10
ْلا َع
َج
ُب
َدف
ُدي ْف
ِل
ََ ُ
َذ
ِل
َك
َو ِإ
َّن
ِم
ْن
ِع َب
ِْي
ْلا ي
َُ ْؤ
ِم ِن
َني
َم
ْن
َلا
ُط
ْص
ِل
ُح
ِإ ْط ََ
َني ُأ
ِإ
َّلا
ّْصلا
َّح
ُة
َو َل ْا
ََ
ْس َق
َْ ُت
ُأ
َل
ْف
َل
ََ ُ
َذ
ِل
َك
َأ
ُظ ُّن
ُو َق
َؿا
:
َو ِإ
َّن
ِم
ْن
ِع َب
ِْي
ْلا ي
َُ ْؤ
ِم ِن
َني
َم
ْن
َلا
ُط
ْص
ِل
ُح
ِإ ْط ََ
َني ُأ
ِإ
َّلا
َّللا
َق ُم
َو َل
ْا
َص
َّح
ْح ُت
ُأ
َل
ْف
َل
ََ ُ
َذ
ِل
َك
،
ِإ ّْن
َُ ي
َْ ّْدب
ُر
ِع َب
ِْي
ِب ي
ِع ْل
َِ
ِب ي
ُق ُل
ِبا
ِه
ْم
ِإ ّْن
ِب ي
ِه
ْم
َع ِل
َمي
َخ ِب
َري
ُهاَوَر
َأ ُب
ُػن و
َ ْي
ٍم
ِفِ
ِح
ْل َي ِة
َلا
ْو ِل َي
ِءا
َو ْبا
ُن
َأ
ِب
ُّدلا
ْػن َيا
ِف
َلا
ْو ِل َي
ِءا
َو
َس َن
ُد ُه
َح
َن
ٌن
ِل َغ ِْير
ِه.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, у зот Жаброил
алайҳиссаломдан, у эса Парвардигори таборака ва таолодан ривоят қилади:
“Мўмин бандаларим
орасида шундайлар бор, уни фақат бойлик тузатади
(яъни, агар у бойиса, яхши-салоҳиятли бўлади)
.
Агар уни камбағал қилиб қўйсам, бу нарса уни бузади. Мўмин бандаларим ичида яна шундайлар бор,
унинг имонини фақат камбағаллик тузатади. Агар ризқини кенг қилиб қўйсам, бу нарса уни бузади.
Бандаларимдан
(баъзилари)
кўп ибодат қилишни хоҳлайди. Мен эса – ўз нафсидан ажабланиб,
бузилиб кетмаслиги учун – уни бундан тўсаман. Мўминлар орасида шундай бандаларим бор, унинг
имонини саломатлик тузатади. Агар касал қилсам, бу нарса уни бузади”.
(Ровий айтади:)
Менимча:
“Мўмин бандаларимдан шундайлар бор, унинг имонини фақат касаллик тузатади. Агар уни соғ-
саломат қилиб қўйсам, бу нарса уни бузади”, деб ҳам айтди. “Албатта мен бандаларим
(ишлари)
ни –
қалбларидаги нарсаларни билиб турган ҳолимда – тадбир қиламан. Албатта Мен
(уларни)
жуда яхши
биламан,
(ҳолатларидан)
Хабардорман”
(Абу Нуайм “Ҳилятул авлиѐ”да, Ибн Абу Дунѐ “Авлиѐ”да ривоят
қилган. Ҳадис санади ҳасан лиғайриҳ).
Аллоҳ таоло бандалари ҳолини ўзларидан ҳам яхшироқ билади, шунга қараб ишларини тадбир
қилади. Айрим мўминлар салоҳияти моддий шароитига боғлиқ. Яъни, уларнинг бой бўлиши ўзларига ҳам,
мўминларга ҳам манфаат келтирса, Аллоҳ таоло бундай бандаларини бой-беҳожат қилиб қўяди. Уларнинг
қўлига бойлик тушса, ҳовлиқиб босар-тусарларини билмай қолишмайди. Агар камбағал бўлишса, бу уларга
салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун Аллоҳ таоло бундай кишиларни Ўз фазли билан бой қилиб қўяди.
Мўминлар орасида яна шундай тоифа ҳам бор. Улар бойликка сабр қила олишмайди, бой бўлиш
уларни бузади. Масалан, кибр-ҳаво, одамларни менсимаслик, мол-дунѐси билан фахрланиш, ибодатларга
дангасалик, ўзгалар ҳақини поймол қилиш ва ҳоказо. Аллоҳ бундай бандаларга раҳм қилади, уларнинг
ўртаҳол ѐки камбағал бўлишларини хоҳлайди. Агар кенг ризқ, моддий мўл-кўлчилик берилса, бузилиб
кетишади. Аллоҳ уларнинг залолатга кетишини истамагани учун бойлик бермайди.
Одамлар орасида шундайлар бор. Улар қўшимча нафл ибодатларни кўпроқ бажаришга ҳаракат
қилишади. Аммо шу билан бирга қалбларида тоат-ибодат билан кибрланиш, ўзидан ажабланиш,
мақтанчоқлик иллати ҳам йўқ эмас. Бундай кишилар қилаѐтган амаллари билан фахрланиб кетмасликлари
учун Аллоҳ уларни кўп нафл ибодат қилишдан тўсиб қўяди.
Баъзи тоифалар бор, уларнинг салоҳияти таналари соғломлигига боғлиқ. Агар касал бўлиб қолишса,
намоздан, бошқа солиҳ амаллардан қолиб кетишади. Шунинг учун Аллоҳ бундай бандаларини доимий
саломатлик билан сийлайди.
Яна баъзи тоифаларда эса аксинча: касал бўлишса, таналарида бирон дард-оғриқ бўлса, Аллоҳга
ибодат қилишади, дуо-илтижо этишади. Агар соғайиб кетишса, яна гуноҳ-маъсиятга шўнғишади. Шунинг
учун Аллоҳ уларни бемор қилиб қўяди. Зеро, Аллоҳ бандалари учун нима фойда, нима зарар эканини яхши
билади.
Do'stlaringiz bilan baham: