси тегади. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“Қуръон оятларининг саййиди “Оятул курсий”дир”, деганлар (Ҳоким ривоят қилган, “Бу – саҳиҳ санадли 
ҳадис, лекин икки шайх ривоят қилмаган”, деган). 
Кечаси ухлашдан олдин “Оятул курсий”ни ўқиган одамга Аллоҳ тарафидан бир фаришта юборилади. 
Шундан кейин бандага жин ҳам, шайтон ҳам яқинлашолмайди. Мўмин киши “Оятул курсий”ни ўқиб ѐтса, 
кечаси қўрқинчли тушлар кўрмайди, кўнгилдагидек дам олади. Натижада одамнинг иши унумли, вақти 
баракали бўлади. 
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам минбарда туриб: “Ким ҳар намоздан кейин “Оятул курсий”ни ўқиса, унинг жаннатга киришини 
фақат ўлими тўсиб туради. Ким (ўша оятни) ўрнига ѐтганда ўқиса, Аллоҳ унинг хонадонига, қўшнисининг 
уйига, атрофидаги уйларга омонлик беради”, деб айтганлар (Байҳақий “Шуабул имон”да ривоят қилган, 
санадини заиф, деган). 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Кимда-ким ҳар бир фарз 
намозидан кейин “Оятул курсий”ни ўқиса, келаси намозгача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади” (Табароний 
ҳасан санад билан ривоят қилган). 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай 
деганлар: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин “Оятул курсий”ни ўқиса, келаси намозгача (ѐмонликдан, 
шикаст-балодан) сақланади. Буни фақат набий, сиддиқ ѐки шаҳидгина давомий қила олади” (Байҳақий 
“Шуабул имон”да ривоят қилган, санадини заиф, деган). 

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish